Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2004 й. 337-сон "Шоҳи зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2004 й.

N 337



ШОҲИ ЗИНДА ЁДГОРЛИК МАЖМУАСИДА

ҚАЙТА ТИКЛАШ ВА ОБОДОНЛАШТИРИШ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Миллий меъморчилигимизнинг ноёб дурдонаси - Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, унинг инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлигининг Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган Шоҳи Зинда жамоатчилик фондини (бундай кейин "Фонд" деб юритилади) тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Фонд Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган даврда фаолият юритиши белгилаб қўйилсин.

Фонднинг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага ҳамда унинг ижрочи дирекцияси тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин. Васийлик кенгаши бир ой муддатда ижрочи дирекция раҳбарияти ва ходимлари таркибини тасдиқласин ҳамда у ўз вазифасини бажаришга киришсин. Мажмуада амалга ошириладиган ишларни бошқариш ва мувофиқлаштириш вазифаси Фонд ижрочи дирекцияси зиммасига юкланиши қайд этилсин.


2. Қуйидагилар Фонднинг асосий мақсад ва вазифалари этиб белгилансин:

- ноёб тарихий-меъморий иншоот ва муқаддас қадамжо ҳисобланган Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш;

- мазкур мўътабар масканнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу ерга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг кенг кўламдаги зиёратларини уюштириш;

- ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилиш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, зиёратчилар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш;

- диний-маърифий ишларни ташкил этишда, айниқса, ёшларни миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга садоқат, инсонпарварлик руҳида тарбиялашда аждодларимизнинг буюк меросидан самарали фойдаланишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Фондни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Фонд маблағлари Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг, ҳукуматга қарашли ва ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотлар, хорижий фуқароларнинг ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил топади.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш учун Фондга 2004 йилда 300,0 млн сўм маблағ ажратсин ҳамда тасдиқланган давлат бюджети кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

2005 йилги давлат бюджетида мажмуада юқорида кўрсатилган ишларни давом эттириш учун Фондга тегишли маблағлар ажратишни режалаштирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг бу хайрли ишга жорий йилда 50,0 млн сўм ва кейинги йилларда 100,0 млн сўм миқдорида маблағ ажратиш ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.


6. Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш учун Фонд ягона буюртмачи бўлиши белгилаб қўйилсин.


7. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда Фондни бино билан таъминласин.


8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасини қайта тиклаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, бу ердаги обидалар тарихини ўрганиш ишларини олиб боришда Фондга доимий ёрдам кўрсатсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларнинг Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасига зиёратларини ташкил этиш бўйича нуфузли халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш ва ҳамкорлик қилишда Фондга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


10. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, “Ўзтелерадио” компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Жаҳон” ахборот агентлигига республика ва хорижий оммавий ахборот воситаларида Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И.Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 июлдаги

337-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шоҳи Зинда жамоатчилик фонди Васийлик кенгашининг

ТАРКИБИ

1.

Миноваров Ш.Ш.

-

Дин ишлари бўйича қўмита раиси, кенгаш раиси


2.

Хуснидинов З.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)


3.

Баҳромов А.А.

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, кенгаш раиси ўринбосари


4.

Ҳалимов Ф.А.

-

Дин ишлари бўйича қўмитанинг Самарқанд вилоятидаги вакили, кенгаш котиби

Кенгаш аъзолари:

5.

Тохтаев А.Р.

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


6.

Ҳусанбоев Б.М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


7.

Холмуҳамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директори


8.

Нурмуродов М.Б.

-

Самарқанд вилояти ҳокими


9.

Рафиқов С.Г.

-

Самарқанд шаҳар ҳокими


10.

Эрназаров Э.М.

-

Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари


11.

Ашрафхонов Б.Б.

-

Молия вазирининг ўринбосари


12.

Ҳожиматов М.


-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари

13.

Гадойбоев А.Г.

-

Республика "Маҳалла" жамғармаси раиси


14.

Абдуллаев А.Б.

-

Тошкент ислом университети проректори


15.

Ширинов Т.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Самарқанд вилояти бўлими раиси


16.

Давронов Ш.

-

Самарқанд вилояти бош архитектори

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 июлдаги

337-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шоҳи Зинда жамоатчилик фонди ижрочи дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ

1.

Ижрочи директор


-

1

2.

Маънавий ва диний масалалар бўйича маслаҳатчи


-

1

3.

Бош ҳисобчи-кассир


-

1

4.

Эксперт-таъмиршунос


-

1






































Время: 0.1905
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск