ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари /

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 204-сон, Молия вазирлигининг 104-сон "Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги 15.10.2019 й. Қарори (АВ томонидан 10.01.2020 й. 2329-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.01.2020 й.

N 2329-6

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА

КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.10.2019 й.

N 204


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.10.2019 й.

N 104


ҚАРОРИ



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик

шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва

қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сон "Иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2012 йил 1 февралдаги 2-ю, 7-сон қарори (рўйхат рақами 2329, 2012 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 8-9-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини

ривожлантириш вазири

Ш. Садиков

Молия вазири

Д. Кучкаров





Қарорга

ИЛОВА



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик

шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва

тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойдаги ўртача абонентлар сонига (кунлик абонентлар сонининг йиғиндиси/ой кунлари) асосан аниқланади.".


2. 11, 11-1 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Тўлов суммаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.

11-1. Ҳисобот ойи учун тўлов суммаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади ҳамда белгиланган тартибда тақсимланади.

12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини ҳамда ахборотлаштириш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш дастурларини молиялаштириш учун қатъий фойдаланилади.".


3 . 12-1-банддаги "қошидаги" деган сўз "ҳузуридаги" деган сўз билан алмаштирилсин.


4 . Қуйидаги мазмундаги 12-2-банд билан тўлдирилсин:

"12-2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушадиган маблағлардан қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилади.".


5 . 13-банддаги "Молия вазирлигига" деган сўзлар "Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6 . 1-илова изоҳидаги "ойнинг охирги санаси ҳолатига кўра аниқланади" деган сўзлар "ойдаги ўртача абонентлар сонига (кунлик абонентлар сонининг йиғиндиси/ой кунлари) асосан аниқланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 16-модда










































Время: 0.2154
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск