ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 10.01.2020 й. 16-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 10 январдаги

16-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тузилмасидаги ташкилотларда аутсорсинг хизматлари

кўрсатиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларида (кейинги ўринларда давлат тиббиёт муассасалари деб аталади) аутсорсинг хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


аутсорсинг - давлат тиббиёт муассасаларининг айрим функциялари ёки хизматларини шартнома асосида аутсорсерга ўтказиш;


аутсорсер - шартнома асосида буюртмачига аутсорсинг хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъекти;


буюртмачи - давлат тиббиёт муассасалари.


3. Буюртмачи хизматларини аутсорсингга ўтказишда қуйидаги шартларга риоя қилиши шарт:

аутсорсерни қонун ҳужжатлари асосида танлаб олиш;

аутсорсерга ўтказиладиган ишлар (хизматлар) сифатини ошириш;

буюртмачининг аутсорсерга бериладиган ишлар (хизматлар)ни бажариш билан банд бўлган ходимлар сонини (штатини) қисқартириш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотлар хизматларини аутсорсерга ўтказилишида уларнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва хўжалик фаолияти харажатларини қисқартириш, фаолиятининг асосий бўлмаган турларини ривожлантириш учун инвестицияларга бўлган эҳтиёжини камайтириш ҳамда аутсорсерга берилган ишлар (хизматлар)нинг сифатини ошириши лозим.


4. Аутсорсер ходимларининг буюртмачига тегишли ҳудудга белгиланган тартибда олдиндан тақдим этилган рўйхат асосида киришига рухсат берилади.


5. Аутсорсинг хизматини кўрсатиш жараёнида махфийлик тартибига риоя этиш буюртмачи томонидан таъминланади.



2-БОБ. АУТСОРСИНГ ХИЗМАТЛАРИГА

НАРХ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


6. Аутсорсинг хизматларига (мижозларни овқат билан таъминлаш хизматидан ташқари) ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотлар томонидан тегишли хизмат таннархига (иш ҳақи, иш ҳақига ажратма, моддий харажатлар, билвосита харажатлар) аутсорсернинг харажатларини қоплаш мақсадида 20 фоизгача устама ҳақни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


7. Аутсорсинг бўйича овқатланишни ташкил этиш хизмати нархи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган бир беморга бир кунлик овқатланишнинг нормасидан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан белгиланадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг энг юқори нархлардан ошмайдиган нархларига аутсорсернинг харажатларини қоплаш мақсадида 20 фоизгача устама ҳақни ҳисобга олган ҳолда белгиланади.



3-БОБ. АУТСОРСЕРНИ ТАНЛАШ, ШАРТНОМА

ТУЗИШ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


8. Аутсорсер Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ танланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарорига мувофиқ, давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатидан ташқари барча ҳолларда аутсорсерни танлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда, тўғридан-тўғри шартномалар бўйича аутсорсер энг яхши таклифларни тақдим этган талабгорлар орасидан танлаб олинади. Танлов жараёнида катта иш тажрибасига, тегишли молиявий, моддий-техника ва логистика базасига эга бўлган талабгорларга устунлик берилади.

Буюртмачи томонидан аутсорсерни танлаш мақсадида танлов ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


10. Аутсорсер талабгорларига нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади:

тадбиркорлик субъекти бўлиши;

аутсорсинг хизмати бўйича камида уч ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши;

молиявий аҳволи барқарорлиги, солиқ ва йиғимлардан қарздорлиги мавжуд эмаслиги;

қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолият тури лицензия ёки рухсатнома талаб этадиган фаолият турлари бўйича тегишли лицензияга ёки рухсатномага эга бўлиши.


11. Аутсорсинг хизматини кўрсатиш бўйича шартнома буюртмачи ва аутсорсер ўртасида календарь йил учун ушбу Низомга 2-иловада келтирилган аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича намунавий шартномага мувофиқ икки нусхада тузилади. Бунда, аутсорсер томонидан шартнома шартларининг тўлиқ бажарилиши ва буюртмачининг харажатлар сметасида ажратилган маблағ аутсорсерни қониқтирган тақдирда, томонларнинг келишувига кўра шартнома муддати навбатдаги календарь йил учун узайтирилиши мумкин.


12. Кўрсатилган хизматлар ҳисоб-китоби шартнома ойлик суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан, 85 фоизи ҳақиқатда кўрсатилган хизматлар суммасидан келиб чиқиб ҳар 10 кунда, якуний ҳисоб-китоб эса - кейинги ойнинг 5-санасига қадар амалга оширилади.

Аутсорсер ва буюртмачи ўртасида ҳисоб-китоблар мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.



4-БОБ. АУТСОРСЕР ВА БУЮРТМАЧИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


13. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

фойдаланиладиган коммунал хизматлар қиймати белгиланган лимит ва давлат тиббиёт ташкилотига ажратилган бюджет маблағлари доирасида қопланишини талаб қилиш;

ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўловни ноль ставка бўйича олиш;

ижара шартномаси доирасида бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;

кўрсатган хизматлар учун тўловни шартномада белгиланган миқдор ва муддатда талаб қилиш;

кўрсатилган хизматлар учун 20 фоизгача устама ҳақини олиш;

хизматлар таннархининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;

кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;

кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;

буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш.

Аутсорсер қонун ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


14. Аутсорсер:

ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши;

аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;

товар (ишлар, хизматлар)нинг сифатли ишлаб чиқарилишини ва буюртмачига етказилишини таъминлаши;

махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши;

шартномани бекор қилиш ҳақида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли хизматларини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши лозим.

Аутсорсер зиммасига қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


15. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

товарлар (ишлар, хизматлар) сифатли ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, кўрсатилиши)ни талаб қилиш;

аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш.

Буюртмачи қонун ҳужжатларига ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


16. Буюртмачи шартномага мувофиқ белгиланган муддат ва шартлар асосида аутсорсерга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириши лозим.

Буюртмачи зиммасига қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.



5-БОБ. АУТСОРСИНГ ХИЗМАТИ КЎРСАТИЛИШИ

ЮЗАСИДАН НАЗОРАТ ВА МОНИТОРИНГНИ

АМАЛГА ОШИРИШ


17. Аутсорсер томонидан санитария қоидалари ва меъёрлари бажарилиши ҳолатининг мониторингини олиб бориш ҳамда овқатланишда кунлик синамалар олиш давлат тиббиёт ташкилотининг тегишли ходимлар зиммасига юкланади.


18. Аутсорсинг хизматларини мониторинг қилиш буюртмачи томонидан шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда амалга оширилади.


19. Аутсорсер томонидан ташкил этилган хизматларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек, техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ мувофиқлиги ваколатли органлар томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли бўлинмалари томонидан назорат қилинади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Ушбу Низомда назарда тутилган талабларнинг бузилиши буюртмачи ва аутсорсер ўртасида тузилган шартноманинг белгиланган тартибда бекор қилинишига асос бўлади.


21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

тизимидаги давлат тиббиёт муассасалари томонидан

аутсорсерни танлаш ҳамда ўзаро ҳисоб-китобларни

амалга ошириш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


I. АУТСОРСЕРНИ ТАНЛАШ




I-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

Аутсорсерларни танлаш учун (хизмат турлари рўйхати, уларнинг ҳажми ва бошқалар) учун махсус ахборот порталига танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш.

Заруратга кўра




II-босқич

Буюртмачи томонидан тузилган харид комиссияси

Танлов иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва энг яхшиларини танлаб олиш.

Танлов ғолибини аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.


Баённомадан кўчирмани (танлов натижалари) махсус ахборот порталига жойлаштириш.

Эълон муддати тугаган пайтдан эътиборан 10 кун муддатда

Баённома тасдиқланган кундан эътиборан 3 иш куни давомида




III-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

Танлов ғолиби (аутсорсер) билан йил охирига қадар амал қилиш муддати билан шартнома тузиш.

Аутсорсерга биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, мебелларни ва бошқа моддий воситаларни далолатномага асосан топшириш.

Танлов натижаси эълон қилинган кундан эътиборан 5 иш куни давомида




II. ҲИСОБ-КИТОБ




I-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

Тегишли ой учун шартнома қийматининг 15% миқдоридаги маблағни аутсорсернинг ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш.

Ҳар ойнинг дастлабки 10 банк куни давомида




II-босқич

Аутсорсер

Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш.

Буюртмачи билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар




III-босқич

Буюртмачи (давлат тиббиёт муассасалари)

Асословчи ҳужатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) таққослаш.

Тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85% суммани хизматлар кўрсатиш ойи тугагандан сўнг тўлаш.

1) 3 иш куни давомида


2) Ҳар ойнинг 20 санасига қадар (ўтган ой учун)





Низомга

2-ИЛОВА



Аутсорсинг шартлари асосида хизматларни кўрсатиш бўйича

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

_________________ шаҳри (тумани)


20___ йил "____" ________

номидан Низом асосида фаолият юритувчи

(муассаса номи)


(кейинги ўринларда Буюртмачи деб аталади)

(Ф.И.Ш.)


бир томондан ва

номидан Устав (ишончнома) асосида


(ташкилот номи)


фаолият юритувчи директор

(кейинги ўринларда


(Ф.И.Ш.)


Аутсорсер деб аталади), иккинчи томондан кейинчалик Томонлар деб аталади, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.



I. Шартнома предмети


1.1. Аутсорсер Буюртмачининг буюртмаси бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади.


1.2. Аутсорсер мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар ҳар куни Буюртмачини

            


ҳамда Ўзбекистон Республикасининг

(аутсорсерга ўтказилган хизмат номи)


                     

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда, Буюртмачи билан келишилган буюртмаларни бажариш жадвалига мувофиқ таъминлаш мажбуриятини, кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади, ўз зиммасига олади.


1.3. Хизмат кўрсатиш муддати:

20 ___ йил "____" _____________дан.

20 ___ йил "____" _____________гача.


1.4. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактура имзоланиб Буюртмачи Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисоб-рақамига пул маблағлари ўтказгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.



II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


2.1. Аутсорсер қуйидаги ҳуқуқларга эга:


2.1.1. Ижарага олинган мол-мулкдан фойдаланиш;


2.1.2. Ижарага олинган бино ва иншоотларнинг ички ва ташқи қисмида техник жиҳатдан жиҳозлаш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш;


2.1.3. Хизматлар таннархининг ўзгариши муносабати билан шартномага ўзгартириш киритиш таклифи билан чиқиш;


2.1.4. Кўрсатилган хизматлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини талаб қилиш;


2.1.5. Кўрсатилган хизматлар натижасида фойда олиш;


2.1.6. Буюртмачидан шартнома шартларининг бажарилишини талаб қилиш;


2.1.7. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.


2.2. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур:


2.2.1. Ижарага олинган бино ва иншоотлар, жиҳозлардан мақсадли ҳамда оқилона фойдаланиши, сақлаши, носоз ҳолга келганда уларни ўз ҳисобидан таъмирлаши, шунингдек, коммунал харажатларини қоплаши;


2.2.2. Аутсорсинг хизматини кўрсатишда техника, ёнғин, меҳнат муҳофазаси ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий риоя этиши;


2.2.3. Товар (ишлар, хизматлар)нинг сифатли ишлаб чиқарилишини ва буюртмачига етказилишини таъминлаши;


2.2.4. Махфийлик тартибига қатъий риоя қилиши;


2.2.5. Шартномани бекор қилиш ҳақида буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириш, ушбу муддат тугагунига қадар эса буюртмачининг тегишли хизматларини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши;


2.2.6. Хизматларни сифатли, мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиши;


2.2.7. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур шартнома шартларига амал қилмасдан, хизматлар сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул тўғрилаши;


2.2.8. Хизматларнинг сифатсизлиги, хизматларни бажариш учун вақтинча фойдаланишга бериладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) хоналари ҳолати, шунингдек, тегишли инвентарларнинг санитария қоидаларига жавоб бермаслиги аниқланганда, Аутсорсер зудлик билан Буюртмачининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний талабини бажариши;


2.2.9. Малакали, тажрибали, қўйилган вазифани (хизматни, ишни) амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган, шунингдек, белгиланган тартибда ва муддатда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга (талаб этилган ҳолларда) хизматларни бажариш жараёнига рухсат этиши;


2.2.10. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек, ички тартибга риоя қилиш мажбуриятини юклаши;


2.2.11. Хизмат кўрсатиш бўйича ишларни шахсан бажариши, мазкур Шартнома шартларини бажаришни учинчи шахсга топширмаслиги;


2.2.12. Мазкур шартнома шартларини бажариш доирасида Буюртмачи томонидан вақтинча фойдаланишга топширилган ускуналар, жиҳозлар, идишлар, асбоблар, мебеллар, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни соз ҳолда сақлаши, таъмирлаши, шунингдек, биноларни таъмирлаши;


2.2.13. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда, Буюртмачидан биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни қабул қилиб олиши;


2.2.14. Мазкур шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачига хизматларни узлуксиз кўрсатилишини таъминлаши;


2.2.15. Мазкур шартномага асосан Хизматларни кўрсатиш ишларига жалб этилган ходимларни ўқитишни (малакасини оширишни) амалга ошириши (талаб этилган ҳолларда);


2.2.16. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.


2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга:


2.3.1. Товарлар (ишлар, хизматлар) сифатли ишлаб чиқарилиши (бажарилиши, кўрсатилиши)ни талаб қилиш;


2.3.2. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, шартнома шартларининг бажарилишини назорат қилиш;


2.3.3. Шартномани бекор қилиш тўғрисида 10 кун олдин Аутсорсерни ёзма равишда огоҳлантириш, бунда кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаш;


2.3.4. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.


2.4. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур:


2.4.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаши;


2.4.2. Аутсорсерга мазкур Шартнома шартларини бажариш доирасида биноларни (хоналарни), ускуналарни, жиҳозларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқа моддий воситаларни вақтинча фойдаланишга бериши;


2.4.3. Қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.



III. Хизматлар нархи ва ўзаро

ҳисоб-китоблар тартиби


3.1. Мазкур шартноманинг иловасига мувофиқ хизматлар нархи ________________________________________________________

             

сўмни ташкил этади.

(сумма сон ва сўз билан)


   

3.2. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир ойда камида бир марта амалга оширилади.


3.3. Кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик буюртмага мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда, тўланиши лозим бўлган суммаси кўрсатилган, Аутсорсер ва Буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси тузилади ва ҳисоб-фактура расмийлаштиради.


3.4. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб, 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади.


3.5. Мазкур Шартноманинг иловасида кўрсатилган, шартноманинг прогноз суммасини ҳисоблаш учун хизматларнинг нархлари томонлардан бирининг ташаббуси билан қайта кўриб чиқилади.



IV. Томонларнинг мажбуриятлари


4.1. Аутсорсер шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолларда, Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.


4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларнинг зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф қилишдан озод этмайди.


4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмаслиги ёки тегишли даражада бажарилмаслиги учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси талабларида, "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган жавобгар бўладилар.


4.4. Буюртмачига ҳар чоракда бир маротаба кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, ижарага берилган бино ва иншоотларнинг ҳолатини мониторинг ўтказишга (аутсорсернинг молиявий фаолиятига аралашмаган ҳолда) шароитлар яратиш.


4.5. Томонларнинг Мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади.



V. Мунозарали вазиятларни ҳал этиш тартиби


5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади.


5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф қилиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун берилади.



VI. Форс-мажор ҳолатлар


6.1. Томонлар мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолатлар енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар ва алоҳида давр оқибати ҳисобланса ва давлатнинг тегишли органлари томонидан тасдиқланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади.



VII. Якунловчи қоидалар


7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартноманинг барча иловалари унинг ажралмас қисмини ташкил этади.


7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас.


7.3. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади.



VIII. Шартноманинг амал қилиш муддати


8.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ва бир календарь йили давомида ёки муддатидан олдин бекор қилингунига қадар амал қилади.



IX. Томонларнинг манзили ва банк реквизитлари

"Аутсорсер"

"Буюртмачи"

-------------------------------------

-------------------------------------

-------------------------------------

-------------------------------------





Намунавий шартномага

ИЛОВА

ШАРТНОМАНИНГ ПРОГНОЗ СУММАСИ

   

Т/р

Ойлар

Ойдаги кунлар сони

Ўлчов

бирлиги

Хизмат бирлиги учун нарх

(сўм)

Хизмат бирликлари сони

Жами сумма ҚҚС сиз (сўм)

ҚҚС ___%

Жами сумма ҚҚС билан

1

Январь

31







2

Февраль

28/29







3

Март

31







4

Апрель

30







5

Май

31







6

Июнь

30







7

Июль

31







8

Август

31







9

Сентябрь

30







10

Октябрь

31







11

Ноябрь

30







12

Декабрь

31








Шартноманинг жами суммаси

365/366







Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 январь























































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск