ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 17.12.2019 й. 445-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.01.2020 й. 3187-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.01.2020 й.

N 3187-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ

ҲУЗУРИДАГИ АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ

КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИ

ДИРЕКТОРИНИНГ

17.12.2019 й.

N 445


БУЙРУҒИ



Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот

хизмати  раҳбарини лавозимга тайинлашни  Ўзбекистон

Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги

Ахборот  ва оммавий коммуникациялар  агентлиги  ёки

унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни

аттестациядан  ўтказиш ҳамда иш  самарадорлигини

баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 2019 йил 26 августдаги 324-сон буйруғи (рўйхат рақами 3187, 2019 йил 3 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 10/19/3187/3846-сон) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"давлат органлари ва ташкилотлари - давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда республика аҳамиятига молик идора, муассаса ва ташкилотлар.".


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор в.б.                                                            К. Алламжонов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 18-модда







































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск