ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2020 й. 24-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2020 й.

N 24

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Электрон ҳукумат" тизими доирасида ахборот-коммуникация

технологиялари  соҳасидаги  лойиҳаларни  ишлаб  чиқиш

ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4328-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электрон ҳукумат" тизими доирасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4328-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 январдаги

24-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 17-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Озонни бузувчи моддаларни ва таркибида улар мавжуд бўлган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига импорт қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан экспорт қилишга рухсат бериш тартиб-тамойилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"22. Рухсатнома бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) аризачи рухсатнома олиш ҳақидаги аризани Ягона портал орқали берганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш Жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) давлат хизматлари марказларига келиш тартибида мурожаат қилинганда тўланадиган йиғим суммасининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Аризачи рухсатнома бериш ҳақидаги аризасидан воз кечганда - йиғим суммаси қайтарилмайди";

б) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"38. Аризачи томонидан рухсатномани қайта расмийлаштириш ёки дубликатини бериш ҳақидаги ариза берилган тақдирда, қайта расмийлаштириш ёки дубликат бериш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш учун йиғим суммаси:

а) Ягона портал орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади;

б) давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий бўлинмасини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади".

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиатдан фойдаланиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 72-модда):

в) 3-илованинг 11-банди "б" кичик банди учинчи хатбошидаги "10" рақами "11,25" рақами билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 73-модда):

б) 2-иловада:

11-банднинг биринчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошидаги "10" рақами "11,25" рақами билан алмаштирилсин;

в) 3-иловада:

г) 4-иловада:

11-банднинг биринчи хатбошисидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг" сўзлари "базавий ҳисоблаш миқдорининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошидаги "10" рақами "11,25" рақами билан алмаштирилсин.

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 9-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошисидаги "10" рақами "11,25" рақами билан алмаштирилсин;

б) 30-банднинг "б" кичик бандда:

учинчи хатбошидаги "10" рақами "11,25" рақами билан алмаштирилсин.

тўртинчи хатбошидаги "25" рақами "28,125" рақами билан алмаштирилсин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 507-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 7-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари паспортини расмийлаштириш ва бериш учун аризани кўриб чиқиш бўйича йиғим миқдорининг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда белгиланган сумманинг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда йиғимнинг 11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади, йиғимнинг 10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади.

Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғимнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади".

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон қарорида:

а) 1-илованинг 10-банди "б" кичик бандида:

учинчи хатбошидаги "10" рақами "11,25" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "25" рақами "28,125" рақами билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг 11-банди "б" кичик бандида:

учинчи хатбошисидаги "10" рақами "11,25" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги "25" рақами "28,125" рақами билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 3-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Ариза кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғарманинг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади";

б) 30-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"30. Ариза кўриб чиқилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади;

б) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади";

в) 47-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим ундирилади";

г) 48-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"48. Қайта расмийлаштирилган рухсатнома ва (ёки) тасдиқномани бериш, шунингдек, рухсатнома ва (ёки) тасдиқнома дубликатини бериш учун йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади.

б) давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда йиғим суммасининг:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;

қолган қисми Агентликнинг банк ҳисоб рақамига ўтказилади".

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида" 2019 йил 7 майдаги 381-сон қарорида:

б) 2-иловада:

11-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошисидаги "10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;

17-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошидаги "10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг" сўзлари "11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги" сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги низомнинг 6-банди "б" кичик банди учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11,25 фоизи - "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;

50,625 фоизи - Давлат инспекциясининг ҳисоб рақамига ўтказилади".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 январь

Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск