ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.12.2017 й. ПҚ-3420-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2017 й.

N ПҚ-3420



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДА ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ

МАДАНИЯТИ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ

23 ИЮНДАГИ ПҚ-3080-СОН ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази фаолиятини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3080-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Х. Султонов ва Р. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 декабрдаги

ПҚ-3420-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил

23 июндаги ПҚ-3080-сон қарорига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Қарорнинг номи, 1-банд, 2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси ва 20-банддаги "маданияти" сўзи "цивилизацияси" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 2-банд қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларига илмий-тадқиқот ва ўқув-услубий масалаларда ҳамда ўқитувчи ва диний ходимларнинг малакасини ошириб боришда амалий ёрдам кўрсатиш.


3. 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ислом маданияти марказининг ташкилий тузилмаси" сўзлари "Ислом цивилизацияси марказининг тузилмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг

ТУЗИЛМАСИ











Директор



























































































Директорнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича ўринбосари


Директорнинг ахборот технологиялари масалалари бўйича ўринбосари



Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари


Бош юрисконсульт

1














































Илмий тадқиқотлар бўлими

4


Музей ва экспонатлар бўлими

6



Хўжалик бўлими

10


Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

4














































Ислом дини меросини сақлаш бўлими

3


Компьютер ва ахборот технологиялари бўлими

3










Халқарор алоқалар бўлими

2
































































Манбашунослик ва қўлёзмалар бўлими

3

















Ҳисобхона

1


















































































Кутубхона ва архив бўлими

3

















Ходимлар бўйича мутахассис

1





















































Ходимларнинг чекланган умумий сони - 45 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари - 32 нафар."


5. 2-илованинг номи ва 22-бандидаги "маданияти" сўзи "цивилизацияси" сўзи билан алмаштирилсин.

















































Время: 0.0351
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск