ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.01.2020 й. ПҚ-4576-сон "Чорвачилик тармоғини давлат томонидан кўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2020 й.

N ПҚ-4576



ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН КЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, замонавий ва инновацион услубларни жорий этиш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорва маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда чорвачиликка ихтисослашган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, "Паррандасаноат" уюшмаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси, Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси ва "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмасининг Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш Республика кенгашини (кейинги ўринларда - Республика кенгаши) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ҳамда Республика кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика кенгашининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

чорвачилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш саноати корхоналари ҳамда чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

чорвачиликнинг барча тармоқлари ва наслчилик соҳасини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни мунтазам равишда муҳокама қилиб бориш ҳамда бу борадаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

чорвачилик соҳасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг чорвачилик тармоқларини барқарор ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларини ҳамда чорвачилик бўйича инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан ахборотларини мунтазам тинглаш;

чорвачилик ва наслчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, маҳсулдорликни ошириш ва озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

чорвачилик хўжаликларига ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилинишини ташкил этиш ҳамда чорва бош сонидан келиб чиқиб, мутаносиб равишда экин ерлари ажратилишини назорат қилиш;

чорвачиликнинг барча тармоқлари фаолиятини илмий асосда ташкил этиш, илмий-тадқиқот натижалари ва инновацион ишланмаларни маҳсулот ишлаб чиқариш ва наслчилик-селекция амалиётига жорий этиш ишларини йўлга қўйиш;

чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш, жумладан, янги қувватларни ишга тушириш ва маҳсулотлар турларини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш;

кадрларни тизимли тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020-2022 йилларда:

а) чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:

республика ҳудудида фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 1 миллион сўм миқдорида;

хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;

б) "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасига аъзо бўлган интенсив усулда балиқ етиштирувчи хўжаликларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинган 1 дона наслдор она балиқнинг 3,5 миллион сўмгача бўлган харажатлари 50 фоизи миқдорида давлат томонидан субсидия ажратилади;

в) "Паррандасаноат" уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 9 минг сўмини қоплаш учун давлат томонидан субсидия ажратилади.


4. 2020 йилда сотиб олинадиган наслдор:

а) қорамоллар учун ажратиладиган субсидиянинг умумий суммаси:

республика ҳудудида фаолият юритаётган наслчилик хўжаликларидан сотиб олиш учун 10 миллиард сўм миқдорида;

хорижий давлатлардан импорт қилиш учун 40 миллиард сўм миқдорида;

б) қўй ва эчкиларни импорт қилиш учун ажратиладиган субсидиянинг умумий суммаси 6 миллиард сўм миқдорида белгилансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга, интенсив усулда балиқ етиштирувчи ва паррандачилик хўжаликларга субсидия бериш харажатларини 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича харажатлар учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланишини таъминласин ва 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида тегишли маблағ ажратилишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

а) чорвачилик соҳасини ривожлантириш стратегиясини, шу жумладан соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишларини ишлаб чиқиш учун мустақил консалтинг компанияларини ўрнатилган тартибда жалб қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқсин ва 2020 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига кўриб чиқиш учун киритсин.

Бунда, мустақил консалтинг компанияларини жалб қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан қоплансин;

б) Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси ва "Паррандасаноат" уюшмаси билан биргаликда ўн беш кун муддатда мазкур қарорнинг 3-бандида белгиланган чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга, интенсив усулда балиқ етиштирувчи ва паррандачилик хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартибларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, субсидия бериш "Ўзбекчорванасл" агентлиги томонидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси чорвачилик соҳасини ривожлантириш стратегиясига асосланган ҳолда 2020 йил 1 июлга қадар 2021-2022 йилларда республикада фаолият юритаётган наслчилик хўжаликлари томонидан сотиладиган ва импорт қилинадиган наслдор қорамоллар, қўй ва эчкилар ҳамда жўжалар сонидан келиб чиқиб, ажратилиши керак бўлган субсидия ҳисоб-китобини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда инобатга олиш учун Молия вазирлигига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда чорвачилик соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари ва чора-тадбирларга Осиё тараққиёт банкининг чорвачиликни ривожлантириш учун 150,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағлари йўналтирилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар сунъий сув ҳавзаларининг ҳосилдорлигидан келиб чиқиб, ушбу майдонларга ер солиғининг табақалаштирилган ставкаларини қўллаш бўйича асосланган таклифларини Молия вазирлигига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги киритилган таклифлар асосида ер солиғининг табақалаштирилган ставкаларини қўллашни 2021 йил бюджети лойиҳасини тайёрлашда инобатга олсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси билан биргаликда 2020 йил 1 июнга қадар балиқ етиштирувчи хўжаликларга бириктирилган сунъий ва табиий сув ҳавзаларининг кадастр ҳужжатларини "Ўздаверлойиҳа" институти билан ўзаро шартнома асосида расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

б) Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда пахта-тўқимачилик кластерлари ва пахтачилик-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари экин майдонининг 10 фоизига беда экилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда ушбу топшириқ ижроси юзасидан Республика кенгашига 2020 йил 1 майга қадар ахборот киритсин.


12. Республика кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан чорвачилик, шу жумладан паррандачилик хўжаликларига озуқабоп экинлар экиш учун чорва моллари ва парранда бош сонига мутаносиб равишда экин ерлари ажратилишини доимий равишда назорат қилиб борсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳузуридаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази ходимларини жалб қилган ҳолда жойларда сут соғувчиларни тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари ва "Паррандасаноат" уюшмаси билан биргаликда паррандаларнинг юқори маҳсулдор зотлари ва кроссларини урчитиш билан шуғулланувчи гўшт йўналишидаги II тартибли репродуктор наслчилик паррандачилик корхоналари фаолиятини йўлга қўйсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва "Uzbekistan Airways" АЖнинг 2022 йил 1 январга қадар "Паррандасаноат" уюшмаси таркибидаги паррандачилик корхоналарига ўзи ишлаб чиқарган тухум ва гўшт маҳсулотларини экспорт қилишда, наслдор инкубацион тухум ва наслдор бир кунлик жўжаларни, вакцина, ветеринария дори воситаларини импорт қилишда, истисно тариқасида, амалдаги ҳаво транспортида ташиш тарифларига нисбатан 20 фоизлик чегирма бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда озуқа экин майдонларидан келиб чиққан ҳолда 2020-2022 йиллар учун озуқабоп экинлар уруғчилигини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


16. Тошкент вилояти ҳокимлиги:

10 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Тошкент филиалига ўқув-тажриба участкаси учун Янгийўл тумани ҳудудидан 30 гектар;

бир ой муддатда "Ўзбекчорванасл" агентлиги ҳузуридаги "Ўзнаслчилик" давлат корхонасидаги наслдор буқаларни озиқлантириш учун озуқабоп экинлар экишга Қибрай, Юқоричирчиқ ва Ўртачирчиқ туманлари ҳудудидан 80 гектар суғориладиган ер майдони ажратилишини таъминласин.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


20. Мазкур қарор ижроси юзасидан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров - мазкур қарорда белгиланган чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга, интенсив усулда балиқ етиштирувчи ва паррандачилик хўжаликларга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов - чорва хўжаликларига ер майдонларини ажратишни таъминласин, мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин, ҳар ойда уларнинг бажарган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини эшитсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Норқобилов - чорвачиликнинг барча тармоқларини, шу жумладан қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини ҳамда ажратилаётган субсидия маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминласин, чорвачилик хўжаликларига маҳсулдорликни оширишга кўмаклашсин, наслчилик-селекция ишларини мувофиқлаштирсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари - чорвачиликнинг барча тармоқлари, шу жумладан қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишида лойиҳаларни амалга оширадиган ташаббускорларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи А.Д. Хаджаев - мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, пресс-конференциялар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсинлар.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 29 январдаги

ПҚ-4576-сон қарорига

1-ИЛОВА



Чорвачилик ва унинг тармоқларини

ривожлантириш Республика кенгаши

ТАРКИБИ

1. З. Низомиддинов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Кенгаш раиси


2. Б. Норқобилов

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, Кенгаш раиси ўринбосари

3. Б. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департамент раҳбари


4. Ж. Ходжаев

-

Қишлоқ хўжалиги вазири


5. А. Эргашев

-

Молия вазирининг ўринбосари


6. А. Абдуллаев

-

"Давергеодезкадастр" Давлат қўмитаси раиси


7. Д. Қосимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


8. А. Қосимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири


9. Б. Рахматуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири


10. А. Абдуллаев

-

"Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори


11. Ф. Саломов

-

"Халқ банки" АТ раиси


12. А. Воитов

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ раиси


13. Ш. Атабаев

-

"Ипотека банк" АТИБ раиси


14. лавозими бўйича


-

"Микрокредитбанк" АТБ раиси


15. К. Ирисбекова

-

"Алоқабанк" АТБ раиси


16. Ф. Бобоев

-

"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси в.б.


17. А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


18. Н. Юлдашов

-

Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси раиси


19. О. Мусаев

-

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси раиси


20. Я. Абдураззоқов


-

"Паррандасаноат" уюшмаси раиси


21. Б. Шарипов

-

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси


22. Ш. Суяркулов

-

"Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси раиси


23. З. Пирназаров

-

"Ўзбекчорванасл" агентлиги бош директори биринчи ўринбосари, Кенгаш котиби


      

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 29 январдаги

ПҚ-4576-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги "Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4015-сон қарори 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг "Паррандасаноат" уюшмаси таркибидаги паррандачилик ва ем ишлаб чиқарувчи корхоналарига 2022 йил 1 январга қадар ўз эҳтиёжи учун мақсадли равишда озуқа компонентлари ва қўшимчаларини (ТИФ ТН коди 1001, 1005, 1201, 1206, 2304, 2306, 2309, 2835, 2922, 2930) темир йўл орқали ташишда, истисно тариқасида, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги темир йўллари тариф сиёсатининг 35 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда чегирма бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин".


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 августдаги "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига вақтинчалик тирик товуқ, товуқ гўшти, тухум ва товуқ маҳсулотлари киритмаслик тўғрисида"ги 188-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 30-31-сон, 236-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 13 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига вақтинчалик тирик товуқ, товуқ гўшти, тухум ва товуқ маҳсулотлари киритмаслик тўғрисида" 2005 йил 5 августдаги 188-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 41-42-сон, 318-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 январь


"Халқ сўзи", 2020 йил 30 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 февраль, 4-сон, 34-модда



































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск