Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / Ҳукумат фаолиятини ташкил этиш. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2020 й. ПҚ-4569-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2020 й.

N ПҚ-4569



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Миллий иқтисодиётни диверсификациялаш ва унинг рақобатбардошлигини оширишни, халқаро иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтиришни, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг саноат тармоқларини ва ижтимоий соҳани комплекс ривожлантириш, кооперация алоқаларини мустаҳкамлашга доир фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини янада такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда - Вазирлар Маҳкамаси) ижро этувчи тузилмасида:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири лавозими;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти;

Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;

Ижтимоий ривожлантириш масалалари котибияти;

Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти;

Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини, янги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари котибияти тугатилсин.


2. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига:

а) қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимлари киритилсин;

б) қуйидагилар:

Давлат активларини бошқариш, саноатни ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти;

Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти;

Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;

Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти;

Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари котибияти;

Ёқилғи-энергетика ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари котибияти;

Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш масалалари котибияти ташкил этилсин.

4. Белгилансинки:

қўшимча 6 нафар бошқарув ходимлари штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида штат бирлигини 2 нафарга, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2 нафарга ва Адлия вазирлиги тизимида 2 нафарга қисқартириш ҳисобидан;

қўшимча 7 нафар бошқарув ходимлари штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

а) қуйидагиларни:

бир ҳафта муддатда - Вазирлар Маҳкамаси аппарати бўлинмаларининг тузилмаларини ва янгиланган штат жадвалини;

ўн беш кун муддатда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг функционал вазифаларини;

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қабул қилсин;

б) бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янгидан ташкил этилган таркибий бўлинмаларини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, қўйилган вазифалар сифатли ишлаб чиқилиши ва самарали бажарилишини юксак профессионал даражада таъминлашга қодир бўлган малакали мутахассислар билан тўлдирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорининг 3-банди, шунингдек, қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 27 январь, 3-сон, 25-модда













































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск