ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 03.07.2019 й. ПҚ-4382-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 3 июлдаги

ПҚ-4382-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати

олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган

(вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг)

оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

ЎзР Президентининг 23.12.2022 й. ПФ-272-сон Фармони,


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ҳарбий прокуратура, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Миллий гвардия ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг хавфсизлиги давлат хизмати (кейинги ўринларда - Қуролли Кучлар) тизимида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ҳарбий хизматчи - Қуролли Кучларда шартнома бўйича ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган шахс, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ва тингловчилари;


Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) - Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтида, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим);

ходим - Қуролли Кучлар тизимида махсус унвонда хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;


хизмат мажбурияти - Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шу жумладан идоравий ҳужжатларга мувофиқ Қуролли Кучлар таркибидаги бошқарув органлари, бўлинмалар ва ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) юкланган вазифалар ва функциялар ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлар;


тан жароҳати - хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳарбий хизматчи (ходим) олган (етказилган) оғир ва ўртача оғир тан жароҳати (яраланиш, майиб ва контузия бўлиш);


бир марталик нафақа (кейинги ўринларда - нафақа) - хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчига (ходимга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланадиган тўлов тури;

3. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:

шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларга;

Қуролли Кучлар тизимида махсус унвонда хизмат қилаётган ходимларга;

муддатли ҳарбий хизматчиларга;

олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсант ва тингловчиларига;

Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига;

сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларига.


4. Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.

Ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти, тингловчисининг стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 100 баробари миқдорида нафақа тайинланади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.

Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган нафақаларнинг иккаласини ҳам олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига фақат ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган нафақа тайинланади.

5. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчига (ходимга):

оғир тан жароҳати олганда - ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) эгаллаб турган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти, тингловчисининг стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 50 баробари миқдорида;

ўртача оғир тан жароҳати олганда - ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) эгаллаб турган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти, тингловчисининг стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 20 баробари миқдорида нафақа тайинланади.


6. Енгил тан жароҳати олган ҳарбий хизматчига (ходимга) нафақа тайинланмайди.


7. Нафақа тайинлаш ва тўлаш масалаларини кўриб чиқишда холисона ёндашувни таъминлаш мақсадида Қуролли Кучлар бошқарув органлари, бирлашма, ҳарбий қисм, бўлинма ва муассасаларида (кейинги ўринларда - ҳарбий қисмлар) терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш ҳамда жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссиялар тузилади.

Ҳарбий қисмлар комиссиялари томонидан чиқарилган хулосаларни кўриб чиқиш ҳамда вазирлик (идора) раҳбарига тегишли қарор қабул қилиши учун якуний хулосалар тайёрлаш мақсадида вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида доимий фаолият юритувчи комиссия тузилади.



2-БОБ. НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ


8. Ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олиши ҳолати юз берганда (ҳалок бўлганда ёки вафот этганда) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) бевосита командири (бошлиғи) ёки унинг ўринбосари томонидан тан жароҳати олганлиги (ҳалок бўлганлиги, вафот этганлиги) тўғрисида хабар келиб тушиши билан дарҳол холислар (камида икки нафар вояга етган фуқаро) иштирокида далолатнома тузилади.


9. Тан жароҳати олганлиги (ҳалок бўлганлиги, вафот этганлиги) тўғрисида далолатнома (кейинги ўринларда - далолатнома) тузишда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек, ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) тан жароҳати олганлиги (ҳалок бўлганлиги, вафот этганлиги) хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.


10. Далолатнома тан жароҳати олган (ҳалок бўлган, вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) бевосита командири (бошлиғи) ёки унинг ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган шахслар томонидан, шунингдек, воқеа содир бўлган ҳудуддаги тегишли ҳарбий қисм командири (бошлиғи) (кейинги ўринларда - қисм командири) томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.


11. Ҳарбий хизматчи (ходим) тан жароҳати олганлиги (ҳалок бўлганлиги, вафот этганлиги) воқеаси содир бўлган ҳудуддаги қисм командири томонидан юз берган ҳолат юзасидан зудлик билан юқори турувчи қўмондонликка (раҳбариятга) дастлабки ахборот берилади.


12. Ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд унинг тан жароҳати олиши ҳолати ва сабабларини текшириш учун қисм командирининг ёзма кўрсатмасига асосан терговга қадар (хизмат) текширув тайинланади.

Зарур ҳолларда вазиятга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар (хизмат) текширув ўтказиш ишларига бошқа вазирликлар ва идораларнинг тегишли соҳа мутахассислари жалб этилиши мумкин.


13. Терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш комиссияси ёхуд қисм командири томонидан ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлиши (вафот этиши) сабабини, олган тан жароҳатининг даражасини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертизаси муассасаларида экспертиза тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинади.

Экспертизани тайинлаш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади.


14. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари ёки ҳарбий хизматчидан (ходимдан) олинадиган қон намунаси таркибида алкоголь ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар мавжудлиги аниқланган тақдирда, нафақа тайинлашни рад этиш масаласи кўриб чиқилади.


15. Терговга қадар (хизмат) текширув натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ қисм командирлари уч кун муддатда ҳарбий-даволаш муассасасига тан жароҳати олинган вазият ҳақидаги маълумотномани (кейинги ўринларда - маълумотнома) тақдим этадилар.

Қисм командирлари ҳамда терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш комиссияси маълумотномада баён этилган маълумотлар ишончли бўлиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилиб, тегишли ҳарбий қисм тиббиёт бўлим (бўлинма, хизмат)ларида рўйхатга олинади. Маълумотноманинг асл нусхаси тиббиёт бўлим (бўлинма, хизмат)ларда йиғма жилдда доимий муддатга сақланади.


16. Ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) олган тан жароҳати даражаси ва унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлиги ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ва суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосасига асосан белгиланади.


17. Ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлиши (вафот этиши) билан боғлиқ ҳар бир ҳолат юзасидан тиббий ёки суд-тиббий экспертиза муассасасининг ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномасининг нусхаси терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш комиссиясига тақдим этилади.


18. Терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш комиссияси томонидан барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда терговга қадар (хизмат) текширув натижасига доир хулоса чиқарилади ва ушбу хулоса терговга қадар (хизмат) текширувни тайинлаган қисм командири томонидан ўрганиб чиқилади ва тасдиқланади.


19. Агарда терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш комиссияси томонидан терговга қадар (хизмат) текширув натижасига доир хулосага асосан ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) тан жароҳати олиши ёҳуд ҳалок бўлиши (вафот этиши) хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, содир этилган воқеа юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳарбий қисм жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссиясига тақдим этилади.

Терговга қадар (хизмат) текширув ҳужжатларига қуйидагилар илова қилинади:

ҳарбий хизматчи (ходим) тан жароҳати олган ҳолатда:

а) тан жароҳати олган ҳарбий хизматчи (ходим) тўғрисида маълумот;

б) тан жароҳати олганлиги тўғрисида далолатнома;

в) ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси;

г) суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосаси нусхаси;

д) тан жароҳати олинган вазият ҳақидаги маълумотнома.

ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳолатда:

а) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчи (ходим) тўғрисида маълумот;

б) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

в) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) яқин қариндошлари тўғрисида маълумот;

г) меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда унинг мерос олишга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

д) қисм командирининг ҳарбий хизматчини (ходимни) шахсий таркиб рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғидан кўчирма.

е) командирнинг (бошлиқнинг) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳарбий хизматчи (ходим) яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлганлигини (иштирок этган даврини кўрсатган ҳолда) тасдиқловчи буйруғидан кўчирма.

Агар юз берган ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлса, унинг нусхаси юқорида кўрсатилган ҳужжатларга илова қилинади.


20. Жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия тўпланган ҳужжатларнинг асосланганлигини ўрганиб чиқади ҳамда тан жароҳатининг оғирлик даражаси ва меҳнат қобилияти йўқотилган вақтдан келиб чиққан ҳолда нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади.

Нафақа тўлаш масаласи юзасидан якуний қарор чиқарилиши учун қисм командири беш кунлик муддатда ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган тартибда тегишли вазирлик (идора) марказий аппаратининг доимий фаолият юритувчи комиссиясига тақдим қилади.


21. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар доимий фаолият юритувчи комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва белгиланган нафақа миқдорини тўлаш ёки нафақа тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун вазирлик (идора) раҳбарига тақдим этилади.


22. Вазирлик (идора) раҳбари томонидан тасдиқланган нафақа тўлаш тўғрисидаги тақдимноманинг асл нусхаси вазирлик (идора) марказий аппаратининг масъул бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) сўнгги хизмат (ўқиш) жойига ижро учун жўнатилади, нусхалари эса тегишли тиббиёт ва молия-иқтисод бўлинмаларига юборилади.


23. Доимий фаолият юритувчи комиссия тўпланган ҳужжатларни қайта расмийлаштириш ёки пухта ишлаш учун қайтаришга, қуйи турувчи комиссияларнинг нафақа миқдорини белгилаш юзасидан чиқарган қарорларини бекор қилишга ҳақлидир.


24. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, тўпланган ҳужжатлар ушбу жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирганидан сўнг, белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул бошқармаларига юборилади.


25. Муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган тан жароҳати учун нафақа улар Қуролли Кучлар резервига бўшатилганидан сўнг тўлаб берилади.


26. Ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олиши қуйидаги ҳолларда хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади:

жанговар ҳаракатда иштирок этганда, хизмат мажбуриятини ижро этиш вақтида;

жанговар навбатчиликни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;

кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли ҳарбий қисм (муассаса) ҳудудида бўлганда;

хизмат сафари ёки даволанишда бўлганида;

хизмат, даволаниш ва хизмат сафари ўташ жойларига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;

йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;

асирга тушган (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган, ушлаб қуролсизлантирилган ҳолларда;

ҳарбий хизматчи (ходим) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганда;

шахснинг ҳаёти, соғлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;

қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда (жамоат тартибини сақлашда) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига ёки бошқа шахсларга ёрдам кўрсатиш вақтида;

хизмат вақтидан ташқари пайтда ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ҳаётига ёки унинг соғлиғига суиқасд қилинганда, агар суиқасд сабаби унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса;

суд томонидан ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ҳаракати шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳаракат деб топилганда.


27. Қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятини бажараётган деб эътироф этилмайди:

ўзини ихтиёрий равишда гиёҳванд, психотроп, алкоголь ёки заҳарли моддалар ёрдамида маст ҳолатга келтирган бўлса;

жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жамият учун хавфли хатти-ҳаракатларни содир этган бўлса;

ўзини ўзи ўлдирган ёҳуд ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, агар бундай ҳаракатлар касаллик ҳолати ёҳуд ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш туфайли содир этилган бўлмаса;

ҳарбий қисм ҳудудидан ташқарида дам олишда, жавоб (рухсат) беришда ёхуд таътилда юрганда, шунингдек, ўзбошимчалик билан ҳарбий қисм қароргоҳидан ташқарида ёхуд ҳарбий қисм ҳудудидан ташқарида, белгиланган хизмат жойларидан ташқарида юрганда, бундан асирда бўлган, гаровга олинган, ушлаб қуролсизлантирилган ҳолларда, хизмат вақтидан ташқари пайтда ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ҳаётига ёки унинг соғлиғига суиқасд қилинганда, агар суиқасд сабаби унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлганда, шунингдек, суд томонидан жамият ва давлат манфаатлари йўлида содир этилган деб топилган бошқа хатти-ҳаракатлар мустасно.


28. Агар ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятини бажараётган деб эътироф этилмаган вазиятда тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, ҳарбий хизматчига (ходимга) ёки унинг оила аъзоларига нафақа тўланмайди.



3-БОБ. НАФАҚА ТЎЛАШ ТАРТИБИ


29. Нафақа ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия органи томонидан тан жароҳати олган ҳарбий хизматчига (ходимга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига (қонуний вакилига) тўланади.

Агар меросхўр вояга етмаган бўлса, нафақа унинг васийлари ёки қонуний вакилига тўланади.

Нафақа миқдори ҳарбий хизматчи (ходим) тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) кундаги ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) маоши миқдоридан, жумладан:

шартнома бўйича офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга ҳамда ходимларга - уларнинг асосий эгаллаб турган (эгаллаган) лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисидан;

муддатли ҳарбий хизматчиларга - лавозим маошидан;

олий ҳарбий-таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига - уларга белгиланган маоши (стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисидан;

сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларига - базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.


30. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида оғир ёки ўта оғир тан жароҳати олганлиги туфайли хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчи (ходим) олган тан жароҳати сабабли бир йил ичида вафот этган бўлса, тегишли ҳарбий қисм томонидан унинг оила аъзоларига аввалги тўланган нафақа билан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўлаб берилади.

Бундай ҳолат юзасидан қўшимча текширув ўтказилиб, унинг материалларига қўшимча равишда ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилади. Шундан сўнг тўпланган материаллар вазирлик (идора) марказий аппаратининг доимий фаолият юритувчи комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этилади.



4-БОБ. НАФАҚА ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


31. Нафақа олиш учун ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) берилган маълумотномалар асосли ва тўғри берилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тегишли вазирлик ва идораларининг тиббиёт бошқармалари ва марказий ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан олиб борилади.


32. Ҳарбий-тиббий муассасаларда белгиланган тартибда нафақа олиш учун маълумотнома бериш ҳисобининг журнали юритилади ва у қатъий ҳисоби олиб бориладиган ва доимий сақланадиган ҳужжат ҳисобланади.

Берилган маълумотномаларнинг иккинчи нусхалари алоҳида жилдда, ҳарбий-тиббий комиссиялар йиғилишларининг баённомалар дафтарларига илова сифатида сақланади.


33. Ҳарбий қисмларда расмийлаштирилган ҳужжатлар ва тўланган нафақа суммалари ҳисобининг журнали юритилади. Ушбу журнал қатъий ҳисоби олиб бориладиган ва доимий сақланадиган ҳужжат ҳисобланади.


34. Ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда, шунингдек, ҳалок бўлганда ёхуд вафот этганда унга ёки унинг оила аъзоларига тўланадиган нафақани расмийлаштириш учун тўпланган ҳужжатлар ва маълумотномалар тегишли кадрлар органлари томонидан ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига бириктирилади.


35. Тўланган нафақалар бўйича ҳисоботлар ҳарбий қисмларнинг масъул бўлинмалари томонидан молия органлари билан келишилган ҳолда тайёрланади ва ҳар чорак якуни бўйича белгиланган тартибда вазирлик (идора)лар марказий аппаратининг тегишли бошқарма (бўлим, хизмат)ларига юборилади.


36. Вазирлик (идора)лар марказий аппаратининг тегишли масъул бошқарма (бўлим, хизмат)лари томонидан ҳисоботлар умумлаштирилгач, тўланган нафақалар тўғрисида таркибий бўлинмалар бўйича ҳисобот тайёрланади.


37. Нафақа тайинлаш ва тўлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш ҳамда ҳисобга олишнинг батафсил тартиби, шунингдек, ҳисоботга олиш ва ҳисобот беришга оид тегишли ҳужжатларнинг намуна ва шакллари вазирлик (идора)лар раҳбарлари томонидан белгиланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


38. Ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар:

а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан таъминланадиган бўлинмаларда - бюджет маблағлари ҳисобига;

б) бошқа манбалардан таъминланадиган бўлинмаларда - ушбу бўлинмаларни молиялаштириш (таъминлаш) манбалари ҳисобига амалга оширилади.


39. Ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) нафақа тайинлашга нисбатан даъво муддатининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.


40. Терговга қадар (хизмат) текширув натижаларига кўра нафақани тўлаган ҳарбий қисмлар айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда регресс даъво қўзғатиш чораларини кўриши лозим.


41. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 июль













































Время: 0.1999
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск