Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.01.2020 й. 28-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 январдаги

28-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни

ривожлантириш агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Агентлик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг кенг табақаларини бизнес билан шуғулланишга жалб этиш, бошланғич капитал манбаларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш тизимини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) ҳисобот беради.


3. Агентлик Вазирликнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.

Агентлик фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва унга умумий раҳбарлик қилиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш Вазирлик томонидан амалга оширилади.


4. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва Вазирликнинг қарорларига амал қилади.


5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Агентлик унинг ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича ўз фаолиятини Вазирлик, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат органлари, тижорат банклари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


7. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эгадир.


8. Агентликнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;

қисқартирилган номи - Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Agency for the development of small business and еntrepreneurship under the Ministry of Economy and Industry of the Republic of Uzbekistan;

қисқартирилган номи - Agency for the development of small business and еntrepreneurship;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Агентство по развитию малого бизнеса и предпринимательства при Министерстве экономики и промышленности Республики Узбекистан;

қисқартирилган номи - Агентство по развитию малого бизнеса и предпринимательства.


9. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй (11- қават).



2-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


10. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, бизнес муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этиш;

ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолатини ўрганиш, шу жумладан, сўровномалар ўтказиш асосида, ҳамда ер участкалари тақдим этиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш тартиб-таомилларини соддалаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмаси, бошқа моддий-хомашё ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

бизнесни кенгайтиришни рағбатлантиришга, қўшимча қиймат яратишнинг яхлит занжирларини шакллантиришга, замонавий технологияларни ўзлаштиришга, экспортни кўпайтиришга, доимий иш ўринларини яратишга йўналтирилган натижага қаратилган воситаларни жорий этиш;

кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш;

йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан кичик ва ўрта корхоналар - оралиқ товарлар ва хизматлар (хомашё, бутловчи қисмлар ва бошқалар)ни етказиб берувчилар фаолиятини, шу жумладан, тижорат банкларида мақсадли депозитлар очиш ҳисобига молиялаштириш механизмларини жорий этиш;

кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қонунчилик, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича номолиявий қўллаб-қувватлаш (бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) тизимини шакллантириш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш;

Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни тайёрлаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда яқиндан ҳамкорлик қилиш.


11. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

манфаатдор вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантириш масалалари бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

тадбиркорликни истиқболли ривожлантириш бўйича асосий йўналишлар юзасидан таклифларни ишлаб чиқади, шунингдек, тегишли дастурларни тайёрлаш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлашни таъминлайди;

республикада кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришни баҳолаш учун миллий индикаторлар тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида халқаро ва давлатлараро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, давлат органлари ва хусусий сектор, халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар ва бошқа манфаатдор томонлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ўзаро ҳамроҳлик қилишни тизимли таъминлайди;

муаммоларни ҳамда ислоҳотларни рўёбга чиқариш якунларини тизимли ўрганиш асосида илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тегишли ҳужжатлар ва дастурларни бажаради;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари билан иш олиб бориш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;

тадбиркорликни ривожлантиришни тубдан яхшилаш, хусусий мулкчилик даражаси ва аҳамиятини ошириш, давлатнинг иқтисодиётда, шу жумладан, давлат ва хусусий сектор ўртасида ҳамкорлик қилиш учун шарт-шароитларни яратиш, хусусий секторга давлат функцияларини топшириш йўли билан давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқлар ва ғовларни бартараф этишга, тадбиркорликка ишончли ҳимояни таъминлаш ва кўпроқ эркинлик беришга, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш жараёни устидан мониторинг олиб боради;


б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларига ва ҳудудий дастурларга киритиш бўйича таклифларни йиғиш, сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқиш ва умумлаштириш тизимини ташкил этади;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш жараёни мониторингини олиб бориш тизимини жорий этади;

ҳудуднинг амалдаги эҳтиёжларидан ва мавжуд меҳнат, табиий ва минерал-хомашё ресурсларидан келиб чиқиб маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда мавжуд молиявий ресурслар доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;

тайёрланган дастурларни Вазирликка ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига кўриб чиқиш учун киритади;

кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тасдиқланган дастурларни амалга оширишни ташкил этади ва амалга оширилиши устидан мониторинг олиб боради;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва манфаатдор ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда лойиҳалари кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларига ва ҳудудий дастурларга киритилган тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиш бўйича ишларни амалга оширади;

ўтказилган мониторинг натижаларига кўра кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёни тўғрисидаги ҳисоботларни тузади ва эълон қилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат дастурлари ва ҳудудий дастурлар барбод бўлишига ва ўз вақтида амалга ошмаслигига олиб келган сансалорлик ва бюрократизм ҳолатларига йўл қўйиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш юзасидан таклифлар киритади;


в) ваколатли давлат органлари ва ташкилотларининг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, бизнес муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни ташкил этиш соҳасида:

тадбиркорлик фаолиятини, шу жумладан, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ масалалар бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятидаги мавжуд камчиликлар ва заиф жойларини бартараф этиш юзасидан муайян чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқади;

тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифлар тайёрлайди;

халқаро рейтингларда, хусусан, "Doing Business" рейтингида Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини яхшилаш ишида иштирок этади;


г) ишбилармонлик муҳитининг жорий ҳолатини ўрганиш, шу жумладан, сўровномалар ўтказиш асосида, ҳамда ер участкалари тақдим этиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш тартиб-таомилларини соддалаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш инфратузилмаси, бошқа моддий-хомашё ва молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини яхшилаш, шунингдек, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бюрократик тўсиқлар ва ғовларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:

ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича мунтазам сўровномалар ўтказади, кейинчалик аниқланган муаммоларни чуқур ўрганади ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

Интернет тармоғида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш мониторингини олиб боради, ишбилармонлик муҳитининг жорий аҳволини ўрганиш, шу жумладан, сўровномалар асосида ҳамда уни яхшилаш юзасидан тегишли таклифлар тайёрлаш учун ижтимоий тармоқларда ва Агентликнинг Интернет тармоғидаги сайтида расмий саҳифасини олиб боради;

тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун мунтазам семинарлар, мунозаралар ва бошқа тадбирларни ўтказади;


д) бизнесни кенгайтиришни рағбатлантиришга, қўшимча қиймат яратишнинг яхлит занжирларини шакллантиришга, замонавий технологияларни ўзлаштиришга, экспортни кўпайтиришга, доимий иш ўринларини яратишга йўналтирилган натижага қаратилган воситаларни жорий этиш соҳасида:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ҳар бир лойиҳани амалга ошириш бўйича муайян мақсадларни белгилаб, давлат-хусусий шериклик ва "кластерли ёндашувни" жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

қўшилган қийматни яратиш бўйича яхлит занжирлар шакллантирилишини, замонавий технологиялар ўзлаштирилишини, экспорт кўрсаткичларини, республикада доимий иш ўринлари яратилишини таҳлил қилади, ўтказилган таҳлил якунлари бўйича асосланган таклифлар тайёрлайди;

хорижий мамлакатларнинг ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва ташкилотлари билан технологиялар трансферига ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро алоқасини таъминлашга доир музокараларни белгиланган тартибда олиб боради;

бизнесни кенгайтиришни рағбатлантиришга йўналтирилган натижага қаратилган воситаларни жорий этишга доир илғор хорижий тажрибани ва қўлланиладиган халқаро стандартларни ўрганади;


е) йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан кичик ва ўрта корхоналар - оралиқ товарлар ва хизматлар (хом ашё, бутловчи қисмлар ва бошқалар)ни етказиб берувчилар фаолиятини, шу жумладан, тижорат банкларида мақсадли депозитлар очиш ҳисобига молиялаштириш механизмларини жорий этиш соҳасида:

йирик ишлаб чиқарувчилар ҳамда кичик ва ўрта корхоналар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш юзасидан музокаралар олиб боради ва чоралар кўради, шунингдек, шу асосда улар ўртасида кластерли тизимни жорий этади;

тижорат банклари билан биргаликда тижорат банкларида йирик корхоналарнинг портфелли инвестиция депозитларини шакллантириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

йирик ишлаб чиқарувчилар томонидан кичик ва ўрта корхоналар - оралиқ товарлар ва хизматлар (хомашё, бутловчи қисмлар ва бошқалар)ни етказиб берувчилар фаолиятини, шу жумладан, тижорат банкларида мақсадли депозитлар очиш ҳисобига молиялаштириш механизмларини яратиш ва йўлга қўйишда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда методологик ва маслаҳат бериш кўмагини амалга оширади;


ж) кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, аҳолининг заиф қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш соҳасида:

юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали тушган мурожаатларини кўриб чиқади;

оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий сайтлари, шунингдек, бошқа ахборот ресурслари орқали, шу жумладан, матбуот конференциялари ва брифингларни ташкил этиш йўли билан Агентлик ва Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг имкониятлари ва ишлаш механизми бўйича жамоатчилик орасида кенг тушунтириш ишларини олиб боради;

кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан, аҳолининг заиф қатламларининг тадбиркорлик ташаббусларига кафилликлар ва кафолатлар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган заиф қатламларига белгиланган тартибда субсидиялар ажратилишини ташкил этиш масалалари бўйича ўзаро алоқаларни амалга оширади;


з) кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини номолиявий қўллаб-қувватлаш тизимини шакллантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, аҳолининг имкониятлари чекланган заиф қатламларини касблар ва мутахассисликларга, тадбиркорлик фаолияти соҳаси бўйича қонун ҳужжатлари, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича ўқитишни (бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари, ўқув марказлари, бизнес-инкубаторлар, ахборот хизматлари ва бошқалар) ташкил этади;

бепул телефон ва онлайн-маслаҳат хизматлари ва бошқа платформаларни, қонун ҳужжатлари, янги технологиялар ва маҳсулотлар, бозорлар ва бошқа долзарб масалалар бўйича мунтазам ўқув курслари ва бошқа тадбирлар ўтказилишини ташкил этади ва зарур тарзда фаолият кўрсатишини таъминлайди;

кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини номолиявий қўллаб-қувватлаш учун методик ва ўқув материаллари, бошқа ахборот-маслаҳат бериш ресурсларининг доимий маълумотлар базасини яратади ва олиб боради, бунда улардан бепул ва тўлиқ фойдаланиш имконини таъминлайди;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш учун семинарлар, мунозаралар ва бошқа тадбирларни ўтказади;

аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган заиф қатламларини "оилавий тадбиркорликни" ривожлантириш бўйича давлат дастурлари доирасида бўшаётган аввал ажратилган кредитларни "Микрокредитбанк" АТБ, "Агробанк" АТБ ва АТ "Халқ банки"да жойлаштиришдан олинган қўшимча даромадлар ҳисобидан ушбу тадбирларни молиялаштириш билан, уларни талаб қилинадиган касблар ва мутахассисликларга ўқитишга йўналтирилган ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш бўйича янги воситаларни шакллантиради;

аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш имконияти чекланган заиф қатламларини тижорат банкларида эркин маблағларни жойлаштиришдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қўшимча даромадлари ҳисобидан ушбу тадбирларни молиялаштириш билан, уларни талаб қилинадиган касблар ва мутахассисликларга ўқитишга йўналтирилган ижтимоий ва номолиявий қўллаб-қувватлаш бўйича янги воситаларни шакллантиради;


и) халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш соҳасида:

кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини амалга ошириш, уларга техник ва маслаҳат кўмагини ташкил этиш, шунингдек, Агентликка юкланган вазифаларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари, кредитлари ва техник кўмагини жалб этиш масалаларини ишлаб чиқади;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантлари, имтиёзли кредитлари, мақсадли портфелли инвестициялари ва бошқа маблағлари ҳисобига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ресурс базаниси кенгайтириш бўйича биргаликда чоралар кўради;


й) тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари билан кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни тайёрлаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш соҳасида:

тадбиркорлик масалалари бўйича мурожаатларни таҳлил қилади, Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналарига тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни ҳал этиш ва тўсиқларни бартараф этишга кўмак кўрсатади;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муаммоли масалаларни жойига чиқиб ўрганади ва уларни ҳал этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда, шу жумладан, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази негизида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассисларини ўқитувчилар ва мураббийлар сифатида жалб қилган ҳолда тадбиркорларнинг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича қисқа муддатли ва ўрта муддатли ўқув курслари, семинарлар ва тренингларни ташкил этади;

бизнес учун, шунингдек, тадбиркорлар молиявий, товар-хомашё ресурслари, муҳандислик ва коммуникация тармоқларидан фойдаланиши, инвестициявий ва ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш, мулкий ва номулкий жавобгарликни суғурта қилиш учун имкониятлар, имтиёзлар масалалари бўйича амалий кўникмаларга эга бўлишга йўналтирилган маълумот берувчи материалларни ва бошқа молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқади.



3-БОБ. АГЕНТЛИКНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


12. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

кичик бизнес ва тадбиркорлик масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, улар бўйича ўз хулосаларини бериш;

давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан ўз ваколатлари жумласига кирган масалалар бўйича маълумотлар ва материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Агентликка юкланган вазифалардан келиб чиқиб тадбиркорлик соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

Вазирлик билан келишган ҳолда контракт асосида малакали маҳаллий ва хорижий мутахассисларни ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, Вазирлик билан келишган ҳолда Агентликнинг ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;

Вазирлик билан келишган ҳолда Агентликнинг ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ифодалаш;

Вазирлик билан келишган ҳолда ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

Агентликнинг фаолиятини кенг ёритиш мақсадида сайтларни, шунингдек ижтимоий тармоқларда саҳафаларни яратиш;

ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шунга ўхшаш хорижий тадбирларда иштирок этиш;

кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг долзарб ва истиқболли ривожлантириш муаммоларини ишлаб чиқиш мақсадида ишчи гуруҳларни, шу жумладан хорижий экспертлар иштирокида тузиш;

тадбиркорлик субъектларига хорижий ва халқаро ташкилотларнинг молиявий ва техник ёрдамини жалб қилишда кўмаклашиш.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Агентлик:

унга юкланган вазифалар зарур тарзда ва самарали бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳада давлат сиёсати амалда олиб борилиши;

кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, "йўл харитаси" ва бошқа ҳужжатлар самарали амалга оширилиши;

Агентликнинг ваколатларига тааллуқли масалалар бўйича тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини ва ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


1-§ . Агентлик фаолиятини ташкил этиш


14. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор - Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.


15. Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга.

Агентлик директорининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижро этувчи директори ҳисобланади.



2-§. Агентлик раҳбарларининг функционал

мажбуриятлари


16. Агентликка юкланган вазифаларга мувофиқ Агентликнинг раҳбарлари қуйидаги функционал мажбуриятларни бажаради:

а) Агентлик директори:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этади;

яккабошчилик асосида Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

директор ўринбосарларининг ва Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларининг фаолиятнинг айрим йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш бўйича ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Агентликнинг иш юритиш саҳасига дахлдор таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида кичик бизнесни ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳасига оид давлат сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин уларнинг амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатилишини таъминлайди;

ўз ваколатлари доирасида Агентлик ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради;

белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва Агентлик ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш ишларини амалга оширади, шунингдек, уларнинг самарали меҳнат қилишлари учун зарур шарт-шароитларни яратади ва Агентликнинг кадрлар захирасини шакллантиради;

Агентлик таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомларни ва унинг ходимлари лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ижро этиш муддатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди;

Агентлик фаолияти режалаштирилишини ташкил этади, Агентликнинг чораклик иш режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади;

б) Агентлик директорининг биринчи ўринбосари:

Агентликка юкланган вазифаларни бажаришда Агентликнинг тегишли бўлинмалари билан ўзаро муносабатларни амалга оширади;

раҳбариятнинг топшириғига биноан кичик бизнесни ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларнинг ва дастурларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради;

Агентликнинг ўзига топширилган ва мутасаддилик қилинадиган бўлинмалари устидан бевосита раҳбарликни амалга оширади;

Агентлик таркибий тузилмалари бошлиқлари ва мутахассислари лавозимларига номзодларни директор томонидан тасдиқланиши учун белгиланган тартибда киритади;

Агентликнинг ўзи мутасаддилик қилаётган бўлинмалари бошлиқлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисидаги таклифларни киритади.

в) Агентлик директорининг ўринбосари - Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ижрочи директори:

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг фаолиятини ўзига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ ташкил этади ва унинг фаолияти учун шахсан жавоб беради;

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг Ижроия дирекцияси активларни бошқариш, таҳлил ва экспертиза қилиш, бизнесни, шу жумладан, инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш соҳасидаги малакали мутахассислар билан белгиланган ходимлар сони доирасида тўлдирилишини ташкил этади.



3-§. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги


17. Агентлик директори:

ушбу Низом билан, бошқа қонун ҳужжатлари билан ўзига юкланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, Агентлик ишидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилиши;

амалга оширилаётган дастурлар, стратегиялар ва концепциялар бўйича кутилган натижаларга эришилиши;

Агентликда ижро интизомига оғишмай риоя этилиши учун жавоб беради.


18. Агентлик директорининг ўринбосарлари:

тегишли йўналишлар бўйича топшириқлар ўз вақтида ва самарали бажарилиши;

бириктирилган йўналишлар бўйича кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш вазифаларини ва дастурларини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавоб берадилар.



4-§. Агентликнинг давлат бошқаруви органлари,

маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва бошқа

ташкилотлар, шунингдек тижорат банклари

билан ўзаро муносабатлари


19. Агентлик давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда:

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, тижорат банкларининг фаолиятини Агентлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари ҳамда тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ва тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда мавжуд муаммоларнинг тизимли таҳлил қилинишини ташкил этади, шу асосда кейинчалик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасига оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, шунингдек, тижорат банклари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида мажлислар чақиради;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, тижорат банкларидан ўз ваколатига тегишли маълумотлар базасини ва ахборот ресурсларини яратиш учун зарур ахборотни сўраб олади;

ўз ваколатларига доир масалалар бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

Агентлик ваколатига киритилган масалалар бўйича белгиланган тартибда таклифларни тайёрлаш ва киритишда иштирок этади;

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик қилади.



5-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

ТАЪМИНЛАШ, ХОДИМЛАР МЕҲНАТИГА ҲАҚ

ТЎЛАШ, МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ВА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


20. Агентлик фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қўшимча даромадларининг бир қисми, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


21. Агентлик бошқарув ходимларига нисбатан Вазирликнинг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади.


22. Агентлик ходимларни рағбатлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг бошқарув Кенгаши қарори асосида Агентликка Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қўшимча даромадларининг бир қисми маблағлари йўналтирилиши мумкин.


23. Агентлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маошидан, мукофотлардан, қўшимча тўловлар ва устамалардан, рағбатлантирувчи тўловлардан, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча моддий рағбатлантиришлардан ташкил топади.


24. Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш манбаи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг қўшимча даромадларининг бир қисми маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан иборат.



6-БОБ. АГЕНТЛИК ФАОЛИЯТИ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ

МЕЗОНЛАРИ


25. Фаолият самарадорлигини баҳолаш:

директорнинг фаолиятини баҳолаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади;

директор ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш Вазирлик томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида амалга оширилади;

таркибий бўлинмалар бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарларининг, шунингдек, Агентлик ходимларининг фаолияти Агентлик директори томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.


26. Фаолиятнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари асосида Агентлик раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазо чоралари қўлланади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


27. Агентлик мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирликка ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот бериб туради.


28. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 январь








































Время: 0.0074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск