ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш Мезонлари (АВ томонидан 27.01.2020 й. 3214-сон билан рўйхатга олинган 16.12.2019 й. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 16-мҳ-сон, Мактабгача таълим вазирлигининг 16-сон, Халқ таълими вазирлигининг 19-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 12-2019-сон, Инновацион ривожланиш вазирлигининг 18-қ/қ-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 27 январда 3214-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Таълим сифатини назорат қилиш

давлат инспекцияси, Мактабгача

таълим вазирлиги, Халқ таълими

вазирлиги, Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги ҳамда Инновацион

ривожланиш вазирлигининг

2019 йил 16 декабрдаги

16-мҳ, 16, 19-мҳ, 12-2019

ва 18-қ/қ-сон қарорига

1-ИЛОВА



Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш

МЕЗОНЛАРИ


Мазкур мезонлар Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон "Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал, мактабдан ташқари, олий, олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ва илмий-тадқиқот, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш давлат таълим муассасаларини ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) аттестациядан ўтказиш мезонларини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Таълим ташкилотларини аттестацияси кадрлар тайёрлаш даражаси, мазмуни ва сифатини давлат таълим стандартлари ҳамда давлат талабларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.


2. Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш мезонлари талаблари жисмоний ёки психик (руҳий) ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар ва ўсмирларни ўқитиш, уларни тарбиялаш ҳамда даволаш учун ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига татбиқ қилинмайди.


3. Таълим ташкилотларида аттестация таълим йўналишлари ва мутахассисликлар, ихтисосликлар, касблар ва курслар бўйича ўтказилади ҳамда уларнинг фаолияти аттестациядан ўтказиш мезонлари бўйича баҳоланади.


4. Тизимида давлат таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳамда нодавлат таълим ташкилотлари томонидан тақдим этилган аттестациядан ўтказиш жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади) томонидан тасдиқланади ҳамда ушбу жадвал асосида таълим ташкилотлари аттестациядан ўтказилади.


5. Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш учун эксперт комиссиялари (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 470-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ тузилади.



2-БОБ. МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


6. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти қуйидаги мезонлар бўйича 500 баллгача баҳоланади:

а) таълим-тарбия жараёнининг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги бўйича (105 баллгача):

мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнининг ривожланиш соҳаларини интеграциялаштиришни ҳисобга олган ҳолда давлат талаблари ва давлат ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилганлиги (35 балл);

педагог томонидан ҳавфсиз, ривожлантирувчи ҳамда мотивацион муҳит яратилганлиги (40 балл);

педагог таълим-тарбия фаолиятини ташкил этишда тарбияланувчилар ҳақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда алоҳида ёндашганлиги (30 балл);

б) тарбияланувчиларнинг ривожланиш даражаси бўйича (55 баллгача):

педагог томонидан ҳар бир тарбияланувчининг ривожланиш даражаси ҳамда ютуқларининг мунтазам равишда кузатиб борилганлиги (30 балл);

тарбияланувчиларнинг ривожланиш харитасидаги натижалар билан кузатув кунидаги натижаларнинг ўзаро мутаносиблиги (25 балл);

в) раҳбар ва тарбиячи-педагог кадрлар салоҳияти бўйича (140 баллгача):

мактабгача таълим ташкилоти бошқарув фаолиятининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилганлиги (25 балл);

мактабгача таълим ташкилоти штат жадвали асосида кадрлар билан таъминланганлиги (25 балл);

мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг лавозими бўйича малака талабларига мослиги (10 балл);

мактабгача таълим ташкилотида ходимларнинг тизимли равишда малака оширганлиги ҳамда касбий маҳоратини ривожлантириб борганлиги (40 балл);

мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан йиллик ички баҳолашнинг ўтказиб борилиши (40 балл);

г) моддий-техник базанинг ҳолати ва тарбияланувчилар ривожланиши учун яратилган шароитлар бўйича (75 баллгача):

мактабгача таълим ташкилоти биносининг моддий-техник ҳолати, жойлашган ҳудуди ва мебель жиҳозларининг меъёр ва талабларга мослиги (25 балл);

мактабгача таълим ташкилотидаги бино, ҳудуд, иншоотлар ҳамда жиҳозларнинг давлат талабларининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга имкон берувчи таълим муҳитини яратишга қаратилганлиги (30 балл);

миллий, маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати (20 балл);

д) санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, эстетик талабларга риоя қилиниши ҳамда овқатлантириш сифати бўйича (65 баллгача):

мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар ҳамда ходимлар соғлиғини назорат қилишнинг тизимли равишда йўлга қўйилганлиги (20 балл);

тарбияланувчиларда мустақил равишда ўз-ўзига хизмат ва шахсий гигиенага амал қилиш кўникмаларининг шакллантирилганлиги (25 балл);

овқатлантириш тизимининг мавжуд санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ташкил этилганлиги (20 балл);

е) мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича (45 баллгача):

мактабгача таълим ташкилотида ота-оналар билан ҳамкорликдаги ишлар ҳолати ҳамда ижтимоий сўровномалар натижалари (25 балл);

мактабгача таълим ташкилотида кузатув кенгаши фаолиятининг ташкил этилганлиги (20 балл);

ё) таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш дастурларининг ижроси бўйича (15 баллгача).


7. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича тўпланган умумий баллар мазкур Мезонларнинг 1-иловасидаги методика асосида ҳисоблаб чиқилади.



3-БОБ. УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


8. Умумий ўрта таълим ташкилотлари (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) қуйидаги мезонлар бўйича 1500 баллгача баҳоланади:

а) ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги бўйича (100 баллгача):

таълим тури бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мактаб бошқарувига татбиқ этилганлиги (20 балл);

мактабда таълим сифатини ривожлантириш бўйича истиқбол режасининг мавжудлиги ва ижросининг таъминланганлиги (20 балл);

мактаб директори, унинг ўринбосарлари, педагогик кенгаш, кузатув кенгаши ва услубий бирлашмалари режасининг мавжудлиги ва ижроси таъминланганлиги (20 балл);

мактаб фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ҳамкорлик ишларининг (кузатув кенгаши, ота-оналар ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан) олиб борилганлиги (20 балл);

мактабда сифатли таълим бериш учун қўшимча шароитларнинг яратилганлиги (20 балл);

б) таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги бўйича (100 баллгача):

давлат таълим стандарти, таянч ўқув режалари, ўқув дастурлари ва фан ўқитувчиларининг ишчи тақвим-мавзуий режалари ҳамда дарс жадвалининг ўзаро мутаносиблиги (40 балл);

тугалланган ўқув йилидаги 4, 9 ва 11-синф битирувчиларининг якуний давлат аттестациялари белгиланган муддатларда ўтказилганлиги (30 балл);

дарс жадвалининг мавжудлиги, тасдиқланганлиги ва унда ўқув жараёнининг тўлиқ акс эттирилганлиги ҳамда унинг амалиётга татбиқ этилганлиги (30 балл);

в) ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги бўйича (300 баллгача);

г) ўқувчиларнинг дарслик ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси бўйича (100 баллгача):

ўқувчиларнинг фанлар кесимида дарсликлар билан тўлиқ таъминланганлиги (35 балл);

ўқитувчиларнинг методик қўлланмалар билан таъминланганлиги (5 балл);

мактаб кутубхонасининг бадиий адабиётлар ва электрон ресурслар билан таъминланганлиги (20 балл);

ўқувчилар фойдаланиши учун кутубхонада шароитларнинг яратилганлиги (25 балл);

ўқув-услубий ишларнинг режа асосида олиб борилганлиги ва бу борада фан ўқитувчилари билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги (15 балл);

д) педагог кадрлар салоҳияти бўйича (200 баллгача):

мактабнинг педагог кадрлар билан тўлиқ таъминланганлиги (50 балл);

мактабнинг салоҳиятли педагог кадрлар билан таъминланганлиги (50 балл);

ўқитувчиларнинг дарс ўтиш жараёни дарс ишланмасидаги технологик харитага мос келиши (50 балл);

ўқитувчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш ҳолати (50 балл);

е) таълим жараёнига замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги бўйича (100 баллгача);

дарснинг технологик харитаси тузилишида ўқитиш услубларининг интерактив усуллари ва замонавий ахборот технологияларининг инобатга олинганлиги (50 балл);

намунавий ўқув дастури ва ўқув-мавзуий режаларда тавсия этилган лаборатория ишларининг ишчи тақвим-мавзуий режаларга киритилганлиги ҳамда бажарилган лаборатория ишларининг сони синф журналида қайд этилганлиги (50 балл);

ё) моддий-техник таъминоти бўйича (100 баллгача):

мактаб биноси ва ҳудудида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлиги (50 балл);

мактабда ўқув жараёни учун қулайликлар яратилганлиги (50 балл);

ж) маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сифати бўйича (100 баллгача):

мустақил фикрлайдиган, маънан етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган маънавий-маърифий ишлар режасининг бажарилганлиги (40 балл);

ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитларнинг яратилганлиги (40 балл);

ўқувчиларнинг кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида эришган натижалари (20 балл);

з) ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг ва уларга касбий таълим берилишининг сифати бўйича (100 баллгача):

мактабда ўқувчиларни касбга йўналтириш ишларининг олиб борилганлиги (40 балл);

ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишларини аниқлаш юзасидан сўровнома ўтказилганлиги (30 балл);

технология хоналарининг мавжудлиги ва машғулотларни ўтказиш учун шароитларнинг яратилганлиги ва самарали фойдаланилиши (30 балл);

и) халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этиш ҳолати ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи бўйича (30 баллгача):

й) рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланилиш сифати бўйича (100 баллгача):

мактабда билим сифати мониторингининг ташкил этилганлиги (30 балл);

ўқувчи ва битирувчиларнинг синфлар кесимида ўқув фанларидан тўплаган рейтинг баллари мониторингининг жорий этилганлиги (30 балл);

ўқувчилар билимини рейтинг тизимида баҳолаш сифатининг белгиланган мезон ва меъёрларга мослиги (40 балл);

к) битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши ҳолати бўйича (20 баллгача);

л) мактабнинг фаолияти юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича (150 баллгача).


9. Мактаб фаолияти бўйича тўпланган умумий баллар мазкур Мезонларнинг 2-иловасидаги методика асосида ҳисоблаб чиқилади.



4-БОБ. ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


10. Ўрта махсус таълим ташкилотлари (бундан буён матнда академик лицей деб юритилади) қуйидаги мезонлар бўйича 500 баллгача баҳоланади.

а) ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги бўйича (30 баллгача):

таълим тури бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг академик лицей бошқарувига татбиқ этилганлиги (5 баллгача);

академик лицей фаолияти тўғрисида маълумотлар базаси мавжудлиги ва уларнинг тизимли таҳлил қилинганлиги (3 баллгача);

академик лицей тўғрисидаги статистик маълумотлар таълимни бошқариш ва назорат қилиш органлари ҳамда тегишли ташкилотларга тақдим этиб борилганлиги (2 баллгача);

академик лицей истиқбол режасининг тегишли олий таълим ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги, унда аниқ мақсад ва вазифалар, уларни бажариш муддатлари, масъуллар белгиланганлиги ҳамда ижро мониторингининг юритилганлиги (4 баллгача);

академик лицей директори, ўринбосарлари иш режалари, педагогик кенгаш режасининг мавжудлиги ва уларни академик лицейнинг истиқбол режасига мос равишда ишлаб чиқилганлиги ҳамда ижроси юзасидан ҳисоботларнинг юритилиши (4 баллгача);

академик лицейнинг бошқариш тизимини яхшилаш бўйича педагог ходимлар ҳамда таълим сифати юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилганлиги (3 баллгача);

академик лицейда шароитларни яхшилаш учун ҳомийлар маблағларининг жалб этилганлиги (3 баллгача);

бириктирилган ва бошқа олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлиги, шартномаларнинг тузилганлиги ва уларнинг бажарилганлиги (4 баллгача);

халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилганлиги (2 баллгача);

б) таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги бўйича (100 баллгача):

таълим йўналиши бўйича тасдиқланган таълим стандарти, намунавий ва ишчи ўқув режалар, фанлар бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурларининг мавжудлиги (30 баллгача);

ишчи ўқув режанинг намунавий ўқув режага мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (25 баллгача);

фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларининг намунавий ўқув дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (30 баллгача);

дарс жадвалининг ишчи ўқув режага мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (10 баллгача);

ўқув машғулотлар журналларининг юритилиши (5 баллгача);

в) ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги бўйича:

ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини аниқлаш учун комиссия томонидан аттестациядан ўтказиладиган таълим йўналишида таълим олаётган битирувчи курс ўқувчиларидан умумтаълим ва чуқурлаштирилган фанлар бўйича тест ёки ёзма иш шаклидаги назорат ишлари ўтказилади.

Назорат ишларига ҳар бир таълим йўналиши бўйича битирувчи курс гуруҳларининг камида 30 фоизи жалб этилади. Назорат ишлари ўтказиладиган гуруҳлар Давлат инспекцияси томонидан қуръа ташлаш орқали танлаб олинади. Бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳлардан 2 ёки 3 та гуруҳ танланган ҳолларда улар орасидан битта бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳ танланади.

Назорат ишларида танлаб олинган гуруҳлар ўқувчиларининг 95 фоизи қатнашиши таъминланиши зарур. Танлаб олинган гуруҳлар бошқа гуруҳлар ўқувчилари ҳисобига тўлдирилишига йўл қўйилмайди.

Назорат ишларида узрсиз сабабга кўра қатнашмаган ўқувчиларга "қониқарсиз" баҳо қўйилади ва уларнинг натижаси умумий натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинади. Комиссия фаолияти даврида узрли сабабга кўра назорат ишида қатнашмаган ўқувчилар натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинмайди ва ўқувчилар умумий сонидан чиқариб ташланади.

Умумтаълим ва чуқурлаштирилган фанлардан назорат ишлари она тили ва адабиёти, хорижий тил, математика, тарих, физика, биология, кимё, информатика фанлари орасидан таълим йўналишининг хусусиятига қараб танланади.

Тест саволлари академик лицей битирувчи курс ўқувчилари учун 3 та умумтаълим ва чуқурлаштирилган фанлардан 12 тадан, жами 36 та саволни ташкил этади. Тест саволларини ечиш учун 60 дақиқа, белгиланган жавобларни жавоблар варақасига кўчириш учун қўшимча 10 дақиқа вақт берилади.

Тест шаклида ўтказилган назорат ишлари бўйича ўқувчи томонидан ҳар бир фандан тўпланган балл максимал баллнинг 56 фоизидан кам бўлса "қониқарсиз" баҳо, 56 фоизидан 70 фоизигача бўлса "қониқарли" баҳо, 71 фоизидан 85 фоизигача бўлса "яхши" баҳо, 86 фоизи ва ундан юқори бўлса "аъло" баҳо қўйилади. Натижалар ҳар бир фан бўйича алоҳида ҳисобланади.

Ёзма иш (иншо, баён, диктант) академик лицейда амалда қўлланилаётган баҳолаш мезони бўйича баҳоланади.

Таълим йўналиши бўйича танланган ҳар бир фандан ўтказилган назорат ишларида ижобий баҳоланган ўқувчиларнинг салмоғи 55 фоиздан кам бўлмаслиги лозим;

г) ўқувчиларнинг дарслик ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси бўйича (60 баллгача):

фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги (50 баллгача);

академик лицей ахборот-ресурс марказида (кутубхонасида) зарурий дарслик, бадиий адабиёт ва электрон дарсликларнинг мавжудлиги (5 баллгача);

ўқувчиларнинг ахборот-ресурс марказидан (кутубхонадан) фойдаланишлари учун шарт-шароитларнинг яратилганлиги (5 баллгача);

д) педагог кадрлар салоҳияти бўйича (100 баллгача):

таълим йўналиши ўқув режасидаги барча фанларнинг педагог кадрлар билан таъминланганлиги (10 баллгача);

педагог кадрлар таянч маълумотининг дарс бераётган фанларига мослиги (80 баллгача);

илмий даражага ва тоифага эга, шунингдек ўқув адабиётлари нашр этган раҳбар ва педагоглар салмоғи (4 баллгача);

педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг мавжудлиги ва у асосида моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилганлиги (3 баллгача);

педагог кадрларнинг белгиланган муддатларда малакасини оширганлиги (3 баллгача);

е) таълим жараёнига замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги бўйича (20 баллгача):

ўқув-тарбиявий жараёнига замонавий ўқитиш услублари ва технологияларининг жорий этилиши (7 баллгача);

компьютерлар билан таъминланиши ва улардан фойдаланиш ҳолати (7 баллгача);

таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши (6 баллгача);

ё) моддий-техник таъминоти бўйича (80 баллгача):

ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланганлиги (2 баллгача);

физика, кимё ва биология фанлари учун лаборатория хоналарининг мавжудлиги ва жиҳозланиши (реактив моддалар билан таъминланганлиги), лаборатория ишларининг бажарилиши ва методик кўрсатмалар билан таъминланганлиги (70 баллгача);

таълим жараёнини ташкил этиш учун зарурий жиҳозларнинг етарлилиги (4 баллгача);

маъмурий ва услубий хоналарнинг ҳолати ва уларнинг мебель ва техник воситалар билан жиҳозланганлиги (2 баллгача);

спорт зали ва майдонларнинг мавжудлиги, спорт инвентарлари билан таъминланганлиги ҳамда уларнинг амалдаги меъёрий талабларга мослиги (2 баллгача);

ж) маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сифати бўйича (20 баллгача):

маънавий-маърифий ишлар режасининг мавжудлиги, мазмуни ҳамда унда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши (10 баллгача);

маънавий-маърифий йўналишдаги кўрик-танловларда эришилган натижалар (4 баллгача);

ётоқхонада маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг ташкил этилганлиги (4 баллгача);

ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлаш самарадорлиги (2 баллгача);

з) ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг ва уларга касбий таълим берилишининг сифати бўйича (20 баллгача):

ўқувчилар қабулини ташкил этиш ва иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш (селекция) бўйича ишларнинг олиб борилганлиги (15 баллгача);

академик лицей битирувчиларига касбий таълим берилишининг сифати (5 баллгача);

и) халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этиш ҳолати ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи бўйича республика ва халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, бадиий-ижодий танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар салмоғи ва уларнинг рағбатлантирилганлиги (20 баллгача);

й) рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланилиш сифати бўйича (20 баллгача):

рейтинг баҳолаш тизимининг белгиланган мезон ва меъёрларга асосан амалга оширилиши (15 баллгача);

ўқувчиларнинг гуруҳлар кесимида ўқув фанларидан тўплаган рейтинг баллари мониторинги (5 баллгача);

к) битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳолати бўйича (сўнгги икки йиллик динамикаси таҳлили асосида) (20 баллгача);

л) академик лицей фаолияти юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича ўқувчи ва ўқитувчилар учун академик лицейда раҳбарият томонидан яратилган шароит, дарсларнинг ташкил этилиши (сўровнома асосида) (10 баллгача).


11. Академик лицейлар фаолияти бўйича тўпланган умумий баллар мазкур Мезонларнинг 3-иловасидаги методика асосида ҳисоблаб чиқилади.



5-БОБ. МАКТАБДАН ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


12. Мусиқа ва санъат таълими ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича 1000 баллгача баҳоланади:

а) таълим жараёнига давлат талабларининг жорий этилганлиги бўйича (200 баллгача):

йўналишлар ва фанлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари ва ўқув соати режалари асосида давлат талабларининг бажарилганлиги (30 балл);

ўқувчиларнинг шахсий иш режалари, ўқитувчиларнинг тақвим ва мавзуий режалари, шунингдек бўлим мудирлари ҳужжатларининг юритилганлиги (30 балл);

ўқувчиларнинг дарс машғулотларидаги иштироки (20 балл);

шакллантирилган рўйхат бўйича мусиқа ва санъат таълими ташкилотлари ҳужжатларининг юритилганлиги (50 балл);

мусиқа ва санъат таълими ташкилотлари ўқувчиларининг ушбу таълим ташкилотига қабул қилинишидан битирув синфига қадар узлуксиз таълим олганлиги (30 балл);

мусиқа ва санъат таълими ташкилотларини бошқариш ва сифатли таълим бериш шароитларини яхшилаш бўйича ота-оналар, кузатув кенгаши ва ҳомийлар билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги (40 балл);

б) таълим олувчилар билим даражаларининг давлат талабларига мувофиқлиги бўйича (200 баллгача);

в) ўқув-методик ишларнинг олиб борилиши ва ўқувчиларнинг чолғулар, ноталар ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлиги даражаси (100 баллгача):

мусиқа ва санъат таълими ташкилотларида очиқ дарслар, маҳорат дарслари, семинарлар, конференция ва бошқа тадбирлар ўтказилганлиги ҳамда уларда педагог ходимлар иштирок этганлиги (35 балл);

ўқитувчилар томонидан таълим бериш жараёнида ўқувчилар билан якка тартибда иш олиб борилганлиги (30 балл);

ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларини ўтишда интерфаол усуллар ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилганлиги (25 балл);

ўқувчиларнинг чолғулар, ноталар ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлиги (10 балл);

г) маданий-оммавий тадбирларнинг ташкил этилиши ҳолати бўйича (200 баллгача):

маданий-оммавий тадбирларда (концерт, танлов, фестиваль, кўргазма ва олимпиада-викториналарнинг мактаб, туман (шаҳар), республика, халқаро босқичлари) ўқувчиларнинг иштирок этганлиги (110 балл);

бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилганлиги (90 балл);

д) педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва педагог кадрлар салоҳияти бўйича (200 баллгача):

педагог ходимлар таркиби ва малакасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (100 балл);

ўқитувчиларнинг белгиланган муддатларда ўз малакасини оширганлиги (100 балл);

е) моддий-техник таъминоти ва унинг таълим йўналишларига мослиги бўйича (100 баллгача):

таълим ташкилоти биноси ва ҳудудида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлик ҳолати (50 балл);

ўқув хоналарининг моддий-техник таъминоти (50 балл);


13. Болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича 1000 баллгача баҳоланади:

а) спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларининг давлат талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқлиги бўйича (200 баллгача):

таълим ташкилоти машғулот жадваллари ва тренерларнинг иш режаларининг давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (100 балл);

машғулот жараёнига интерфаол усуллар татбиқ қилинганлиги (40 балл);

тренерларнинг машғулот жараёнида спортчилар билан якка тартибда иш олиб борганлиги (60 балл);

б) спорт мусобақаларини ўтказиш календарь режасининг тузилганлиги ва унинг бажарилиши ҳолати бўйича (50 баллгача);

в) педагог кадрлар ва тренерлар билан таъминланганлик даражаси бўйича (200 баллгача):

тренерлар таркиби ва малакасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (125 балл);

тренерларнинг белгиланган муддатларда ўз малакасини оширганлиги (75 балл);

г) спорт турлари бўйича спорт базасининг мавжудлиги, спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланганлик даражаси бўйича (150 баллгача):

болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотлари биноси ва ҳудудида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлик ҳолати (70 балл);

болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотларининг спорт турлари бўйича инвентарь ва техник жиҳозлар билан таъминланганлиги (30 балл);

спорт турлари бўйича услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси (50 балл);

д) республика ва ҳудудий терма жамоаларнинг асосий ва ўринбосарлар таркибига номзодларни тайёрлаш даражаси бўйича (100 баллгача);

е) спорт таълим ташкилоти терма жамоасининг халқаро, республика ва ҳудудий спорт мусобақаларида эришган натижалари бўйича (100 баллгача);

ё) спорт таълим ташкилотида ташкил этилган спорт тадбирлари таҳлили (30 баллгача):

ташкил этилган спорт тадбирлари сони (15 балл);

ташкил этилган спорт тадбирларида қатнашувчилар сони (15 балл);

ж) спорт турлари бўйича ўқув-методик адабиётлар билан таъминланганлик даражаси (20 баллгача);

з) таълим олувчиларни спорт тайёрлов гуруҳининг кейинги босқичларида сақлаб қолиш мониторинги бўйича (100 баллгача):

спорт тайёрлов гуруҳларининг шакллантирилиши ҳолати (60 балл);

таълим ташкилоти спортчиларини спорт тайёрлов гуруҳининг кейинги босқичларида сақлаб қолиш ҳолати (40 балл);

и) ўқувчи-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишнинг ҳолати бўйича (50 баллгача).


14. Бошқа мактабдан ташқари таълим ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича 400 баллгача баҳоланади:

а) таълим олувчилар билим даражаларининг давлат талабларига мувофиқлиги бўйича (100 баллгача);

б) маданий-оммавий тадбирларнинг самарадорлиги бўйича (100 баллгача):

ўтказилган маданий-оммавий тадбирлар (30 балл);

ўтказилган маданий-оммавий тадбирлар орқали эришилган натижалар (70 балл);

в) мактабдан ташқари таълим ташкилотининг таълим соҳасига мос жиҳозланиши ва жиҳозлардан фойдаланиш даражаси бўйича (100 баллгача);

г) педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва педагог кадрлар салоҳияти бўйича (100 баллгача):

педагог кадрлар таркиби ва малакасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (60 балл);

педагог кадрларнинг мунтазам равишда ўз малакасини оширганлиги (40 балл).


15. Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари фаолияти бўйича тўпланган умумий баллар мазкур Мезонларнинг 4-иловасидаги методика асосида ҳисоблаб чиқилади.



6-БОБ. БОШЛАНҒИЧ, ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС

ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


16. Бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотлари (бундан буён матнда профессионал таълим ташкилоти деб юритилади) қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

а) ўқув-тарбиявий жараёнининг давлат таълим стандартларига мувофиқ ташкил этилганлиги бўйича:

касб ва мутахассисликларнинг таълим стандарти, ўқув режа, фан ўқув дастурлари билан таъминланганлиги, уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланганлиги;*

намунавий ўқув режа ва ўқув дастури асосида ишчи ўқув режа ва ўқув дастурларининг ишлаб чиқилганлиги, расмийлаштирилганлиги ва уларнинг ўзаро мувофиқлиги;*

фан ўқув дастурларининг иш берувчилар талаблари ва ўқувчиларнинг эҳтиёжларига мос келиши, уларда касбий фаолиятга тайёрловчи, асосий компетенцияларни ривожлантирувчи, интеллектуал ва касбий кўникмаларни шакллантирувчи таркибий қисмларнинг мавжудлиги;

фан ўқув дастурларини ишлаб чиқишда кадрлар истеъмолчилари ва бошқа манфаатдор томонларнинг иштироки ва улар билан келишилганлиги;

фан ўқув дастурларига фан ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, фойдаланиладиган янги ўқув адабиётларининг киритилганлиги;

фан ўқув дастурларида мавзуларнинг мантиқий кетма-кетлигига риоя қилинганлиги;

таълим сифатини баҳолаш бўйича ички тизимнинг мавжудлиги ва унинг самарадорлиги;

б) ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражаси (билими) бўйича:

ўқувчиларнинг ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун комиссия томонидан аттестациядан ўтказиладиган касб ёки мутахассислик бўйича таълим олаётган битирувчи курс ўқувчиларидан мутахассислик фанларидан олинадиган тест, ёзма иш ва касбий амалий имтиҳон шаклидаги назорат ишлари ўтказилади.*

Назорат ишларига ҳар бир касб ёки мутахассислик бўйича битирувчи курс гуруҳларининг камида 30 фоизи жалб этилади. Назорат ишлари ўтказиладиган гуруҳлар Давлат инспекцияси томонидан қуръа ташлаш орқали танлаб олинади. Бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳлардан 2 ёки 3 та гуруҳ танланган ҳолларда улар орасидан 1 та бошқа тилларда таълим олиб бориладиган гуруҳ танланади.

Назорат ишларида танлаб олинган гуруҳларда ўқувчиларининг камида 95 фоизининг қатнашиши таъминланиши зарур. Танлаб олинган гуруҳлар бошқа гуруҳлар ўқувчилари ҳисобига тўлдирилишига йўл қўйилмайди.

Назорат ишларида узрсиз сабабга кўра қатнашмаган ўқувчиларга "қониқарсиз" баҳо қўйилади ва уларнинг натижаси умумий натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинади. Комиссия фаолияти даврида узрли сабабларга кўра назорат ишида қатнашмаган ўқувчилар натижа чиқарилаётганда ҳисобга олинмайди ва ўқувчилар умумий сонидан чиқариб ташланади.

Битирувчи курс ўқувчилари учун 3 та фандан назорат иши ташкил этилади.

Тест шаклида ўтказилган назорат ишлари бўйича ўқувчи томонидан ҳар бир фандан тўпланган балл максимал баллнинг 56 фоизидан кам бўлса "қониқарсиз" баҳо, 56 фоизидан 70 фоизигача бўлса "қониқарли" баҳо, 71 фоизидан 85 фоизигача бўлса "яхши" баҳо, 86 фоизи ва ундан юқори бўлса "аъло" баҳо қўйилади.

Ёзма иш (иншо, баён, диктант), амалий имтиҳонлар таълим ташкилотида амалда қўлланилаётган меъёрлар бўйича баҳоланади.

Таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича танланган ҳар бир фандан ўтказилган назорат ишларида ижобий баҳоланган ўқувчиларнинг салмоғи 55 фоиздан кам бўлмаслиги лозим;

в) педагог, муҳандис-педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва уларнинг сифат таркиби бўйича:

педагог, муҳандис-педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан таъминланганлиги, педагог кадрлар салоҳияти, раҳбар ва педагог кадрлар лавозим вазифаларининг малака талабларига мувофиқлиги;

касб ёки мутахассислик ўқув режасидаги фанлар ва амалиётлардан назарий ва амалий машғулотларни олиб борувчи педагог, муҳандис-педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан таъминланганлиги;

педагог ва ишлаб чиқариш таълими усталари таянч маълумотининг дарс бераётган фан(лар)ига мослиги;*

илмий даражага эга бўлган, шунингдек, ўқув адабиётлари нашр этган раҳбар ва педагог-кадрлар салмоғи;

г) ўқув режасидаги фанлар бўйича зарур ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, маърузалар тўплами, методик қўлланма, электрон дарсликлар) мавжудлиги ҳамда кутубхона ёки ахборот-ресурс маркази фондининг улар билан тўлдирилганлиги бўйича:

фанларнинг ўқув адабиётлар билан таъминланганлиги;

касблар бўйича ўқув режадаги ҳар бир фандан камида битта номда дарслик ёки ўқув қўлланманинг (дарслик ва ўқув қўлланма яратилмаган фандан эса таълим ташкилоти илмий-педагогик кенгаши томонидан тавсия этилган маърузалар тўплами) мавжудлиги;*

профессионал таълим ташкилоти ахборот-ресурс марказида (кутубхонасида) зарурий дарслик, бадиий адабиёт ва электрон дарсликларнинг мавжудлиги;

янги авлод дарсликларининг харид қилинганлиги;

д) ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) ўқитиш тилига мос ҳолда ўқув, методик, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан бойитилиши бўйича:

ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) ўқитиш тилига мос ҳолда дарслик, ўқув қўлланмалар, методик ишланмалар, сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар билан бойитилишининг сўнгги икки йиллик динамикаси;

маҳаллий ва халқаро ахборот ҳамда маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятларининг яратилганлиги;

е) моддий-техник таъминоти ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш ҳолати бўйича:

касб ва мутахассисликлар бўйича назарий ва амалий машғулотлар учун ўқув, лаборатория ва ўқув амалиёти хоналари, ўқув устахона, ўқув-тажриба хўжаликларининг мавжудлиги ҳамда уларнинг жиҳозланиши;

таълим жараёнини ташкил этиш учун зарурий жиҳозларнинг етарлилиги;

лаборатория ишларининг бажарилиши ва методик кўрсатмалар билан таъминланганлиги;*

маъмурий ва услубий хоналарнинг ҳолати ва уларнинг мебель ва техник воситалар билан жиҳозланганлиги;

ошхонанинг жиҳозланиши ҳамда тиббиёт хонасининг зарур жиҳозлар ва дори-дармонлар билан таъминланганлиги;

спорт зали ва майдонларнинг мавжудлиги, спорт инвентарлари билан таъминланганлиги ҳамда амалдаги меъёрий талабларга мослиги;

профессионал таълим ташкилотининг компьютерлар билан таъминланганлик даражаси;

ё) замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг ўқув жараёнида қўлланилиши бўйича:

ўқув жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш имкониятини берадиган компьютерлар сони ҳамда ушбу тармоқга жойлаштирилган таълим ресурсларининг ҳажми;

замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаб ўтилган дарс машғулотлари салмоғи;

ўқувчилар билимини ҳаққоний ва холисона баҳолаш мақсадида фанлардан синов назоратларни ўтказишда компьютерлардан фойдаланиш даражаси;

ж) республика ва халқаро миқёсдаги касбий кўрик-танловлар ғолиблари салмоғи бўйича:

ўқувчиларнинг республика ва халқаро миқёсдаги фан олимпиадалари, касбий кўрик-танловлар, бадиий-ижодий танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаганлар салмоғи;

танлов ғолибларининг рағбатлантирилганлиги;

з) таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси бўйича олий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари ва ишлаб чиқариш корхоналари билан тузилган шартномаларнинг бажарилиши, ўзаро ҳамкорлик асосида амалга оширилган ишлар ҳамда кузатув кенгаши фаолиятининг самарадорлиги;

и) касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлиги, таълим ташкилотига ўқувчилар қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши бўйича:

ўқувчилар қабулини ташкил этиш ва амалга оширишда касб-ҳунарга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларининг олиб борилганлиги;

қабул жараёнининг белгиланган тартибда ҳамда ошкоралик, холислик, шаффофлик принциплари асосида ташкил этилганлиги;

ўқувчилар учун касб-ҳунарлар ва мутахассисликлар, таълим жараёнини ташкил этилишида яратилган шарт-шароитлар, битирувчиларнинг фаолият йўналишлари ҳақидаги маълумотларнинг таълим ташкилотининг веб-сайтида мавжудлиги;

й) битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга кириши ҳамда ишга жойлашиши даражаси бўйича:

битирувчиларнинг бандлигини таъминланганлик даражаси, жумладан олий таълим ташкилотларига ўқишга кирганлар салмоғи;

битирувчи курс ўқувчиларининг профессионал таълим ташкилотидаги таълим сифати тўғрисидаги фикри (сўровнома асосида);

битирувчилар билимининг сифати тўғрисида иш берувчилар фикрининг ўрганиб борилганлиги;

к) маънавий-маърифий ишларнинг ташкил этилганлиги ва уларнинг самараси бўйича:

маънавий-маърифий ишлар режасининг мавжудлиги, мазмуни ҳамда унда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши;

маънавий-маърифий йўналишдаги кўрик-танловларда эришилган натижалар;

ётоқхонада маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг ташкил этилганлиги;

ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлаш самарадорлиги;

ўқувчилар ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий йўналишдаги фаолиятнинг тизимли йўлга қўйилганлиги, самарадорлик натижалари, ўқувчи-ёшлар қамрови (мураббийлар билан ишлаш тартиби, ўтказилган маънавий тадбирлар ва ҳисоботларнинг мавжудлиги);

ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга йўналтирилган спортнинг бир нечта турлари бўйича тўгаракларнинг ташкил қилинганлиги;

л) ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда уларни моддий ва маънавий рағбатлантирилиши бўйича:

ўқувчиларнинг ўқиши, мустақил таълим олиши ва дам олишлари учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги;

ўқитувчиларнинг таълим бериши ва ўз устида ишлаши учун шарт-шароитларнинг мавжудлиги;

ўқувчилар ва ўқитувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун шароитларнинг яратилганлиги;

овқатланиш, дам олиш ва маданий ҳордиқ чиқариш учун шароитлар яратилганлиги;

ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг мавжудлиги ҳамда моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилганлиги.



7-БОБ. ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


17. Олий таълим ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги бўйича:

фаолият соҳаларини қамраб олган олий таълим ташкилотининг истиқбол режасининг мавжудлиги, уни амалга ошириш учун чора-тадбирлар режасининг ишлаб чиқилганлиги ҳамда истиқбол режанинг олий таълим ташкилоти миссиясига мослиги;

истиқбол режани ишлаб чиқишда кадр истеъмолчилари, олий таълим ташкилоти жамоаси ва талабаларнинг иштироки (ҳиссаси);

истиқбол режада олий таълим ташкилотининг ўқув, илмий, маънавий-маърифий ва ижтимоий фаолияти нуқтаи назаридан миллий ҳамда халқаро рейтингини оширишга қаратилган вазифаларнинг белгиланганлиги;

истиқбол режанинг олий таълим ташкилоти моддий-техник базаси ва интеллектуал салоҳиятига мувофиқлиги, унинг талаба, ўқитувчи ва ходимларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилганлиги;

олий таълим ташкилоти фаолиятини баҳолашнинг SWOT таҳлили (ўзининг кучли ва заиф томонларини, олий таълим ташкилотининг таълим хизматлари бозоридаги имкониятларини ва унинг ривожланишига ташқи хавфларни баҳолаб бориш) мавжудлиги;

олий таълим ташкилоти маъмурияти, профессор-ўқитувчилар, талабалар, васийлик кенгаши, кадр истеъмолчилари, битирувчилар ва бошқа манфаатдор томонларнинг таълим сифатини амалга ошириш (шакллантириш ва таъминлаш) ишларидаги иштироки;

олий таълим ташкилотида коррупциясиз таълим тизимини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг самарадорлиги, раҳбариятининг профессор-ўқитувчилар ва талабалар учун очиқлиги, келиб тушаётган барча мурожаатларга жавоб беришнинг ҳолати;

бошқарув ва ташкилий тузилма фаолиятининг тегишли ҳужжатлар (устав, паспорт, низомлар) билан расмийлаштирилганлиги;

олий таълим ташкилоти кенгаши (коллегиал органи), факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлимлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг мавжудлиги;

электрон ҳужжат алмашинуви тизимининг мавжудлиги;

б) давлат таълим стандартларининг ўқув жараёнига жорий этилиши бўйича:

барча таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг тегишли таълим соҳаси давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари билан таъминланганлиги, уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланганлиги ва рўйхатдан ўтказилганлиги;*

тасдиқланган ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида ишчи ўқув режа, фанларнинг ишчи дастурларининг ишлаб чиқилганлиги, расмийлаштирилганлиги ва уларнинг ўзаро мувофиқлиги;*

дарс жадвалларининг ишчи ўқув режаларига мувофиқлиги ва уларнинг ўрнатилган талаблар асосида тузилганлиги;*

олий таълим ташкилоти ўқув жараёни жадвалининг мавжудлиги, ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги, унда ўқув жараёнининг тўлиқ акс этганлиги ва амалиётга татбиқ этилиши;

талабалар билимларини ва ўзлаштиришини баҳолаш тизимининг ҳолати;

талабалар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситаларининг (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар) фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олганлиги;

таълим сифатини баҳолаш бўйича ички тизимнинг мавжудлиги ва унинг самарадорлиги;

в) талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) бўйича Давлат инспекцияси томонидан ўтказиладиган назорат ишлари натижалари:*

талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун назорат ишларига бакалавриат таълим йўналишлари битирувчи курс талабаларининг камида 30 фоизи, қолган курслардан (биринчи курслардан ташқари) биттадан гуруҳ ва магистратура мутахассисликлари битирувчи курс талабалари тўлиқ жалб қилинади. Аттестацияга жалб қилинган, аммо битирувчи курс талабалари бўлмаган ўқиш муддати уч йиллик бўлган магистратура мутахассисликларида 2-курс талабаларидан, ўқиш муддати икки йиллик бўлган магистратура мутахассисликларида 1-курс талабаларидан назорат ишлари олинади.

Ўқиш муддати бир йиллик бўлган магистратура мутахассисликлари аттестациядан ўтказилганда, ўқув йилининг биринчи семестрида таҳсил олаётган талабаларнинг билим даражаси, кириш синовларида назорат ўтказилган мутахассислик фанларидан ёки ўқитилаётган фанларнинг ўқитилган қисмидан, иккинчи семестрда эса ўқитилган (ўқитилаётган) фанлардан назорат ишларини олиш орқали аниқланади.

Назорат ишларига жалб қилинган талабаларнинг камида 95 фоизи қатнашиши шарт. Назорат ишлари ўтказиладиган фанлар қоида тариқасида тугалланган фанлардан курслар кесимида ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши бўйича 3 та, магистратура мутахассислиги бўйича 2 та этиб белгиланади.

Ҳар бир фан бўйича кўп вариантлилик асосида тест ёки ёзма иш саволлари, ижодий имтиҳон материаллари фан дастурини ёки унинг тегишли қисмини қамраб олган ҳолда тайёрланади.

Бакалавриат таълим йўналишларида дастлаб курслар кесимида ҳар бир йўналишдан 5 тадан, магиструратура мутахассислигидан 3 тадан фан танлаб олинади, назорат ишлари ўтказиладиган фанлар ва гуруҳлар бўйича маълумотлар таълим ташкилотига Давлат инспекцияси томонидан назорат ишлари ўтказилишидан уч иш куни олдин маълум қилинади.

Фанлардан ўтказилган назорат ишлари бўйича талаба томонидан ҳар бир фандан тўпланган балл максимал баллнинг 56 фоизидан кам бўлса "қониқарсиз" баҳо, 56 фоизидан 70 фоизигача бўлса "қониқарли" баҳо, 71 фоизидан 85 фоизигача бўлса "яхши" баҳо, 86 фоизи ва ундан юқори бўлса "аъло" баҳо қўйилади.

Талабаларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) муайян таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигидаги танланган ҳар бир фандан назорат ишларида талабаларнинг ижобий баҳоланганлари салмоғи 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Бакалавриат талабаларига учта мутахассислик фанининг ҳар биридан 15 тадан жами 45 та ва магистратура учун иккита мутахассислик фанининг ҳар биридан 15 тадан жами 30 та тест саволлари берилади.

Тестларни ечиш учун бакалавриат талабаларига умумий 75 дақиқа ва магистратура талабаларига 50 дақиқа вақт ажратилади.

Ҳар бир аудиторияга хона сиғими ва компьютерлар сонига қараб тест топширувчилар киритилади;

г) профессор-ўқитувчиларнинг илмий-педагогик салоҳияти ва улар мутахассисликларининг (ихтисосликларининг) дарс бераётган фанларига мувофиқлиги бўйича:

профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича аниқ механизмнинг мавжудлиги;

факультет ва кафедраларнинг ўрнатилган талабларга мос равишда ташкил этилганлиги;

факультет деканлари ва кафедра мудирларининг лавозим талабларига мувофиқлиги;

профессор-ўқитувчилар таянч маълумотларининг (мутахассислиги, ихтисослиги) улар дарс берадиган фан(лар)га мувофиқлиги (мос бўлмаган ҳолда уларнинг тегишли қайта тайёрлашдан ўтганлиги ёки мос ихтисослик бўйича илмий унвон, даражага эга бўлиши, якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма нашр этганлиги (сертификат асосида);*

профессор-ўқитувчиларнинг эришган ютуқлари (давлат ва тармоқ мукофотлари, фахрий унвонлар, "Йилнинг энг яхши педагоги" республика танлови ғолиблиги ва бошқалар) кўрсаткичларининг мавжудлиги;

профессор-ўқитувчиларнинг бажарган ўқув, илмий-услубий, илмий-тадқиқот ишлари (фундаментал, амалий ва бошқа илмий-тадқиқотлар кесимидаги иштироки, дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-методик ишланмалар, маҳаллий ва халқаро нашрларда, импакт-факторли (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналларидаги мақолалари);

кафедралар профессор-ўқитувчиларининг белгиланган муддатларда малакасини оширганлиги;

д) талабаларнинг дарслик (электрон дарслик) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлиги даражаси, электрон кутубхона тизимининг мавжудлиги, ундан фойдаланиш самарадорлиги ва мустақил таълим бўйича ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги бўйича:

олий таълим ташкилотида электрон автоматлаштирилган ва масофадан фойдаланиш имкониятини берувчи ахборот-ресурс марказининг мавжудлиги;

таълим бериш тиллари бўйича барча таълим йўналишлари, мутахассисликларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги;

талабалар сонидан келиб чиқиб, ҳар бир фан бўйича ўқитиладиган асосий адабиётларга (дарслик, ўқув қўлланма) бўлган талабнинг (бакалавриат таълим йўналишида ҳар олти нафар талабага камида бир дона, магистратура мутахассислигида ҳар икки нафар талабага камида бир дона дарслик ва ўқув қўлланмани тўғри келиши) бажарилганлиги (ўқув адабиётлари сони белгиланган талабларга мос келмаганда, уларнинг электрон шаклдаги варианти инобатга олинади);*

таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасининг таҳлилий ўрганиб борилганлиги, шунингдек олий таълим ташкилоти кенгашида (коллегиал органида) муҳокама қилинганлиги;

маҳаллий, халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилганлиги;

фанларни ўқув адабиётлари билан таъминлаш ва янги авлод ўқув адабиётларини яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилганлиги ва уларнинг бажарилиш ҳолати;

е) моддий-техник таъминоти, ўқув лабораторияларининг замонавий асбоб-ускуналар билан ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлиги даражаси бўйича:

олий таълим ташкилотининг умумий майдони, нормадаги (ишчи) майдони, умумий ўқув аудиториялари (синфлар) майдони ва бошқа турдаги фойдали майдонлар (кв.м. ҳисобида), уларнинг меъёр талабларига мослиги;

олий таълим ташкилотида ахборот-коммуникация технологиялари воситаларининг мавжудлиги, уларнинг таълим олувчилар сонига мослиги ва янгиланиш даражаси;

талабалар турар жойларининг майдони, яшаш учун мўлжалланган ўринлар сони, вақтинчалик турар жойга муҳтож талабалар сони;

жисмоний тарбия дарсларини ўтиш, соғломлаштириш тадбирларини ўтказиш ҳамда жамоанинг спорт билан шуғулланиши учун шарт-шароитларнинг етарли даражада яратилганлиги;

ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассисликнинг ўқув режасига биноан фанлар бўйича лаборатория ишларининг бажарилиши, тегишли жиҳозлар, реактивлар билан таъминланганлиги, методик кўрсатмаларнинг мавжудлиги;*

лаборатория ишларининг олий таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарида (ишлаб чиқариш корхонаси, ташкилотлар, ўқув-тажриба хўжалиги ва шу кабиларда) бажарилганлиги;

таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, малака талабларида белгиланган амалий малака ва кўникмаларнинг шаклланиши учун керакли асбоб-ускуна, жиҳозлар, инвентарлар, мусиқа асбоблари, техникалар, хом-ашё ва бошқалар билан таъминланганлиги;*

ахборот-ресурс марказининг (кутубхонанинг) компьютерлар билан таъминланганлиги, заллардаги ўринлар сони, электрон кутубхона тизимининг яратилганлиги, уларга ўқув адабиётларнинг электрон версияларини юкланганлиги, Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган компьютерлар сони ва талабаларни компьютер техникасидан эркин фойдаланишига имкон яратилганлиги;

ё) электрон таълимнинг жорий этилишида замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши бўйича:

профессор-ўқитувчиларнинг замонавий педагогик, ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялардан фойдаланиб ўтилган дарс машғулотлари салмоғи;

интерфаол педагогик усуллар ёрдамида дарс машғулотларининг олиб борилганлиги ҳамда инновацияларнинг ўқув жараёнига қўлланилганлиги;

ўқув жараёнида илғор ахборот-коммуникация технологиялари ва замонавий воситалардан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб бориш учун шароитларнинг яратилганлиги;

замонавий компьютерлар ва улардан Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганларининг сони, WiFi зоналарининг ташкил этилганлиги, талаба ва педагогларга улардан фойдаланиш бўйича шарт-шароитларнинг яратилганлиги;

мустақил таълим жараёнини ташкил этиш ҳолати ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилган таълим ресурслари ҳажми;

талабалар билимини баҳолашда назорат синовларининг компьютердан фойдаланган ҳолда олиниши таҳлили;

ж) таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси бўйича:

кадрлар тайёрлаш ва илмий-технологик ечимлар яратишда корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланганлик даражаси;

илғор технология соҳасида педагог кадрларнинг малакасини бевосита ишлаб чиқаришда оширилиб борилганлиги;

таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича кадр истеъмолчилари билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги, талаб ва эҳтиёжларининг ўрганилганлиги;

илмий-тадқиқот институтлари ва ташкилотлар ходимларининг ўқув жараёнига жалб этилганлиги;

тасарруфидаги академик лицей ва бириктирилган бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги;

з) илмий-тадқиқот фаолияти бўйича:

профессор-ўқитувчиларни фаол илмий изланишлар олиб боришга қизиқтириш ва уларнинг натижадорлиги бўйича рағбатлантириш механизмининг мавжудлиги;

олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг олий таълим ташкилоти профилига тўғри келиши;

илмий ва илмий-техник фаолият натижаларининг тижоратлаштирилганлиги;

профессор-ўқитувчилар, талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларидаги (фундаментал, амалий ва бошқа илмий тадқиқотлар кесимида) иштироки;

илмий, илмий-методик ва амалий конференцияларнинг ўтказилганлиги;

олий таълим ташкилотининг халқаро ва республика миқёсидаги танлов ва кўргазмалардаги иштироки;

илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлиги (илмий тадқиқот ишлари натижаларининг ишлаб чиқаришга жорий этилганлиги, юқори малакали илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ҳолати, фаолият кўрсатаётган илмий кенгашнинг мавжудлиги);

и) маънавий-маърифий фаолияти бўйича:

маънавий-маърифий ишлар режасининг ишлаб чиқилганлиги;

профессор-ўқитувчиларнинг тарбиявий ишларга жалб этилганлиги;

одоб-ахлоқ ва ички-тартиб қоидаларни бузган, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этган (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг расмий маълумотлари асосида) профессор-ўқитувчи ва талабаларга нисбатан олий таълим ташкилоти ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чоралар кўрилганлиги;

олий таълим ташкилотидаги маънавий-ахлоқий муҳитни, педагогларнинг ахлоқий сифатларини маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича масъул бўлим томонидан мунтазам равишда (сўровнома асосида) таҳлил қилиниб борилганлиги;

халқаро ва республика миқёсидаги маънавий-маърифий кўрик-танловларда, олимпиадаларда, спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган талабалар салмоғи;

талабалар турар жойларида талабалар учун ўқиш ва дам олиш учун шарт-шароитларнинг яратилганлиги;

талабалар ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий йўналишдаги фаолиятнинг тизимли йўлга қўйилганлиги, унинг самарадорлиги ва бунда талаба-ёшлар қамрови;

олий таълим ташкилотининг ахборот-ресурс маркази (кутубхона)даги адабиётлардан фойдаланаётган талабалар салмоғи;

ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга йўналтирилган спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақаларнинг (тадбирларнинг) ташкил қилинганлиги;

й) битирувчиларнинг таълимнинг кейинги босқичларига ўқишга ёки ишга жойлашиши бўйича:

битирувчиларни иш жойларига тақсимлаш бўйича олий таълим ташкилотидаги тақсимот комиссияси қарорларининг мавжудлиги;

сўнгги икки ўқув йилида олий таълим ташкилотини давлат грантлари асосида битирган талабаларнинг ишга жойлашганлиги (асословчи ҳужжатларнинг мавжудлиги);*

сўнгги икки ўқув йилида олий таълим ташкилотини битирганларнинг ишга жойлашиш ҳолати бўйича мониторинг олиб борилганлиги;

кадр истеъмолчилари билан ўзаро ҳамкорликдаги ишларнинг ҳолати;

собиқ битирувчилар билан олий таълим ташкилоти ўртасидаги алоқаларнинг йўлга қўйилганлиги;

к) халқаро ҳамкорликнинг йўлга қўйилганлиги бўйича:

хорижий мамлакатлар билан шартнома асосида талаба, докторант, мустақил изланувчи, илмий ходимлар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви;

халқаро илмий тадбирларнинг ташкил этилиши (семинар, анжуман, симпозиум ва ҳоказо);

халқаро совринлар соҳиблари;

хорижий мамлакатлардаги методик ва илмий семинарлар аъзолари;

мунтазам хорижий илмий алоқага эга бўлган профессор-ўқитувчилар сони;

қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетлар асосида кадрлар тайёрлашнинг йўлга қўйилганлиги;

чет эл грантлари асосида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари (номи, сони, ҳажми);

хорижий мамлакатларда чоп этилган монография, мақола ва ўқув адабиётлари сони (турлари бўйича);

таълим олиш учун хорижий фуқароларнинг жалб этилиши;

илмий-педагог кадрларнинг хорижда малака оширганлиги;

хорижий олий таълим муассасалари ва хорижий илмий марказлар профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларининг таълим жараёнига жалб этилиши;

хорижий мамлакатлар учун тайёрланган кадрлар ва илмий даражали кадрлар сони;

л) абитуриентларни ўқишга қабул қилиш жараёнининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши бўйича:

абитуриентларни ўқишга белгиланган талаб ва тартиб асосида қабул қилинганлиги;*

олий таълим ташкилотининг ҳудудлардан иқтидорли ёшларни танлаб олишга қаратилган ишларнинг (турли танловлар, тайёрлов курслари ва ҳоказо) амалга оширилганлиги;

м) битирувчилар томонидан битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларининг бажарилиши (сифати), якуний давлат аттестациясига оид фаолият ва унинг натижалари бўйича:

битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари мавзулари банкининг яратилганлиги;

битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини бажаришда муаллифликни ўзлаштиришга (плагиат) йўл қўйилиши ҳолатларини олдини олишга қаратилган чораларнинг белгиланганлиги;

битирув малакавий ишлари, магистрлик диссертацияларининг бажарилиш сифати, долзарблиги, қўйилган талаблар асосида бажарилганлиги*, ўқув жараёни ва ишлаб чиқаришга жорий қилинганлиги (танлов асосида ўрганилади);

якуний давлат аттестация комиссияларининг қўйилган талаб бўйича шакллантирилганлиги, якуний давлат аттестация натижалари ва комиссия раиси ҳисоботини олий таълим ташкилоти кенгашида кўриб чиқилганлиги;

н) иш берувчиларнинг битирувчилар билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиши ҳолати бўйича республика миқёсида кадрлар буюртмачилари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари.

Битирувчилар малакасининг ишлаб чиқариш талабларига мос келишини аниқлаш, кадрлар тайёрлашда йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф қилиш мақсадида ҳар йили республика миқёсида кадрлар буюртмачилари ўртасида ўтказилган миллий сўровнома натижалари таҳлили асосида баҳоланади.

Сўровномада қатнашган иш берувчиларнинг битирувчилар билими, малакаси ва кўникмаларидан қониқиши ҳолати камида 55 фоиз бўлиши керак.



8-БОБ. ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИДАН КЕЙИНГИ ТАЪЛИМНИ

АМАЛГА ОШИРУВЧИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ

ВА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МУАССАСАЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


18. Олий ўқув юртидан кейинги таълимни амалга оширувчи олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасалари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) давлат талабларининг таълим жараёнига жорий этилиши бўйича:

олий ўқув юртидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларининг мавжудлиги;*

олий ўқув юртидан кейинги таълим ташкилотига қабул қилиш талабларининг бажарилиши;*

олий ўқув юртидан кейинги таълим ташкилотига ўқишга кирувчи талабгорларга қўйиладиган талабларнинг бажарилиши;

олий ўқув юртидан кейинги таълим ташкилотида ўқишни ташкил этиш ҳолати;

б) илмий раҳбар ва маслаҳатчилар таркибининг сифат кўрсаткичлари ҳамда уларнинг илмий-ташкилий фаолияти натижалари бўйича:

илмий раҳбарлар этиб илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан доктори, шунингдек илмий унвонга эга бўлган фан номзоди ёки фалсафа докторларининг (PhD) тайинланганлиги;*

илмий маслаҳатчилар этиб илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан докторларининг тайинланганлиги;*

олий ўқув юртидан кейинги таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида фаолият юритаётган фан докторларининг илмий раҳбарлик ёки илмий маслаҳатчиликка жалб этилганлиги;

илмий раҳбарлар ва илмий маслаҳатчиларнинг бир вақтнинг ўзида нечта докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилаётганлиги;

ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда илмий раҳбарлар ва илмий маслаҳатчиларнинг (илмий маслаҳатчи бўлган тақдирда) тайинланганлиги;*

докторант томонидан илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчи (илмий маслаҳатчи тайинланган ҳолатларда) билан биргаликда диссертация ишини тайёрлашнинг якка тартибдаги режаси ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган муддатларда тасдиқланганлиги;*

илмий раҳбар томонидан докторант учун ихтисослик бўйича назарий-методологик дастур ишлаб чиқилганлиги ва белгиланган муддатда коллегиал орган томонидан тасдиқланганлиги;*

назарий-методологик дастурни докторант томонидан ўқишнинг биринчи йили мобайнида илмий раҳбар ёрдамида ўзлаштирилганлиги;

илмий раҳбар раҳбарлигида сўнгги уч йилда битирган докторант ва мустақил изланувчиларнинг ўз вақтида ҳимоя қилганлари салмоғи;

илмий маслаҳатчи раҳбарлигида сўнгги уч йилда битирган докторант ва мустақил изланувчиларнинг ўз вақтида ҳимоя қилганлари салмоғи;

докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчиларнинг жами фан докторлари ва илмий унвонга эга бўлган фан номзодлари ёки фалсафа докторларига (PhD) нисбатан улуши;

в) таълимни амалга ошириш жараёнига жалб этилган, педагог ва илмий ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси эътироф этган журналларда, шунингдек, хорижий нашрларда илмий мақолаларни чоп этиш фаолияти таҳлили;

г) илмий-экспериментал, моддий-техник базанинг ҳолати бўйича:

илмий-экспериментал лабораториялар билан таъминланганлик даражаси, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ва улардан фойдаланилиши ҳолати;

олий таълим ташкилоти ва илмий-тадқиқот муассасаси ахборот-ресурс марказларида тадқиқот соҳаси бўйича илмий манбаларнинг мавжудлиги;

илмий-тадқиқотларни олиб бориш учун асбоб-ускуналар, материаллар, ахборот-коммуникация воситалари, компьютер техникаси, маиший техника ва бошқа зарур воситаларнинг етарли даражада мавжудлиги;

д) докторант ва мустақил изланувчиларга ижтимоий, илмий, ижодий ҳамда лойиҳалаш ишларини олиб боришлари учун яратилган шарт-шароитлар бўйича:

докторантларнинг вақтинчалик турар жойлар билан таъминланганлик ҳолати;

олий таълим ташкилоти ва илмий-тадқиқот муассасасида спорт билан шуғулланиш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги;

докторант ва мустақил изланувчилар учун олий таълим ташкилоти ва илмий-тадқиқот муассасасида ахборот-ресурс марказидан, замонавий компьютерлардан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш имконияти, шунингдек бошқа зарур шарт-шароитларнинг яратилганлиги;

маҳаллий ҳамда халқаро ахборот ва маълумотлар базасидан (Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари журналлари) фойдаланиш имкониятларининг яратилганлиги;

е) докторант ва мустақил изланувчилар шахсий иш режаларининг бажарилиши, ҳисоботларининг олий таълим ташкилотларининг ёки илмий-тадқиқот муассасаларининг коллегиал органларида (илмий кенгаш, кенгаш, илмий-техникавий кенгаш, илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш ва бошқаларда) муҳокама қилинганлиги ҳамда тасдиқланган режага мос деб топилганлиги бўйича:

докторант ва мустақил изланувчилар шахсий иш режаларининг бажарилиши;

ҳисоботларнинг олий таълим ташкилоти ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгашида, тегишли кафедра, бўлим, лаборатория ва бошқаларда муҳокама қилинганлиги ҳамда тасдиқланган режага мослиги;

докторант ва мустақил изланувчи томонидан эълон қилинган илмий ишларда ҳимоя қилинаётган докторлик диссертацияси асосий натижаларининг акс этганлиги ҳамда илмий натижаларнинг халқаро ва республика доирасида ўтказиладиган илмий конференцияларда, семинарларда ва давра суҳбатларида муҳокамадан ўтказилганлиги;

докторант ва мустақил изланувчи томонидан илмий ишларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан эътироф этилган республика ва хорижий журналларда, шу жумладан электрон илмий-техник журналлар рўйхатига киритилган илмий нашрларда илмий мақолаларнинг нашр этилиши ҳолати;

ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт соҳалари бўйича фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун изланувчилар томонидан диссертация натижалари юзасидан монография эълон қилинганлиги;

ё) докторант ва мустақил изланувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингининг олиб борилиши ҳолати бўйича:

докторант ва мустақил изланувчиларнинг олий таълим ташкилоти ва илмий-тадқиқот муассасасидаги фаолияти самарадорлиги бўйича ўтказилган мониторинг натижалари;

мониторинг натижаларидан келиб чиқиб докторант, мустақил изланувчилар, уларнинг илмий раҳбарлари ҳамда илмий маслаҳатчиларига нисбатан тегишли хулосаларнинг чиқарилганлиги;

ж) олий ўқув юртидан кейинги таълим институтини битирган докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Doctor of Science) диссертацияларини ҳимоя қилиши ҳолати бўйича:

ихтисосликлар бўйича сўнгги уч йилда таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчилар институтини битирганлар ва улардан илмий-тадқиқот ишини ҳимоя қилганлар ҳамда илмий кенгашга ҳимояга тақдим этганлар улушининг таҳлили;

илмий-тадқиқот ишлари ҳимояси натижаларидан келиб чиқиб, докторант, мустақил изланувчи ва унинг илмий раҳбари ёки илмий маслаҳатчисига нисбатан тегишли хулосаларнинг чиқарилганлиги (интизомий чора ёки рағбатлантириш).


19. Олий ўқув юртидан кейинги таълим ихтисосликларини охирги уч йилда битирган докторантлар ва мустақил изланувчилар диссертацияларининг илмий даража берувчи илмий кенгашда ҳимоя қилинганлари сони 10 фоиздан кам бўлмаслиги керак.*



9-БОБ. КАДРЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА УЛАРНИ

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ


20. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотлари қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:

а) ташкилий-бошқарув фаолиятининг самарадорлиги бўйича:

илмий-методик кенгаш фаолияти ва ўқув жараёнининг ташкил этилиши;

малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим ташкилотининг мақсади ва вазифалари, ривожлантириш бўйича истиқбол режа ва сўнгги икки йилдаги иш режаларининг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;

истиқбол режани ишлаб чиқишда профессор-ўқитувчилар, асосий кадр истеъмолчиларининг иштироки;

ҳисобот ва ҳужжат айланишини юритишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилганлиги;

таълим ташкилотининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминланиши, ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таълим ташкилоти бошқарувига татбиқ этилиши таҳлили;

б) давлат талабларининг ўқув жараёнига жорий этилиши бўйича:

курсларнинг давлат талаблари, ўқув ва ишчи ўқув режалари, фанларнинг ўқув ва ишчи дастурлари билан таъминланганлиги ва уларнинг ўзаро мослиги;*

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга қўйилган талабларнинг бажарилиши;*

календар-тематик режалар, дарслар жадвали, гуруҳ журнали, ишчи ўқув дастурларининг ишчи ўқув режаларига мувофиқлиги, профессор-ўқитувчилар шахсий иш режаларининг бажарилиши;

тингловчилар билимларини баҳолашда қўлланиладиган назорат воситаларининг (тестлар, ёзма ишлар саволлари ва бошқалар) фан дастури мазмунини тўлиқ қамраб олганлиги;

тингловчиларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) таълим ташкилоти томонидан ўтказилган якуний назоратларнинг таҳлили;

в) моддий-техник таъминоти бўйича:

моддий-техник, ўқув-лаборатория таъминоти, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши;

лаборатория ишларининг бажарилиши ва методик кўрсатмалар билан таъминланганлиги;*

г) педагог кадрларнинг илмий-педагогик салоҳияти бўйича:

педагог кадрларнинг таянч маълумоти қуйидагилардан бирига мос бўлиши керак:*

дарс берадиган фанига;

дарс берадиган фани бўйича қайта тайёрлашдан ўтган ҳужжатига;

мос ихтисослик бўйича илмий унвон ёки даражага эга бўлишига;

якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма нашр этганлигига (сертификат асосида);

илмий даражали ва илмий унвонли педагоглар салмоғи, сўнгги икки тугалланган календарь йилда педагоглар томонидан малака ошириш тизими учун нашр этилган ўқув қўлланма, услубий қўлланма, услубий кўрсатмалар сони, илмий-тадқиқот ишлари натижаларининг нашр этилиши ҳамда малака ошириш фаолияти;

д) ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши бўйича кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилотининг замонавий компьютер техникаси билан таъминланганлиги ҳамда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиш самарадорлиги;

е) таълимнинг ишлаб чиқариш билан интеграцияси ҳамда халқаро ҳамкорлик фаолияти бўйича:

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим ташкилоти фаолиятида ишлаб чиқариш салоҳиятидан фойдаланиш даражаси;

замонавий технологиялар соҳасида педагог кадрларнинг малакасини бевосита ишлаб чиқаришда ошириб борганлиги;

кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган талабнинг ўрганилганлиги;

илмий-тадқиқот институтлари ходимларининг ўқув жараёнида иштирок этиши;

халқаро ҳамкорлик фаолиятининг йўлга қўйилганлиги;

ё) битирув имтиҳонлари, малака ва битирув ишларининг бажарилиши бўйича:

битирув имтиҳонлари, кириш-чиқиш тестлари натижалари;

малака ва битирув иши мавзулари банкининг шакллантирилганлиги;

малака ва битирув ишларининг расмийлаштирилиши ва сифати;

ж) малака ошириш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича дипломлар, гувоҳномалар, сертификатларнинг расмийлаштирилиши ва берилиши бўйича:

дипломлар, гувоҳномалар ва сертификатларнинг берилиши ҳолати;

дипломлар, гувоҳномалар ва сертификатларнинг берилишини қайд этиш китобининг расмийлаштирилиши.



10-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


21. Мазкур Мезонлар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


22. Мазкур мезонлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти билан келишилган.


*) Бажарилиши шарт бўлган мезонлар.

Қолган мезонлар таълим ташкилотининг фаолияти бўйича хулоса беришда ҳисобга олинади.






Мезонларга

1-ИЛОВА



Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти бўйича

тўпланган умумий балларни ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ

Т/р

Соҳа


Мезонлар


Кўрсаткичлар


1.

Таълим-тарбия жараёниниг давлат талабларига мувофиқ ташкил этилганлиги

(105 баллгача)

1.1. Мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнининг ривожланиш соҳаларини интеграциялаштиришни ҳисобга олган ҳолда давлат талаблари ва давлат ўқув дастурига мувофиқ ташкил этилганлиги

(баҳолаш вазни-7%)

(максимал 35 балл)


Педагогнинг йиллик иш режаси мавжудлиги, таълим-тарбия жараёнининг йиллик мавзувий ва ҳафталик режасига мослиги ҳамда ижодий ёндошган ҳолда ташкил этилганлиги


Педагог томонидан иш журнали ва тарбияланувчилар қатновини қайд этиш журналининг юритилши


Педагог томонидан ривожланишнинг барча соҳаларини интеграциялаштирган ҳолда турли фаоллаштирувчи таълим усулларидан фойдаланилиши


Кун тартибининг мавжудлиги, режалаштирилган тадбир ва машғулотларнинг ўзаро мослашувини инобатга олган ҳолда кетма- кетликда ўтказилиши


Педагог томонидан ташкил этиладиган барча ҳаракатларнинг ўйин тарзда амалга оширилиши


Педагог томонидан тарбияланувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда хилма-хил фаолият (фаол фаолият, пассив фаолият, очиқ ҳавода ёки бинода)турларини режалаштирганлиги


Педагог томонидан фаолиятни режалаштиришда таълимий-тарбиявий мақсадларни ўзаро интеграциялаштирган ҳолда миллий-маданий ва тарихий қадриятларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги


1.2. Педагог томонидан ҳавфсиз, ривожлантирувчи ҳамда мотивацион муҳитни яратилганлиги

(баҳолаш вазни-8%)

(максимал 40 балл)


Педагог тарбияланувчиларни ўзаро мулоқотга қиришишга ундаганлиги


Педагог томонидан дўстона муҳит яратилганлиги ва мураккаб вазиятларни ҳал қилиш йўлларини топишга ўргата олганлиги


Педагог зарур ҳолатларда алоҳида хусусиятларга эга бўлган тарбияланувчилар учун муҳитни мослаштирганлиги


Педагогнинг тарбияланувчиларда ватанпарварлик ҳамда ўзига ишонч туйғуларини шакллантиришдаги ўрни


Педагог томонидани тарбияланувчиларга хаёт ҳавфсизлиги қоидаларига риоя этиш муҳимлигини тушунтирганлиги ва тарбияланувчиларнинг қоидаларга амал қилишини назорат қилганлиги


1.3. Педагог таълим-тарбия фаолиятини ташкил этишда тарбияланувчилар ҳақидаги маълумотларни инобатга олган ҳолда алоҳида ёндашганлиги

(баҳолаш вазни-6%)

(максимал 30 балл)

Педагог томонидан фаолият туридан қатъий назар жараёнда ҳар бир тарбияланувчининг иштирокини таъминлай олганлиги


Педагог томонидан тарбияланувчиларнинг ривожланиш харитасига якка тартибда ишлаш учун кузатув натижаларини қайд этиб борганлиги


Педагог ҳар бир тарбияланувчининг кучли ва кучсиз тарафларини билиши


Педагог томонидан ҳар бир тарбияланувчиларнинг эркин фикрлаши, хоҳиш ва муносабат билдиришлари учун имконият бериш муҳитини яратганлиги


Педагог тарбияланувчиларнинг ҳар қандай шароитда ҳам ўз ҳиссиётларини бошқара олишларига кўмак бериши


Педагог ҳар бир тарбияланувчининг дини, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши ва жинсидан қатъий назар ўзига хос ҳусусият ва салоҳиятларини намойиш этишлари учун ёрдам бериши


2.

Тарбияланувчиларнинг ривожланиш даражаси

(55 баллгача)


2.1. Педагог томонидан ҳар бир тарбияланувчининг ривожланиш даражаси ҳамда ютуқларининг мунтазам равишда кузатиб борилганлиги

(баҳолаш вазни-6%)

(максимал 30 балл)

Педагог ривожланиш соҳалари ёки мавзулар бўйича ҳар бир тарбияланувчининг иш намуналарини тарбияланувчилар портфолиосига жамлаб борганлиги


Педагог томонидан тарбияланувчиларнинг ривожланиш харитасига тарбияланувчиларнинг ютуқларини мунтазам равишда қайд этиб борганлиги


Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг турли кўрик-танлов ва мусобақлардаги иштирокининг қайд этиб борилганлиги


2.2. Тарбияланувчиларнинг ривожланиш харитасидаги натижалар билан кузатув кунидаги натижаларнинг ўзаро мутаносиблиги

(баҳолаш вазни-5%)

(максимал 25 балл)


Кузатувдаги тарбияланувчининг ривожланиш харитасида қайд этилган натижаларга мос равишда кўрсаткичларни бажара олиши


3.

Раҳбар ва тарбиячи-педагог кадрлар салоҳияти

(140 баллгача)


3.1. Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти бошқарувининг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилганлиги

(баҳолаш вазни-5%)

(максимал 25 балл)


Мактабгача таълим ташкилоти ҳужжатларининг мактабгача таълим тизимига оид бўлган амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ юритилганлиги


Мактабгача таълим ташкилоти йиллик режасининг мавжудлиги ҳамда унинг ижроси


3.2. Мактабгача таълим ташкилоти штат жадвали асосида кадрлар билан таъминланганлиги

(баҳолаш вазни-5%)

(максимал 25 балл)


Ходимлар сонининг штат бирлигига мувофиқлиги (штат жадвалида талаб этиладиган ходимлар билан тўлиқ таъминланганлиги)


3.3.Мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг лавозими бўйича малака талабларига мослиги.

(баҳолаш вазни-2%)

(максимал 10 балл)


Мактабгача таълим ташкилоти барча ходимларининг лавозимига кўра тегишли маълумотга эга эканлиги


Олий ва ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар билан таминланганлик ҳолати ҳамда педагог кадрлар сифат таркиби


3.4. Мактабгача таълим ташкилотида ходимларнинг тизимли равишда малака оширганлиги ҳамда касбий маҳоратини ривожлантириб борганлиги

(баҳолаш вазни-8%)

(максимал 40 балл)


Тасдиқланган йиллик режа асосида малака ошириш режасининг мавжудлиги ва ижроси


Ходимларнинг охирги марта малака оширганлиги хақида тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги


Мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашишнинг йўлга қўйилганлиги ва ёш мутахассисларнинг тажрибали педагогларга бириктирилганлиги


3.5. Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан йиллик ички баҳолашнинг ўтказиб борилиши

(баҳолаш вазни-8%)

(максимал балл 40 балл)


Мактабгача таълим ташкилоти томонидан ҳар ўқув йилида ички баҳолашнинг режалаштирилганлиги ва ўтказилганлиги


Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ютуқ ва камчиликларнинг аниқланганлиги ва хулосалар асосида камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар режасининг белгиланганлиги


Камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлар режасининг амалиётга тадбиқ этилганлиги


4.

Моддий-техник базанинг ҳолати ва тарбияланувчилар ривожланиши учун яратилган шароитлар

(75 баллгача)


4.1. Мактабгача таълим ташкилоти биносининг моддий-техник ҳолати, жойлашган ҳудуди ва мебель жиҳозларининг меъёр ва талабларга мослиги

(баҳолаш вазни-5%)

(максимал 25 балл)


Бинонинг сақланиш ҳолати, ҳудуди ва хоналарнинг амалдаги меъёр ва талабларига мувофиқлиги


Руйҳатдаги тарбияланувчилар сониннинг мактабгача таълим ташкилоти қувватига мослиги


Мактабгача таълим ташкилотида фавқулодда вазиятлар режасининг ишлаб чиқилганлиги


Мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида ободонлаштириш ишларининг олиб борилиши, ҳудуд ва хоналарнинг тозалиги


4.2. Мактабгача таълим ташкилотидаги бино, ҳудуд, иншоотлар ҳамда жиҳозларнинг давлат талабларининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга имкон берувчи таълим муҳитини яратишга қаратилганлиги

(баҳолаш вазни-6%)

(максимал 30 балл)


Ҳудуд ва хоналарда хавфсизлик қоидаларига риоя этилганлиги


Гуруҳларда асосий таълим йўналишлари бўйича камида бешта марказнинг мавжудлиги (давлат талаблари асосида)


Тарбияланувчилар учун ўйинчоқ ва материалларнинг мавжудлиги, тарбияланувчиларнинг улардан мақсадли ва мустақил фойдаланиш имкониятига эга эканлиги


Мактабгача таълим ташкилотининг жиҳозланиш ҳолати амалдаги меъёр ва талабларга ва тарбияланувчилар сонига мослиги


4.3. Миллий, маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминланганлик ҳолати

(баҳолаш вазни-4%)

(максимал 20 балл)


Мактабгача таълим ташкилотининг минимал талаблар асосида зарур спорт анжомлари, материал ва жиҳозлар, ўқув методик қўлланмалар, тарбияланувчилар учун бадиий адабиётлар, ривожлантирувчи ўйин ҳамда ўйинчоқлар билан таъминланганлиги


Мактабгача таълим ташкилотида мавжуд спорт анжомлар, ривожлантирувчи ўйинлар, ўйинчоқлар, тарбияланувчилар адабиёти, ўқув методик қўлланмаларнинг тарбияланувчилар учун қулай жойлашганлиги ва улардан давлат дастурининг бажарилишида мақсадли фойдаланилиши


Кичик кутубхоналарнинг ташкил этилганлиги ва педагогнинг адабиётлардан тарбияланувчиларни китобга бўлган муҳаббати ва ўқишга бўлган қизиқишини уйғотиш мақсадида фойдаланиши


5.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, эстетик талабларга риоя қилиниши ҳамда овқатлантириш сифати бўйича

(65 баллгача)

5.1. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар ҳамда ходимлар соғлиғини назорат қилишнинг тизимли равишда йўлга қўйилганлиги

(баҳолаш вазни-4%)

(максимал 20 балл)


Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг саломатлик ҳолати юзасидан мониторинг олиб борилиши


Мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари ва тасдиқловчи тиббий дафтарчаларининг мавжудлиги


Мактабгача таълим ташкилоти ходимларининг шахсий гигиена қоидаларига риоя этиши, ишга тоза кийим ва пойабзалда келиши, бош ва устки кийими ҳамда шахсий буюмларини махсус шкафда қолдириши ва бунга имконият яратилганлиги


5.2. Тарбияланувчиларда мустақил равишда ўз-ўзига хизмат ва шахсий гигиенага амал қилиш кўникмаларининг шакллантирилганлиги

(баҳолаш вазни-5%)

(максимал 25 балл)


Тарбияланувчиларга стол атрофида ўтириш маданиятининг сингдирилганлиги


Гуруҳларда тарбияланувчилар ўртасида навбатчилигининг ташкил этилганлиги


Тарбияланувчиларнинг мустақил равишда гигиена талабларига риоя қилиши, ёшига мос равишда ўз-ўзига хизмат қилиш кўникмаларига эга эканлиги


5.3. Овқатлантириш тизимининг мавжуд санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ташкил этилганлиги

(баҳолаш вазни-4%)

(максимал 20 балл)


Ошхона фаолиятининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосида ташкил этилганлиги


Мавсумий таомноманинг мавжудлиги


6.

Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича

(45 баллгача)


6.1. Мактабгача таълим ташкилотида ота-оналар билан ҳамкорликдаги ишлар ҳолати ҳамда ижтимоий сўровномалар натижалари

(баҳолаш вазни-5 %)

(максимал 25 балл)


Давлат дастурининг амалга оширилиши, педагоглар фаолияти, кўрсатилаётган хизматлар ҳамда овқатлантириш юзасидан ота-оналарнинг қониқишлари (сўровнома натижалари)


Педагог ва ота-оналар ўртасида маълумотлар алмашинувининг йўлга қўйилганлиги (маълумотлар доскаси)


Ота-оналар ёки оила аъзоларининг кўнгилли равишда таълим-тарбия жараёнидаги иштироки


6.2. Мактабгача таълим ташкилотида кузатув кенгаши фаолиятининг ташкил этилганлиги

(баҳолаш вазни-4 %)

(максимал 20 балл)


Кузатув кенгашининг тасдиқланган низом асосида ташкил этилганлиги ва фаолият юритиши


Кузатув кенгаши томонидан киритилган таклифлар асосида амалга оширилган ишлар


Ота-оналарнинг кузатув кенгашидаги ваколатлари ҳамда унинг фаолияти тўғрисида хабардорлиги


Ота-оналарнинг кузатув кенгаши фаолияти ҳақида фикр-мулоҳазалари


7.

Таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаш дастурларининг ижроси

(15 баллгача)


7.1. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг бошланғич таълимга тайёргарлиги ҳамда мослашуви юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолати

(баҳолаш вазни-3%)

(максимал 15 балл)


Мактабгача таълим ташкилотида умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режасининг мавжудлиги ҳамда белгиланган вазифалар ижроси


Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг мактабга тайёргарлик ҳолати юзасидан мониторинг таҳлилларининг мавжудлиги


Ўтказилган таҳлил натижалари юзасидан ота-оналарга маълумотларнинг бериб борилиши ҳолати


        

Изоҳ:

Ҳар бир мезон алоҳида баҳолаш вазнига эга. Тўлиқ бажарилган кўрсаткичларнинг ҳар бирига максимал 5 (қисман бажарилган бўлса 3, бажарилмаган бўлса 0) баҳо қўйилади. Мезонларнинг баллини аниқлаш учун кўрсаткичларнинг ўртача миқдори чиқарилиб, мезонларнинг баҳолаш вазнига кўпайтирилади.

Мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти ва таълим сифатини умумий баллини чиқариш учун мезонларнинг баллари жамланади ҳамда қуйидаги формула асосида фоизи чиқарилади:


N%=

100 x ФБ



500


Бунда:

N - Мактабгача таълим ташкилоти фаолиятининг ўрганиш натижаси- умумий баллининг фоизи;

ФБ - Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти баҳоланган ҳақиқий балли.






Мезонларга

2-ИЛОВА



Умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолияти

бўйича тўпланган умумий балларни ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ

Соҳа


Мезонлар


Кўрсаткичлар


1. Ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги (100 балл)

1.1. Таълим тури бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мактаб бошқарувига татбиқ этилган (20 балл)


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бажарилган (20 баллгача)


1.2. Мактабда таълим сифатини ривожлантириш бўйича истиқбол режаси мавжуд ва ижроси бажарилган (20 балл)


Мактабда таълим сифатини ривожлантириш бўйича истиқбол режаси ишлаб чиқилган (5 баллгача)


Мактабда таълим сифатини ривожлантириш бўйича истиқбол режасининг ижроси таъминланган (15 баллгача)


1.3. Мактаб директори, унинг ўринбосарлари, педагогик кенгаш, кузатув кенгаши ва услубий бирлашмалари режаси мавжуд ва ижроси амалда (20 балл)


Мактаб директори, унинг ўринбосарлари, педагогик кенгаш, кузатув кенгаши ва услубий бирлашмалари режаси ишлаб чиқилган (5 баллгача)


Мактаб директори, унинг ўринбосарлари, педагогик кенгаш, кузатув кенгаши ва услубий бирлашмаларнинг режасининг ижроси таъминланган (15 баллгача)


1.4. Мактаб фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ҳамкорлик ишлари (кузатув кенгаши, ота-оналар ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ишлаш самарадорлиги) олиб борилган (20 балл)


Мактабда ҳамкорлар (кузатув кенгаши, ота-оналар ҳамда манфаатдор идора ва ташкилотлар) билан амалга ошириладиган ишлар ташкил этилган (20 баллгача)


1.5. Мактабда сифатли таълим бериш учун қўшимча шароитлар яратилган (20 балл)


Педагогларнинг касбий ривожланиши ва малакасини ошириши учун шароитлар яратилган (8 баллгача)


Жамоа аъзоларининг қўшимча рағбатлантирилиши ташкил этилган (8 баллгача)


Ҳомийларни жалб этган ҳолда сифатли таълим-тарбия олиш учун қўшимча шароитлар яратилган (4 баллгача)


2. Таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги (100 балл)

2.1. Давлат таълим стандарти, таянч ўқув режалари, ўқув дастурлари ва фан ўқитувчиларининг ишчи тақвим-мавзуий режалари ҳамда дарс жадвалининг ўзаро мутаносиблиги (40 балл)


Ишчи тақвим-мавзуий режалари Давлат таълим стандарти, таянч ўқув режаси, ўқув дастури ва дарс жадвалига мутаносиб тайёрланган (40 баллгача)


Ишчи тақвим-мавзуий режалари Давлат таълим стандарти, таянч ўқув режаси, ўқув дастури ва дарс жадвалига мутаносиб тайёрланган фан ўқитувчиларининг сони умумий ўқитувчиларнинг:


86 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (35-40 баллгача)


71-85 фоиизни ташкил этади (29-34 баллгача)


56-70 фоизни ташкил этади (22-28 баллгача)


56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)


2.2. Тугалланган ўқув йилидаги 4, 9 ва 11-синф битирувчиларининг якуний давлат аттестацияларининг белгиланган муддатларда ўтказилганлиги (30 балл)


Тугалланган ўқув йилидаги 4, 9, 11-синф битирувчиларининг якуний давлат аттестациялари белгиланган муддатларда ўтказилган (30 баллгача)


Тугалланган ўқув йилидаги 4, 9, 11-синф битирувчиларининг фанлар кесимида якуний давлат аттестациясининг умумий натижаларига асосан ўқувчиларнинг билим самарадорлиги:


86 фоиз ва ундан кўпни ташкил этади (26-30 баллгача)


71-85 фоизни ташкил этади (22-25 баллгача)


56-70 фоизни ташкил этади (17-21 баллгача)


56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)


2.3. Дарс жадвалининг мавжудлиги, ўрнатилган тартибда тасдиқланганлиги, унда ўқув жараёнининг тўлиқ акс эттирилганлиги ва унинг амалиётга татбиқ этилганлиги (30 балл)


Дарс жадвалини тузишда ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, фанларнинг мураккаблик даражаси ва ўқитувчининг дарс юкламаси ҳисобга олинган (10 баллгача)


Дарс жадвали санитария қоидалари ва нормаларига мос равишда тузилган (5 баллгача)


Дарс жадвали илмий, методик, педагогик-психологик нуқтаи назардан тўғри тузилган (7 баллгача)


Синфлар кесимида фанлар ҳафта кунларига тўғри тақсимланган (4 баллгача)


Дарс жадвали тузишда ўқувчиларнинг максимал ўқув ҳажми инобатга олинган ҳолда хафта кунларига тенг тақсимланган (4 баллгача)


3. Ўқувчилар билим даражаларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги (300 балл)


3.1. Назорат ишларида қатнашган ўқувчилар ўзлаштириш даражасининг давлат таълим стандартларига мувофиқлиги (300 балл)


Назорат ишларида қатнашган ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси (200 баллгача):


86 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (171-200 баллгача)


71-85 фоизни ташкил этади (141-170 баллгача)


56-70 фоизни ташкил этади (110-140 баллгача)


56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)


Назорат ишларида қатнашган ўқувчилар билимининг сифат самарадорлиги ҳар бир фоиз учун 1 баллни ташкил этади (1-100 баллгача)


4. Ўқувчиларнинг дарслик ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси (100 балл)


4.1. Ўқувчиларнинг фанлар кесимида дарсликлар билан тўлиқ таъминланганлиги (35 балл)


Ўқувчилар фанлар кесимида дарсликлар билан тўлиқ таъминланган (35 баллгача)


2-11-синф ўқувчилари фанлар кесимида дарсликлар билан таъминланганлик даражаси:


99-100 фоизни ташкил этади (21-35 баллгача)


96-98 фоизни ташкил этади (1-20 баллгача)


96 фоиздан камини ташкил этади (0 балл)


4.2. Ўқитувчиларнинг методик қўлланмалар билан таъминланганлиги (5 балл)


Фан ўқитувчилари методик қўлланмалар билан тўлиқ таъминланган (5 баллгача)


4.3. Мактаб кутубхонасининг бадиий адабиётлар ва электрон ресурслар билан таъминланганлиги (20 балл)


Мактаб кутубхонасининг фонди ҳар бир ўқувчига нисбатан 5 та ва ундан кўпни ташкил этади (20 баллгача)


4.4. Ўқувчилар фойдаланиши учун кутубхонада шароитларнинг яратилганлиги (25 балл)


Мактаб кутубхонасида алоҳида ўқув зали ташкил этилган (10 баллгача)


Мактаб кутубхонаси электрон ресурслар билан таъминланган ва Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган (10 баллгача)


Мактаб кутубхонаси замонавий компьютер техникаси билан таъминланган (5 баллгача)


4.5. Ўқув-услубий ишларнинг режа асосида олиб борилганлиги ва бу борада фан ўқитувчилари билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги (15 балл)


Фан ойликлари доирасида кутубхонада кўргазма ва тадбирлар ташкил этилган (5 баллгача)


Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб этишга қаратилган тадбирлар (китоб тақдимоти, китоб марафони, муаллифлар билан учрашув ва бошқалар) ташкил этилган (5 баллгача)


Фан ўқитувчилари билан ҳамкорлик ишлари мунтазам йўлга қўйилган (5 баллгача)


5. Педагог кадрлар салоҳияти (200 балл)

5.1. Мактабнинг педагог кадрлар билан тўлиқ таъминланганлиги (50 балл)


Мактаб фан ўқитувчилари билан таъминланганлиги (50 баллгача):


96 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (36-50 баллгача)


86-95 фоизни ташкил этади (28-35 баллгача)


86 фоиздан камини ташкил этади (0 балл)


5.2. Мактабнинг салоҳиятли педагог кадрлар билан таъминланганлиги (50 балл)


Мактабнинг биринчи, иккинчи ва олий тоифали, илмий даражага эга бўлган ҳамда халқаро миқёсда фаолият кўрсатувчи педагоглар билан таъминланганлиги (50 баллгача):


86 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (43-50 баллгача)


71-85 фоизни ташкил этади (36-42 баллгача)


56-70 фоизни ташкил этади (28-35 баллгача)


56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)


5.3. Ўқитувчиларнинг дарс ўтиш жараёни дарс ишланмасидаги технологик харитага мос келиши (50 балл)


Ўқитувчилар технологик харитасининг дарс ўтиш жараёнига мос келиши (50 баллгача):


86 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (43-50 баллгача)


71-85 фоизни ташкил этади (36-42 баллгача)


56-70 фоизни ташкил этади (28-35 баллгача)


56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)


5.4. Ўқитувчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш ҳолати (50 балл)


Ўқитувчилар Интернет жаҳон ахборот тармоғи ҳамда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланади (50 баллгача)


Ўқитувчиларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоқлари ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш салоҳиятини аниқлаш юзасидан ўтказилган офлайн тест натижалари:


86 фоиз ва ундан кўпини ташкил этади (43-50 баллгача)


71-85 фоизни ташкил этади (36-42 баллгача)


56-70 фоизни ташкил этади (28-35 баллгача)


56 фоиздан камни ташкил этади (0 балл)


6. Таълим жараёнига замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги (100 балл)

6.1. Дарснинг технологик харитаси тузилишида ўқитиш услубларининг интерактив усуллари ва замонавий ахборот технологияларининг инобатга олинганлиги (50 балл)


Технологик харитада замонавий ўқитиш услублари ва ахборот технологиялари тадбиқ этилган (25 баллгача)


Технологик харитада электрон ўқув ресурслари тадбиқ этилган (25 баллгача)


6.2. Намунавий ўқув дастури ва ўқув-мавзуий режаларда тавсия этилган лаборатория ишларининг ишчи тақвим-мавзуий режаларга киритилганлиги ҳамда бажарилган лаборатория ишларининг сони синф журналида қайд этилганлиги (50 балл)


Намунавий ўқув дастуридаги лаборатория сони ишчи тақвим-мавзуий режа ҳамда синф журналида қайд этилган лабораториялар сонига мутаносиб (25 баллгача)


Лаборатория ишлари режа асосида мунтазам ўтказилган (25 баллгача)


7. Моддий-техник таъминоти (100 балл)

7.1. Мактаб биноси ва ҳудудида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлиги (50 балл)


Мактаб ҳудуди тўлиқ ўралган (20 баллгача)


Мактабда видеокузатув йўлга қўйилган (10 баллгача)


Мактаб ёнғин хавфсизлиги бўйича жиҳоз ва ускуналар билан таъминланган (10 баллгача)


Мактабда электр жиҳозларининг хавфсизлиги таъминланган (10 баллгача)


7.2.Мактабда ўқув жараёни учун қулайликлар яратилганлиги (50 балл)


Мактаб коммуникация алоқа воситалари билан таъминланган (10 баллгача)


Мактаб ёритиш тизими билан тўлиқ таъминланган (10 баллгача)


Мактаб ўқув мебели, ўқув кўргазмали қуроллар, ўқув-техник воситалар ва жиҳозлар билан таъминланган (10 баллгача)


Мактаб ошхонаси зарур жиҳозлар билан таъминланган (10 баллгача)


Мактабда спорт зали ва спорт майдончалари мавжуд ҳамда улар инвентарлар билан таъминланган (10 баллгача)


8. Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сифати (100 балл)

8.1. Мустақил фикрлайдиган, маънан етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган маънавий-маърифий ишлар режасининг бажарилганлиги (40 балл)


Маънавий-маърифий ишлар бўйича тасдиқланган режа мавжуд бўлиб, долзарб масалалар киритилган (20 баллгача)


Маънавий-маърифий ишлари режасининг ижроси бажарилган (20 баллгача)


8.2. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитларнинг яратилганлиги (40 балл)


Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича тўгараклар жадвали ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (10 баллгача)


Тўгараклар жадвал асосида ташкил қилинган (10 баллгача)


Тўгаракларда ўқувчилар мунтазам иштирок этган (10 баллгача)


Ўқувчилар ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилган (10 баллгача)


8.3. Ўқувчиларнинг кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида эришган натижалари (20 балл)


Ўқувчиларнинг халқаро, Республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсдаги кўрик-танлов ва спорт мусобақаларида натижаларга эришган (20 баллгача)


9. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг ва уларга касбий таълим берилишининг сифати (100 балл)

9.1. Мактабда ўқувчиларни касбга йўналтириш ишларининг олиб борилганлиги (40 балл)


Ўқувчиларни касбга йўналтириш машғулотлари олиб борилган (15 баллгача)


Мактабда касбга йўналтириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари йўлга қўйилган (15 баллгача)


Машғулотларни ўтишда ҳудуддаги касбларга бўлган эҳтиёжлар инобатга олинган (10 баллгача)


9.2. Ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишларини аниқлаш юзасидан сўровнома ўтказилганлиги (30 балл)


Ўқувчиларнинг касбга бўлган қизиқишларини аниқлаш юзасидан барча синфлардан сўровномалар ўтказилган (15 баллгача)


Ўтказилган сўровномалар натижалари таҳлил қилинган ҳамда бу борада ўқувчилар билан индивидуал тарзда амалий ишлар олиб борилган (15 баллгача)


9.3. Технология хоналарининг мавжудлиги ва машғулотларни ўтказиш учун шароитларнинг яратилганлиги ва самарали фойдаланилиши (30 балл)


Мактаб Технология фани хоналари билан таъминланган (10 баллгача)


Амалий машғулотларни ўтказиш учун шароитлар яратилган (10 баллгача)


Амалий машғулотларни ўтишда яратилган шароитлардан самарали фойдаланилади (10 баллгача)


10. Халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этиш ҳолати ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи (30 балл)


10.1. Мактабдаги халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этган ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи (30 балл)


Мактаб ўқувчилари халқаро ва республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсдаги фан олимпиадаларида иштирок этган ва уларда совриндор бўлганлар салмоғи (30 баллгача)


11. Рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланилиш сифати (100 балл)


11.1. Мактабда билим сифати мониторингининг ташкил этилганлиги (30 балл)


Мактабда мониторинг гуруҳи ташкил этилган (10 баллгача)


Мониторинг гуруҳи иш режаси ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган (10 баллгача)


Мактабда мониторинг экрани ташкил этилган (10 баллгача)


11.2. Ўқувчи ва битирувчиларнинг синфлар кесимида ўқув фанларидан тўплаган рейтинг баллари мониторингининг жорий этилганлиги (30 балл)


Ўқувчи ва битирувчиларнинг синфлар кесимида ўқув фанларидан тўплаган рейтинг балларининг мониторинги жорий этилган (20 баллгача)


Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўртача рейтинг бали 4,25 ва ундан юқорини ташкил этади (20 баллгача)


Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўртача рейтинг бали 3,56 дан 4,24 баллгача ташкил этади (15 баллгача)


Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўртача рейтинг бали 2,8 дан 3,55 баллгача ташкил этади (10 баллгача)


Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўртача рейтинг бали 2,7 ва ундан камни ташкил этади (0 баллгача)


Мактабда фанлар ва синфлар кесимида чораклик, ярим йиллик ва йиллик баҳолари таҳлил қилинган (10 баллгача)


11.3. Ўқувчилар билимини рейтинг тизимида баҳолаш сифатининг белгиланган мезон ва меъёрларга мослиги (40 балл)


Фанлар бўйича назорат ишлари (жорий, оралиқ, босқичли, якуний) белгиланган муддатлар ва талаблар асосида ўтказилган (20 баллгача)


Ўқувчиларнинг ўқув йили давомида назорат турлари бўйича олган баллари ҳамда йиллик (якуний) баҳолари асосида ҳар бир ўқув фанидан йиллик рейтинг кўрсаткичи аниқланган (20 баллгача)


12. Битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириши ҳолати (20 балл)


12.1. Олий таълим ташкилотларига кириш учун ҳужжат топширган мактаб битирувчиларининг натижалари (20 балл)


Олий таълим ташкилотларига кириш учун ҳужжат топширган битирувчиларнинг ҳар беш фоизи учун 1 баллдан берилади (20 баллгача)


13. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилоти фаолияти юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари (150 балл)


13.1. Мактаб директорининг фаолияти юзасидан педагог-ходимлар ўртасида ҳамда мактабдаги таълим сифати юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида ўтказилган сўровномаларнинг натижалари (150 балл)


Мактаб директорининг фаолияти юзасидан педагог-ходимлар ўртасида (75 баллгача) ҳамда мактабдаги таълим сифати юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари (75 баллгача) ўртасида ўтказилган сўровномалар натижалари асосида (ҳар бир фоизига 1 баллдан) (150 баллгача)


           

Изоҳ: Ҳар бир мезон бўйича қўйилган талаб тўлиқ бажарилганда унинг учун белгиланган энг юқори балл, қисман бажарилганда энг юқори баллнинг тенг ярми, умуман бажарилмаганда 0(қийматсиз) балл берилади.






Мезонларга

3-ИЛОВА



Ўрта-махсус таълим ташкилотлари фаолияти

бўйича тўпланган умумий балларни ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ

Т/р

СОҲА


МЕЗОНЛАР


1.

Ташкилий-бошқарув фаолияти самарадорлиги бўйича

(30 баллгача)


таълим тури бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Академик лицей бошқарувига татбиқ этилганлиги (5 баллгача)


Академик лицей фаолияти тўғрисида маълумотлар базаси мавжудлиги ва уларнинг тизимли таҳлил қилинганлиги (3 баллгача)


Академик лицей истиқбол режасининг тегишли олий таълим ташкилоти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги, унда аниқ мақсад ва вазифалар, уларни бажариш муддатлари, масъуллар белгиланганлиги ҳамда ижро мониторингининг юритилганлиги (4 баллгача)


Академик лицей директори, ўринбосарлари иш режалари, педагогик кенгаш режасининг мавжудлиги ва уларни академик лицейнинг истиқбол режасига мос равишда ишлаб чиқилганлиги ҳамда ижроси юзасидан ҳисоботларнинг юритилиши (4 баллгача)


Академик лицей бошқариш тизимини яхшилаш бўйича педагог ходимлар ҳамда таълим сифати юзасидан ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўртасида сўровномалар ўтказилганлиги (4 баллгача)


Академик лицейда шароитларни яхшилаш учун ҳомийлар маблағларининг жалб этилганлиги (4 баллгача)


Бириктирилган ва бошқа олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлиги, шартномаларнинг тузилганлиги ва уларнинг бажарилганлиги (4 баллгача)


Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилганлиги (2 баллгача)


2.

Таълим жараёнига давлат таълим стандартларининг жорий этилганлиги бўйича

(100 баллгача)

Таълим йўналиши бўйича тасдиқланган таълим стандарти, намунавий ва ишчи ўқув режалар, фанлар бўйича намунавий ва ишчи ўқув дастурларининг мавжудлиги (30 баллгача)


Ишчи ўқув режанинг намунавий ўқув режага мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (25 баллгача)


Фанлар бўйича ишчи ўқув дастурларининг намунавий ўқув дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (30 баллгача)


Дарс жадвалининг ишчи ўқув режага мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (10 баллгача)


Ўқув машғулотлар журналларининг белгиланган тартибга мувофиқ юритилиши (5 баллгача)


3.

Ўқувчиларнинг дарслик ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси бўйича

(60 баллгача)


Фанларнинг ўқув адабиётлари билан таъминланганлиги (50 баллгача)


Академик лицей ахборот-ресурс марказида (кутубхонасида) зарурий дарслик, бадиий адабиёт ва электрон дарсликларнинг мавжудлиги (5 баллгача)


Ўқувчиларнинг ахборот-ресурс марказидан (кутубхонасидан) фойдаланишлари учун шарт-шароитларнинг яратилганлиги (5 баллгача)


4.

Педагог кадрлар салоҳияти бўйича (100 баллгача)

Таълим йўналиши ўқув режасидаги барча фанларнинг педагог кадрлар билан таъминланганлиги (10 баллгача)


Педагог кадрлар таянч маълумотининг дарс бераётган фанларига мослиги (80 баллгача)


Илмий даражага ва тоифага эга, шунингдек ўқув адабиётлари нашр этган раҳбар ва педагоглар салмоғи (4 баллгача)


Педагог кадрлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимининг мавжудлиги ва у асосида моддий ва маънавий рағбатлантиришнинг ташкил этилганлиги (3 баллгача)


Педагог кадрларнинг белгиланган муддатларда малакасини оширганлиги (3 баллгача)


5.

Таълим жараёнига замонавий ўқитиш усуллари ва ахборот технологияларининг жорий этилганлиги бўйича

(20 баллгача)


Ўқув-тарбиявий жараёнига замонавий ўқитиш услублари ва технологияларининг жорий этилиши (7 баллгача)


компьютерлар билан таъминланиши ва улардан фойдаланиш ҳолати (7 баллгача)


таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши (6 баллгача)


6.

Моддий-техник таъминоти бўйича (80 баллгача)


Физика, кимё ва биология фанлари учун лаборатория хоналарининг мавжудлиги ва жиҳозланиши (реактив моддалар билан таъминланганлиги), лаборатория ишларининг бажарилиши ва методик кўрсатмалар билан таъминланганлиги (70 баллгача)


Ўқув хоналарининг ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланганлиги (2 баллгача)


Таълим жараёнини ташкил этиш учун зарурий жиҳозларнинг етарлилиги (4 баллгача)


Маъмурий ва услубий хоналарнинг ҳолати ва уларнинг мебель ва техник воситалар билан жиҳозланганлиги (2 баллгача)


Спорт зали ва майдонларнинг мавжудлиги, спорт инвентарлари билан таъминланганлиги амалдаги меъёрий талабларга мослиги (2 баллгача)


7.

Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш сифати бўйича

(20 баллгача)


Маънавий-маърифий ишлар режасининг мавжудлиги, мазмуни ҳамда унда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши (10 баллгача)


Маънавий-маърифий йўналишдаги кўрик-танловларда эришилган натижалар (4 баллгача)


Ётоқхонада маънавий-маърифий йўналишдаги ишларнинг ташкил этилганлиги (4 баллгача)


Ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлаш самарадорлиги (2 баллгача)


8.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишларининг ва уларга касбий таълим берилишининг сифати бўйича

(20 баллгача)


Ўқувчилар қабулини ташкил этиш, иқтидорли ўқувчиларни танлаб олиш (селекция) бўйича ишларнинг олиб борилганлиги (15 баллгача)


Академик лицей битирувчиларига касбий таълим берилишининг сифати (5 баллгача)


9.

Халқаро ва республика фан олимпиадаларида иштирок этиш ҳолати ва уларда совриндор бўлган ўқувчилар салмоғи бўйича республика ва халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, бадиий-ижодий танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаган ўқувчилар салмоғи ва уларнинг рағбатлантирилганлиги

(20 баллгача)


10.

Рейтинг баҳолаш тизимининг қўлланилиш сифати бўйича

(20 баллгача)


Рейтинг баҳолаш тизимининг белгиланган мезон ва меъёрларга асосан амалга оширилиши (15 баллгача)


Ўқувчиларнинг гуруҳлар кесимида ўқув фанларидан тўплаган рейтинг баллари мониторинги (5 баллгача)


11.

Битирувчиларнинг олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳолати бўйича (сўнгги икки йиллик динамикаси таҳлили асосида)

(20 баллгача)


12.

Академик лицей фаолияти юзасидан ўтказилган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича ўқувчи ва ўқитувчилар учун академик лицейда раҳбарият томонидан яратилган шароит, дарсларнинг ташкил этилиши (сўровнома асосида)

(10 баллгача)


   

Изоҳ: Ҳар бир мезон бўйича қўйилган талаб тўлиқ бажарилганда унинг учун белгиланган энг юқори балл, қисман бажарилганда энг юқори баллнинг тенг ярми, умуман бажарилмаганда 0 (қийматсиз) балл берилади.






Мезонларга

4-ИЛОВА



Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари фаолияти

бўйича тўпланган умумий балларни ҳисоблаш

МЕТОДИКАСИ

Т/р

СОҲА


МЕЗОНЛАР


Мусиқа ва санъат таълими ташкилотлари

1.

Таълим жараёнига давлат талабларининг жорий этилганлиги бўйича

(200 баллгача)

Йўналишлар ва фанлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари ҳамда ўқув соат режалари асосида давлат талабларининг бажарилганлиги (30 балл)


Ўқувчиларнинг шахсий иш режалари, ўқитувчиларнинг тақвим ва мавзуий режалари, шунингдек бўлим мудирлари ҳужжатларининг юритилганлиги (30 балл)


Ўқувчиларнинг дарс машғулотларидаги иштироки (20 балл)


Шакллантирилган рўйхат бўйича мусиқа ва санъат таълими ташкилотлари ҳужжатларининг юритилганлиги (50 балл)


Мусиқа ва санъат таълими ташкилотлари ўқувчиларининг ушбу мактабга қабул қилинишидан битирув синфига қадар узлуксиз таълим олганлиги (30 балл)


Мусиқа ва санъат таълими ташкилотларини бошқариш ва сифатли таълим бериш шароитларини яхшилаш бўйича ота-оналар, кузатув кенгаши ва ҳомийлар билан ҳамкорлик ишларининг йўлга қўйилганлиги (40 балл)


2.

Таълим олувчилар билим даражаларининг давлат талабларига мувофиқлиги бўйича (200 баллгача)


3.

Ўқув-методик ишларнинг олиб борилиши ва ўқувчиларнинг чолғулар, ноталар ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлиги даражаси

(100 баллгача)


Мусиқа ва санъат таълими ташкилотларида очиқ дарслар, маҳорат дарслари, семинарлар, конференция ва бошқа тадбирлар ўтказилганлиги ҳамда уларда педагог ходимлар иштирок этганлиги (35 балл)


Ўқитувчилар томонидан таълим бериш жараёнида ўқувчилар билан якка тартибда иш олиб борилганлиги (30 балл)


Ўқитувчилар томонидан дарс машғулотларини ўтишда интерфаол усуллар ва замонавий ахборот технологияларидан фойдаланилганлиги (25 балл)


Ўқувчиларнинг чолғулар, ноталар ҳамда методик қўлланмалар билан таъминланганлиги (10 балл)


4.

Маданий-оммавий тадбирларнинг ташкил этилиши ҳолати бўйича (200 баллгача)


Маданий-оммавий тадбирларда (концерт, танлов, фестиваль, кўргазма ва олимпиада-викториналарнинг мактаб, туман (шаҳар), республика, халқаро босқичлари) ўқувчиларнинг иштирок этганлиги (110 балл)


Бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирлар ташкил этилганлиги (90 балл)


5.

Педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва педагог кадрлар салоҳияти бўйича

(200 баллгача)


Педагог ходимлар таркиби ва малакасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (100 балл)


Ўқитувчиларнинг белгиланган муддатларда ўз малакасини оширганлиги (100 балл)


6.

Моддий-техник таъминоти ва унинг таълим йўналишларига мослиги бўйича

(100 баллгача)


Таълим ташкилоти биноси ва ҳудудида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлик ҳолати (50 балл)


ўқув хоналарининг моддий-техник таъминоти (50 балл)


Болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотлари

1.

Спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув машғулотларининг давлат талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқлиги бўйича

(200 баллгача)


Таълим ташкилоти машғулот жадваллари ва тренерларнинг иш режаларининг давлат талабларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги (100 балл)


Машғулот жараёнига интерфаол усуллар татбиқ қилинганлиги (40 балл)


Тренерларнинг машғулот жараёнида спортчилар билан якка тартибда иш олиб борганлиги (60 балл)


2.

Спорт мусобақаларини ўтказиш календарь режасининг тузилганлиги ва унинг бажарилиши ҳолати бўйича (50 баллгача)


3.

Педагог кадрлар ва тренерлар билан таъминланганлик даражаси бўйича

(200 баллгача)


Тренерлар таркиби ва малакасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (125 балл)


Тренерларнинг белгиланган муддатларда ўз малакасини оширганлиги (75 балл)


4.

Спорт турлари бўйича спорт базасининг мавжудлиги, спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланганлик даражаси бўйича

(150 баллгача)


Болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотлари биноси ва ҳудудида ўқувчилар учун хавфсиз ва қулай шароит яратилганлик ҳолати (70 балл)


Болалар-ўсмирлар спорти таълим ташкилотининг спорт турлари бўйича инвентарь ва техник жиҳозлар билан таъминланганлиги (30 балл)


Спорт турлари бўйича услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси (50 балл)


5.

Спорт таълим ташкилоти терма жамоасининг халқаро, республика ва ҳудудий спорт мусобақаларида эришган натижалари бўйича (100 баллгача)


6.

Спорт таълим ташкилотида ташкил этилган спорт тадбирлари таҳлили бўйича (30 баллгача)


Ташкил этилган спорт тадбирлари сони (15 балл)


Ташкил этилган спорт тадбирларида қатнашувчилар сони (15 балл)


7.

Спорт турлари бўйича ўқув-методик адабиётлар билан таъминланганлик даражаси бўйича спорт турлари бўйича услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражаси (20 балл)


8.

Таълим олувчиларни спорт тайёрлов гуруҳининг кейинги босқичларида сақлаб қолиш мониторинги бўйича

(100 баллгача)


Спорт тайёрлов гуруҳларининг шакллантирилиши ҳолати (60 балл)


Таълим ташкилоти спортчиларини спорт тайёрлов гуруҳининг кейинги босқичларида сақлаб қолиш ҳолати (40 балл)


9.

Ўқувчи-ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилишнинг ҳолати бўйича (50 баллгача)


Бошқа мактабдан ташқари таълим ташкилотлари

1.

Таълим олувчилар билим даражаларининг давлат талабларига мувофиқлиги бўйича (100 баллгача)


2.

Маданий-оммавий тадбирларнинг самарадорлиги бўйича

(100 баллгача)


Маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш юзасидан амалга оширилган ишлар (30 балл)


Ўтказилган маданий-оммавий тадбирлар ва эришилган натижалари (70 балл)


3.

Мактабдан ташқари таълим ташкилотининг таълим соҳасига мос жиҳозланиши ва улардан фойдаланиш даражаси бўйича (100 баллгача)


4.

Педагог кадрлар билан таъминланганлик даражаси ва педагог кадрлар салоҳияти бўйича

(100 баллгача)


Педагог кадрлар таркиби ва малакасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги (60 балл)


Педагог кадрларнинг мунтазам равишда ўз малакасини оширганлиги (40 балл)


     

Изоҳ: Ҳар бир мезон бўйича қўйилган талаб тўлиқ бажарилганда унинг учун белгиланган энг юқори балл, қисман бажарилганда энг юқори баллнинг тенг ярми, умуман бажарилмаганда 0 (қийматсиз) балл берилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 февраль, 4-сон, 36-модда















































Время: 0.0085
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск