ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт ташкилотларини "ҳар бир даволанган ҳолат учун" Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 10.01.2020 й. 19-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

19-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тизимидаги   тиббиёт   ташкилотларини   "ҳар   бир

даволанган ҳолат учун" Ўзбекистон Республикаси

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан

молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу вақтинчалик низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) Сирдарё вилоятининг тиббиёт ташкилотларини Сирдарё вилояти молия бошқармаси, Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) ва тиббиёт ташкилоти ўртасида давлат харидлари тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тузиш орқали клиник-харажат гуруҳлари асосида ҳар бир даволанган ҳолат учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низом "ҳар бир даволанган ҳолат учун" молиялаштириш тизимига тажриба-синов тарзида ўтаётган Сирдарё вилоятининг тиббиёт ташкилотларига нисбатан қўлланилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ҳар бир даволанган ҳолат - клиник хизмат кўрсатиш якунланган ҳолат бўлиб, мижозга ташҳис қўйиш ва даволашнинг тасдиқланган баённомаларига мувофиқ тиббиёт ташкилотида бўлган вақтда кўрсатилган тиббий хизматларни ўз ичига олади ёки мазкур босқичда тиббий хизмат кўрсатишнинг муайян якуний натижасига эришилиши туфайли хизмат кўрсатишнинг якунланиши;


клиник-харажат гуруҳлари (КХГ) - бир хил ва ўхшаш клиник вазиятлар бўйича нисбатан тенг ресурс сарфлайдиган ва қийматга эга бўлган тиббий хизматлар тўплами;


ҳар бир даволанган ҳолат учун базавий тариф - мижозга тиббий хизмат кўрсатиш учун базавий харажатларнинг меъёри бўлиб, КХГ асосида бир даволанган ҳолат учун хизматлар қиймати ҳисоб-китобидан келиб чиқиб белгиланади;


давлат харидлари тўғрисидаги шартнома - мижозга тиббий хизмат кўрсатиш учун ваколатли органлар (давлат буюртмачиси) ва тиббиёт ташкилотлари (давлат харидлари ижрочиси) ўртасида Давлат бюджети ва/ёки давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобига тузиладиган битим;


мураккаблик индекси - КХГ бўйича ҳар бир даволанган ҳолат учун ўрта ҳисобдаги базавий тариф қийматидан оғишиш коэффициенти бўлиб, тиббий хизмат кўрсатиш усулига ва уни кўрсатишга сарфланадиган харажатларга боғлиқ бўлади;


тиббий-иқтисодий экспертиза - тиббиёт ташкилоти томонидан тўловга тақдим этилган ҳисобварақлардаги кўрсатилган тиббий хизматлар ҳажмининг асослилигини эксперт баҳолаш.



2-БОБ. МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ПРОГНОЗ

ҲАЖМИНИ АНИҚЛАШ ВА ШАРТНОМАЛАРНИ

ТУЗИШ ТАРТИБИ


4. Молия йилида тиббиёт ташкилотига бир шартнома доирасида ажратилган маблағлар ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 февралгача қуйидагиларни тасдиқлайди:

ҳар бир даволанган ҳолат учун базавий тариф ва мураккаблик индекслари;

стационар тиббий ёрдам олиши режалаштирилган мижозлар сони.


5. "Ҳар бир даволанган ҳолат учун" базавий тарифни ва мураккаблик индексини ҳисоб-китоб қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.


6. Тиббиёт ташкилоти билан "ҳар бир даволанган ҳолат учун" шартнома Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тегишли тиббиёт ташкилотлари учун ажратилган маблағлар доирасида тузилади.


7. Ваколатли органлар ва тиббиёт ташкилоти ўртасида "ҳар бир даволанган ҳолат учун" бўйича кўрсатилган хизматлар ҳақи ўзаро тузилган шартномага мувофиқ тўланади.

8. Соғлиқни сақлашни бошқариш органлари молия органлари билан биргаликда тиббиёт ташкилотлари бюджетларини ҳисоблаб чиқади, шартномалар лойиҳаларини тайёрлайди ва улар билан шартнома имзолангандан кейин уч кун ичида тиббиёт ташкилотларига етказади.


9. Молия йилида шартномага мувофиқ даволанган ҳолатлар ҳақини тўлаш учун маблағлар ҳажми қуйидаги формула бўйича аниқланади:


МҲ = N х БТ, бунда,


МҲ - муайян молия йили учун шартнома бўйича маблағлар ҳажми;

N - молия йилидаги барча режалаштирилган даволанган ҳолатлар сони;

БТ -ҳар бир даволанган ҳолат учун тасдиқланган базавий тариф. Бунда базавий тариф тиббиёт ташкилотини сақлаб туриш учун зарур бўлган маблағлардан шакллантирилади. Асосий воситаларни харид қилиш, капитал қурилиш ва таъмирлаш харажатлари базавий тариф таркибига кирмайди.


10. Тиббиёт ташкилотининг даромадлари ва харажатлари сметалари ваколатли органлар билан тузилган шартномада кўрсатилган маблағ ва бошқа даромадлар кўзда тутилган ҳолда тузилади.


11. Тиббиёт ташкилотлари ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:

келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

муассаса ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

кутилаётган даромадлар доирасида ходимлар сонини мустақил белгилайди, такомиллаштирилган тариф сеткаси бўйича базавий лавозим маошларидан, шунингдек, устама ва қўшимчалардан келиб чиққан ҳолда штат жадвалини тасдиқлайди.


12. "Ҳар бир даволанган ҳолат учун" молиялаштириш тизимига тажриба-синов тарзида ўтаётган Сирдарё вилоятининг тиббиёт ташкилотлари учун амалдаги намунавий штат нормативлари тавсиявий хусусиятга эга.



3-БОБ. КЎРСАТИЛГАН ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР

УЧУН ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ХАРАЖАТЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


13. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари хисобидан тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш ваколатли органлар билан тузилган шартномада назарда тутилган маблағнинг 1/12 қисмини қуйидаги кетма-кетликда харажатлар моддаларига бўлмаган ҳолда алоҳида сатр билан амалга оширилади:

ҳар ойнинг 5 санасигача бўлган муддатда режалаштирилган маблағнинг 70 фоизи миқдорида тиббиёт ташкилотининг харажатларини қоплаш учун олдиндан тўлов;

қолган 30 фоиз маблағ кейинги ойнинг 15 санасигача шартнома шартларига кўра бажарилган дастлабки ҳисобот ҳужжатлари асосида амалга оширилади.


14. Тиббиёт ташкилотлари ҳар чоракда аввалги чорак учун дастлабки ҳисоб ҳужжатлари асосида тиббий ёрдам кўрсатилиши бўйича беморлар реестрини шаклантиради, ўзаро ҳисоб-китобларни якунлаш учун шакллантирилган ҳужжатлар асосида таққослама далолатнома тузади, улар тиббий хизматлар ҳақини тўлаш учун ҳисобварақ-фактура билан бирга ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасигача ваколатли органларга тақдим этилади.


15. Тиббиёт ташкилотлари томонидан шартномада белгиланган мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилмаслиги натижасида олдиндан тўлов сифатида тўланган маблағ кейинги хисобот чорагида назарда тутилган маблағ хисобидан камайтириш орқали ушлаб қолинади.

Бунда шартномада белгиланган муддатдаги ҳажмдан ортиқ кўрсатилган хизматлар учун тўловни тўлашга шартнома доирасида аввалги даврда бажарилмаган ҳажмлар ҳисобига йўл қўйилади.


16. Тиббиёт ташкилоти томонидан шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилганда, ҳисобот даври якунида шахсий ғазна ҳисобварағида қолган бюджет маблағлари бюджетга қайтарилмайди. Ушбу маблағлар тиббиёт ташкилотини ривожлантириш ва ходимларни рағбатлантириш учун ишлатилади.


17. Шартномада кўрсатилган тиббий хизматларнинг ҳажми ва қиймати ёки бошқа омилларнинг таъсири натижасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тарафларнинг келишувига асосан амалга оширилади.



4-БОБ. ТИББИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЭКСПЕРТИЗА


18. Тиббий иқтисодий ҳужжатларнинг тўғри шакллантирилганлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тиббий-иқтисодий экспертизадан ўтказиш орқали амалга оширилади.


19. Тиббий-иқтисодий экспертиза қуйидаги параметрлар бўйича бирламчи тиббий ҳужжатлар асосида ҳар чоракда ўтказилади:

даволанган беморлар реестрининг тўғри тўлдирилганлиги;

мижозни тиббиёт ташкилотига жойлаштиришнинг асослилиги;

мижозни даволашда ташҳис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя этилганлиги;

тиббий хизматлар ҳақини тўлаш учун тақдим этилган ҳисобварақ-фактурадаги суммаларнинг даволанган беморлар реестридаги суммаларга мувофиқлиги.


20. Тиббий ёрдам кўрсатишда ташҳис қўйиш ва даволаш сифатига доир белгиланган стандартларга мос келмаган ҳолатлар аниқланган тақдирда, тиббий-иқтисодий экспертиза натижалари белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва ваколатли шахслар томонидан имзоланади.


21. Тиббий-иқтисодий экспертиза натижаларига кўра тиббий хизмат ҳажмларини сунъий ошириб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда, ортиқча тўланган маблағлар кейинги тўловларда ушлаб қолинади.


22. Тиббий-иқтисодий экспертиза ҳужжатларининг ҳаққонийлиги устидан назорат ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


23. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги "ҳар бир даволанган ҳолат учун" молиялаштириш тизимига тажриба-синов тарзида ўтаётган Сирдарё вилоятининг тиббиёт ташкилотлари фаолиятида вужудга келадиган масалаларни ўзаро ҳамкорликда тартибга солиш ваколатига эга.


24. Ушбу Низом талабларига риоя қилмаганлиги учун мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 январь









































Время: 0.0164
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск