Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 21.12.2019 й. 31/8-сон "Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 24.01.2020 й. 1126-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.01.2020 й.

N 1126-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.12.2019 й.

N 31/8


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан хусусий

уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий

валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 ноябрдаги ПФ-5877-сон "Инфляцион таргетлаш режимига босқичма-босқич ўтиш орқали пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 396-сон "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 16 мартдаги 6/1-сон қарори (рўйхат рақами 1126, 2002 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 йил, 8-сон) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк Раиси                                            М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан хусусий

уй-жой мулкдорлари ширкатларини миллий

валютада кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг муддатлари ресурсларнинг мавжудлиги ва уларнинг қайтарилиши имкониятларидан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгиланади.

6. Тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан бошлаб бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизмини қўллаш имконияти билан берилади.".


2. 9-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кафолатини.".


3. 12-банддан "ва айлана муҳр билан тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. Рус тили матнидаги 3-боб номидаги "ссуды" деган сўз "кредита" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Кредитлар алоҳида кредит ҳисобварағидан қарз олувчининг тўлов топшириқномаси асосида амалга оширилади. Тўлов топшириқномаларига ушбу кредитни олиб борувчи кредит бўлими ходими томонидан имзо қўйилади. Бунда у кредит ҳисобварағидан амалга ошириладиган тўловларнинг мақсадли йўналишини қатъий назорат қилиб бориши лозим.".


6. 16-банддаги "ссуда ҳисоб рақамидан" деган сўзлар "кредит ҳисобварағидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Қарз олувчига ажратиладиган кредитлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасига (рўйхат рақами 773-17, 2004 йил 13 август) мувофиқ тегишли баланс ҳисобварақларида юритилади.".


8. 18-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Кредит бўлимининг фармойишига кўра ажратилган кредитлар бўйича алоҳида кредит ҳисобварақларида муддатли мажбуриятномалар расмийлаштирилади ва кредитлар тўлиқ қайтарилгунга қадар уларнинг ҳисоби юритилади.";

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кредитни қайтариш муддати етиб келганда ва қарз олувчининг ҳисобварақларида пул маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, қарздорлик Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) белгиланган тартибда ундириб олинади.".


9. 20-банднинг биринчи хатбошисидаги "муддати ўтган ссудалар ҳисоб рақамига" деган сўзлар "муддати ўтган кредитлар ҳисобварағига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 22-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


11. 23-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Банк туман (шаҳар) ҳокимлигининг кафолати билан ширкатларга ажратилган кредитлар бўйича юзага келган қарздорликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 396-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан жалб этиладиган банк кредитлари бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кафолатлар берилиши ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан туман (шаҳар) ҳокимлигидан ундириш ҳуқуқига эга.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 24 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 27 январь, 3-сон, 30-модда












































Время: 0.0092
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск