ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2019 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.10.2019 й. ПҚ-4481-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.2019 й.

N ПҚ-4481



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонуни 22-моддасига мувофиқ:


1. 2008 йил 10 октябрь куни Бишкек шаҳрида (Қирғизистон Республикаси) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг давлат томонидан қўриқловга олиниши лозим бўлган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўзаро ҳамкорлиги тўғрисидаги битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юқорида кўрсатилган халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур булган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги ҳамда уни амалга ошириш учун масъул ваколатли орган ҳақидаги тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раисининг вазифасини бажарувчи Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 октябрь
































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск