Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2020 й. 28-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2020 й.

N 28




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ КИЧИК БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ  АГЕНТЛИГИ  ТЎҒРИСИДАГИ

ҲАМДА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ ЖАМҒАРМАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги ПФ-5780-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 13 августдаги ПҚ-4417-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй (11-қават) манзили бўйича жойлаштирилсин.

Бунда эгаллаб турилган хоналар учун ижара ҳақи ва фойдаланиш харажатлари Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) тижорат банкларидаги депозитларга маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадларининг бир қисми ҳисобига қопланиши назарда тутилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агентлик директорининг биринчи ўринбосарига шахсан бириктириладиган 1 бирлик, шунингдек, 1 бирлик навбатчи хизмат автотранспортини сақлаш учун лимит ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 январдаги

28-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 199-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2018 йил 15 январдаги 26-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 11-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 6 апрелдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 4-сон, 85-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 10 августдаги 644-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 8-сон, 204-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 январь









































Время: 0.1944
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск