Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 24.01.2020 й. 3213-сон билан рўйхатга олинган Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 20.12.2019 й. 14-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 24 январда 3213-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат қўмитасининг

2019 йил 20 декабрдаги

14-сон қарорига

ИЛОВА



Қоракўлчилик субъектларига субсидия

бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон "Қоракўлчилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


субсидия - экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга йўналтирувчи қоракўлчилик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан бериладиган молиявий ёрдам;


қоракўлчилик субъектлари - қоракўл қўйларини парвариш қилувчи ва улардан қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятлар ва фермер хўжаликлари;


қоракўл тери - қоракўл зотига мансуб она (совлиқ) қўйлардан туғилган қўзилардан олинадиган хом ашё;


қоракўлча тери - асосий подага яроқсиз она (совлиқ) қўйларни бўрдоқига боқиб, уруғлантириб бўғозликнинг 130 - 135 кунлигида сўйилиши натижасида олинадиган хом-ашё.


2. Ушбу Низом талаблари 2019 - 2023 йилларда қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга сотадиган қоракўлчилик субъектларига нисбатан татбиқ этилади.


3. Субсидияларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Қоракўл ва қоракўлча терини ўзида етиштирмасдан аҳоли ва бошқа қоракўлчилик субъектларидан харид қилган ёки қоракўл ва қоракўлча терини экспортга йўналтирмаган қоракўлчилик субъектларига субсидия ажратилмайди.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ


5. Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга йўналтирувчи қоракўлчилик субъектлари субсидия олувчилар ҳисобланади.


6. Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга сотган қоракўлчилик субъектларига ҳар молия йилида кейинги молия йилига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қуйидаги миқдорда бир марталик субсидия ажратилади:

қоракўлчилик субъектларида етиштириб, экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўл териси учун 50 минг сўмдан;

қоракўлчилик субъектларида етиштириб, экспортга сотилган ҳар бир дона қоракўлча териси учун 75 минг сўмдан.


7. Қоракўлчилик субъектларига субсидия мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида берилади.


8. Субсидия экспортбоп қоракўл ва қоракўлча тери етиштириш учун сарфланган харажатларининг бир қисмини қоплашга йўналтирилади.



3-БОБ. СУБСИДИЯ БЕРИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


9. Қоракўлчилик субъектлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) субсидия ажратишни сўраб мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза топширади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

туман статистика бўлими томонидан берилган мавжуд қоракўл қўйлар бош сони ва етиштирилган қоракўл ва қоракўлча тери сони тўғрисида маълумотнома;

қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилиш бўйича экспорт шартномаси ҳамда экспортга юборилган маҳсулотлар учун ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхалари;

қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилганлиги тўғрисида божхона юк декларацияси нусхаси.


10. Аризачи тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгар ҳисобланади.


11. Қоракўлчилик субъектларидан мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари бошқа хужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


12. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда тақдим этилади.


13. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар қоракўлчилик субъекти томонидан Қўмитага бевосита тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаса, ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Қўмитага қоракўлчилик субъекти томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда тақдим этилганда, ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб бир иш куни ичида қоракўлчилик субъектига ҳужжатларни тегишли жавоб хати билан қайтаради.


15. Мазкур Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда, Қўмита ариза келиб тушган санадан бошлаб уч иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлар асосида қоракўлчилик хўжаликларида етиштирилган ҳамда экспортга йўналтирилган қоракўл ва қоракўлча тери сонини ўрганади ҳамда қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади:

субсидия бериш тўғрисида - бу ҳақда аризачига бир иш куни ичида билдиришнома юборилади;

субсидия беришни рад этиш тўғрисида - бу ҳақда аризачига бир иш куни ичида сабаблари кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.


16. Субсидия бериш тўғрисидаги хулосада субсидия суммаси ва уни ажратиш муддати кўрсатилиши зарур.


17. Қўмита қоракўлчилик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ваколатли давлат органларига тегишли сўровномалар юбориш орқали ўрганиб чиқади.


18. Қоракўлчилик субъектига субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

қоракўлчилик субъекти мазкур Низомда белгиланган шартларга мос келмаса;

қоракўлчилик субъекти томонидан тақдим этилган ҳужжатларда мазкур Низомнинг 15-бандига асосан ўрганиш натижасида сохта ҳужжатлар тақдим этилганлиги ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёхуд маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.


19. Мазкур Низомнинг 18-бандида қайд этилганидан бошқа ҳолатларга кўра субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.


20. Қоракўлчилик субъектлари Қўмита томонидан субсидия беришни рад этиш тўғрисида билдиришнома юборилган кундан бошлаб кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда субсидия олиш учун Қўмитага ариза билан қайта мурожаат қилишлари мумкин.

Бунда аризалар Қўмита томонидан икки иш куни мобайнида кўриб чиқилади.


21. Қоракўлчилик субъекти субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги хулосадан норози бўлган тақдирда, ўрнатилган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.



4-БОБ. СУБСИДИЯ ТЎЛОВИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


22. Қўмита субсидия бериш тўғрисида хулоса қабул қилингандан сўнг бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия бериш тўғрисида буюртманомани тақдим этади.


23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир иш куни ичида буюртманомада кўрсатилган маблағларни Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.


24. Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар бир иш куни ичида субсидия олувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши лозим.


25. Молия йили якуни бўйича Қўмитанинг махсус шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.


26. Субсидия ажратилган экспортёрларнинг реестри Қўмита томонидан юритиб борилади.


27. Реестрдаги маълумотлар ўзгарган ҳолларда, Қўмита томонидан тегишли ўзгартиришлар уч иш куни ичида киритилиши лозим.


28. Қўмита маълумотларнинг Реестрга тўғри, ўз вақтида киритилиши ва янгиланиб борилишига масъул ҳисобланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


25. Қоракўл ва қоракўлча тери етиштириб, экспортга сотган қоракўлчилик субъектларига ажратилган субсидияларни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.


26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


27. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Қоракўлчилик субъектларига субсидия бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Масъул ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари


1-босқич

Қоракўлчилик субъектлари

Субсидия олишда талаб этиладиган барча зарур ҳужжатларни ариза билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига топшириш.


Йил давомида

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

1. Қоракўлчилик субъекти томонидан почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса, уларни жавоб хати билан қайтариш.


1 иш куни ичида




2. Қоракўлчилик субъекти томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда уларни ўрганиб чиқиш.


3 иш куни ичида

3-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


1. Ўрганиш натижасида қабул қилинган хулоса асосида аризачига билдиришнома юбориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига субсидия бериш тўғрисида буюртманома бериш.


хулоса қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида


4-босқич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртманомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия бериш.


буюртманома қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида


5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


Тегишли тўлов суммасини қоракўлчилик субъектининг аризасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига ўтказиш.


махсус ғазна ҳисобварағига маблағ келиб тушгандан бошлаб 1 иш куни ичида


      





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ветеринария ва чорвачиликни

ривожлантириш давлат қўмитасига

_______________________дан

(қоракўлчилик субъектнинг номи)



АРИЗА


__________________________________ (қоракўлчилик субъектнинг номи) томонидан етиштирилиб, _____________га (мамлакат номи) умумий қиймати ________ (валюта)га тенг, ТИФ ТН коди ______________ бўлган _______________ (маҳсулотнинг номи) маҳсулот(лар) экспорт қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 августдаги ПҚ-4420-сон қарорининг 5-бандига асосан __________________________________ томонидан (қоракўлчилик субъектнинг номи) етиштирилиб, экспорт қилинган ____ дона _______________ териси (маҳсулотнинг номи) учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилишини кўриб чиқишингизни ва тегишли маблағларни _______________________ (тижорат банкининг номи) тижорат банкининг ___________________________ (ҳудуднинг номи) филиалидаги ______________________ ҳисоб рақамига ўтказиб беришингизни сўрайман.



Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинди:

1) таъсис ҳужжатлари (устав ва таъсис шартномаси) ва қоракўлчилик субъектининг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхалари;

2) туман статистика бўлими томонидан берилган мавжуд қоракўл қўйлар бош сони ва етиштирилган қоракўл ва қоракўлча тери сони тўғрисида маълумотнома;

3) қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилиш бўйича экспорт шартномаси ҳамда экспортга юборилган маҳсулотлар учун ҳисоб-фактура ҳужжатлари нусхалари;

4) қоракўл ва қоракўлча терини экспорт қилганлиги тўғрисида божхона юк декларацияси нусхаси.


________________ раҳбари __________________________________ (Ф.И.О.)


Боғланиш учун телефон: +998 (___)__________


___________________________________ (имзо)



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 27 январь, 3-сон, 29-модда































Время: 0.1832
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск