ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Тураржой ва нотурар жойларнинг олди-сотдиси, ижараси, алмаштирилиши ва улар билан боғлиқ бошқа битимлар. Риэлторлик фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2020 й. 39-сон "Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2020 й.

N 39




УЙ-ЖОЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА

ЭҲТИЁЖМАНД МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИГА

КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАРДАН ХОНАДОНЛАР

АЖРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида" 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларининг уй-жой шароитини яхшилаш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида" 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармонига асосан:

уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда уй-жойлар қурилиши бўйича давлат дастурларининг ижроси доирасида кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилиши;

2021 йил ва кейинги йилларда уй-жойлар қуриш параметрларини шакллантиришда уларга уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантлари учун кўп квартирали уйлардан хонадонлар киритилиши белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар:

2-иловага асосан 2020 йил шаҳарларда янги тартибга мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва субсидиялар тўлашнинг мақсадли мўлжаллари;

7-иловага асосан 2020 йилда "Қишлок қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида қишлоқ жойларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуришнинг асосий параметрлари;

8-иловага асосан 2020 йилда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуришнинг асосий параметрлари тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) мақсадли давлат дастурлари доирасида "Қишлок қурилиш инвест" ИК" МЧЖ ҳамда "Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИК" МЧЖ иштирокида қуриладиган уй-жойлар бўйича:

меҳнат мигрантларига уй-жойлар ҳарид қилиш учун ипотека кредитлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон Фармони шартларига мувофиқ ажратилади;

меҳнат мигрантлари томонидан уй-жойлар харид қилинишида бошланғич бадал миқдорини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 18 июлдаги ПҚ-3863-сон қарори асосида белгиланган шартлар татбиқ этилади;

туман (шаҳар)ларда кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга белгиланган тақсимотга, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилади;

б) бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида меҳнат мигрантлари томонидан уй-жойлар харид қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига талаб этиладиган уй-жойларнинг рўйхатини шакллантириб, уй-жойлар қурилиши бўйича келгуси йилга мўлжалланган давлат дастурларига белгиланган тартибда киритиш учун Иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим этиб борсин.

5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларининг уй-жой билан таъминланишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 январь






























Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск