ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2020 й. 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2020 й.

N 16




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТУЗИЛМАСИДАГИ ТАШКИЛОТЛАРДА

АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги ПФ-5590-сон Фармони, "Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида аутсорсинг тизимини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсингга ўтказиладиган хизматлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

давлат тиббиёт ташкилотларида аутсорсинг асосида хизматлар мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган рўйхатга мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатда келтирилмаган хизматлар аутсорсерга давлат тиббиёт ташкилотининг ташаббуси асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда ўтказилади;

аутсорсерга хизматларни ташкил этиш учун ижара шартномаси доирасида вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) хоналари, шу жумладан тегишли инвентарлардан фойдаланганлик учун ижара тўлови ноль ставка бўйича белгиланади;

хизматлар аутсорсинг асосида ташкил этилиши муносабати билан тежалган пул маблағлари, биринчи навбатда, давлат тиббиёт ташкилотларининг тегишли аутсорсинг хизматлари сифатини яхшилашга йўналтирилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ой муддатда, эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайҳонтохур ва Юнусобод туманларида жойлашган давлат тиббиёт муассасаларининг стерилизация хизматларини аутсорсерга ўтказиш тўғрисида эълон берилишини таъминласин ва белгиланган тартибда аутсорсерлар билан шартнома тузилишини назоратга олсин;

ўн кун муддатда, стерилизация хизматларини кўрсатиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

экспериментнинг ижобий натижаларига кўра аутсорсинг шартлари асосида стерилизация хизматлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам оммалаштириш чораларини кўрсин;

соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини ҳалқаро стандартлар даражасига кўтариш мақсадида, тиббий ва нотиббий хизмат турларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, шу жумладан аутсорсерга ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда хусусий сектор вакиллари сонини 2025 йилга қадар 35 фоизга етказиш чораларини кўрсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

16-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсингга

ўтказиладиган хизматлар

РЎЙХАТИ


1. Нотиббий хизмат турлари:

мижозларни овқат билан таъминлаш;

кир ювиш хизмати;

бино ва иншоотларни сақлаб туриш, шунингдек, уларни муҳандислик-техник тизимларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.


2. Тиббий хизмат турлари:

тиббий буюмларни зарарсизлантириш.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 январь













































Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск