ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2020 й. ПҚ-4567-сон "Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2020 й.

N ПҚ-4567



ПИЛЛАЧИЛИК ТАРМОҒИДА ИПАК ҚУРТИ

ОЗУҚА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикада тутзорларни кенгайтириш, тутчиликда сув тежовчи суғориш технологияларини қўллаш ҳамда агротехника тадбирларини самарали ўтказилишини рағбатлантириш, инновацион ғоялар, илмий ишланмалар ва илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш орқали пиллачилик тармоғи озуқа базасини кўпайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, шунингдек, пиллачилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2020 йилда янги тутзорлар барпо этиш учун пиллачилик тармоғи ташкилотларига ўрнатилган тартибда кўп йиллик ижара шартномаси асосида ажратиладиган қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларининг ҳудудлар кесимидаги рўйхати 1-иловага мувофиқ;

2020-2024 йилларда республика ҳудудларида мелиоратив объектлар атрофида ва қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота тутзорларини барпо этиш прогноз параметрлари 2-иловага мувофиқ;

2020-2025 йилларда ипак қурти парваришлаш ва тирик пилла хомашёси етиштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ янги интенсив тутзорлар барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:

пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;

майдони 10 гектар ва ундан зиёд гектардаги тутзорларга сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга ҳар бир метри учун 600 минг сўмдан, аммо 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг тегишли далолатномасига асосан субсидия тақдим этилади.

Бунда бюджет маблағларини олувчилар билан тузиладиган импорт шартномаларини мажбурий экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш талаби пиллачилик ва тутчилик ташкилотлари томонидан сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш, сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича ишлар доирасида тузиладиган импорт шартномаларига татбиқ этилмайди.

Мазкур бандда кўрсатилган субсидиялар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуриш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг тутзорларни ташкил этишга, сув ва моддий ресурслар (электр энергияси, минерал ўғитлар ва бошқалар) иқтисод қилинишига таъсирини мустақил консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда ўргансин ва 2020 йил 15 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига сув тежовчи суғориш технологияларни жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар киритсин;

янгидан ташкил этиладиган тутзорларга сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилганда 2021 йилдан бошлаб Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағларни кўзда тутиб борилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг 3-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган мустақил консалтинг компанияларини жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан қоплансин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари билан биргаликда пиллачилик ташкилотлари томонидан тутзорлар барпо этилишини мониторинг қилади ва мавжуд муаммоларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатади;

ўтказилган мониторинг натижалари ҳар йили бир марта халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан муҳокама қилинади ва муҳокама натижаларига кўра пиллачилик ташкилотлари ўзларига ажратилган ер майдонларида бир йил давомида тутзорлар ташкил қилмаган тақдирда уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги "Республикада пиллачилик тармоғини жадал ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4047-сон қарорига мувофиқ тақдим қилинган ер солиғи бўйича имтиёзларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорларига асосан ер майдонларидан самарасиз фойдаланаётган пиллачилик ташкилотларига ер солиғи бўйича имтиёз қўллашни тўхтатиш чорасини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳудудий "Агропилла" масъулияти чекланган жамиятларига тегишли бўлган тутзорларни тажриба синов тариқасида аҳолига оилавий пудрат асосида 1 гектардан 3 гектаргача тақсимлаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда:

а) бир ой муддатда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳудудий "Агропилла" масъулияти чекланган жамиятларига тегишли бўлган тутзорларни аҳолига оилавий пудрат асосида тақсимлаш тартибини қуйидаги механизмларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиб, тасдиқласин:

пиллачилик ташкилотлари томонидан аҳолига тутзорларни янгилаш учун тут кўчатлари ва пилла мавсумларида ипак қурти уруғини бепул тарқатиш;

аҳолига тутзорнинг бут сақланиши, тут барги ҳосилдорлигини ошириш, етиштирилган пилла ҳажми бўйича талаб қўйилиши;

аҳоли томонидан етиштирилган пилла ҳосилини сотишдан ташқари тутзорлар орасига қўшимча экинлар экиш орқали олинадиган даромадларни уларнинг ўзларида қолдириш;

б) 2020 йил 1 апрелга қадар тажриба синов тариқасида 4-иловага мувофиқ ҳудудлардаги тутзорларни аҳолига оилавий пудрат асосида бириктириб берилишини таъминласин ва 2020 йил 1 ноябрга қадар тажриба синов натижаларига асосан республиканинг қолган ҳудудларидаги мавжуд тутзорларни аҳолига оилавий пудрат асосида тақсимлаш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси:

а) Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар:

республикадаги мавжуд тутзорлар хатловдан ўтказилишини таъминласин;

хатлов натижасида аниқланган эскирган, яроқсиз тутзорларни янгилаш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

ўзбошимчалик билан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун бериб юборилган тутзорлар бўйича маълумотларни тегишли органларга, шу жумладан прокуратура органларига қонунчиликда ўрнатилган тартибда чора кўриш учун тақдим этсин;

б) 2020 йил якунига қадар пиллачилик тармоғи ташкилотларига ажратиладиган ерларда камида 5 минг гектар тутзор ташкил қилиш ва уларда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш чорасини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар ҳудудларда пиллачилик тармоғини ривожлантириш мақсадида ўрнатилган тартибда халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредит ва грант маблағларини жалб қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда ишсиз аҳолини ипак қурти боқиш ва агротехник тадбирлар ўтказишни ўргатишга мўлжалланган ўқув курсларини ташкил этсин ҳамда пилла боқишдан олинадиган даромадлар бўйича тушунтириш ишларини олиб борсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда:

тизимли равишда ҳудудларда янги тутзорлар барпо этиш, эскирган тутзорларни янгилаш, пилла етиштириш мавсумларини уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича ҳудудий дастурларнинг ишлаб чиқилиши, ижро этилиши ва мониторингини таъминласин;

ҳар ҳафта туманлар секторлари раҳбарлари, тегишли давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда пиллачилик тармоғидаги муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида пиллачилик ташкилотлари билан учрашувларни, пилла етиштириш мавсумларида эса касаначилар хонадонларига боришни ташкил этсин;

пиллачилик тармоғини янада ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда грант маблағлари ҳисобидан:

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти тасарруфидаги наслли ипак қурти уруғи етиштирувчи муассасаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни моддий-техника воситалари билан таъминлаш;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳузурида пилла ва ипак сифатини аниқлаш бўйича ихтисослашган замонавий лаборатория ташкил қилиш чораларини кўрсин.


13. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Ипакчилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда республикада тайёрланаётган тут уруғлари сифат кўрсаткичларини назорат қилиш ҳамда тутчиликка ихтисослашган хўжаликлар томонидан кафолатланган тут кўчатларини сотиш тизимини йўлга қўйсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр университетининг ипакчилик ва тутчилик йўналишида кадрларни тайёрлаш соҳасига оид ҳамкорлигини йўлга қўйиш бўйича таклифи маъқуллансин.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда:

Ипакчилик илмий-тадқиқот институтида ипакчилик ва тутчилик мутахассисликлари бўйича талабаларга машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув корпуси ажратилишини, унинг таъмирланишини, замонавий ўқув ва илмий-лаборатория ускуналари, мебель, инвентарлар билан жиҳозланишини таъминласин;

Япония, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси ва бошқа илғор хорижий давлатлардаги ипакчилик ва тутчиликка ихтисослашган таълим ва илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда улардаги малакали профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни ўқув жараёни ва малака ошириш курсларига жалб этиш чораларини кўрсин.


15. Белгилаб қўйилсинки, 2020 йил 1 февралдан бошлаб Ипакчилик илмий-тадқиқот институти раҳбар ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов - мазкур қарор ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида таъминласин, унда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар ойда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари - мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ ҳудудларда янги тутзорлар барпо этиш учун "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси тавсиясига асосан пиллачилик тармоғи ташкилотларига қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ер майдонларини ажратсин;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Б.Қ. Шарипов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари - тутзорлар ташкил қилиш, уларда томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш, мавжуд тутзорларни аҳолига оилавий пудрат асосида тақсимлаш ва сифатли пилла етиштириш бўйича мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Б.Қ. Шарипов - республика ҳудудларида мелиоратив объектлар атрофида ва қишлоқ хўжалиги ерларида шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота тутзорларини барпо этиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи А.Д. Хаджаев - мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, матбуот анжуманлари, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 17 январдаги

ПҚ-4567-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020 йилда янги тутзорлар барпо этиш учун пиллачилик

тармоғи ташкилотларига ўрнатилган тартибда кўп йиллик

ижара шартномаси асосида ажратиладиган қишлоқ

хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ер

майдонларининг ҳудудлар кесимидаги

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Янги тутзорлар учун ажратиладиган ер майдони (гектар)

2020 йилда реконструкция қилинадиган яроқсиз тутзорлар майдони (гектар)

2020 йил

1-чорагида

2020 йил

4-чорагида

Қорақалпоғистон Республикаси

1

Тўрткўл тумани

62

188

36,3

2

Элликқалъа тумани

62

188

8,5

3

Амударё тумани

50

35

1,8

4

Беруний тумани

25

150

18,2

5

Қонликўл тумани

5

37

-

6

Кегейли тумани

9

35

1,4

7

Нукус тумани

5

15

-

8

Тахиатош тумани

5

15

12,1

9

Хўжайли тумани

13

15

1,8

10

Чимбой тумани

9

26

-

11

Шуманай тумани

5

46

-

Жами

250

750

80,1

Андижон вилояти

1

Андижон тумани

12

38

37,4

2

Избоскан тумани

13

37

68,7

3

Марҳамат тумани

27

73

26,6

4

Пахтаобод тумани

13

37

7,2

5

Балиқчи тумани

20

60

20,4

6

Бўз тумани

19

56

27,4

7

Улуғнор тумани

19

56

10,4

8

Асака тумани

13

37

73,8

9

Олтинкўл тумани

13

37

42,6

10

Хўжаобод тумани

12

38

2,7

11

Шаҳрихон тумани

13

37

29,2

12

Жалақудуқ тумани


12

38

15,1

13

Қўрғонтепа тумани

13

37

-

14

Булоқбоши тумани

18

52

7,8

Жами

217

633

369,3

Бухоро вилояти

1

Бухоро тумани

50

200

12,9

2

Ғиждувон тумани

50

200

44,5

3

Пешку тумани

50

125

-

4

Ромитан тумани

75

200

68,5

5

Шофиркон тумани

50

100

-

6

Жондор тумани

100

225

24,2

7

Олот тумани

50

200

15,4

8

Қоракўл тумани

75

250

45,1

9

Вобкент тумани

79

236

34,8

10

Когон тумани

35

100

63,7

11

Қоровулбозор тумани

30

70

-

Жами

644

1 906

309,1

Жиззах вилояти

1

Зафаробод тумани

60

78

42,9

2

Дўстлик тумани

-

113

36

3

Пахтакор тумани

25

75

22,8

4

Фориш тумани

13

36

8

5

Бахмал тумани

25

75

18,5

6

Ш.Рашидов тумани

23

67

130,2

7

Янгиобод тумани

-

-

8,3

8

Зомин тумани

25

75

75,3

9

Зарбдор тумани

28

82

21,8

10

Арнасой тумани

25

75

45,9

11

Ғаллаорол тумани

38

112

126,3

12

Мирзачўл тумани

38

112

38,1

Жами

300

900

574,1

Қашқадарё вилояти

1

Ғузор тумани

-

-

148,3

2

Деҳқонобод тумани

-

-

13,1

3

Қамаши тумани

-

-

106,1

4

Қарши тумани

-

-

139,2

5

Косон тумани

-

-

143,8

6

Миришкор тумани

-

-

83,5

7

Муборак тумани

-

-

50,9

8

Нишон тумани

-

-

107

9

Касби тумани

-

-

154

10

Китоб тумани

137

413

148,2

11

Чироқчи тумани

200

600

122,6

12

Шаҳрисабз тумани

25

75

147,9

13

Яккабоғ тумани

200

600

160,9

Жами

562

1 688

1 525,5

Навоий вилояти

1

Кармана тумани

35

-

18

2

Нурота тумани

15

-

4

3

Хатирчи тумани

-

55

23,9

4

Қизилтепа тумани

-

55

25,1

5

Конимех тумани

-

10

1,2

6

Навбаҳор тумани

-

30

24,8

Жами

50

150

97

Наманган вилояти

1

Мингбулоқ тумани

25

75

11,5

2

Поп тумани

25

75

28

3

Чуст тумани

24

75

20

4

Косонсой тумани

-

-

22

5

Янгиқўрғон тумани

-

-

40

6

Наманган тумани

-

-

15

7

Норин тумани

13

37,5

5

8

Учқўрғон тумани

13

37,5

-

9

Тўрақўрғон тумани

-

-

45

10

Уйчи тумани

-

-

15

11

Чортоқ тумани

50

150

9

Жами

150

450

210,5

Самарқанд вилояти

1

Булунғур тумани

38

112

135,7

2

Ургут тумани

63

188

23,0

3

Нуробод тумани

12

36

18,0

4

Иштихон тумани

-

-

13,0

5

Қўшработ тумани

-

-

97,3

6

Пахтачи тумани

75

225

14,5

7

Каттақўрғон тумани

63

188

33,4

8

Жомбой тумани

-

-

73

9

Пайариқ тумани

63

188

49,0

10

Самарқанд тумани

-

-

10,2

11

Нарпай тумани

74

225

152,5

12

Пастдарғом тумани

74

224

65,2

13

Тойлоқ тумани

-

-

-

14

Оқдарё тумани

-

-

-

Жами

462

1 386

684,8

Сурхондарё вилояти

1

Ангор тумани

28

83

7,6

2

Бойсун тумани

25

75

8,4

3

Жарқўрғон тумани

75

225

21

4

Қизириқ тумани

15

45

12,3

5

Музработ тумани

55

165

22,4

6

Шеробод тумани

28

83

34,2

7

Денов тумани

100

300

5,9

8

Узун тумани

-

-

17,9

9

Сариосиё тумани

25

75

-

10

Термиз тумани

53

158

23

11

Олтинсой тумани

55

165

13

12

Шўрчи тумани

75

225

24,5

13

Қумқўрғон тумани

76

231

43,6

14

Бандихон тумани

15

45

-

Жами

625

1 875

233,8

Сирдарё вилояти

1

Боёвут тумани

24

71

33

2

Гулистон тумани

25

74

64,4

3

Мирзаобод тумани

46

141

43,9

4

Оқолтин тумани

37

110

50,2

5

Сардоба тумани

36

109

36,2

6

Сайхунобод тумани

25

74

-

7

Сирдарё тумани

26

79

38,6

8

Ховос тумани

31

92

61

Жами

250

750

327,3

Тошкент вилояти

1

Бекобод тумани

25

75

100

2

Янгийўл тумани

37

112

9

3

Чиноз тумани

37

112

90

4

Бўка тумани

50

150

80

5

Ўртачирчиқ тумани

50

150

9

6

Оққўрғон тумани

38

113

-

7

Бўстонлиқ тумани

25

75

84,5

8

Қуйичирчиқ тумани

38

113

30

9

Юқоричирчиқ тумани

-

-

5

10

Пискент тумани

25

75

40

11

Оҳангарон тумани

25

75

20

Жами

350

1 050

467,5

Фарғона вилояти

1

Бешариқ тумани

38

213

67

2

Данғара тумани

38

112

53

3

Ўзбекистон тумани

37

113

323

4

Қувасой шаҳар

11

34

28

5

Фурқат тумани

37

112

-

6

Қўштепа тумани

40

120

9

7

Бағдод тумани

40

120

37

8

Бувайда тумани

40

120

9

9

Олтиариқ тумани

40

120

92

10

Фарғона шаҳар

1

2

-

11

Фарғона тумани

40

120

27

12

Қува тумани

40

120

3

13

Тошлоқ тумани

40

120

28

14

Ёзёвон тумани

40

120

25

15

Сўх тумани

1

4

3

16

Учкўприк тумани

40

120

31

17

Риштон тумани

40

120

-

Жами

563

1 790

735

Хоразм вилояти

1

Боғот тумани

25

75

15,1

2

Ҳазорасп тумани

50

150

63,2

3

Хонқа тумани

25

75

3,4

4

Гурлан тумани

62

187

5,1

5

Қўшкўпир тумани

50

150

8,3

6

Хива тумани

87

262

1,5

7

Шовот тумани

50

150

6,1

8

Урганч тумани

75

225

31

9

Янгиариқ тумани

75

225

36,7

10

Янгибозор тумани

63

188

6,2

Жами:

562

1 687

176,6

Республика бўйича жами:

4 985

15 015

5 790,6





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 17 январдаги

ПҚ-4567-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2024 йилларда республика ҳудудларида мелиоратив

объектлар атрофида ва қишлоқ хўжалиги ерларида

шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш

учун иҳота тутзорларни барпо этиш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

     

Т/р

Ҳудудлар номи

2020-2024 йилларда иҳота тутзорлари барпо қилиш ҳажми

шу жумладан

2020 йилда

2021 йилда

2022 йилда

2023 йилда

2024 йилда

гектар

минг туп

Гектар

минг туп

гектар

минг туп

гектар

минг туп

гектар

минг туп

гектар

минг туп

1

Қорақалпоғистон Республикаси

1210

1820

210

316

250

376

250

376

250

376

250

376

2

Андижон вилояти

695

1288

95

176

150

278

150

278

150

278

150

278

3

Бухоро вилояти

1100

2200

220

440

220

440

220

440

220

440

220

440

4

Жиззах вилояти

980

1789

180

329

200

365

200

365

200

365

200

365

5

Қашқадарё вилояти

1045

1990

205

390

210

400

210

400

210

400

210

400

6

Навоий вилояти

695

1218

95

166

150

263

150

263

150

263

150

263

7

Наманган вилояти

675

1249

115

213

140

259

140

259

140

259

140

259

8

Самарқанд вилояти

700

1358

100

194

150

291

150

291

150

291

150

291

9

Сурхондарё вилояти

1015

1961

135

261

220

425

220

425

220

425

220

425

10

Сирдарё вилояти

795

1421

155

277

160

286

160

286

160

286

160

286

11

Тошкент вилояти

945

1791

145

275

200

379

200

379

200

379

200

379

12

Фарғона вилояти

1240

2321

240

449

250

468

250

468

250

468

250

468

13

Хоразм вилояти

925

1582

125

214

200

342

200

342

200

342

200

342

Жами

12 020

21 988

2 020

3 700

2 500

4 572

2 500

4 572

2 500

4 572

2 500

4 572





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 17 январдаги

ПҚ-4567-сон қарорига

3-ИЛОВА



2020-2025 йилларда ипак қурти парваришлаш ва тирик

пилла хомашёси етиштиришнинг асосий мақсадли

КЎРСАТКИЧЛАРИ

  

Т/р

Ҳудудлар номи

Йиллар бўйича

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

2024 йил

2025 йил

қути

тонна

қути

тонна

қути

тонна

қути

тонна

қути

тонна

қути

тонна

Қорақалпоғистон Республикаси

1

Тўрткўл тумани

2 782

153

2 924

163

3 074

175

3 232

188

3 400

201

3 644

219

2

Элликқалъа тумани

2 571

142

2 702

153

2 840

162

2 986

173

3 141

185

3 367

202

3

Беруний тумани

2 452

135

2 577

143

2 709

154

2 849

165

2 997

177

3 212

193

4

Амударё тумани

3 768

207

3 960

221

4 163

237

4 378

254

4 605

272

4 936

296

5

Хўжайли тумани

346

19

364

20

383

22

404

23

425

25

456

27

6

Тахиатош тумани

276

15

290

16

305

17

321

19

338

20

362

22

7

Шуманай тумани

38

2

40

3

42

3

44

3

46

3

50

3

8

Қонликўл тумани

26

1

27

2

28

2

29

2

30

2

32

2

9

Нукус тумани

26

1

27

2

28

2

29

2

30

2

32

2

10

Кегейли тумани

251

14

264

15

278

16

292

17

307

18

329

20

11

Чимбой тумани

191

11

200

11

210

11

221

12

232

13

249

14

Жами:

12 727

700

13 375

749

14 060

801

14 785

858

15 551

918

16 669

1 000

Андижон вилояти

1

Андижон тумани

3 851

212

4 048

227

4 255

243

4 475

260

4 707

278

5 046

303

2

Избоскан тумани

3 925

216

4 125

231

4 336

247

4 560

265

4 797

283

5 140

309

3

Марҳамат тумани

3 965

218

4 167

233

4 381

250

4 607

267

4 846

286

5 194

312

4

Пахтаобод тумани

4 295

236

4 514

253

4 745

270

4 987

289

5 246

310

5 623

337

5

Балиқчи тумани

5 560

306

5 843

327

6 143

350

6 460

375

6 795

401

7 284

437

6

Бўз тумани

1 850

102

1 944

109

2 044

117

2 150

125

2 261

133

2 424

145

7

Улуғнор тумани

1 190

65

1 251

70

1 315

75

1 383

80

1 454

86

1 559

94

8

Асака тумани

4 550

250

4 782

268

5 027

287

5 286

307

5 561

328

5 960

358

9

Олтинкўл тумани

3 080

168

3 237

181

3 403

193

3 578

207

3 764

222

4 035

242

10

Хўжаобод тумани

1 630

90

1 712

96

1 800

103

1 893

110

1 991

117

2 135

128

11

Шаҳрихон тумани

5 340

294

5 610

314

5 896

336

6 200

360

6 520

385

6 985

419

12

Жалақудуқ тумани

3 500

193

3 678

206

3 867

220

4 066

236

4 277

252

4 585

275

13

Қўрғонтепа тумани

4 210

232

4 424

248

4 651

265

4 891

284

5 145

304

5 514

331

14

Булоқбоши тумани

2 454

135

2 579

144

2 711

155

2 851

163

2 999

176

3 215

192

Жами:

49 400

2 717

51 914

2 907

54 574

3 111

57 387

3 328

60 363

3 561

64 699

3 882

Бухоро вилояти

1

Бухоро тумани

3 535

195

3 464

195

3 641

207

3 829

222

4 027

237

4 317

259

2

Вобкент тумани

4 564

251

4 796

267

5 042

287

5 302

307

5 577

330

5 977

359

3

Жондор тумани

5 544

305

5 826

326

6 125

349

6 440

374

6 774

400

7 260

436

4

Когон тумани

2 460

135

2 585

145

2 718

155

2 858

165

3 007

177

3 222

193

5

Қоракўл тумани

4 356

240

4 578

256

4 812

275

5 060

294

5 322

315

5 705

342

6

Олот тумани

3 190

175

3 352

188

3 524

200

3 706

214

3 898

230

4 178

251

7

Пешку тумани

2 530

140

2 659

150

2 795

160

2 939

172

3 092

182

3 314

199

8

Ромитан тумани

3 096

170

3 505

196

3 684

210

3 874

224

4 075

240

4 368

262

9

Шофиркон тумани

3 190

175

3 352

188

3 524

202

3 706

216

3 898

230

4 178

251

10

Ғиждувон тумани

7 535

414

7 919

443

8 324

474

8 753

507

9 207

543

9 869

591

Жами:

40 000

2 200

42 036

2 354

44 189

2 519

46 467

2 695

48 877

2 884

52 388

3 143

Жиззах вилояти

1

Арнасой тумани

993

55

1 045

59

1 097

63

1 155

67

1 220

72

1 300

78

2

Бахмал тумани

1 157

64

1 214

68

1 281

73

1 340

78

1 406

83

1 500

90

3

Дўстлик тумани

1 270

70

1 348

76

1 417

81

1 491

87

1 542

91

1 667

100

4

Ғаллаорол тумани

1 210

67

1 259

70

1 316

75

1 387

81

1 457

86

1 550

93

5

Ш.Рашидов тумани

2 130

116

2 232

125

2 344

133

2 464

143

2 592

153

2 767

166

6

Зомин тумани

674

37

705

39

755

43

810

47

852

50

917

55

7

Зарбдор тумани

1 157

64

1 214

68

1 281

73

1 348

78

1 418

84

1 517

91

8

Зафаробод тумани

929

50

964

54

1 018

58

1 068

62

1 126

67

1 208

73

9

Мирзачўл тумани

1 047

58

1 108

62

1 158

66

1 215

70

1 279

75

1 367

82

10

Пахтакор тумани

1 211

67

1 286

72

1 348

77

1 413

82

1 487

88

1 609

96

11

Фориш тумани

729

40

768

43

799

45

836

48

876

52

933

56

12

Янгиобод тумани

220

12

232

13

246

14

258

15

296

17

334

20

Жами:

12 727

700

13 375

749

14 060

801

14 785

858

15 551

918

16 669

1 000

Қашқадарё вилояти

1

Ғузор тумани

1 710

94

1 797

101

1 889

108

1 986

115

2 089

123

2 240

134

2

Деҳқонобод тумани

164

9

172

10

181

11

191

11

200

12

215

13

3

Қарши тумани

3 528

194

3 708

208

3 897

222

4 098

237

4 311

254

4 620

277

4

Косон тумани

3 637

200

3 822

214

4 018

229

4 225

245

4 444

262

4 763

286

5

Қамаши тумани

2 818

155

2 961

166

3 113

177

3 274

193

3 443

203

3 690

222

6

Китоб тумани

4 546

250

4 777

267

5 022

286

5 281

306

5 555

328

5 954

357

7

Миришкор тумани

1 090

60

1 145

64

1 204

69

1 266

73

1 332

79

1 428

86

8

Муборак тумани

690

38

727

41

762

43

802

46

843

50

904

55

9

Нишон тумани

1 180

65

1 240

69

1 304

74

1 370

79

1 442

85

1 545

93

10

Касби тумани

3 910

215

4 109

230

4 319

246

4 542

263

4 778

282

5 121

307

11

Чироқчи тумани

3 855

212

4 051

227

4 259

243

4 478

260

4 711

278

5 049

303

12

Шаҳрисабз тумани

4 636

255

4 872

273

5 122

292

5 386

312

5 665

334

6 072

364

13

Яккабоғ тумани

4 600

253

4 834

270

5 082

290

5 344

310

5 621

332

6 025

361

Жами:

36 364

2 000

38 215

2 140

40 172

2 290

42 243

2 450

44 434

2 622

47 626

2 858

Навоий вилояти

1

Қизилтепа тумани

4 782

263

5 055

283

5 333

304

5 625

326

5 934

350

6 380

383

2

Конимех тумани

73

4

73

4

70

4

86

5

95

6

117

7

3

Навбаҳор тумани

4 000

220

4 198

235

4 421

252

4 649

270

4 897

289

5 249

315

4

Кармана тумани

1 928

106

1 947

109

2 018

115

2 088

121

2 153

127

2 233

134

5

Нурота тумани

345

19

375

21

404

23

415

24

439

26

467

28

6

Хатирчи тумани

5 055

278

5 359

300

5 632

321

5 936

344

6 256

369

6 749

405

Жами:

16 183

890

17 007

952

17 878

1 019

18 799

1 090

19 774

1 167

21 195

1 272

Наманган вилояти

1

Мингбулоқ тумани

2 620

144

2 753

154

2 894

165

3 043

176

3 203

189

3 433

206

2

Косонсой тумани

2 657

146

2 794

156

2 936

167

3 087

180

3 247

192

3 480

209

3

Наманган тумани

3 031

167

3 186

178

3 349

191

3 522

204

3 704

219

3 970

238

4

Норин тумани

3 031

167

3 186

178

3 349

191

3 522

204

3 704

219

3 970

238

5

Поп тумани

2 620

144

2 753

154

2 894

165

3 043

176

3 201

189

3 431

206

6

Тўрақўрғон тумани

2 921

161

3 068

173

3 225

184

3 390

198

3 567

210

3 823

229

7

Уйчи тумани

3 031

166

3 186

179

3 349

191

3 522

204

3 704

218

3 970

238

8

Учқўрғон тумани

3 031

167

3 186

178

3 349

191

3 522

204

3 704

218

3 970

238

9

Чортоқ тумани

3 031

167

3 186

178

3 349

191

3 522

204

3 704

218

3 970

238

10

Чуст тумани

3 031

166

3 186

179

3 350

191

3 525

204

3 708

219

3 974

240

11

Янгиқўрғон тумани

2 996

165

3 145

176

3 306

188

3 476

202

3 656

216

3 920

235

Жами:

32 000

1 760

33 629

1 883

35 351

2 015

37 174

2 156

39 102

2 307

41 911

2 515

Самарқанд вилояти

1

Булунғур тумани

1 856

102

1 946

109

2 045

117

2 155

125

2 270

134

2 433

146

2

Ургут тумани

4 693

258

4 930

276

5 180

295

5 448

316

5 729

338

6 133

368

3

Нуробод тумани

230

13

250

14

280

16

293

17

305

18

333

20

4

Иштихон тумани

5 520

303

5 805

325

6 100

348

6 414

372

6 746

398

7 233

434

5

Қўшработ тумани

530

29

535

30

562

32

586

34

610

36

650

39

6

Пахтачи тумани

4 069

224

4 285

240

4 504

257

4 741

275

5 000

295

5 367

322

7

Каттақўрғон тумани

5 520

304

5 805

325

6 100

348

6 414

372

6 746

398

7 233

434

8

Жомбой тумани

4 775

263

5 018

281

5 274

301

5 552

322

5 846

345

6 267

376

9

Пайариқ тумани

4 683

257

4 930

276

5 180

295

5 449

316

5 728

338

6 133

368

10

Самарқанд тумани

1 127

62

1 180

66

1 238

71

1 310

76

1 373

81

1 467

88

11

Нарпай тумани

4 600

253

4 840

271

5 086

290

5 345

310

5 627

332

6 033

362

12

Пастдарғом тумани

4 547

250

4 767

267

5 011

286

5 259

305

5 525

326

5 918

355

13

Оқдарё тумани

4 670

257

4 910

275

5 162

293

5 432

315

5 712

337

6 134

368

14

Тойлоқ тумани

2 530

139

2 661

149

2 796

159

2 931

170

3 085

182

3 300

198

Жами:

49 350

2 714

51 862

2 904

54 518

3 108

57 329

3 325

60 302

3 558

64 634

3 878

Сурхондарё вилояти

1

Ангор тумани

2 335

128

2 454

137

2 580

147

2 713

157

2 854

168

3 058

184

2

Бойсун тумани

914

50

958

54

1 007

57

1 058

61

1 113

66

1 194

72

3

Термиз тумани

1 964

108

2 064

116

2 168

124

2 281

132

2 400

142

2 572

154

4

Қизириқ тумани

2 178

120

2 289

128

2 406

137

2 530

147

2 661

157

2 853

171

5

Музработ тумани

2 103

116

2 210

124

2 323

132

2 443

142

2 570

152

2 754

165

6

Шеробод тумани

2 630

145

2 765

155

2 906

166

3 056

177

3 215

190

3 445

207

7

Жарқўрғон тумани

3 823

210

4 020

225

4 226

241

4 444

258

4 674

276

5 010

301

8

Қумқўрғон тумани

3 823

210

4 020

225

4 226

241

4 444

258

4 674

276

5 010

301

9

Олтинсой тумани

1 925

106

2 023

113

2 126

121

2 236

130

2 352

139

2 521

151

10

Шўрчи тумани

2 800

154

2 943

165

3 094

176

3 254

189

3 423

202

3 668

220

11

Денов тумани

2 647

146

2 782

156

2 925

167

3 076

178

3 235

190

3 468

208

12

Сариосиё тумани

658

36

689

39

727

41

762

44

801

47

859

51

13

Узун тумани

1 290

71

1 354

75

1 424

82

1 497

87

1 575

92

1 688

101

Жами:

29 090

1 600

30 571

1 712

32 138

1 832

33 794

1 960

35 547

2 097

38 100

2 286

Сирдарё вилояти

1

Боёвут тумани

1 583

87

1 660

93

1 755

100

1 845

107

1 931

114

2 084

125

2

Гулистон тумани

1 583

87

1 660

93

1 755

100

1 845

107

1 931

114

2 067

124

3

Мирзаобод тумани

1 055

58

1 107

62

1 159

66

1 224

71

1 287

76

1 383

83

4

Оқолтин тумани

1 055

58

1 107

62

1 159

66

1 224

71

1 287

76

1 383

83

5

Сардоба тумани

1 055

58

1 107

62

1 159

66

1 224

71

1 287

76

1 383

83

6

Сайхунобод тумани

1 582

87

1 660

93

1 755

100

1 845

107

1 950

115

2 067

124

7

Сирдарё тумани

1 582

87

1 679

94

1 755

100

1 845

107

1 931

114

2 067

124

8

Ховос тумани

1 055

58

1 107

62

1 159

66

1 204

70

1 287

76

1 383

83

Жами:

10 550

580

11 087

621

11 655

664

12 256

711

12 891

761

13 817

829

Тошкент вилояти

1

Бекобод тумани

3 162

174

3 330

186

3 500

200

3 690

214

3 890

230

4 180

251

2

Бўка тумани

2 937

162

3 100

174

3 270

186

3 450

200

3 636

215

3 900

234

3

Ўртачирчиқ тумани

2 157

119

2 270

127

2 390

136

2 515

146

2 640

156

2 830

170

4

Янгийўл тумани

1 806

99

1 900

106

2 000

114

2 100

122

2 200

130

2 350

141

5

Чиноз тумани

2 327

128

2 430

136

2 550

145

2 680

155

2 820

166

3 025

181

6

Оҳангарон тумани

1 909

105

2 010

113

2 100

120

2 205

128

2 320

137

2 480

149

7

Юқоричирчиқ тумани

2 599

143

2 732

153

2 871

165

3 020

175

3 180

188

3 410

205

8

Пискент тумани

2 327

128

2 440

137

2 570

146

2 700

157

2 840

168

3 041

182

9

Оққўрғон тумани

2 598

143

2 740

153

2 880

164

3 020

175

3 180

188

3 410

205

10

Қуйичирчиқ тумани

2 576

142

2 700

151

2 850

162

3 000

174

3 160

186

3 390

203

11

Бўстонлиқ тумани

1 582

86

1 650

93

1 720

98

1 800

104

1 880

109

2 010

121

Жами:

25 980

1 429

27 302

1 529

28 701

1 636

30 180

1 750

31 746

1 873

34 026

2 042

Фарғона вилояти

1

Бешариқ тумани

3 200

176

3 360

188

3 530

201

3 639

212

3 899

230

4 176

251

2

Данғара тумани

2 900

160

3 045

170

3 198

182

3 309

192

3 532

208

3 783

227

3

Ўзбекистон тумани

2 800

154

2 940

165

3 088

176

3 214

186

3 410

202

3 652

219

4

Қўштепа тумани

1 850

102

1 945

109

2 044

116

2 172

126

2 261

133

2 423

145

5

Фурқат тумани

2 500

137

2 637

147

2 783

159

2 919

169

3 099

183

3 336

200

6

Қувасой шаҳар

520

29

546

30

575

33

663

38

635

37

681

41

7

Бағдод тумани

2 500

137

2 627

147

2 762

157

2 550

148

3 055

180

3 274

196

8

Олтиариқ тумани

2 200

121

2 312

129

2 430

139

2 550

148

2 688

159

2 881

173

9

Фарғона тумани

2 700

149

2 837

159

2 983

170

3 118

181

3 299

195

3 536

212

10

Қува тумани

2 750

151

2 890

162

3 038

173

3 164

183

3 360

199

3 602

216

11

Фарғона шаҳар

300

16

316

18

331

19

472

27

368

22

394

24

12

Бувайда тумани

2 000

110

2 102

118

2 209

126

2 503

145

2 444

144

2 619

157

13

Тошлоқ тумани

2 600

143

2 732

153

2 872

164

2 928

171

3 177

187

3 405

204

14

Ёзёвон тумани

1 650

91

1 731

97

1 818

104

2 034

118

2 006

118

2 145

129

15

Сўх тумани

520

29

547

31

575

33

663

38

635

37

681

41

16

Учкўприк тумани

2 715

149

2 853

160

2 999

171

3 117

181

3 317

196

3 556

213

17

Риштон тумани

1 750

96

1 839

104

1 933

110

2 172

126

2 138

126

2 292

138

Жами:

35 455

1 950

37 259

2 087

39 168

2 233

41 187

2 389

43 323

2 556

46 436

2 786

Хоразм вилояти

1

Боғот тумани

3 505

193

3 683

206

3 872

221

4 072

236

4 283

253

4 591

275

2

Гурлан тумани

3 046

168

3 201

180

3 365

192

3 538

206

3 722

219

3 989

240

3

Қўшкўпир тумани

3 658

201

3 844

215

4 041

230

4 249

246

4 470

264

4 791

287

4

Урганч тумани

2 742

151

2 882

161

3 030

173

3 186

185

3 351

198

3 592

216

5

Ҳазорасп тумани

3 505

193

3 683

206

3 872

221

4 072

236

4 283

253

4 591

275

6

Хонқа тумани

3 658

201

3 844

215

4 041

230

4 249

246

4 469

264

4 790

287

7

Хива тумани

2 743

151

2 883

161

3 030

173

3 186

185

3 351

198

3 592

215

8

Шовот тумани

3 505

192

3 683

207

3 872

221

4 072

236

4 283

252

4 591

276

9

Янгиариқ тумани

2 819

155

2 963

166

3 114

177

3 275

190

3 445

203

3 692

222

10

Янгибозор тумани

2 819

155

2 963

166

3 114

177

3 275

190

3 445

203

3 692

222

Жами:

32 000

1 760

33 629

1 883

35 351

2 015

37 174

2 156

39 102

2 307

41 911

2 515

Республика бўйича жами:

381 826

21 000

401 261

22 470

421 815

24 044

443 560

25 726

466 563

27 529

500 081

30 006





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 17 январдаги

ПҚ-4567-сон қарорига

4-ИЛОВА




Тажриба синов тариқасида аҳолига оилавий

пудрат асосида бириктириб бериладиган

тутзорлар ҳудудлари ва майдони

Т/р

Ҳудудлар номи

Тутзор майдони,

гектар

Қорақалпоғистон Республикаси

1

Тўрткўл тумани

111,9

2

Беруний тумани

111,3

3

Элликқалъа тумани

128,5

4

Амударё тумани

164,2

5

Хўжайли тумани

25,0

6

Тахиатош тумани

27,2

7

Кегейли тумани

4,6

8

Чимбой тумани

13,0

Ҳудуд бўйича жами

585,7

Андижон вилояти

1

Андижон тумани

135,6

2

Асака тумани

78,3

3

Балиқчи тумани

121,5

4

Булоқбоши тумани

54,9

5

Бўз тумани

37,8

6

Жалақудуқ тумани

115,8

7

Избоскан тумани

86,6

8

Улуғнор тумани

37,1

9

Марҳамат тумани

112,0

10

Олтинкўл тумани

42,3

11

Пахтаобод тумани

112,9

12

Хўжаобод тумани

72,2

13

Шаҳрихон тумани

38,3

14

Қўрғонтепа тумани

158,4

Ҳудуд бўйича жами

1 203,7

Бухоро вилояти

1

Вобкент тумани

73,8

2

Когон тумани

74,5

3

Пешку тумани

45,0

4

Ғиждувон тумани

58,4

5

Шофиркон тумани

33,2

6

Жондор тумани

72,7

7

Қоракўл тумани

38,1

8

Олот тумани

54,3

9

Бухоро тумани

69,3

10

Ромитан тумани

62,3

Ҳудуд бўйича жами

581,6

Жиззах вилояти

1

Арнасой тумани

20,3

2

Бахмал тумани

19,4

3

Ғаллаорол тумани

20,1

4

Ш.Рашидов тумани

21,4

5

Дўстлик тумани

19,6

6

Зомин тумани

24,5

7

Зарбдор тумани

6,7

8

Зафаробод тумани

24,1

9

Мирзачўл тумани

19,5

10

Пахтакор тумани

21,8

11

Фориш тумани

18,0

12

Янгиобод тумани

21,1

Ҳудуд бўйича жами

236,5

Қашқадарё вилояти

1

Ғузор тумани

68,9

2

Деҳқонобод тумани

25,0

3

Қарши тумани

228,0

4

Косон тумани

317,9

5

Қамаши тумани

173,6

6

Китоб тумани

175,5

7

Миришкор тумани

70,2

8

Муборак тумани

26,4

9

Нишон тумани

46,9

10

Касби тумани

123,3

11

Чироқчи тумани

109,9

12

Шаҳрисабз тумани

200,2

13

Яккабоғ тумани

185,1

Ҳудуд бўйича жами

1 750,9

Навоий вилояти

1

Қизилтепа тумани

38,7

2

Кармана тумани

34,4

3

Конимех тумани

3,9

4

Навбаҳор тумани

46,3

5

Нурота тумани

33,4

6

Хатирчи тумани

53,5

Ҳудуд бўйича жами

210,2

Наманган вилояти

1

Мингбулоқ тумани

40,0

2

Косонсой тумани

39,3

3

Наманган тумани

23,3

4

Норин тумани

43,8

5

Поп тумани

29,4

6

Тўрақўрғон тумани

49,3

7

Уйчи тумани

62,1

8

Учқўрғон тумани

36,2

9

Чортоқ тумани

45,3

10

Чуст тумани

52,8

11

Янгиқўрғон тумани

78,7

Ҳудуд бўйича жами

500,2

Самарқанд вилояти

1

Булунғур тумани

199,8

2

Жомбой тумани

233,6

3

Иштихон тумани

91,1

4

Каттақўрғон тумани

43,9

5

Нарпай тумани

107,0

6

Нуробод тумани

12,9

7

Оқдарё тумани

102,9

8

Пастдарғом тумани

236,9

9

Пахтачи тумани

32,6

10

Пайариқ тумани

61,2

11

Самарқанд тумани

32,6

12

Тойлоқ тумани

125,4

13

Ургут тумани

250,5

14

Қўшработ тумани

36,2

Ҳудуд бўйича жами

1 566,6

Сурхондарё вилояти

1

Ангор тумани

75,6

2

Бойсун тумани

27,0

3

Денов тумани

56,0

4

Жарқўрғон тумани

149,0

5

Қизириқ тумани

33,5

6

Қумқўрғон тумани

46,5

7

Музработ тумани

25,6

8

Олтинсой тумани

56,3

9

Термиз тумани

62,5

10

Узун тумани

22,6

11

Шеробод тумани

43,9

12

Шўрчи тумани

66,1

13

Сариосиё тумани

0,0

Ҳудуд бўйича жами

664,6

Сирдарё вилояти

1

Боёвут тумани

64,9

2

Гулистон тумани

36,1

3

Мирзаобод тумани

33,6

4

Оқолтин тумани

18,6

5

Сардоба тумани

36,6

6

Сайхунобод тумани

26,2

7

Сирдарё тумани

27,0

8

Ховос тумани

22,1

Ҳудуд бўйича жами

265,1

Тошкент вилояти

1

Оққўрғон тумани

109,9

2

Ўртачирчиқ тумани

49,1

3

Қуйичирчиқ тумани

54,3

4

Чиноз тумани

47,6

5

Юқоричирчиқ тумани

24,2

6

Янгийўл тумани

19,9

7

Оҳангарон тумани

132,2

8

Бекобод тумани

104,8

9

Бўка тумани

129,0

10

Бўстонлиқ тумани

50,3

11

Пискент тумани

76,8

Ҳудуд бўйича жами

798,1

Фарғона вилояти

1

Қувасой шаҳар

25,0

2

Фарғона шаҳар

8,0

3

Бешариқ тумани

48,1

4

Бағдод тумани

61,8

5

Бувайда тумани

34,0

6

Данғара тумани

24,3

7

Ёзёвон тумани

26,4

8

Қува тумани

62,0

9

Олтиариқ тумани

29,0

10

Қўштепа тумани

19,6

11

Риштон тумани

37,8

12

Сўх тумани

15,0

13

Тошлоқ тумани

19,0

14

Ўзбекистон тумани

68,4

15

Учкўприк тумани

22,3

16

Фарғона тумани

21,2

17

Фурқат тумани

21,4

Ҳудуд бўйича жами

543,3

Хоразм вилояти

1

Боғот тумани

151,5

2

Гурлан тумани

93,9

3

Қўшкўпир тумани

122,3

4

Урганч тумани

73,1

5

Ҳазорасп тумани

77,8

6

Хонқа тумани

194,9

7

Хива тумани

55,4

8

Шовот тумани

126,0

9

Янгиариқ тумани

87,1

10

Янгибозор тумани

111,2

Ҳудуд бўйича жами

1 093,2

Республика бўйича жами

9 999,7





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 17 январдаги

ПҚ-4567-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартириш


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 декабрдаги "Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4087-сон қарорига 2-илова қуйидаги мазмундаги 13-банд билан тўлдирилсин:

"13. "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг ҳудудий "Агропилла" МЧЖ раҳбари".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 июлдаги "Пиллачилик тармоғида чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4411-сон қарорига 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"2019-2025 йилларда "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси

таркибидаги корхоналар томонидан ипак маҳсулотлари

ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

      

Т/р

Маҳсулотлар номи

Ўлчов бирлиги

2018 й. (ҳақиқатда)

2019 й. (прогноз)

2020 й. (прогноз)

2021 й. (прогноз)

2022 й. (прогноз)

2023 й. (прогноз)

2024 й. (прогноз)

2025 й. (прогноз)

Ўсиш суръати %, (2018-2025 йиллар оралиғида)


I.

Хом, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми

минг АҚШ долл. экв.

172 472,2

193 364,3

247 755,8

303 980,9

382 832,4

551 616,1

776 902,1

977 936,7

5,7 баравар



Тирик пилла

тонна

18 000

19 250

21 010

22 473

24 047

25 728

27 541

30 007

1,7 баравар



Хом ипак

тонна

1 910

2 037

2 222,2

2 377,8

2 544,2

2 722,3

3 121,7

3 180,8

1,7 баравар



Ипак момиғи

тонна

511,3

679

740,7

792,6

848,1

907,4

1 040,6

1 060,3

2,1 баравар



Калаваланган ипак ип

тонна

261,3

359,3

653,3

815,6

1 122

1 467,9

1 833,6

2 182

8,4 баравар



Ипак мато

минг п.м

2 933

4 033

7 333,5

9 154,7

12 341,8

16 146,6

20 169,8

24 002

8,2 баравар



Ипак гиламлари

дона

60

90

109

342

885

1 140

1 960

2 450

40,8 баравар



Тайёр ипакли маҳсулот

минг дона

60,5

403,3

653,7

935,7

1 694,6

4 967,6

6 931

12 557,3

207,6 баравар


II.

Ипак маҳсулотларини экспорт ҳажми

минг АҚШ долл.

50 737,2

65 209,2

73 812,3

86 670

151 886,7

216 490,3

336 650,5

515 922,1

10,2 баравар

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 7-модда
















































Время: 0.1915
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск