Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 17.01.2020 й. 3211-сон билан рўйхатга олинган Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 17.12.2019 й. 11-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 17 январда 3211-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат кадастри

давлат қўмитасининг

2019 йил 17 декабрдаги

11-сон қарорига

ИЛОВА



Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака

шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси (бундан буён матнда кадастр муҳандиси деб юритилади) - риэлторлик ташкилоти билан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи ва кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс;


талабгор - кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс;


малака имтиҳони - кадастр муҳандисига қуйилган талабларга талабгорнинг мос келишини текширишга йўналтирилган, малака имтиҳони комиссияси томонидан ўтказиладиган имтиҳон;


малака шаҳодатномаси - малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжат;


2. Малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан бепул берилади.

3. Кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича тайёрлаш Агентликнинг Давлат кадастрлари палатаси (бундан буён матнда Давлат кадастрлари палатаси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

4. Геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган талабгорлар малака имтиҳонини топширишга қўйиладилар.

Бунда, талабгор геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эгалигидан ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олганлигидан қатьи назар, геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши лозим.


5. Кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади. Бунда, кадастр муҳандиси ўз фаолиятини амалга ошириш учун риэлторлик ташкилоти билан меҳнат шартномаси тузади.


6. Кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида шартнома асосида қуйидаги кадастр хизматларини кўрсатади:

кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш (бирламчи кадастр ҳисоби бундан мустасно);

кўчмас мулк объектларининг қаватма-қават режаларини тузиш;

кўчмас мулк объектлари техник режаларини расмийлаштириш;

кўчмас мулк объектларини техник ҳисобга қўйиш.



2-БОБ. МАЛАКА ИМТИҲОНИНИ

ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


7. Малака имтиҳонини ўтказиш учун Агентлик директорининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган таркибда Малака имтиҳони комиссияси ташкилқилинади.

Агентлик директори Малака имтиҳони комиссияси раиси ҳисобланади.

Малака имтиҳони комиссияси таркиби Агентликнинг масъул ходимлари ва Давлат кадастрлари палатасининг масъул вакиллари орасидан шакллантирилади.

8. Малака имтиҳони комиссияси таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади ва доимий ҳисобланмайди.


9. Малака имтиҳони комиссияси қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади ҳамда комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.


10. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Агентликка мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани тақдим этади.

11. Талабгор тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.


12. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ариза талабгор томонидан Агентликка шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали топширилади.

13. Агентлик ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

14. Агентлик қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этади:

талабгор мазкур Низомнинг 4-банди талабларига жавоб бермаганда;

талабгор нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда.

Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.

15. Талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши рад этилган тақдирда Агентлик томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгор рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

16. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган талабгор рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза бериши мумкин.


17. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинганида талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади ва рўйхат малака имтиҳони бошланишидан олдин Малака имтиҳони комиссиясига топширилади.


18. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин мобиль телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади.


19. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот уни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки кундан кечиктирмай Агентлик ва Давлат кадастрлари палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

20. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин икки ойда камида бир маротаба ўтказилиши лозим.


21. Малака имтиҳони комиссияси таркиби, иш регламенти, шунингдек тест саволлари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

22. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.

23. Талабгор паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда ёхуд малака имтиҳонига кечиккан тақдирда имтиҳонга қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган ҳисобланади.

24. Малака имтиҳонига кечиккан талабгор навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.


25. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади. Бундай ҳолларда, талабгор малака имтиҳонидан ўтиш учун қайтадан ариза билан мурожаат қилиши лозим.


26. Малака имтиҳони тест синови усулида, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, талабгорнинг танловига кўра ўзбек ёки рус тилида ўтказилади.


27. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда овозли видеоёзувга туширилади.


28. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури асосида Давлат кадастрлари палатаси томонидан ишлаб чиқилади.

29. Тест саволларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган мавзулар Агентлик ва Давлат кадастрлари палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Тест саволлари қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.


30. Тест синови геодезия ва ер кадастри йўналиши бўйича 75 та саволдан иборат бўлади.

Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун бир соат вақт тақдим этилади.


31. Тест синовлари ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.

Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовлари ўтказиладиган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.


32. Малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч кун ичида Малака имтиҳони комиссиясининг тест синови натижалари қайд этилган баённомаси расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


33. Малака имтиҳони натижалари ҳамда Малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси Давлат кадастрлари палатасининг масъул ходимида сақланиши лозим.

34. Малака имтиҳони натижалари Малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилган куннинг ўзида эълон қилинади.


35. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.


36. Тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиздан паст бўлган талабгор малака имтиҳонидан ўмаган ҳисобланади.


37. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар уни навбатдаги малака имтиҳонида такроран топшириш ҳуқуқига эга, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.


38. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга малака шаҳодатномаси берилади.



3-БОБ. АПЕЛЛЯЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


39. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида Агентликка апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилиши лозим.

40. Агентлик бир ҳафталик муддатда апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида у қабул қилинган кунда ёзма равишда хабар беради.

41. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича Агентлик томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;

малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.


42. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор апелляцияда кўрсатилган асослар ўз тасдиғини топмаган ҳолларда қабул қилинади.


43. Агентликнинг қароридан норози бўлган талабгорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.


4-БОБ. МАЛАКА ШАҲОДАТНОМАСИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ


44. Малака шаҳодатномаси талабгорнинг фотосурати ёпиштирилган махсус бланкада мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида амал қилади.


45. Малака шаҳодатномасининг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади ва Агентлик буюртмасига асосан "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.

46. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака шаҳодатномаси Агентлик томонидан Малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси олинганидан бошлаб беш кун ичида расмийлаштирилади ва Кадастр муҳандислари реестрига имзо қўйилган ҳолда талабгорга берилади.

47. Агар талабгор малака шаҳодатномасини у расмийлаштирилган кундан бошлаб уч ой ичида олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда бош тортса, Агентлик мазкур шаҳодатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.


5-БОБ. МАЛАКА ШАҲОДАТНОМАСИНИ

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

48. Кадастр муҳандисининг фамилияси ёки исми ёҳуд отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан бошлаб бир ой ичида Агентликка мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.

Бунда, аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака шаҳодатномасининг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.


49. Малака шаҳодатномасининг қайта расмийлаштирилиши кадастр муҳандиси томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш кун ичида амалга оширилади.


50. Янги бланкада қайта расмийлаштирилаётган малака шаҳодатномасининг рақами қайд қилинади. Илгари берилган малака шаҳодатномаси бланкаси Агентликда қолдирилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.


6-БОБ. МАЛАКА ШАҲОДАТНОМАСИ

АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТУГАТИШ ВА

УНИ БЕКОР ҚИЛИШ


54. Малака шаҳодатномасининг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш Агентликнинг тегишли қарорига асосан амалга оширилади.

55. Қуйидагилар малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш учун асос бўлади:

кадастр муҳандисининг аризаси;

кадастр муҳандиси фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларини қастдан бузиш;

кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш (бирламчи кадастр ҳужжатлари бундан мустасно), уларнинг қаватма-қават режаларини тузиш, техник режаларни расмийлаштириш, шунингдек уларни техник ҳисобга қўйиш ишларини амалга оширишда қастдан нотўғри хулоса (маълумот) бериш;

фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.


56. Малака шаҳодатномасининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.


57. Малака шаҳодатномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

Агентликнинг малака шаҳодатномасини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;

малака шаҳодатномаси сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.


58. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака шаҳодатномаси берилган санадан бошлаб амал қилади.


59. Қонун ҳужжатлари талабларини бузгани учун малака шаҳодатномаси бекор қилинган ёки малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугатилган кадастр муҳандисига, у бекор қилинган ёки амал қилиши тугатилган санадан бошлаб бир йил мобайнида такроран малака шаҳодатномаси берилмайди.


60. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

61. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида тегишли кадастр муҳандиси ва риэлторлик ташкилотига унинг нусхаси юборилади.


62. Кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзининг шаҳодатномасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш учун Агентликка қайтариши лозим.

63. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



7-БОБ. КАДАСТР МУҲАНДИСЛАРИ РЕЕСТРИ


64. Агентлик томонидан Кадастр муҳандислари реестри юритилади ва унда кадастр муҳандисларининг қуйидаги маълумотлари қайд этилади:

кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми;

малака шаҳодатномаси рақами, берилган сана;

малака шаҳодатномаси олинган сана;

малака имтиҳонида қайд этилган натижа;

малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳақидаги маълумотлар.

65. Кадастр муҳандислари реестри электрон шаклда юритилади.

Кадастр муҳандислари реестрининг шакли Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

66. Кадастр муҳандислари реестрига киритилган маълумотлардан очиқ фойдаланилиши мумкин.

Кадастр муҳандислари реестри Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


8-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


67. Мазкур Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


68. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


69. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига

      


да яшовчи

(яшаш манзили)



дан

(ариза берувчи Ф.И.О)


         

(алоқа телефони)

       

(электрон манзили)

АРИЗА


Менга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олиш учун малака имтиҳонини топширишга/қайта расмийлаштиришга* рухсат беришингизни сўрайман.



20 __ йил "____" _______________


Шахсий имзо __________________


*) Изоҳ: аризанинг туридан келиб чиқиб керакли сўзларнинг тагига чизинг.






Низомга

2-ИЛОВА

Н А М У Н А


Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби тасвири


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

ҳузуридаги Кадастр агентлиги


КАДАСТР МУҲАНДИСИНИНГ МАЛАКА

ШАҲОДАТНОМАСИ

____________-сон


Расм

учун жой

20__йил "___" ___________

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан

га

(кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олган шахснинг Ф.И.О)


(жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами)

Малака имтиҳон комиссиясининг 20__ йил "__"_______даги қарорига асосан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси берилди.



(ваколатли шахснинг Ф.И.О.)




QR-код


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 21-модда


















































Время: 0.1914
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск