ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 й. 17-сон "Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари "Uzbek Jewellery Fair-2020" биринчи халқаро кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2020 й.

N 17




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЗАРГАРЛИК САНОАТИНИНГ ЗАМОНАВИЙ

УСКУНА, ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА ЗАРГАРЛИК

БУЮМЛАРИ "UZBEK JEWELLERY FAIR-2020"

БИРИНЧИ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМА-САВДОСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, маҳаллий ва етакчи хорижий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори самарали илғор технология ва ускуналар билан танишиш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш учун халқаро ва минтақавий майдон яратилишига кўмаклашиш, миллий заргарлик буюмларини сотиш, заргарлик саноати буюмларининг ишлаб чиқарувчилари, етказиб берувчилари ва истеъмолчилари билан ўзаро технология ва маълумотлар алмашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатасининг:

2020 йил май ойининг 8-10 кунлари Тошкент шаҳрида "Ёшлар ижод саройи" кўргазмалар майдони базасида Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари "Uzbek Jewellery Fair-2020" биринчи халқаро кўргазма-савдосини (кейинги ўринларда кўргазма деб аталади) ўтказиш;

2020 йилдан бошлаб доимий равишда ҳар йили май ойи биринчи ҳафтасининг жума кунидан якшанба кунигача Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари "Uzbek Jewellery Fair" халқаро кўргазма-савдосини ўтказиш;

туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари орасида Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари "Uzbek Jewellery Fair" халқаро кўргазма-савдосини тарғиб қилиш;

кўргазмани ташкил қилиш бўйича харажатларни "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси қошидаги Заргарлик соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қоплаш бўйича таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари "Uzbek Jewellery Fair" халқаро кўргазма-савдосини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;

Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмларини кўргазмаларда, кўргазма-савдоларда, ярмаркаларда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси ва Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Транспорт вазирлиги билан биргаликда туристик ахборот марказларида, аэропортларда, автобус ҳамда темир йўл вокзалларида маҳаллий технология ва ускуналар, айниқса, заргарлик соҳаси буюмлари каталоглари тарқатилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси:

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда замонавий ускуна ҳамда технологиялар, шунингдек, заргарлик саноати буюмларининг етакчи жаҳон ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини ўтказиладиган кўргазмаларда қатнашишга жалб этиш бўйича фаол реклама-ахборот кампаниялари ва ташкилий ишларни амалга оширсин;

хорижий давлатларнинг заргарлик тармоғида ўтказиладиган халқаро тадбирларнинг ҳар йилги жадвалига Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари "Uzbek Jewellery Fair" халқаро кўргазма-савдосини киритиш чораларини кўрсин.


5. "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

кўргазма доирасида республика ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг рўйхати шакллантирилишини ва ушбу рўйхатда уларнинг номи, ўлчов бирлиги, қиймати, ТИФ ТН коди ҳамда олиб кирувчининг реквизитлари кўрсатилишини;

рўйхатда кўрсатилган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқишда идентификация қилинишини;

кўргазма иштирокчилари ўртасида шартнома асосида тарқатиш мақсадида, замонавий технология ва ускуналарни, шунингдек, заргарлик саноати буюмларининг батафсил каталоги чоп этилишини;

кўргазмага ташриф буюрувчилар учун ахборот-маълумот буклетлари ва бошқа тарқатма материаллари тайёрланишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси кўргазма товарларининг белгиланган тартибда тезкор расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари "Uzbek Jewellery Fair" халқаро кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эсдалик тангаларини сотиш нуқталарини ташкил этиш тавсия этилсин.


8. Кўргазма иштирокчиларига ташриф буюрувчилар ўртасида ўз маҳсулотларини сотишга рухсат берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг буюртманомалари бўйича кўргазманинг хорижий иштирокчиларига кириш визалари консуллик ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимларни ундирмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмасининг буюртманомасига биноан кўргазманинг хорижий иштирокчиларига, давлат божи ундирмасдан, кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтиришни, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси билан биргаликда кўргазма ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби сақланишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кўргазма ўтказиладиган жойларда ёнғин хавфсизлигини тўлов ундирмасдан таъминласин.


12. "Uzbekistan Airways" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ тўлов ундирмасдан:

кўргазма иштирокчиларини И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиш ва кузатиб қўйишни ташкил этиш штаби фаолиятини мувофиқлаштириш, бунда штабни зарур миқдорда ташкилий техника ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек, аэропортда кўргазма иштирокчиларига транспорт хизмати кўрсатишни назарда тутишни;

кўргазмалар юкларини И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда ташиш, ишлаш ва сақлашни;

И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти биноси хоналарини кўргазмага бағишланган стендлар билан жиҳозлашни таъминласинлар.


13. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси буюртманомасига биноан, кўргазмага олиб келинаётган юкларни ташиш, белгиланган манзилга етказиб бериш ҳамда вагонларнинг йиғимлар ундирмасдан ўз вақтида берилишини таъминласин.


14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига кўргазмага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев ва "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси Д.Н. Саматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

17-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси заргарлик

саноатининг замонавий ускуна, технологиялари

ва заргарлик буюмлари "Uzbek Jewellery Fair" халқаро

кўргазма-савдосини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

  

Б.А. Хўжаев

-

иқтисодиёт ва саноат вазири, Ташкилий қўмита раҳбари

Д.Н. Саматов

-

"Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси, Ташкилий қўмита раҳбари ўринбосари

И.Т. Неъматов

-

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

М.О. Салиев

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари

Х.А. Шакиров

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари

А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 январь




































Время: 0.1952
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск