ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / МДҲ /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.08.2019 й. ПҚ-4416-сон "Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2019 й.

N ПҚ-4416



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА БЕЛАРУСЬ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА

ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА

КЕНГАЙТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июль - 1 август кунлари Беларусь Республикасига қилган биринчи расмий ташрифи Ўзбекистон-Беларусь тарихида дўстлик ва шериклик муносабатларининг янги саҳифасини очди, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга кучли туртки берди.

Очиқ, дўстона ва конструктив муҳитда ўтган олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга бўлган икки томонлама интилишларни тасдиқлади, ўзаро манфаатли ҳамқорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичга ўтиши ва унинг аниқ амалий мазмун билан бойишини таъминлади.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инновацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди ва қўшма қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти А.Г. Лукашенко томонидан Қўшма баёнот, ҳукуматлараро ва идоралараро 12 та ҳужжат, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари ўртасида 13 та битим имзоланди.

Расмий ташриф доирасида II Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми. шунингдек, "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" миллий кўргазмаси самарали ўтказилди. уларнинг натижасида қарийб 300 млн АҚШ долларига тенг шартномалар ва битимлар имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Беларусь Республикаси ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инновацион. маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган битимлар ва эришилган келишувларни сўзсиз ва сифатли амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусь Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳамда Беларусь Республикасига ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инновацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусь Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган кооперация лойиҳалари ва савдо шартномаларинн амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 3-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Беларусь Республикасига қилган расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминлаш механизми 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 3-иловасига* киритилган кооперация лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5565-сон Фармони билан ташкил этилган Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи:

имзоланган ҳужжатларнинг сўзсиз ва сифатли бажарилиши, шу жумладан Беларусь Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувлар ҳамда алоҳида ҳужжатларнинг кучга кириши бўйича мамлакат ички тартиб-таомилларини ўз вақтида амалга ошириш устидан доимий ва тизимли мониторинг ҳамда назоратни ташкил қилиш;

мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ("йўл хариталари")нинг сўзсиз ижро этилиши бўйича масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан кўрилаётган амалий чоралар тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар ойда эшитиш;

сиёсий, савдо-иқтисодий, инновацион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, ушбу масалалар бўйича беларусь томони, аввало Ҳукуматлараро қўшма комиссия доирасида мунтазам ва самарали ҳамкорликни ташкил қилиш:

зарур ҳолларда Беларусь Республикасига вазирликлар, идоралар ва компаниялар вакилларини музокаралар ўтказиш, икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича жорий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш ва тезлаштириш учун хизмат сафарига юборишни таъминласин.


4. Масъул ижрочилар - вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар:

тармоқ жадвалларини ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаларини ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларни "ijro.gov.uz" тизимига доимий киритиб боришни;

ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3 санасига қадар тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижроси бўйича маълумотларни тегишлича Ташқи ишлар вазирлигига - 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига - 3-иловага* мувофиқ тақдим этишни таъминласин.

Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режаларининг ижроси бўйича умумлаштирилган маълумотларни киритсин.

Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига мазкур қарор ҳамда тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режалари ижросининг танқидий таҳлилини тақдим этсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекисгон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби B.В. Махмудов ва Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари С.С. Сафоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 август

































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск