ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2020 й. 25-сон "Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.01.2020 й.
N 25
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАСИНИ КРЕДИТ
ВА ЛИЗИНГ ШАРТЛАРИДА ХАРИД ҚИЛИШНИ
ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қишлоқ хўжалиги корхоналарига мавсумий қишлоқ хўжалиги техникасини ўз вақтида етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг шартларида харид қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 15 январдаги
25-сон қарорига
ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги техникасини кредит ва лизинг
шартларида харид қилишни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 2-бандда:
тўртинчи хатбошидаги "миқдорида" сўзи "миқдоригача" сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги "Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасида" сўзлари "Марказий банкининг асосий фоиз ставкасида" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 3-бандда:
иккинчи хатбошидаги "пунктини" сўзи "пунктигача" сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги "Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасининг" сўзлари "Марказий банкининг асосий фоиз ставкасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 6-бандда:
биринчи хатбошидаги "миқдорида" сўзи "миқдоригача" сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидан "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 1,5 бараваригача бўлган фоиз ставкаси билан" сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Кредит ёки лизинг олувчиларнинг сўровига асосан ушбу бандда кўрсатилган муддатлар қисқартирилиши мумкин".
4. 8-банддаги "бир" сўзи "икки" сўзи билан алмаштирилсин.
5. 9-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"б) лизинг ёки кредит шартномасида белгиланган фоиз ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий фоиз ставкаси ўртасидаги фарқ миқдорида, лекин 10 фоизлик пунктдан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади".
6. 10-банддаги "халқаро" сўзи "давлат кафолати остида олинган халқаро" сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 21-банддаги "пунктини" сўзи "пунктигача" сўзи билан алмаштирилсин.
8. Низомга иловада "пунктини" сўзи "пунктигача" сўзи билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 16 январь