ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 16-мҳ-сон, Мактабгача таълим вазирлигининг 16-сон, Халқ таълими вазирлигининг 19-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 12-2019-сон, Инновацион ривожланиш вазирлигининг 18-қ/қ-сон "Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 16.12.2019 й. Қарори (АВ томонидан 27.01.2020 й. 3214-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.01.2020 й.

N 3214

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

16.12.2019 й.

N 16-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.12.2019 й.

N 16

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.12.2019 й.

N 19-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.12.2019 й.

N 12-2019


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.12.2019 й.

N 18-қ/қ

ҚАРОРИ



Таълим ташкилотларини аттестациядан

ўтказиш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон "Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси бошлиғи

У. Ташкенбаев

Мактабгача таълим вазири

А. Шин

Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Мажидов

Инновацион ривожланиш вазири

И. Абдурахмонов

           





Қарорга

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2008 йил 12 июндаги 01-193, 173 ва 25-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари бўйича йўриқнома"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1836, 2008 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 287-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 19 декабрдаги 27/ққ, 52/ққ ва 61-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқноманинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1836-1, 2014 йил 26 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 52-сон, 633-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 15 августдаги 19-1, 4-2016 ва 10-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1836-2, 2016 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 36-сон, 416-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 февраль, 4-сон, 36-модда





























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск