ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2020 й. 31-сон "Ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва мониторингини юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2020 й.

N 31




ЎРМОНЛАРНИНГ ДАВЛАТ ҲИСОБИНИ

ВА МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ўрмонлардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, ўрмонларга салбий таъсирларнинг, улар ҳолатидаги ўзгаришларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларни аниқлаш, баҳолаш ва прогноз қилиш юзасидан ўрмонлар мониторинги ҳамда ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2021 йил 31 декабрга қадар:

республика ҳудудида мавжуд бўлган ўрмонзор ер майдонларини;

Фанлар академияси билан биргаликда республика ҳудудида мавжуд бўлган табиий ҳолда ўсувчи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тур таркиби ва унинг захираларини тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминласин.


3. Белгилансинки, республика ҳудудидаги ўрмон фонди ер майдонларини ҳамда ушбу ҳудудларда мавжуд бўлган табиий ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турлари, таркиби ва уларнинг захираларини хатловдан ўтказишни молиялаштириш манфаатдор вазирлик ва идораларга йиллик ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 январь







































Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск