ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Айрим турдаги маҳсулотлар муомаласини тартибга солиш / Қурол-яроғ, портловчи моддалар ва материаллар муомаласи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 й. 13-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2020 й.

N 13




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ЎҚ-ГИЛЬЗОТЕКАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Қурол тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини самарали ташкил этиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини моддий-техник таъминлаш чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича буюртманомаси олинган кундан эътиборан олти ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини моддий-техник таъминлаш дастурида назарда тутилган моддий-техника воситалари етказиб берилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур хоналар ажратсин, уларни реконструкция қилиш, жиҳозлаш ва бошқа зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


4. Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан ҳар йили ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига босқичма-босқич, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, хорижий мамлакатлар кредитлари ва халқаро молия институтлари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига қопланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Ушбу қарорнинг фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини назорат тартибида отиш қисми 2020 йил 1 июндан кучга киради.


7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

13-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси

фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирларнинг номи

Амалга ошириш

шакли

Бажариш

муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ЭКСПЕРТ-КРИМИНАЛИСТИКА БЎЛИНМАЛАРИНИНГ

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ВА МЕТОДИК БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш давомида аниқланган, олинган ва ихтиёрий топширилган ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасига ҳисобга қўйиш учун юбориш ва қайтариш тартибини белгилаб берувчи идоралараро йўриқномани ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2020 йил

февраль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов), Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов), Олий суд (К. Камилов), Миллий гвардия (Б. Ташматов)

2

Ички ишлар органларининг мавжуд штат бирлигидан Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасини шакллантириш бўйича умумий сони 32 та ходимдан иборат қўшимча эксперт лавозимини жорий этишни назарда тутувчи ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари штат тақсимотига ўзгартириш киритиш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

Бир ой муддатда

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ЎҚ-ГИЛЬЗОТЕКАСИ ФАОЛИЯТИ

СИФАТИ ВА ИШОНЧЛИЛИГИНИ ОШИРИШ ҲАМДА ИННОВАЦИОН

ИШЛАНМАЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

3.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси лабораториясини ISO/IEC 17025 "Тадқиқот ва калибровка лабораторияларининг ваколатлилига қўйиладиган умумий талаблар" халқаро стандарти бўйича аккредитация қилиш масаласини кўриб чиқиш.

Чора-тадбирлар режаси

Режа бўйича

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасини шакллантириш бўйича киритилаётган экспертлар лавозимларини қўйилган топшириқларни самарали бажаришга лаёқатли, психологик барқарор, юқори маънавий-иродали ва маънавий сифатларга, зарур билимлар ва кўникмаларга эга бўлган, касбий тайёрланган ходимлар билан жамлаш бўйича чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар режаси

Режа бўйича

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

5.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасини шакллантириш бўйича эксперт лавозимига тайинланган ҳудудий ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти базасида ўқитиш.

Чора-тадбирлар

режаси

Режа бўйича

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

6.

Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ҳамда суд ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасига объектларни йиғиш, сақлаш ва тақдим қилиш усуллари тўғрисида ҳудудий семинарлар ўтказиш.

Чора-тадбирлар

режаси

Режа бўйича

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ЎҚ-ГИЛЬЗОТЕКАСИ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ФАОЛИЯТИГА

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ

7.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекасини қўшимча аппарат-дастурий комплекслар, техник жиҳозлар билан таъминлашга, шунингдек, Давлат ўқ-гильзотекасининг фаолиятини самарали ташкил этиш учун хоналарни реконструкция қилишга техник топшириқни ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш.

Чора-тадбирлар

режаси

Бир ой муддатда

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

8.

Хоналар ажратиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан тайёрланган техник топшириқ ва лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ реконструкция қилиш ва махсус мебель, ташкилий техника ва замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

февраль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

9.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ўқ-гильзотекаси тизими базаси маълумотларига рухсат этилмаган мурожаат ва уланишлардан, шунингдек, ахборотлар чиқиб кетишидан ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Тасдиқланган режа-графикка асосан

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

10.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ички ишлар органларига қуролдан отиш учун мурожаат қилиш тартибини тушунтириш бўйича телевидение ва бошқа ОАВларида чиқишлар ва махсус видеороликларни тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

март

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

IV. ЎҚ-ГИЛЬЗОТЕКАСИ ВА ҚУРОЛ НАЗОРАТИ ФАОЛИЯТИ

СОҲАСИДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

11.

Ички ишлар вазирлиги экспертлари хорижий мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ўқ-гильзотекалари билан кўргазмали танишишини ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Тасдиқланган режа-графикка асосан

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

12.

Етакчи суд-экспертиза, илмий-тадқиқот ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик битимлари тузиш, қўшма дастурларни амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Тасдиқланган режа-графикка асосан

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

13.

ИИВ экспертлари хорижий давлатларнинг суд-экспертиза муассасаларида стажировка ўташини, шунингдек, қурол назоратининг долзарб масалалари бўйича халқаро илмий-амалий конференция, форум, семинар, курс, тренингларда мунтазам иштирок этишини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Тасдиқланган режа-графикка асосан

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов)

   

Изоҳ.


1. Ҳуқуқий муносабатларнинг предмети ва тартибга солиш соҳасидан келиб чиқиб тадбирларни амалга ошириш шакллари ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар эса бирлаштирилиши мумкин.


2. Икки ва ундан кўп бандлар бирлаштирилганда, ижро муддати сифатида бирлашаётган бандлар учун кўрсатилган энг кечки муддат белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

13-сон қарорига

3-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикасининг Давлат ўқ-гильзотекасини

моддий-техник таъминлаш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Мол-мулкнинг номланиши

Ўлчов бирлиги

Умумий эҳтиёж

Пул ўлчов бирлиги

Биттасининг тахминий нархи

Умумий

сумма

Масъул вазирлик

ва идоралар

АППАРАТ-ДАСТУРИЙ КОМПЛЕКСИ

1

Интеграция қилинган баллистик идентификация тизими ёки унинг аналоги

дона

3

АҚШ доллари

120 000

360 000

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги (М. Ибодуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Жами

360 000

ИНВЕНТАРЬ

2

Ўқотар қуролнинг назорат ўқ ва гильзаларини сақлаш учун 3000 та катакли металл жавон

дона

5

сўм

18 200 000

91 000 000

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги (М. Ибодуллаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

3

Узун стволли ўқотар қуролни сақлаш учун 20 дона қуролга таглик ва жойли (ложемент) деворининг қалинлиги 3 мм кам бўлмаган металл жавон

дона

10

сўм

10 320 000

103 200 000

4

Қисқа стволли ўқотар қуролни сақлаш учун 80 дона қуролга таглик ва жойли (ложемент) деворининг қалинлиги 3 мм кам бўлмаган металл жавон

дона

5

сўм

11 560 000

57 800 000

5

Ўқотар қуролнинг ўқ-дориларни сақлаш учун деворининг қалинлиги 3 мм кам бўлмаган металл жавон

дона

3

сўм

3 580 000

10 740 000

Жами

262 740 000

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 январь













































Время: 0.1662
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск