ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2020 й. 21-сон "Республика ҳудудларида пахта ҳосили теримини механизациялаш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2020 й.

N 21




РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА ПАХТА

ҲОСИЛИ ТЕРИМИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ

ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Пахтачилик ривожланишининг замонавий ҳолати пахта етиштириш ва ҳосилни йиғиштириб олишнинг барча жараёнлари механизациялашиши даражаси билан белгиланади.

Пахта ҳосилини механизация ёрдамида йиғиштириб олишни таъминлаш ўз ичига пахта даласининг агрофонини механизациялашган теримга тайёрлаш билан боғлиқ бир нечта мураккаб масалаларни, жумладан, замонавий ва юқори самарали пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш, сервис хизматлари кўрсатиш ва таъмирлаш базасини ривожлантириш, техникани ишлатиш, машинада терилган пахта хомашёсини ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича малакали кадрларни, жумладан, механизатор ва муҳандисларни тайёрлаш, ишларни молиялаштиришнинг замонавий механизмлари билан боғлиқ комплекс масалаларни ўз ичига олади.

Замонавий, юқори самарали пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш ва теримни машинада ташкил этиш ҳисобига пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг:

биринчи босқичда (2020-2022 йиллар) Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида;

иккинчи босқичда (2023-2026 йиллар) республиканинг қолган ҳудудларида пахта ҳосилини йиғиштириб олишни механизациялашни жорий этишни жадаллаштириш;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан пахта териш ишларига жалб қилинадиган пахта териш машиналари хизматидан фойдаланганлик учун харажатларнинг 30 фоизини Молия вазирлиги томонидан қоплаб бериш амалиётини 2020 йилда сақлаб қолиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, "Ўзавтосаноат" АЖ ишончли бошқарувчи компанияси, қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларига:

пахтани машинада териш учун ажратилган ерларни барвақт тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш;

пахта териш техникасини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни ўз вақтида ташкил этиш бўйича ишлар самарали олиб борилишини таъминлаш;

2020-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида реализация қилишни молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш;

пахтани териб олишни жадал механизациялаш бўйича белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш бўйича шахсий масъулият юклансин.


3. Қуйидагилар:

2020-2026 йилларда "Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи" АЖ томонидан пахта териш машиналари ишлаб чиқариш ва республика ҳудудларига етказиб бериш прогнози 1-иловага;

2020-2026 йилларда республикада пахта теримини механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари режаси (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси деб аталади) 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари - масъул ижрочилар ушбу тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини ва ҳисобот давридан кейинги ойнинг 7-кунига қадар ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига Чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича маълумот тақдим этилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

пахта майдонларининг агрофонини машина ёрдамида териш учун сифатли тайёрлаш, шу жумладан, тегишли чигит навларини танлаш, экиш, қаторлар орасига ишлов бериш, дефолиация қилиш, ер майдонларини тайёрлаш ва ҳосилни йиғиштириб олиш;

машина теримига ажратилган далаларнинг қаторлар орасини устун даражада 76 см кенгликда тайёрлаш агротехник тадбирларини бажариб, чигит навларини танлаш ва экишни таъминласин.


5. "Ўзагросервис" АЖ:

пахтани механизациялаштирилган усулда териш учун пахта майдонларининг агрофонини шакллантиришда иштирок этувчи техниканинг сифатли тайёрланиши;

замонавий пахта териш машиналарида ишлаш учун техникани ишлатиш бўйича механик-ҳайдовчилар ва муҳандислар тайёрланиши;

пахта териш машиналарига сервис хизмати кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар ҳамда технологик материаллар билан ўз вақтида таъминлаш учун мутахассисларнинг мобиль бригадалари ташкил этилишини таъминласин.


6. Давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларига истисно тариқасида:

тендерлар ёки танлов савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар сотиб олишга, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни импорт қилишда товарлар эркин муомала (импорт) учун чиқаришнинг божхона режимига жойлаштирилган санадан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 270 кун кечиктириб амалга оширишга рухсат берилсин.

7. Ўзбeкистон Рeспубликаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплeкс экспeртиза қилиш маркази" давлат унитар корхонаси қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш учун, транспорт хизматлари ва бошқа хизматлар бўйича техник шартлар импорт шартномалар тушган кундан бошлаб уч кун муддатда экспертизадан ўтказилишини ва тегишли хулосалар берилишини таъминласин.


8. "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ ва "Асака" АТБнинг савдо молиялаштириши линияларидан, шу жумладан, хорижий банклар линиялари воситаларидан фойдаланиб, пахта териш машиналари ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид қилишни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, пахта териш машиналарини сотишдан тушган пул маблағлари солиқлар ва йиғимлар амалга оширилгандан сўнг ишлаб чиқарувчи давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотлар томонидан "Асака" АТБ олдидаги кредитларни қайтаришга йўналтирилиши йўли билан ажратилган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаган муддатда пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар харидининг савдо молиялаштирилиши бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилиши таъминланади.

9. "Асака" АТБга:

пахта териш машиналарини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид қилишни молиялаштиришда таъминот сифатида "Ўзбекинвест" компанияси ва бошқа суғурта ташкилотларининг йиллик 0,5 фоиз миқдоридаги имтиёзли тариф бўйича суғурта полисларини қабул қилиш;

давлат иштирокидаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ташкилотларининг ўзаро боғлиқ қарздорлари гуруҳига банкнинг энг юқори таваккалчилигини ҳисоблашда кредитлар бўйича қарздорликни пахта териш машиналари ишлаб чиқарувчиларига ҳисобламаслик тавсия этилсин.

10. Белгилансинки, Жаҳон банкининг кредит линиялари ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан молиялаштириладиган бошқа молия институтларининг кредит линиялари ҳисобига техникани ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ва лизинг ташкилотларини кредитлашда тижорат банкларининг маржаси 1 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади.

11. "Ўзпахтасаноат" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, "Ўзстандарт" агентлиги 2020 йил 1 майга қадар пахтани машинада теришни рағбатлантириш мақсадида машина терими пахта хомашёси синфлари бўйича ифлосланганликнинг масса улуши ва намликнинг масса нисбати меъёрларини қайта кўриб чиқсинлар.


12. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

пахтани машинада териш учун далаларни тайёрлаш ва пахта териш машиналаридан самарали фойдаланиш бўйича фермерлар ва пахта-тўқимачилик кластерлари учун тренинглар ва семинарлар ўтказилишини;

пахта териш техникасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини ташкил этсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 январдаги

21-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2026 йилларда "Тошкент қишлоқ хўжалиги

техникаси заводи" АЖ томонидан пахта териш

машиналари ишлаб чиқариш ва республика

ҳудудларига етказиб бериш

ПРОГНОЗИ

дона

Т/р

Ҳудудлар номи

Умумий

эҳтиёж

2020 йил

2021 й.

2022 й.

2023 й.

2024 й.

2025 й.

2026 й.

Жами

май

июнь

июль

август

сентябрь

1

Тошкент вилояти

930

250

50

50

50

50

50

250

250

180




2

Сирдарё вилояти

770

250

50

50

50

50

50

250

270





3

Жиззах вилояти

1 155

300

60

60

60

60

60

350

505





4

Қашқадарё вилояти

1 481

200

40

40

40

40

40

350

475

456




5

Қорақалпоғистон Республикаси

600









200

200

200


6

Андижон вилояти

800









200

300

300


7

Бухоро вилояти

1 100









300

400

300

100

8

Навоий вилояти

392









100

100

100

92

9

Наманган вилояти

800









100

300

300

100

10

Самарқанд вилояти

650









200

250

200


11

Сурхондарё вилояти

777









150

250

300

77

12

Фарғона вилояти

475









74

100

200

101

13

Хоразм вилояти

340









40

100

100

100

Жами

10 270

1 000

200

200

200

200

200

1 200

1 500

2 000

2 000

2 000

570

   

Изоҳ. Ҳудудларга ҳар йили етказиб бериладиган техника талаб ҳажмига боғлиқ равишда ўзгариши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 январдаги

21-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2026 йилларда республикада пахта теримини

механизациялаш даражасини ошириш ва пахта териш

машиналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

муддати


Масъул ижрочилар

I. ПАХТА ХОМАШЁСИНИ МАШИНА ЁРДАМИДА ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШ

УЧУН ДАЛА МАЙДОНЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЗАРУР АГРОТЕХНИКА

ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

1.

Пахтани машина ёрдамида теришдан аввал технологик операцияларни ўтказишга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш (кузги шудгорлаш, далани экишга тайёрлаш, экин экиш, культивация ва чеканка қилиш, дефолиация, йиғим-терим, далаларни тозалаш).

2020 йил

январь-февраль

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари


2.

Пахтани машинада териш мўлжалланган пахта далаларининг агрофонини тайёрлаш бўйича технологик операциялар ўтказилиши устидан мониторинг олиб бориш тизимини ишлаб чиқиш.

2020 йил

январь-февраль

3.

Пахтани машина ёрдамида теришдан олдин технологик операцияларни ўтказиш бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш, нашр этиш ва фермерларга тарқатиш.

2020 йил

август-сентябрь

4.

Пахтани машинада териш мўлжалланаётган ҳудудларда семинарлар ўтказиш, технологик операцияларни сифатли бажариш бўйича тавсияларни муҳокама қилиш.

2020 йил

август-сентябрь

5.

Машина терими учун тайёрланган пахта майдонини комиссия томонидан баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш.

2020 йил

май-июнь

6.

Пахтани машина ёрдамида териш самарадорлигини тушунтириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш, шу жумладан, машина терими иштирокчиларини рағбатлантириш.

ҳар чоракда

7.

Пахта териш машиналарини сотиб олиш бўйича фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари билан шартномалар тузилишини таъминлаш.

2020 йил

июнь

II. ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИ

ВА УЛАРГА СЕРВИС ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ТАЪМИНЛАШ

8.

Пахтани машинада териш учун далаларни босқичма-босқич тайёрлашга жалб қилинадиган машиналарнинг бутун ҳалқасини ишга тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш (ҳайдаш техникаси, экин экишдан аввал тупроққа ишлов бериш техникаси, сеялкалар, культиваторлар, чеканка қилгичлар, пуркагичлар, пахта териш машиналари ва транспорт техникаси).

2020 йил

март

"Ўзагросервис" АЖ, ҚХТЗ" АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

9.

Пахта териш машиналарига теримдан олдин ва терим вақтида хизмат кўрсатиш дастурларини ишлаб чиқиш, уларнинг иш қобилиятини (тайёр ва/ёки таъмирланган) ва ишлатишга тайёрлигини комиссия томонидан баҳолаш.

2020 йил

март

10.

Пахтани машинада теришга пахта даласини тайёрлашга жалб этилган ҳар бир машинанинг ишлаши бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш, нашр этиш ва тарқатиш.

2020 йил

апрель-июнь

11.

Пахтани машинада териш назарда тутилган ҳудудларда пахта комплексининг барча машиналари техник тавсифларини тушунтириш бўйича ҳудудларда механизаторлар учун семинар-тренинглар ўтказиш.

2020 йил

июль-сентябрь

12.

Ўрнак кўрсатган механизаторларни рағбатлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

2020 йил

сентябрь-ноябрь

III. МАШИНАДА ТЕРИЛГАН ПАХТА ХОМАШЁСИНИ ТАШИШ,

САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

13.

Пахта экувчи хўжаликларни пахтани машинада теришга мослашган юқори сифатли чигит билан таъминлаш.

2020 йил

февраль-март

"Ўзпахтасаноат" АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

14.

Ҳосилни бир марта теришни ҳисобга олган ҳолда машинада териладиган пахтага қўйиладиган талабларни тайёрлаш (кўсакларнинг очилиш даражаси > 90 фоиз)

2020 йил

май-июль

15.

Пахта тозалаш заводларининг машинада терилган пахтани ташиш, сақлаш, олдиндан қуритиш, тозалаш ва қайта ишлашга тайёрлигини таъминлаш.

2020 йил

июль-август

16.

Машина ва қўлда терилган пахта сифатини, шу жумладан, машинада терилган пахта учун оширилган тарифлар бўйича ҳақ тўлашни ҳисобга олган ҳолда пахтани машинада теришнинг, шу жумладан, молиявий, иқтисодий самарадорлигини ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

2020 йил

май-июнь

IV. ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА

ЎЗ ВАҚТИДА МОЛИЯЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

17.

Техник топшириқларни тайёрлаш, пахта териш машиналарини йиғишни ташкил этиш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш бўйича ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан музокаралар олиб бориш.

2020 йил

январь

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "ТҚХТЗ" АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

18.

Тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиб, қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш.

2020 йил

январь

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "ТҚХТЗ" АЖ ва бошқа ишлаб чиқарувчи ташкилотлар

19.

Бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни харид қилиш учун "Асака" АТБнинг савдо молиялаштиришини олиш учун керакли хужжатларни тайёрлаш ва буюртманома бериш.

2020 йил

январь-февраль

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "ТҚХТЗ" АЖ, "Асака" АТБ, "Ўзбекинвест" компанияси, бошқа суғурта ташкилотлари

20.

Қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар сотиб олиш учун, транспорт ва бошқа хизматлар бўйича техник шартлар ва импорт шартномалар экспертизасини амалга ошириш ва экспертиза натижалари бўйича тегишли хулосаларни тақдим этиш.

зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг уч кун муддатда

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплeкс экспeртиза қилиш маркази" ДУК

21.

Зарур бутловчи буюмлар, хомашё ва материалларни сотиб олиш учун кредитларнинг гаров таъминоти сифатида йиллик 0,5 фоиз миқдордаги имтиёзли тариф бўйича суғурта полисларини тақдим этиш.

2020 йил

январь

"Ўзбекинвест" компанияси, бошқа суғурта ташкилотлари, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "ТҚХТЗ" АЖ, "Асака" АТБ

22.

"Ўзбекинвест" компанияси ва бошқа суғурта ташкилотларининг суғурта полиси остида молиялаштиришни гаров сифатида амалга ошириш ва кейинчали пахта териш машиналарини суғурталаш.

2020 йил

январь-февраль

"Асака" АТБ, "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "ТҚХТЗ" АЖ, "Ўзбекинвест" компанияси, бошқа суғурта ташкилотлари, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

23.

Тузилган шартномалар бўйича тўловларни амалга ошириш.

2020 йил

январь-февраль, имзоланган шартномаларга мувофиқ

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "ТҚХТЗ" АЖ, "Асака" АТБ

24.

Зарур бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш.

2020-2026 йиллар, имзоланган шартномаларга мувофиқ

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "ТҚХТЗ" АЖ

25.

Пахта териш машиналарини фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ ишлаб чиқаришни бошлаш

2020 йил

март

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "ТҚХТЗ" АЖ

26.

Пахта териш машиналарини сотишдан тушган маблағни фақат "Асака" банк томонидан берилган кредитларни қайтариш ва аккредитивларни 1 йилдан ошмаган муддатда тўлиқ тўлаш учун ажратиш.

2020-2021 йиллар

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ, "ТҚХТЗ" АЖ, "Асака" АТБ

27.

Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари билан пахта териш техникасини сотиб олиш учун алоқадор лизинг ташкилотларига кредит линиясини ажратиш тўғрисида музокаралар олиб бориш.

2020 йил

январь

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

28.

Кредит битими лойиҳасини тайёрлаш ва унинг имзоланишини таъминлаш.

2020 йил

май

Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги

29.

Пахта териш техникасини харид қилишдан манфаатдор бўлган фермер хўжаликлари рўйхатини шакллантириш.

2020-2025 йиллар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

30.

Фермер хўжаликлари ва алоқадор лизинг ташкилотлари ўртасида лизинг шартномалари тузилишини таъминлаш.

2020-2026 йиллар

Лизинг ташкилотлари, Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 14 январь























































Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск