ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2020 й. 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2020 й.

N 26



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 январдаги

26-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 29-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари "соғлиқни сақлаш" сўзларидан кейин "ва сув хўжалиги" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Хоразм вилоятининг Тошсоқа тизими магистрал суғориш каналларини тиклаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 августдаги 282-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнидаги 7-позициясидаги "7 (2013-2019 гг.)" рақамлари "9 (2013-2021 гг.)" рақамлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида Низомининг 12-банди "ё" кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси "ирригация объектлари" сўзларидан олдин "назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган текшириш ва мониторинглар доирасида" сўзлари билан тўлдирилсин.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 январь







































Время: 0.1828
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск