ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик / Ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида бошқарув /

Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.01.2020 й. 31-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 17 январдаги

31-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ўрмонлар мониторингини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ўрмонлар мониторинги - ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олди олиниши учун давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлаш, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувлардан иборат ахборот тизими;


ўрмон мониторинги ҳужжатлари - ўрмон хўжаликлари, туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ҳудудий органлари томонидан умумлаштириладиган ўрмонлар мониторинги тўғрисидаги маълумотлар базаси;


ўрмонлар мониторинги объекти - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ўрмонзорлар;


ўрмон патологияси мониторинги - вазиятни тезкор баҳолаш, ўз вақтида башорат қилиш, патологик ўзгаришларни тезкор аниқлаш орқали ўрмонларни муҳофаза қилиш, ўрмонларни бошқариш бўйича қарор қабул қилиш мақсадида ўрмонларнинг патологик ҳолатини тезкор назорат қилиш, ўрмон зараркунандалари ва касалликлари таъсирида улар барқарорлигининг бузилиши натижасида зарарланиши, антропоген таъсирлар натижасида ўрмон патологиясидаги мавжуд ўзгаришларни сифатли баҳолаш тизими;


ўрмон ёнғинлари мониторинги - ўрмонларни ёнғиндан ҳимоя қилиш, ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари мониторингини юритиш, ёнғинларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, ўрмон ёнғинлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш, ёнғин хавфини башорат қилишга қаратилган ўрмон ёнғинлари кузатуви тизими;


радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги - ўрмон фонди ерларига, ўрмон фондидаги ўрмон ресурсларига ва маҳсулотларига атроф-муҳитнинг антропоген ифлосланиши таъсир этиш даражасини ўрганиш тизими.


3. Ўрмонлар мониторингининг мақсади ўрмонлардан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган табиий ва техноген ҳолатларнинг ўрмонларга таъсирини тезкор кузутиб бориш, ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, ўрмонларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, ўрмон ресурсларидан самрали фойдаланиш ва ўрмончилик тизимини барқарор бошқариш борасида келгусидаги ишларни прогнозлаш ҳамда давлат ўрмон фондидаги ўзгаришлар ҳолатини тезкор кузатиб боришдан иборат.


4. Ўрмонлар мониторинги давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан уларга йиллик ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


5. Ўрмонлар мониторинги Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан ташкил этилади ва давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотларида мавжуд бўлган ўрмонзорларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади.


6. Ўрмонлар мониторинги мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида юритилади.



2-БОБ. ЎРМОНЛАР МОНИТОРИНГИНИНГ

АСОСИЙ ТУРЛАРИ


7. Ўрмонлар мониторинги қуйидаги асосий турларга бўлинади:

ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерлари мониторинги;

ўрмон патологияси мониторинги;

ўрмон ёнғинлари мониторинги;

радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги.


8. Ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерлари мониторинги ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ва ўрмон тузиш маълумотларига асосланади ҳамда ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерларидаги жорий ўзгаришлар баҳоланишини таъминлайди.


9. Ўрмон патологияси, ўрмон ёнғинлари ҳамда радиация билан зарарланган ва атроф муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги ўрмон хўжаликлари томонидан амалга оширилади ҳамда Қўмита томонидан мувофиқлаштирилади.


10. Ўрмонлар мониторинги тўғрисидаги маълумотлар ўрмон хўжаликлари, туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича Қўмита ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади ва ҳар чоракда Қўмитага тақдим этилади.



3-БОБ. ЎРМОНЛАРНИНГ МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ


11. Ўрмонларнинг мониторинги ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ўрмонларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.


12. Ўрмонларнинг мониторинги қуйидаги асосий талабларга мувофиқ амалга оширилади:

ўрмонларнинг мониторинги ўрмон тузиш лойиҳалари асосида, ўрмон тузиш ишлари ўтказилмаган жойларда эса, давлат ўрмон фондини ҳисобга олиш, ўрмонни хатловдан ўтказиш, ўрмон кадастри, ўрмон мониторинги ҳужжатлари ва бошқа ўрмонларни ўрганиш материаллари асосида олиб борилади;

ўрмонларнинг мониторинги ўрмон фонди тизимидаги бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида мониторинг олиб бориш мақсадида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатига даврий аниқликлар киритиб борилишини таъминлаши лозим;

ўрмонлар ҳолатида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ўрмонларни кузатиш ва бошқа ўрганиш материаллари асосида ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлар томонидан ҳар йили ўрмон кадастри ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритиб борилади;

ўрмонларнинг мониторингини амалга ошириш ҳужжатларида ўрмон фондининг умумий тавсифи, ўрмондан фойдаланиш, ўрмон барпо қилиш ва тиклаш тадбирлари, ўрмонларга салбий таъсирни баҳолаш, ўрмон билан қопланган майдондаги ўзгаришлар, ўрмонларни муҳофаза қилиш тадбирлари ва ўрмон ёнғинларидан сақлаш тўғрисидаги аниқ маълумотлар акс эттирилади.



4-БОБ. ЎРМОНЛАРНИНГ МОНИТОРИНГИНИ

ЮРИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Республика бўйича ўрмонларнинг мониторинги ҳужжатларини умумлаштириш ва ўрмон мониторинги ҳужжатларининг белгиланган тартибда юритилиши юзасидан идоравий назорат Қўмита томонидан амалга оширилади.


14. Ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бириктириб қўйилган бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ўрмонзорлари мавжуд бўлган ташкилотларга ўрмонлар мониторинги юритилишида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.


15. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш ҳужжатлари мазкур ҳужжатларни тузган ташкилот раҳбари ва масъул ходим томонидан имзоланади.


16. Ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий фойдаланишга бириктириб қўйилган ўрмонзорлари мавжуд ташкилотлар ўрмонлар мониторингини юритиш ҳужжатларини ўрмонлар мониторинги ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 февралига қадар Қўмитанинг ҳудудий органларига умумлаштириш учун тақдим этишлари шарт.


17. Ўрмонлар мониторингини юритиш ҳужжатлари вилоят, туман (шаҳар)лар бўйича Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади.


18. Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан ўрмонларнинг мониторинги умумлаштирилгандан сўнг ўрмонлар мониторинги ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 мартига қадар республика бўйича умумлаштириш учун Қўмитага тақдим этилади.


19. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш ҳужжатлари келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқилишида фойдаланиш учун Қўмитада доимий сақланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


20. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри тузилишига ўрмонларнинг мониторингини юритувчи субъектлар раҳбарлари масъул ҳисобланади.






Низомга

1-ИЛОВА



Ўрмонлар мониторингини юритиш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар




1-босқич

Ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий фойдаланишга бириктириб қўйилган ўрмонзорлари мавжуд ташкилотлар

1. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатларини тайёрлайди.


2. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатлари ташкилот раҳбари ва маъсул ходим томонидан имзоланади ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этилади.

Ўрмонлар мониторинги

ўтказилган йилдан кейинги йилнинг

1 февралига қадар




2-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари

1. Ўрмонлар мониторингини юритишда ўрмонзорлари мавжуд ташкилотларг амалий ёрдам кўрсатади.


2. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатларини вилоят, туман (шаҳар) миқиёсида умумлаштиради.


3. Ҳужжатларни Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этади.

Доимий





Ўрмонлар мониторинги

ўтказилган йилдан кейинги йилнинг

1 мартига қадар





3-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

1. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатларини республика миқиёсида умумлаштиради.


2. Келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайт тиклаш ва тадбирларини ишлаб чиқилишида фойдаланиш учун сақлайди.


3. Ўрмонлар мониторингини юритишда идоравий назоратни амалга оширади.

Доимий





Низомга

2-ИЛОВА



Ўрмонларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш

кўрсаткичлари (хўжалик, туман, вилоят, ҳудуд номи)

20 __ йил 1 январь ҳолатига

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

01.01.20 ___ йил

01.01.20 ___ йил

Жами

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида

Ўрмондан бошқа фойдала-

нувчилар

Жами

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида

Ўрмондан бошқа фойдала-

нувчилар

1.

Ўрмон фондининг умумий тавсифи








1.1

Умумий майдон

га







1.1.1.

шу жумладан, ўрмон билан қопланган майдон

га







1.1.2.

Шундан, маданий ўрмонзорлар








1.1.3.

ўрмон билан қопланмаган майдон

га







1.2.

Муҳофаза этиладиган ҳудудлар умумий майдони

га







1.3.

Игнабаргли ўрмонларнинг умумий майдони

га







1.3.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га







1.3.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га







1.3.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га







1.3.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га







1.3.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га







1.4.

Қаттиқ ёғочли ўрмонзорлар

га







1.4.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га







1.4.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га







1.4.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га







1.4.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га







1.4.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га







1.5.

Юмшоқ баргли ўрмонзорлар

га







1.5.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га







1.5.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га







1.5.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га







1.5.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га







1.5.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га







1.6.

Бошқа турдаги дарахт турлари

га







1.6.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га







1.6.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га







1.6.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га







1.6.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га







1.6.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га







1.7.

Бутасимонлар

га







1.7.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га







1.7.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га







1.7.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га







1.7.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га







1.7.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га







1.8.

Ўрмон фондидан чиқарилган майдон

га







1.9.

Ўрмон фондига олинган майдон

га







1.10.

Бошқа ўрмон хўжалигига берилган майдон

га







1.11.

Бошқа ўрмон хўжалигидан олинган майдон

га







1.12.

Чўл ҳудудидаги ўрмонлар майдони

га







1.13.

Тоғ ҳудудидаги ўрмонлар майдони

га







1.14.

Водий ҳудудидаги ўрмонлар майдони

га







1.15.

Тўқай ҳудудидаги ўрмонлар майдони

га







2.

Ўрмондан фойдаланиш








2.1.

Ўрмонларни қайта тиклаш мақсадида кесиш режаси

га







2.1.1.

Амалда

га







2.1.2.

Ўрмонларни қайта тиклаш мақсадида кесиш режаси

куб метр







2.1.3.

Амалда

куб метр







2.1.4.

Ўрмонларни соғломлаштириш мақсадида кесиш режаси

га







2.1.5.

Амалда

га







2.1.6.

Ўрмонларни соғломлаштириш мақсадида кесиш режаси

куб метр







2.1.7.

Амалда

куб метр







2.1.8.

Ўрмонларни парваришлаш мақсадида кесиш режаси

га







2.1.9.

Амалда

га







2.1.10.

Ўрмонларни парваришлаш мақсадида кесиш режаси

куб метр







2.1.11.

Амалда

куб метр







2.1.12.

Тўнкалардан тозаланмаган майдон

га







3.

Ўрмон барпо қилиш ва тиклаш тадбирлари








3.1.

Ўрмон барпо қилиш ва тиклаш топшириғи

га







3.2.

Амалда

га







3.3.

шундан, табиий кўпайишга кўмаклашиш топшириғи

га







3.4.

Амалда

га







3.5.

Ўрмон билан қопланган майдонга ўтказилди

га







3.6.

шундан, маданий экилган майдондан

га







3.7.

табиий кўпайган майдондан

га







3.8.

Нобуд бўлган майдон

га







3.9.

шундан, ўрмон ёнғинлари натижасида нобуд бўлган

га







3.10.

Қурғоқчилик натижасида нобуд бўлган майдон

га







3.11.

Чорва моллари томонидан нобуд қилинган майдон

га







4.

Ўрмонларга салбий таъсирни баҳолаш









4.1

Ўрмон ёнғини таъсир қилган майдон

га







4.2

Ўрмон ёнғинлари сони

та







4.3

Антропоген ифлосланиш натижасида зарарланган майдон

га







4.4

шундан, саноат чиқиндилари натижасида зарарланган майдон

га







4.5

Ўрмон зараркунандалари ўчоғи майдони

га







4.6

шундан, (ўрмон заракунандалари турлари бўйича)

га







4.7

Ўрмон касалликлари натижасида зарарланган майдон

га







4.8

шундан, (ўрмон касалликлари турлари бўйича)

га







5

Ўрмон билан қопланган майдондаги ўзгаришлар








5.1.

Ўрмон билан қопланган майдоннинг камайиши

га







5.1.1.

шундан, кесилганлиги сабабли

га







5.1.2.

нобуд бўлганлиги сабабли

га







5.1.3.

шундан, ўрмон ёнғини таъсирида

га







5.1.4.

антропоген ифлосланиш сабабли

га







5.1.5.

саноат чиқиндилари заралаганлиги сабабли

га







5.1.6.

ўрмон зараркунандалари сабабли

га







5.1.7.

ўрмон касалликлари сабабли

га







5.2.

Ўрмон билан қопланган майдоннинг кўпайиши

га







5.2.1

шундан, ёш ўрмонлар ҳисобидан

га







5.2.2.

ўрмон фондига захирадан қабул қилиш ҳисобидан

га







5.2.3.

бошқа ўрмон хўжалигидан олиниши ҳисобидан

га







6.

Ўрмонларни муҳофаза қилиш тадбирлари ва ўрмон ёнғинларидан сақлаш








6.1.

Ўрмон зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш тадбирлари

га







6.2.

шундан, биологик кураш

га







6.3.

кимёвий кураш

га







6.4.

Ўрмон ёнғинларидан фаол ҳимоя қилиш

га







Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 январь













































Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск