ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2019 й. ПҚ-4452-сон "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2019 й.

N ПҚ-4452



АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИНГ ЖОРИЙ

ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ, УЛАРНИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4024-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида:


1. Умумий штат бирлиги 198 нафар, шу жумладан ҳудудий бўлинмаларда - 89 нафар бўлган Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда - Ўзкомназорат) марказий аппарати янгиланган тузилмаси ва ҳудудий бўлинмалари намунавий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:

"Техник кўмаклашиш маркази" давлат унитар корхонасини штат бирликлари ва амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига бериш ва уни "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси этиб қайта номлаш;

Ўзкомназорат таъсисчи ҳисобланган давлат унитар корхонаси шаклидаги Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Белгилансинки, Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:

техник воситалардан фойдаланиш, веб-сайтлар яратиш, шунингдек, ахборот порталлари ва веб-ресурсларни ривожлантириш ва жадаллаштириш масалаларида техник кўмак беради;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида "рақамли ва ахборот жамияти"ни шакллантириш, шунингдек, техник инфратузилмани ривожлантиришнинг муҳим масалалари бўйича таҳлилий материалларни тайёрлайди;

ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини яратиш, улар ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлаш, ташқи хостинг майдончалари билан интеграция масалалари бўйича консалтинг хизматлари кўрсатишни ташкил этади;

ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида қонунлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари, техник шартлар лойиҳалари, лицензиялаш ва тартибга солиш меъёрлари ва қоидалари юзасидан таклифлар тайёрлайди ва уларни ишлаб чиқишда иштирок этади.


4. Ўзкомназорат бир ой муддатда Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш марказининг низомини ва тузилмасини тасдиқласин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизликни тартибга солиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади;

Ўзкомназорат "Киберхавфсизлик маркази" ДУК билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва идораларда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш, мониторинг қилиш, ўрганиш ва текширишни амалга оширади.

Ўзкомназорат ва марказларнинг жорий таъминоти (иш ҳақининг амалдаги тартиби, давлат устамалари ва қўшимчаларни сақлаб қолган ҳолда), моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг ходимлари меҳнатини қўшимча моддий рағбатлантириш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Белгилансинки, Ўзкомназорат:

қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорлик қилади;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларини бузган ахборот соҳаси субъектларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўради;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


7. Ўзкомназорат бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


9. Қуйидагилар:

Ўзкомназорат ва "Ахборот технологиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази" ДУК Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 29-уй манзилидаги бинода оператив бошқариш ҳуқуқи асосида;

"Киберхавфсизлик маркази" ДУК Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли кўчаси, 31-уй манзилидаги бинода оператив бошқариш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


10. Ўзкомназорат манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-4452-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш

ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича

давлат инспекцияси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ




Бошлиқ ёрдамчиси

1






Бошлиқ






Кенгаш









































































Бошлиқнинг биринчи ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари



Бошлиқ ўринбосари


Ахборот хизмати

3








































Ахборот хавфсизлиги бўлими

11



Телекоммуни-

кациялар бўлими

4



Почта алоқаси бўлими

4


Юридик бўлим

4








































Ахборот технологиялари соҳасида назорат қилиш бўлими

11



Радиоалоқа бўлими

6



Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

9


Бухгалтерия

3








































Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ишлаш бўлими

3



Телерадиоэшиттириш

бўлими

8



Молиявий санкцияларни ҳисоблаш ва қўллаш

бўлими

3


Халқаро алоқалар бўлими

4








































Ходимларни бошқариш бўлими

3



Экспертиза бўлими

4



Норматив ҳужжатлар билан ишлаш бўлими

4


"Ахборот технология-

лари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази" ДУК








































Ташкилий инспекторлик бўлими

2



Муаллифлик ҳуқуқи бўлими

4



Маъмурий баённомалар билан ишлаш бўлими

2


Ҳудудий инспекциялар






















































Махсус ишлар бўлими

4



Маълумотларни узатиш бўлими

7



Умумий бўлим

1

























   

Марказий аппарат ходимларининг умумий чекланган сони - 109 нафар, шундан:

бошқарув ходимлари - 24 нафар;

ишлаб чиқариш ходимлари - 85 нафар.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 14 сентябрдаги

ПҚ-4452-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва

телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича

давлат инспекцияси ҳудудий бўлинмаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ









Бошлиқ





































































Телекоммуникациялар, мобил алоқа, телерадиоэшиттириш бўлими



Ахборот хавфсизлиги

ва АКТни жорий этиш бўлими



Почта алоқаси, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар бўлими





Ҳудудий инспекциялар ходимларининг умумий чекланган сони - 89 нафар, шундан:

Қорақалпоғистон Республикасида - 7 нафар, шу жумладан ишлаб чиқариш ходимлари - 7 нафар;

Тошкент шаҳрида - 10 нафар, шу жумладан ишлаб чиқариш ходимлари - 10 нафар;

қолган ҳудудларда - 6 нафардан, шу жумладан ишлаб чиқариш ходимлари - 6 нафардан.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 16 сентябрь





























Время: 0.2037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск