ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий хизматни ўташ. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат /

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 13.01.2020 й. 3210-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 08.12.2019 й. 248-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 13 январда 3210-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Миллий гвардияси

қўмондонининг

2019 йил 8 декабрдаги

248-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга

номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси (бундан буён матнда Миллий гвардия деб юритилади) бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


контракт бўйича ҳарбий хизмат - Қуролли Кучлар сафидаги ҳақиқий ҳарбий хизматга ихтиёрийлик асосида Миллий гвардия орқали давлат билан тузиладиган контрактга биноан кирган фуқаролар бажарадиган ҳарбий хизмат;


ҳарбий-касбий саралаш (бундан буён матнда саралаш деб юритилади) - фуқароларни (номзодларни) контракт бўйича ҳарбий хизматга қўйилган талабларга мос келишини аниқлашга қаратилган тадбирлар комплекси (интеллектуал ривожланганлик ва психоэмоционал барқарорлик даражасини психологик ўрганиш, тиббий кўрикдан ўтказиш, жисмоний имкониятларни баҳолаш, шунингдек ҳарбий хизмат учун касбий жиҳатдан муҳим бўлган бошқа сифатлар);


номзод - контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ҳақидаги аризаси кўриб чиқиш учун қабул қилинган фуқаро.


2. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш учун саралаш тадбирлари ташкил қилинади.


3. Номзодларни контракт бўйича ҳарбий хизматга саралаш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

а) номзодни дастлабки ўрганиш (ҳужжатларни йиғиш ва ўрганиш, жисмоний тайёргарлик синови, суҳбат);

б) жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;

в) психологик ўрганиш (номзоднинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш);

г) тиббий кўрик;

д) махсус текширув.


4. Миллий гвардия учун зарур ҳолларда илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фан арбоблари, шунингдек маданият вакиллари, сўнги беш йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1-3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар истисно тариқасида саралашнинг фақатгина тиббий кўрик ва махсус текширув босқичларидан ўтадилар.



2-БОБ. НОМЗОДЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН

УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


5. Саралашда Ўзбекистон Республикасининг умумий ўрта ёки ўрта махсус (бошланғич, ўрта, ўрта махсус профессионал) ёхуд олий маълумотга эга бўлган қуйидаги фуқаролари иштирок этишлари мумкин:

ўн саккиз ёшдан ўттиз ёшгача бўлган шахслар;

муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган қирқ ёшгача бўлган шахслар;

резервдаги ва захирадаги қирқ ёшгача бўлган офицерлар.

Бунда, эркак жинсидаги номзод Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган (ўтаётган) ёки сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаган ёхуд олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик курсларида ўқишни тугатган бўлиши, шунингдек ҳарбий рўйхатда турган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ контракт бўйича ҳарбий хизматчилар лавозимларини бутлаш учун юксак касбий тайёргарлик ва фаолиятида катта тажрибага эга бўлган, контракт бўйича ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етмаган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишилган ҳолда Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи асосида ҳарбий хизматга қабул қилишга рухсат этилади.

6. Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилишда номзод бўйининг баландлиги қуйидаги махсус антропометрик параметрларга жавоб бериши талаб этилади:

эркак жинсидаги номзоднинг бўйи - 178 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак;

аёл жинсидаги номзоднинг бўйи - 170 сантиметрдан паст бўлмаслиги керак.

Ушбу бандда белгиланган талаблар мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахсларга ҳамда 1-иловасида назарда тутилган мутахассисликларга эга шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

7. Қуйидаги ҳолларда, саралашнинг исталган босқичида номзодни контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш рад этилиши мумкин:

номзод мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларида белгиланган талабларга жавоб бермаса;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, номзод контракт тузиш ҳуқуқига эга бўлмаса;

номзодга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, унга нисбатан дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган, жиноий иш судда кўрилаётган бўлса (бундай ҳолатларда номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши масаласини қайта кўриб чиқиш жиноий иш бўйича якуний қарор қабул қилинганидан сўнг амалга оширилади);

жазо чорасидан ва амнистия қўлланилганидан қатъи назар номзод содир этган жинояти учун айблов ҳукми мавжуд бўлса;

номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий хизматчининг номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатни содир этгани ёки хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганлиги сабабли хизматдан бўшатилган бўлса;

номзод ўзи ва яқин қариндошлари тўғрисида била туриб нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда;

номзод мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортганда.



3-БОБ. НОМЗОДНИ ДАСТЛАБКИ ЎРГАНИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


8. Номзодни дастлабки ўрганиш босқичи ўтказилишини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия бўлинмаларида тегишли бўлинма бошлиғи ёки командирининг буйруғи билан доимий фаолият юритадиган Номзодни дастлабки ўрганиш комиссияси (бундан буён матнда Ўрганиш комиссияси деб юритилади) ташкил этилади ҳамда номзодлар учун мунтазам қабул кунлари белгиланади (масалан, ҳафтанинг муайян кунлари ёки ойнинг муайян саналари).


9. Ўрганиш комиссияси таркиби Миллий гвардия бўлинмаси бошлиғи ёки командири, унинг ўринбосарлари ҳамда бўлинма ҳарбий хизматчилари орасидан шакллантирилади.

Миллий гвардия бўлинмаси бошлиғи ёки командири - Ўрганиш комиссияси раиси, кадр органи бошлиғи эса - Ўрганиш комиссияси котиби ҳисобланади.


10. Миллий гвардия бўлинмалари ҳудудига кириш жойларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ва мунтазам қабул кунлари ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари жойлаштирилиши лозим.


11. Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро доимий яшаш жойидаги Миллий гвардия бўлинмасига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Вақтинча яшаш жойи бўйича таҳсил олаётган ёки расмий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар ушбу ҳудуддаги Миллий гвардия бўлинмасига мурожаат қилишлари мумкин.


12. Номзод муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган бўлса, аризада контракт бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилиш сабабини кўрсатиши лозим.


13. Навбатдаги қабул куни давомида номзодлар ҳужжатларини қабул қилиш ва ўрганиш, жисмоний тайёргарлик синови тадбирлари ҳамда суҳбат ўтказилади.


14. Ўрганиш комиссияси котиби саралаш учун ҳозир бўлган номзод ҳақидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Номзодларни рўйхатга олиш журналига қайд этади.


15. Номзод мазкур Низомнинг 6-бандида назарда тутилган талабга жавоб беришини аниқлаш мақсадида Ўрганиш комиссиясининг тегишли аъзоси томонидан унинг бўйи ўлчанади. Номзоднинг бўйи талабга жавоб бермаган ҳолларда, унга дастлабки ўрганиш тадбирларида иштирок этишга рухсат этилмайди.


16. Ўрганиш комиссияси котиби бўйга қўйилган талабларга мувофиқ келган номзоднинг ҳужжатларини комиссия кўриб чиқиши учун қабул қилади.


17. Номзод Ўрганиш комиссияси котибига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

паспорт ёки идентификация ID-картаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

туғилганлик ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

анкета-маълумотнома;

эркак жинсидаги номзодлар учун ҳарбий гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).

18. Номзод тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.


19. Ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлган ҳолларда номзод шу вақтнинг ўзида жисмоний тайёргарлик синовидан ўтказилади.

Ҳужжатларида камчилик аниқланган номзодга ушбу камчиликни бартараф этиши ва навбатдаги қабул кунида ҳозир бўлиши Ўрганиш комиссияси котиби томонидан тушунтирилади.


20. Жисмоний тайёргарлик синови Ўрганиш комиссиясининг масъул аъзоси (аъзолари) томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади ҳамда баҳоланади.


21. Жисмоний тайёргарлик синови номзод саралашнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш босқичига тайёр ёки тайёр эмаслигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


22. Жисмоний тайёргарлик синовидан муваффақиятли ўтган номзод суҳбатга киритилади.


23. Номзодни суҳбатдан ўтказиш мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ Номзодлар билан суҳбат ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.


24. Суҳбат бошланишидан аввал Ўрганиш комиссиясининг суҳбат ўтказилишига масъул бўлган аъзоси (аъзолари) томонидан номзодга мазкур Низом талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар тушунтирилиши ҳамда номзоднинг суҳбатни давом эттириш истаги бор ёки йўқлиги аниқланиши лозим.

Номзоднинг суҳбатни давом эттириш истаги бор бўлган тақдирда суҳбат ўтказилиши керак.


25. Ўрганиш комиссияси аъзолари томонидан номзодни дастлабки ўрганиш босқичида ўтказилган синов ва суҳбат натижалари умумлаштирилиб, шу куннинг ўзида номзодни саралашнинг кейинги босқичига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.


26. Ўрганиш комиссияси қарори асосида комиссия котиби томонидан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги Суҳбат ўтказиш варақасига тегишли ёзув киритилади ва варақа номзодга таништирилади.


27. Номзод Суҳбат ўтказиш варақаси билан танишганлигини шу вақтнинг ўзида ўз имзоси билан тасдиқлаши лозим.


28. Миллий гвардия бўлинмасининг кадр органи саралашнинг дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг ҳужжатлари ва Суҳбат ўтказиш варақаларини ягона йиғма жилдда жамлайди.


29. Миллий гвардия бўлинмаларининг кадр органлари дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодлар ҳақидаги маълумотларни дастлабки ўрганиш ўтказилган кундан эътиборан уч кун ичида Миллий гвардиянинг Кадрлар бошқармасига тақдим этишлари лозим.

30. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар орасидан контракт бўйича хизматга номзодларни кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.



4-БОБ. ЖИСМОНИЙ ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ

БАҲОЛАШ ВА ПСИХОЛОГИК ЎРГАНИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА ЎТКАЗИШ


1-§. Умумий қоидалар


31. Саралашнинг дастлабки ўрганиш босқичидан муваффақиятли ўтган номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ҳамда психологик ўрганиш мақсадида Миллий гвардия қўмондонининг буйруғи билан Номзодларни ҳарбий-касбий саралаш бўйича доимий комиссия (бундан буён матнда Доимий комиссия деб юрилади) ташкил этилади.


32. Доимий комиссия таркиби Миллий гвардия марказий аппаратининг тегишли бўлинмалари ҳамда ҳудудий бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари орасидан шакллантирилади.

Миллий гвардия қўмондонининг тегишли ўринбосари - Доимий комиссия раиси, Миллий гвардия Кадрлар бошқармасининг масъул ходими ёки ҳудудий бўлинмасининг кадр органи масъул ходими - Доимий комиссия котиби ҳисобланади.


33. Саралашнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш босқичлари Миллий гвардиянинг мавжуд бўш лавозимларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.


34. Доимий комиссия котиби томонидан жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш тадбирларини ўтказиш бўйича режа-жадвал шакллантирилади ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Режа-жадвалда саралаш тадбирларини ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак.


35. Номзодлар саралашнинг навбатдаги босқичлари ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида улар ўтказилишидан камида уч кун олдин Миллий гвардия бўлинмасининг кадр органи бошлиғи томонидан хабардор қилинади.



2-§. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш


36. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади.


37. Номзодлар томонидан машқларни бажариш бошланишидан олдин уларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари Доимий комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.


38. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.


39. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажарган номзодлар шу вақтнинг ўзида Доимий комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.


40. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари натижалари бўйича шу куннинг ўзида мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва натижалар шу заҳоти номзодларга эълон қилинади.

Қайднома Доимий комиссиянинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича синовда иштирок этган аъзолари томонидан имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.


41. Жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича қониқарсиз баҳоланган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига ўтказилмайди.


42. Қониқарсиз баҳоланган номзод, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.



3-§. Номзодларни психологик ўрганиш


43. Номзодларни психологик ўрганиш тест ва топшириқлар (бундан буён матнда тест деб юритилади) шаклида амалга оширилади.


44. Тест саволлари Доимий комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


45. Миллий гвардия Кадрлар бошқармасининг масъул ходими тест саволлари ва уларнинг жавоблари сақланиши ҳамда ошкор қилинмаслиги учун жавобгар ҳисобланади.


46. Тест синовлари мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ Психологик тест синовларини ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади ва баҳоланади.


47. Психологик ўрганиш натижалари қониқарсиз бўлган номзод тест синовини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.


48. Тест синовининг натижалари бўйича, у ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида Доимий комиссиянинг психологик ўрганиш тадбирларида иштирок этган аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади ва имзоланади ҳамда шу куннинг ўзида комиссия котибига топширилади.


49. Доимий комиссия томонидан психологик ўрганиш натижаларига асосан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:

номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига мувофиқлиги ҳақида;

номзоднинг контракт бўйича ҳарбий хизмат талабларига номувофиқлиги ҳақида.


50. Доимий комиссия хулосасига мувофиқ комиссия котиби томонидан мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ шаклда баённома расмийлаштирилади.


51. Баённома Доимий комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади.


52. Доимий комиссия котиби комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённоманинг кўчирмаси (нусхаси) шу куннинг ўзида Миллий гвардия бўлинмалари кадр органларига юборилишини таъминлайди.


53. Миллий гвардия бўлинмаси кадр органи бошлиғи Доимий комиссия баённомасининг кўчирмасини (нусхасини) олган кундан бошлаб 5 кун ичида унинг номзодларга таништирилишини таъминлаши лозим.


54. Доимий комиссия баённомаси у тасдиқланган вақтдан бошлаб бир йил давомида ҳақиқий ҳисобланади.



5-БОБ. НОМЗОДНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ


55. Номзодлар соғлиғининг ҳолатига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга яроқли ёки яроқсиз эканлигини аниқлаш мақсадида улар тиббий кўрикдан ўтказилади.


56. Номзодларга тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланмалар Миллий гвардия бўлинмалари тиббиёт хизматлари томонидан берилади.


57. Саралашнинг дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш ва психологик ўрганиш босқичларидан муваффақиятли ўтган номзодлар гарнизон (ҳудудий) ҳарбий-тиббий комиссияларига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилади.

58. Тиббий кўрик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель) талабларига мувофиқ ўтказилади.


59. Тиббий кўрик натижаларига кўра, ҳарбий хизматга яроқсиз ёки кейинчалик қайта тиббий кўрикдан ўтказиш шарти билан даволанишга муҳтож деб топилган номзодлар контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинмайди.



6-БОБ. НОМЗОДНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА КОНТРАКТ БЎЙИЧА

ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


60. Дастлабки ўрганиш, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, психологик ўрганишдан муваффақиятли ўтган номзодлар Миллий гвардия томонидан белгиланадиган махсус текширувдан ўтказилади, шунингдек хизмат давомида давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлайдиган лавозимларга қабул қилинадиган номзодларга давлат сири бўлган маълумотлар билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштирилади, бундан махфий маълумотлар билан ишлаш учун белгиланган шаклдаги рухсатномага эга бўлган номзодлар мустасно.

Махсус текширув ҳамда давлат сири билан ишлаш учун рухсатнома расмийлаштириш талаблари хизмат сири ҳисобланади ва ошкор қилиниши ман этилади.

61. Махсус текширув натижаларига кўра, контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиниши мақсадга мувофиқ эмас деб топилган номзодларга ёзма равишда хабарнома юборилади.


62. Саралаш натижаларига кўра контракт бўйича ҳарбий хизматга кирувчилар учун белгиланган талабларга мувофиқ деб топилган номзодга Миллий гвардия бўлинмалари кадр органлари томонидан шахсий йиғмажилд расмийлаштирилади.


63. Саралашдан ўтган номзоднинг шахсий йиғмажилди контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш ва лавозимга тайинлаш тўғрисида якуний қарорни қабул қилиш учун бўйсунув бўйича юқори турувчи кадр органига тақдим қилинади. Бунда тиббий кўрик хулосасининг амал қилиш муддати инобатга олиниши лозим.


64. Саралаш якунига кўра энг юқори натижаларга эришган номзодлар бўш лавозимлар мавжуд бўлган тақдирда контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилинади.



7-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


65. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Низомга

1-ИЛОВА



Махсус антропометрик параметрлар татбиқ

этилмайдиган мутахассисликлар

РЎЙХАТИ


I. Қуйидаги мутахассисликлар бўйича олий маълумотга эга бўлганлар:


1. Халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат.


2. Санъат йўналишида: актёрлик санъати, вокал санъати, чолғу ижрочилиги, хореография.


3. Кино-телеоператорлик.


4. Психология.


5. Журналистика.


6. Молия.


7. Юриспруденция.


8. Портлатиш иши.


9. Компьютер технологиялари ва информатика.


10. Архитектура ва қурилиш.


11. Алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари.


12. Ветеринария.


13. Даволаш иши, тиббий профилактика иши, фармация.


II. Қуйидаги мутахассисликлар бўйича ўрта-махсус маълумотга эга бўлганлар:


1. Санъат йўналишида: вокал санъати, чолғу ижрочилиги, хореография.


2. Ветеринария.






Низомга

2-ИЛОВА



-ҳарбий қисм

              

га

(ҳарбий унвони, Ф.И.О)


А Р И З А

Мен

(ҳарбий унвони, Ф.И.О)

(туғилган йили, куни, ойи ва жойи)

(доимий ёки вақтинчалик яшаш манзили)

(қайси МИБда ҳарбий ҳисобда туради)

(маълумоти - қайси ўқув юртини қачон ва қандай мутахассислик бўйича тамомлаган)



(муддатли ҳарбий хизматни қаерда ва қайси лавозимда ўтаган)

(илгари контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлар қаерда ва қайси лавозимда контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаганлигини,

қандай сабаблар ва асосларга кўра ҳарбий хизматдан Қуролли Кучлар резервига бўшатилганликларини қайд этишлари лозим)

Менга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тадбирларида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.

Хизматни ўташ талаблари ва шароитлари билан танишдим. Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудида контракт бўйича ҳарбий хизматни ўташга тайёрман.

Синовларни __________ тилида топшираман.

Кун, ой, йил

(имзо)

Ф.И.О





Низомга

3-ИЛОВА



Номзодларни рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

  

Т/р

Сана

Ф.И.О.

Туғилган йили ва куни

Маълумоти ва мутахассислиги

Яшаш манзили ва телефон рақами

Суҳбат натижаси

1.






2.






3.






...










Низомга

4-ИЛОВА



Номзодлар билан суҳбат ўтказиш

методикаси ва баҳолаш

МЕЗОНЛАРИ


1. Номзод суҳбатга кириш учун Номзодни дастлабки ўрганиш комиссиясига оғзаки шаклда мурожаат қилади. Бунда номзод суҳбат бошланишидан олдин комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништириши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни комиссия котибига кўрсатиши лозим.


2. Суҳбатни бошлашдан аввал номзодга мазкур Низом, суҳбат ўтказиш методикаси ва баҳолаш мезонлари талаблари, ҳарбий хизматчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ шартлар ва имтиёзлар тушунтирилиши ҳамда номзоднинг суҳбатни давом эттириш истаги бор ёки йўқлиги аниқланиши лозим.

Номзоднинг суҳбатни давом эттириш истаги бор бўлган тақдирда суҳбат ўтказилиши керак.


3. Ҳар бир номзод билан суҳбат якка тартибда ўтказилади.


4. Номзодни дастлабки ўрганиш комиссияси аъзолари суҳбатга кирган ҳар бир номзодга унинг маълумотидан келиб чиққан ҳолда 10 та савол беради.


5. Номзодга берилган саволларга жавоб бериши учун ўн дақиқагача умумий вақт тақдим этилади.


6. Номзодга савол берган Ўрганиш комиссиянинг ҳар бир аъзоси номзодни унинг жавобларига кўра умумий баҳолайди.


7. Агар номзод тўғри, ишонч билан 50 фоиз ва ундан юқори маълумотлар ҳажмини келтириб жавоб берса, ижобий баҳоланади. Агар у нотўғри, ишончсиз, 50 фоиздан кам ҳажмдаги маълумотлар ҳажмини келтириб жавоб берса, салбий баҳоланади.






Низомга

5-ИЛОВА



Номзод билан суҳбат ўтказиш

ВАРАҚАСИ


Олд томони

Номзоднинг (Ф.И.О.):


Туғилган санаси ва жойи:


Суҳбат ўтказилган вақт:


Номзодга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари:



Орқа томони

Номзоднинг имзоси:


Номзоднинг эътироз ва таклифлари:






Номзоднинг дастлабки ўрганиш комиссияси аъзолари


Т/р

Лавозими, Ф.И.О.

Таклиф

Имзо

1.





2.





3.




...




Қабул қилинган қарор


Комиссия раиси




(ҳарбий унвони, Ф.И.О.)

(имзо)




Низомга

6-ИЛОВА


Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини

баҳолаш бўйича тадбирларни ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1. Номзодларнинг Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажаришларини текшириш орқали амалга оширилади.


2. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тадбирлари бошланишидан олдин номзод комиссиянинг масъул аъзоларига ўзини таништиради, бунда номзод ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатиши лозим.


3. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини бажариш бошланишидан олдин номзодларга машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар, машқларни бажариш тартиби ҳамда баҳолаш мезонлари комиссия аъзолари томонидан тушунтирилади.


4. Номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ва уларни бажаришга қўйиладиган талаблар эркак ва аёл жинсидаги номзодлар учун алоҳида белгиланади.


5. Номзодлар машқларни спорт кийимида бажаришлари тавсия этилади.


6. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришда номзодлар қуйидаги ёш гуруҳларига бўлинади:

1-гуруҳ: 25 ёшгача бўлганлар;

2-гуруҳ: 25 ёшдан - 30 ёшгача бўлганлар;

3-гуруҳ: 30 ёшдан - 35 ёшгача бўлганлар;

4-гуруҳ: 35 ёшдан - 40 ёшгача бўлганлар;

5-гуруҳ: 40 ёшдан - 45 ёшгача бўлганлар;

6-гуруҳ: 45 ёшдан - 50 ёшгача бўлганлар;

7-гуруҳ: 50 ёшдан - 55 ёшгача бўлганлар.


7. Қуйидагилар эркак жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

тўсинда (турникда) тортилиш ёки тиралиб ётган ҳолда қўлни букиш ва ростлаш*;

100 метрга югуриш**;

3000 ёки 1000 метрга югуриш***.


8. Қуйидагилар аёл жинсидаги номзодлар томонидан бажарилиши лозим бўлган жисмоний тайёргарлик машқлари ҳисобланади:

куч ишлатиш машқлари комплекси;

100 метрга югуриш****;

1000 метрга югуриш.


9. Жисмоний тайёргарлик машқларини бажариш оралиғида номзодларга дам олиш учун камида 20 дақиқа вақт берилади.


10. Жисмоний тайёргарлик машқларини узрсиз сабабларга кўра бажармаган, шунингдек машқларни бажариши "қониқарсиз" баҳо билан баҳоланган номзодларга жисмоний тайёргарлик машқларини шу куннинг ўзида қайта топширишга рухсат берилмайди.

"Қониқарсиз" баҳо билан баҳоланган номзод, жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш машқларини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.


11. Қуйидагилар тўсинда (турникда) тортилиш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;

ияк тўсин (турник) поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;

ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этиши мумкин);

оёқларни 45° га кўтаришга рухсат этилади.

Ушбу машқни бажаришда оёқларни букиш ва кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.


12. Қуйидагилар тиралиб ётган ҳолда қўлни букиш ва ростлаш машқига қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

тиралиб ётиш (оёқлар бирга, тана тўғри ҳолатда);

кўкрак ерга тиралгунча қўлларни букиш, қўлларни ростлаш, тиралиб ётиш ҳолатига қайтиш;

машқни тўхтовсиз амалга ошириш.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.


13. 100 метрга югуриш машқи стадионнинг югуриш йўлакчасида ёки қаттиқ қопламли текис жойларда юқори ёки қуйи стартдан қуйидагича амалга оширилади:

"Старт" командаси бўйича старт олиш чизиғига яқинлашиш;

"Диққат" командаси бўйича тананинг оғирлигини олдинда турган оёққа ўтказиш, гавда ва бошни олдинга эгиш, қўлларни тирсакка букиш;

"Марш" командаси бўйича югуришни бошлаш.


14. 3000 ва 1000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларда, умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади.

Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин. Бунда, югуриш ҳудудидан чиқиб кетган ёки югуришдан юриш ҳолатига ўтган иштирокчи машқни бажармаган ҳисобланади.


15. Номзод томонидан куч ишлатиш машқлари комплексини бажаришда 1 дақиқа ичида 2 та машқ узлуксиз бажарилади.

Ҳар бир машқни бажариш учун 30 сониядан вақт ажратилади.

Биринчи машқни бажариш учун ажратилган 30 сония вақт тугаганлиги эълон қилинганда, номзод дарҳол иккинчи машқни бажаришга киришади.

Қуйидагилар биринчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

чалқанча ётилади;

қўллар белда, тиззалар букилмаган ҳолда оёқлар тўпиқ қисмидан бошқа одам ёрдамида ушланади;

дастлабки ҳолатдан гавда олдинга кўтарилиб, қўллар оёқ учига теккандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида тиззаларни букиш ва шерик томонидан оёқларни қўйиб юбориш тақиқланади.

Қуйидагилар иккинчи машқни бажаришга қўйиладиган талаблар ҳисобланади:

таяниб ётилади, қўллар елка кенглигида тиззалар букилмаган ҳолатда бўлади;

қўллар букилиб ёзилади (бунда бел ҳамда елка қисмлари биргаликда ва текис тушиб чиқиши шарт);

қўллар букилиб тана ерга нисбатан параллел ҳолатга келтирилгандан сўнг, дастлабки ҳолатга қайтилади.

Ушбу машқни бажариш вақтида қўллар чала букилиб ёзилиши, бел ва елкалар ҳар хил тушиб чиқиши, тиззаларнинг ерга тегиши тақиқланади.


16. 1 - 5-ёш гуруҳлари бўйича эркак жинсидаги ҳамда 1 - 4-ёш гуруҳлари бўйича аёл жинсидаги номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини якуний баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

"аъло" - учта машқдан "аъло" баҳоланган ёки иккита машқдан "аъло", қолган машқдан "яхши" баҳоланган бўлса;

"яхши" - учта машқдан "яхши" баҳодан паст бўлмаган ёки иккита машқдан "яхши" қолган машқдан эса "қониқарли" баҳоланган бўлса;

"қониқарли" - агар баҳоларнинг иккитаси "қониқарли" бўлиб, "қониқарсиз" баҳо бўлмаса ёки баҳоларнинг фақат биттаси "қониқарсиз" бўлиб, қолган баҳолардан камида биттаси "яхши" баҳоланган бўлса;

"қониқарсиз" - агар баҳолардан иккитаси "қониқарсиз" бўлса ёки иккита баҳо "қониқарли" бўлиб, қолган битта баҳо "қониқарсиз" бўлса ёхуд номзод жисмоний тайёргарлик машқларининг биттасини бажаришдан бош тортса.


17. 6 ва 7-ёш гуруҳлари бўйича эркак жинсидаги ҳамда 5 - 7-ёш гуруҳлари бўйича аёл жинсидаги номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини якуний баҳолаш қуйидагича амалга оширилади:

"аъло" - иккита машқдан "аъло" баҳоланган ёки битта машқдан "аъло", қолган машқдан "яхши" баҳоланган бўлса;

"яхши" - иккита машқдан "яхши" баҳоланган ёки битта машқдан "яхши" қолган машқдан эса "қониқарли" баҳоланган бўлса;

"қониқарли" - иккита машқдан "қониқарли" баҳоланган ёки битта машқдан "яхши" қолган машқдан эса "қониқарсиз" баҳоланган бўлса;

"қониқарсиз" - иккита машқдан "қониқарсиз" баҳоланган ёки битта баҳо "қониқарли" бўлиб, қолган биттаси "қониқарсиз" бўлса ёхуд номзод жисмоний тайёргарлик машқларининг биттасини бажаришдан бош тортса.


18. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.


19. Мазкур Методикада назарда тутилган машқларни бажариш тартибини бузган номзодга шу машқ бўйича "қониқарсиз" баҳо қўйилади.


Изоҳ:

*) Вазни 90 килограммдан кам бўлган номзодлар тўсинда (турникда) тортилиш машқини бажаради. Вазни 90 килограмм ва ундан ортиқ бўлган номзодларга тиралиб ётган ҳолда қўлни букиш ва ростлаш машқини бажаришга рухсат берилади.

**) 6 ва 7-ёш гуруҳидаги номзодлар 100 метрга югуриш машқини бажармайди.

***) 5, 6 ва 7-ёш гуруҳидаги номзодлар 1000 метрга югуриш машқини бажаради.

****) 5, 6 ва 7-ёш гуруҳидаги номзодлар 100 метрга югуриш машқини бажармайди.






Методикага

ИЛОВА



Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш мезонлари


1. Эркак жинсидаги номзодлар учун:

Машқнинг номланиши


Ўлчов

бирлиги


Ёш гуруҳи


Баҳолаш мезонлари


Аъло


Яхши


Қониқарли


Тўсинда (турникда) тортилиш


марта


1


14

12

10

2


13

11

9

3


12

10

8

4


10

8

6

5


8

6

4

6


7

5

3

7


6

4

2

Тиралиб ётган ҳолатда қўлларни букиш ва ростлаш

марта

1


40

35

30

2


35

30

25

3


30

25

20

4


25

20

18

5


22

18

16

6


20

16

14

7


18

14

12

100 метрга югуриш

секунд

1


14,0

14,4

15,2

2


14,2

14,6

15,4

3


14,4

14,8

15,6

4


14,8

15,4

16,0

5


15,4

16,0

16,6

3000 метрга югуриш

дақиқа, секунд

1


12,40

13,00

13,35

2


13,00

13,20

13,55

3


13,20

13,40

14,10

4


14,20

14,50

15,30

1000 метрга югуриш

дақиқа, секунд

5


4,15

4,35

5,00

6


4,25

5,00

5,30

7


5,10

5,40

6,00

2. Аёл жинсидаги номзодлар учун:

Машқнинг номланиши


Ўлчов

бирлиги


Ёш гуруҳи


Баҳолаш мезонлари


Аъло


Яхши


Қониқарли


Комплекс куч ишлатиш машқлари


марта

1


32

29

26

2


30

27

24

3


28

25

22

4


25

22

19

5


23

20

17

6


21

18

15

7


17

14

11

100 метрга югуриш

секунд

1


16,8

17,4

18,0

2


17,4

18,0

18,6

3


18,0

18,6

19,2

4


18,6

19,6

20,6

1000 метрга югуриш

дақиқа, секунд

1


4,25

4,40

5,00

2


4,35

4,50

5,20

3


4,50

5,05

5,40

4


5,10

5,30

6,00

5


5,20

5,40

6,10

6


5,30

5,50

6,20

7


6,00

6,10

6,30

       





Низомга

7-ИЛОВА



Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик

даражаси натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА


20__ йил "____" ____________.


Эркак жинсидаги номзодлар учун:


Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Машқларнинг номи ва баҳолаш

Умумий баҳолаш

тўсинда (турникда) тортилиш

тиралиб ётган ҳолатда қўлларни букиш ва ростлаш

100 метрга югуриш

3000 метрга югуриш

натижа

баҳо

натижа

баҳо

натижа

баҳо

натижа

баҳо


1.











2.











3.











4.











5.











6.











7.











8.











9.





















Аёл жинсидаги номзодлар учун:

Т/р

Номзодларнинг Ф.И.О.

Машқларнинг номи ва баҳолаш

Умумий баҳолаш

комплекс куч ишлатиш машқлари

100 метрга югуриш

3000 метрга югуриш

натижа

баҳо

натижа

баҳо

натижа

баҳо

1.









2.









3.









4.









5.









6.









7.









8.









9.









...










Комиссия аъзолари:



(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)





Низомга

8-ИЛОВА



Психологик тест синовларини ўтказиш

МЕТОДИКАСИ


1. Номзодлар махсус хонага ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатган ҳолда киритилади.


2. Тест синовлари ўтказилаётган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


3. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал Номзодларни ҳарбий-касбий саралаш бўйича доимий комиссия аъзолари номзодларга тест синовларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.


4. Номзодлар барча ҳаракатларни Номзодларни ҳарбий-касбий саралаш бўйича доимий комиссия аъзолари кўрсатмаларига мувофиқ бажаради. Мазкур кўрсатмаларга амал қилмаган номзод хонадан чиқариб юборилади ва психологик ўрганиш иштирокчилари рўйхатидан ўчирилади.


5. Номзод бериладиган саволларга жавобларни белгилаш ҳамда вазифаларни бажариш орқали тест синовларидан ўтади.


6. Номзодга олдиндан тайёрланган психологик тест саволлари бўйича 2 та вазифа берилади.

Номзодга берилган вазифаларни бажариш учун 1 соат 42 дақиқа, шунингдек ҳар бир вазифа йўриқномасини ўқиб чиқиш учун қўшимча 2 дақиқадан вақт берилади.

7. Тест саволида машқнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб жавоб вариантлари берилиши мумкин. Номзодлар тест саволларига жавоб вариантларини белгилашда жавоблар варақасидаги вариантлардан фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.


8. Тест синовларини топшириш вақтида номзоднинг хонадан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно. Тест синови тугагунга қадар хонани тарк этган номзод хонага такроран киритилмайди.


9. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган хонада номзодлар ҳамда Номзодларни ҳарбий-касбий саралаш бўйича доимий комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.


10. Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.


11. Номзод, тест синовини у баҳоланган кундан бошлаб 1 йил давомида 2 маротаба қайта топшириши мумкин, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.


12. Номзоднинг психологик тест саволларига берган жавоблари 10 кун ичида мазкур методиканинг иловасига мувофиқ Психологик тест натижаларини ҳисоблаш жадвали асосида Номзодларни ҳарбий-касбий саралаш бўйича доимий комиссия аъзолари томонидан ҳисоблаб чиқилади.






Психологик тест синовларини

ўтказиш методикасига

ИЛОВА


Психологик тест натижаларини ҳисоблаш

ЖАДВАЛИ

Тоифаси


1-вазифа


2-вазифа


1-кўрсаткич бўйича


2-кўрсаткич бўйича


I


68-100%


0-10%

II


46-67%

0-84%

11-25%

III


23-45%


26-40%

IV


0-22%

85-100%

41-100%





Низомга

9-ИЛОВА



Психологик тест синовлари натижалари бўйича

ҚАЙДНОМА

20__ йил "____" ____________.

Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Номзодни психологик ўрганиш

натижаси

1.



2.



3.



...



Комиссия аъзолари:



(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)





Низомга

10-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Ўзбекистон Республикаси Миллий

гвардия қўмондонининг ўринбосари

           


(имзо)

(Ф.И.О.)

              

20__ йил "___" _____________

Номзодларни ҳарбий-касбий саралаш

бўйича доимий комиссиянинг

_____-сон БАЁННОМАСИ


Т/р

Номзоднинг Ф.И.О.

Туғилган куни, ойи,

йили ва жойи

Ҳарбий-касбий саралаш

натижалари

Комиссия

хулосаси

жисмоний тайёргарлик

даражаси

психологик ўрганиш натижаси

1.





2.





3.





...





Комиссия аъзолари:



(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)


(имзо)

(Ф.И.О)

Комиссия котиби:


(имзо)

(Ф.И.О)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 17-модда





























































Время: 0.1845
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск