ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Кредитлаш / Курилишларни кредитлаш. Ипотека кредити /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2020 й. 29-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида Ўзбекистонда ипотека кредити бозорини ривожлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2020 й.

N 29




ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

ЎЗБЕКИСТОНДА ИПОТЕКА КРЕДИТИ БОЗОРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ипотека кредитлаш механизмларини такомиллаштириш ва бозор тамойиллари асосида уларнинг оммабоплигини ошириш ҳамда Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) 2019 йил 12 декабрда Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (кейинги ўринларда ОТБ деб аталади) ўртасида Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига қуйидаги шартларда умумий қиймати 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини бериш тўғрисида қарз битимлари (кейинги ўринларда қарз битимлари деб аталади) имзолангани:

уй-жой сиёсатини яхшилаш, ипотека бозорини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни манзилли қўллаб-қувватлашга йўналтирилган дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш учун 25 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 2 фоиз ставкада 50 млн АҚШ доллари миқдорида;

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда компания деб аталади) томонидан тижорат банкларининг ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 20 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан, 6 ойлик LIBOR ва йиллик 0,5 фоиз ставка, шунингдек, ўзлаштирилмаган қарз маблағлари суммасидан 0,15 фоиз миқдорида мажбурий воситачилик тўлови билан 150 млн АҚШ доллари миқдорида;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан компаниянинг ягона акциядори сифатида компания ижро этувчи органига ОТБ билан тижорат банкларининг ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тўғрисидаги лойиҳа битимини (кейинги ўринларда лойиҳа битими деб аталади) имзолаш ваколатини бериш бўйича ягона акциядор қарори қабул қилинганлиги;

в) компания ва ОТБ ўртасида 2019 йил 12 декабрда лойиҳа битими имзолангани;

г) ОТБ томонидан 800 минг АҚШ доллари миқдоридаги техник кўмаклашиш маблағлари ажратилгани;

д) 2020-2023 йиллар Дастурни амалга ошириш даври этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, қарз битимлари доирасида:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарзларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш, мониторинг қилиш, мувофиклаштириш ва Дастурни амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Дастурни амалга оширувчи органлар ҳисобланади;

в) компания ипотека кредитларини қайта молиялаштиришни амалга оширадиган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

г) ОТБ томонидан ажратилган қарзнинг:

50 млн AҚШ доллари бўйича асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети;

150 млн АҚШ доллари бўйича:

асосий қарз, фоиз ва мажбуриятлар учун комиссия тўловлари компаниянинг маблағлари;

валюта таваккалчилиги билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банкининг 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзларини қоплаш, улар бўйича фоизлар ва воситачилик тўловларининг прогноз жадвали 1-иловага;

Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт банкининг 150 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзларини қоплаш, улар бўйича фоизлар ва воситачилик тўловларининг прогноз жадвали 2-иловага;

Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш дастури доирасида Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайта кредитлаш ва қоплаш механизми 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси''' 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Дастурни амалга оширувчи органлар қарз битимларининг шартларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида 2019-2021 йилларда ипотека кредити тизимини ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"да назарда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Дастур доирасида Ўзбекистон Республикаси номидан компания билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасидаги қарз битимлари, компания ва ОТБ ўртасидаги лойиха битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар берсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчкоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 январдаги

29-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш

дастурини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт

банкининг 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзларини

қоплаш, улар бўйича фоизлар ва воситачилик тўловларининг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси

-

50,0 млн АҚШ долл.

Қарз муддати

-

25 йил

Имтиёзли муддат

-

5 йил

Фоиз ставкаси

-

йиллик 2 фоиз

АҚШ долл.

Тўлов саналари

Асосий

қарз бўйича

қарздорлик


Асосий қарз

тўловлари

суммаси


Фоиз тўловлари

суммаси


Жами тўловлар

суммаси*


01.02.2020


25 000 000,0




15.05.2020


25 000 000,0


144 444,4

144 444,4

15.11.2020


25 000 000,0


255 555,5

255 555,5

20.12.2020


50 000 000,0




15.05.2021


50 000 000,0


405 555,5

405 555,5

15.11.2021


50 000 000,0


511 111,1

511 111,1

15.05.2022


50 000 000,0


502 777,7

502 777,7

15.11.2022


50 000 000,0


511 111,1

511 111,1

15.05.2023


50 000 000,0


502 777,7

502 777,7

15.11.2023


50 000 000,0


511 111,1

511 111,1

15.05.2024


50 000 000,0


505 555,5

505 555,5

15.11.2024


50 000 000,0


511 111,1

511 111,1

15.05.2025


48 750 000,0

1 250 000,0

490 208,3

1 740 208,3

15.11.2025


47 500 000,0

1 250 000,0

485 555,5

1 735 555,5

15.05.2026


46 250 000,0

1 250 000,0

465 069,4

1 715 069,4

15.11.2026


45 000 000,0

1 250 000,0

460 000,0

1 710 000,0

15.05.2027


43 750 000,0

1 250 000,0

439 930,5

1 689 930,5

15.11.2027


42 500 000,0

1 250 000,0

434 444,4

1 684 444,4

15.05.2028


41 250 000,0

1 250 000,0

417 083,3

1 667 083,3

15.11.2028


40 000 000,0

1 250 000,0

408 888,8

1 658 888,8

15.05.2029


38 750 000,0

1 250 000,0

389 652,7

1 639 652,7

15.11.2029


37 500 000,0

1 250 000,0

383 333,3

1 633 333,3

15.05.2030


36 250 000,0

1 250 000,0

364 513,8

1 614 513,8

15.11.2030


35 000 000,0

1 250 000,0

357 777,8

1 607 777,7

15.05.2031


33 750 000,0

1 250 000,0

339 375,0

1 589 375,0

15.11.2031


32 500 000,0

1 250 000,0

332 222,2

1 582 222,2

15.05.2032


31 250 000,0

1 250 000,0

315 972,2

1 565 972,2

15.11.2032


30 000 000,0

1 250 000,0

306 666,6

1 556 666,6

15.05.2033


28 750 000,0

1 250 000,0

289 097,2

1 539 097,2

15.11.2033


27 500 000,0

1 250 000,0

281 111,1

1 531 111,1

15.05.2034


26 250 000,0

1 250 000,0

263 958,3

1 513 958.3

15.11.2034


25 000 000,0

1 250 000,0

255 555,5

1 505 555,5

15.05.2035


23 750 000,0

1 250 000,0

238 819,4

1 488 819,4

15.11.2035


22 500 000,0

1 250 000,0

230 000,0

1 480 000,0

15.05.2036


21 250 000,0

1 250 000,0

214861,1

1 464 861,1

15.11.2036


20 000 000,0

1 250 000,0

204 444,4

] 454 444,4

15.05.2037


18 750 000,0

1 250 000,0

188 541,6

1 438 541,6

15.11.2037


17 500 000,0

1 250 000,0

178 888,9

1 428 888,8

15.05.2038


16 250 000,0

1 250 000,0

163 402,7

1 413 402,7

15.11.2038


15 000 000,0

1 250 000,0

153 333,3

1 403 333,3

15.05.2039


13 750 000,0

1 250 000,0

138 263,8

1 388 263,8

15.11.2039


12 500 000,0

1 250 000,0

127 777,8

1 377 777,7

15.05.2040


11 250 000,0

1 250 000,0

113 750,0

1 363 750,0

15.11.2040


10 000 000,0

1 250 000,0

102 222,2

1 352 222,2

15.05.2041


8 750 000,0

1 250 000,0

87 986,1

1 337 986,1

15.11.2041


7 500 000,0

1 250 000,0

76 666,6

1 326 666,6

15.05.2042


6 250 000,0

1 250 000,0

62 847,2

1 312 847,2

15.11.2042


5 000 000,0

1 250 000,0

51 111,1

1 301 111,1

15.05.2043


3 750 000,0

1 250 000,0

37 708,3

1 287 708,3

15.11.2043


2 500 000,0

1 250 000,0

25 555,5

1 275 555,5

15.05.2044


1 250 000,0

1 250 000,0

12 638,8

1 262 638,8

15.11.2044


0.0

1 250 000,0

12 777,7

1 262 777,7

Жами


50 000 000,0

14 263 125,0

64 263 125,0

        

*) Тўлов суммалари қарз маблағларининг амалда ўзлаштирилишидап келиб чиқиб аниқланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 январдаги

29-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш

дастурини амалга ошириш доирасида Осиё тараққиёт

банкининг 150 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзларини

қоплаш, улар бўйича фоизлар ва воситачилик тўловларининг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз суммаси

-

150,0 млн АҚШ долл.

Қарз муддати

-

20 йил

Имтиёзли муддат

-

5 йил

Фоиз ставкаси

-

6 ойлик LIBOR + йиллик 0,5 фоиз

Мажбурият бўйича воситачилик ҳақи

-

йиллик 0,15 фоиз ўзлаштирилмаган қарз қисми бўйича

АҚШ долл

Тўлов саналари

Асосий

қарз бўйича

қарздорлик


Асосий қарз

тўловлари

суммаси


Фоиз тўловлари

суммаси*


Мажбуриятлар

учун воситачилик

тўловлари

суммаси**


Жами тўловлар

суммаси***


15.04.2020


50 000 000,0


0,0

40 000,0

40 000,0

15.05.2020


50 000 000,0


137 500,0

12 500,0

150 000,0

15.07.2020


100 000 000,0


279 583,3

25 416,6

305 000,0

15.11.2020


150 000 000,0


1 127 500,0

25 625,0

1 153 125,0

15.05.2021


150 000 000,0


2 488 750,0


2 488 750,0

15.11.2021


150 000 000,0


2 530 000,0


2 530 000,0

15.05.2022


150 000 000,0


2 488 750,0


2 488 750,0

15.11.2022


150 000 000,0


2 530 000,0


2 530 000,0

15.05.2023


150 000 000,0


2 488 750,0


2 488 750,0

15.11.2023


150 000 000,0


2 530 000,0


2 530 000,0

15.05.2024


150 000 000,0


2 502 500,0


2 502 500,0

15.11.2024


150 000 000,0


2 530 000,0


2 530 000,0

15.05.2025


145 000 000,5

4 999 999,5

2 488 750,0


7 488 749,5

15.11.2025


140 000 001,0

4 999 999,5

2 445 666,6


7 445 666,2

15.05.2026


135 000 001,5

4 999 999,5

2 322 833,3


7 322 832,8

15.11.2026


130 000 002,0

4 999 999,5

2 277 000,0


7 276 999,5

15.05.2027


125 000 002,5

4 999 999,5

2 156916,7


7 156 916,2

15.11.2027


120 000 003,0

4 999 999,5

2 108 333,3


7 108 332,8

15.05.2028


115 000 003,5

4 999 999,5

2 002 000,1


7 001 999,5

15.11.2028


110 000 004,0

4 999 999,5

1 939 666,7


6 939 666,2

15.05.2029


105 000 004,5

4 999 999,5

1 825 083,4


6 825 082,9

15.11.2029


100 000 005,0

4 999 999,5

1 771 000,1


6 770 999,5

15.05.2030


95 000 005,5

4 999 999,5

1 659 166,7


6 659 166,2

15.11.2030


90 000 006,0

4 999 999,5

1 602 333,4


6 602 332,9

15.05.2031


85 000 006,5

4 999 999,5

1 493 250,1


6 493 249,6

15.11.2031


80 000 007,0

4 999 999,5

1 433 666,7


6 433 666,3

15.05.2032


75 000 007,5

4 999 999,5

1 334 666,7


6 334 666,3

15.11.2032


70 000 008,0

4 999 999,5

1 265 000,1


6 264 999,6

15.05.2033


65 000 008,5

4 999 999,5

1 161 416,8


6 161 416,3

15.11.2033


60 000 009,0

4 999 999,5

1 096 333,5


6 096 332,9

15.05.2034


55 000 009,5

4 999 999,5

995 500,2


5 995 499,6

15.11.2034


50 000 010,0

4 999 999,5

927 666,8


5 927 666,3

15.05.2035


45 000 010,5

4 999 999,5

829 583,5


5 829 583,0

15.11.2035


40 000 011,0

4 999 999,5

759 000,2


5 758 999,6

15.05.2036


35 000 011,5

4 999 999,5

667 333,5


5 667 333,0

15.11.2036


30 000 012,0

4 999 999,5

590 333,5


5 590 333,0

15.05.2037


25 000 012,5

4 999 999,5

497 750,2


5 497 749,7

15.11.2037


20 000 013,0

4 999 999,5

421 666,8


5 421 666,3

15.05.2038


15 000 013,5

4 999 999,5

331 833,5


5 331 833,0

15.11.2038


10 000 014,0

4 999 999,5

253 000,2


5 252 999,7

15.05.2039


5 000 014,5

4 999 999,5

165 916,9


5 165 916,4

15.11.2039


0,0

5 000 014,5

84 333,5


5 084 348,0

Жами


150 000 000,0

60 540 336,9

63 541,6

210 603 878,6

      

*) Фоизларни ҳисоблаб чиқишда LIBORнинг ўртача қиймати Bloomberg ахборот агентлигининг маълумотларига асосланган бўлиб, келгуси 20 йилда LIBOR энг юқори кўрсаткичи 2035 йилда 2,3 фоизни, охирги бир йил оралиғида эса 2,8 фоизни ташкил этганлигини ҳисобга олиб, LIBOR ставкаси 2,8 фоизда олинди. Қатъий белгиланган 0,5 фоиз билан мазкур қарзнинг фоизлар бўйича йиллик фоиз ставкаси 3,3 фоизга тенг деб ҳисобланди.

**) Мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи битими имзоланган санадан 60 кундан кейин ҳисобланади.

***) Тўлов суммалари қарзларнинг амалда ўзлаштирилишидан келиб чиқиб аниқлинади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 январдаги

29-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш

дастури доирасида Осиё тараққиёт банкининг

қарзини қайта кредитлаш ва қоплаш

МЕХАНИЗМИ

Компонент номи


Умумий сумма


Қайта кредитлаш

шартлари


Қоплаш манбалари


1. "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" акциядорлик жамияти томонидан амалга ошириладиган тижорат банкларининг ипотека кредитларини қайта молиялаштириш кредит линияси.


150,0 млн

АҚШ долл

Қарз битимлари ва Лойиҳани бошқариш қўлланмаси шартларига мувофиқ.

1. Асосий қарз, фоизлар ва мажбуриятлар учун воситачилик тўловларини қоплаш - "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" акциядорлик жамиятининг маблағлари.


2. Валюта таваккалчилишни билан боғлиқ харажатларни қоплаш -Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари.


2. Уй-жой сиёсатини такомиллаштириш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни манзилли қўллаб-қувватлашга йўналтирилган дастурий чора-тадбирларни бюджетдан қўллаб-қувватлаш учун.


50,0 млн

АҚШ долл


Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари.

ЖAMИ

200,0 млн

АҚШ долл




        





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 16 январдаги

29-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш

дастурини амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Масьул ижрочи

Ижро устидан

назоратни ташкил

этиш


1

Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 2019 йил 12 декабрда тузилган 150 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз тақдим этишни назарда тутувчи қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса бериш.


2020 йил

январь


Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(О. Исаков)


Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қучқоров)


2

Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ўртасида 2019 йил 12 декабрда тузилган 50 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз тақдим этишни назарда тутувчи қарз битими бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса бериш.


2020 йил

январь


Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(О. Исаков)


Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қучқоров)

3

Осиё тараққиёт банкидан (ОТБ) қарз битими шартларига мувофиқ 200 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз маблағини ечиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия назирлигининг Марказий банкда белгиланган тартибда очилган махсус валюта ҳисобварағига ўтказиш юзасидан сўровнома тақдим этиш.

Шундан:


Молия вазирлиги

(О. Исаков),

Марказий банк

(И. Норқулов)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қучқоров)

25 миллион АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буюртмасига асосан;

2020 йил

февраль

25 миллион АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буюртмасига асосан қарз битимида белгиланган вазифалар ижросидан сўнг;

2021 йил

декабрь

150 миллион АҚШ доллари "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ буюртмасига асосан.


2020 йил

ноябрь

4

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган махсус валюта ҳисобварағига келиб тушадиган Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ягона ғазначилик ҳисобварағига ўтказиш.


2020 йил

март -

2021 йил

январь

Молия вазирлиги

(О. Исаков),

Марказий банк

(И. Норқулов)


Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қучқоров)

5

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида очилган махсус валюта ҳисобварағига келиб тушадиган Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси банк ҳисобварағига ўтказиш.


2020 йил

декабрь


Молия вазирлиги

(О. Исаков),

Марказий банк

(И. Норқулов)


Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)


6

Келиб тушган қарз маблағларидан:

50 миллион АҚШ долларини - уй-жой сиёсатини яхшилаш, шу жумладаи ипотека бозори норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш ва уй-жой шароитларини яхшилашга мухтож шахсларни манзилли қўллаб-қувватлашга;

150 миллион АҚШ доллари - "Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси" АЖ томонидан тижорат банкларининг ипотека кредитларини қайта молиялаштиришга йўналтириш.


2021 йил

декабрь


Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)


7

Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини қоплаш, шунингдек, улар бўйича фоизлар ва бошқа тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджети харажатлари параметрларида назарда тутиш.


2044 йил

декабрь


Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)


Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қучқоров)


8

Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини қоплаш, шунингдек, улар бўйича фоизлар ва бошқа тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловларни Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.


2039 йил

декабрь


Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 январь








































Время: 0.1886
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск