ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.07.2019 й. ПҚ-4382-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
03.07.2019 й.
N ПҚ-4382
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ
КУЧЛАРИДА ХИЗМАТ МАЖБУРИЯТЛАРИНИ
БАЖАРИШ ЧОҒИДА ТАН ЖАРОҲАТИ ОЛГАН
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРГА (ХОДИМЛАРГА)
ЁКИ ҲАЛОК БЎЛГАН (ВАФОТ ЭТГАН) ҲАРБИЙ
ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ (ХОДИМЛАРНИНГ) ОИЛА
АЪЗОЛАРИГА БИР МАРТАЛИК НАФАҚА ТАЙИНЛАШ
ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хавфсизлиги давлат хизмати бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 4 июль