Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2020 й. 45-сон "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2020 й.

N 45




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 октябрдаги ПҚ-4486-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Агентлик асосий вазифалари этиб белгилансин:

сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини аниқлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

сув хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари, грантлари ва техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилишда иштирок этиш;

сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни, шу жумладан хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш ҳамда мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва бош пудрат ташкилотларини тендер савдолари асосида аниқлашни ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштиришни назорат қилиш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредитлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тендер савдолари асосида бош пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш ҳамда тегишли шартномалар расмийлаштирилишини ташкил қилиш;

лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тизимли мониторинг юритиш, шунингдек, буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш, лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида юзага келган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;

илмий ва илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ишлари қийматининг ҳисоб-китобига лойиҳа-қидирув ишлари умумий қийматининг 10 фоизигача миқдорда мажбурий тартибда қўшимча маблағлар киритилишини амалиётга жорий этиш;

лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ҳамда "Сувқурилишинвест" ДУКлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш доирасида юзага келган муаммоларни бартараф қилишга кўмаклашиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки, Агентлик аппарати фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро грантлар ва техник кўмаклашиш маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг таркибига кирувчи сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажарувчи "Сувқурилишинвест" давлат унитар корхоналари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар "Сувқурилишинвест" давлат унитар корхоналари асосий вазифалари этиб белгилансин:

сув хўжалигини объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни аниқлаш, уларнинг йиллик, қисқа ва узоқ муддатли ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

тасдиқланган инвестиция дастурлари ва марказлаштирилган манбаларнинг ажратилган лимитлари асосида сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини ташкил қилиш;

сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқишни, экспертизадан ўтказишни ва бош пудрат ташкилотларини тендер савдолари асосида аниқлашни ташкил қилиш ҳамда тегишли шартномаларни расмийлаштириш;

сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳа-қидирув ишларини белгиланган тартибда илмий-техник жиҳатдан кузатишни ташкил қилиш;

лойиҳа ечимларининг самарадорлигини ва ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишни ҳамда архитектура ва шаҳарсозлик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини ҳамда пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига амал қилишни назорат қилишни таъминлаш, шунингдек, лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг юритиш;

инвестиция дастури прогнозларини ўз вақтида ижросини, сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш- тиклаш бўйича лойиҳаларнинг сифатли бажарилишини ҳамда якунланган ишларни белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилишни таъминлаш.


6. Агентлик ҳузурида Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг сув хўжалиги бўйича инвестиция лойиҳалари негизида алоҳида юридик шахслар сифатида:

ходимларнинг умумий чекланган сони 42 та штат бирлигидан иборат Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;

ходимларнинг умумий чекланган сони 17 та штат бирлигидан иборат Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;

ходимларнинг умумий чекланган сони 20 та штат бирлигидан иборат Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ташкил этилсин.

Халқаро молия институтлари ёки хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳалар Агентлик ҳузурида янги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларини ташкил этиш ёки мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг умумий чекланган сонига белгиланган тартибда ўзгартириш киритиш орқали амалга оширилади.


7. Белгилансинки, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари юзасидан:

"Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш" ва "Фарғона водийсида сув ресурсларини бошқариш. 2-фаза" лойиҳалари бўйича - Жаҳон банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;

"Аму-Бухоро ирригация тизимини тиклаш" ва "Навоий вилоятидаги "Навоий" ва "Учқара" насос станцияларини реконструкция қилиш" лойиҳалари бўйича - Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи;

"Хоразм вилоятининг Тошсақа тизимидаги магистрал суғориш каналларини тиклаш", "Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғққапчигай каналлар тизимини реконструкция қилиш)" ва "Қарши насос станциялари каскадини капитал- қайта тиклаш. 3-фаза" лойиҳалари бўйича - Араб мувофиқлаштириш гуруҳи лойиҳаларини амалга ошириш гуруҳи ҳуқуқий ворис ҳисобланади.


8. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолияти халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

"Сувқурилишинвест" давлат унитар корхоналари муҳандис-техник ходимлари сони ҳар йили капитал қўйилмалар ҳажмига қараб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда аниқлаштирилади.


9. Агентлик бир ой муддатда ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг таъсис ҳужжатлари тасдиқланишини ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


10. Агентлик Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига тегишли Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй "А" бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот-таҳлил ва ресурс марказига тегишли Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Лабзак кўчаси, 1А-уй, А блоки (2 ва 3-қаватлар) манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин. Бунда барча коммунал ва жорий тўловлар билан боғлиқ харажатлар лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари маблағлари ҳисобидан қопланади.


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни унинг буюртмалари бўйича белгиланган тартибда зарур телефон алоқаси, шу жумладан ҳукумат алоқа тизими билан, шунингдек, унинг кенг полосали Интернет тармоғига уланишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 29 январдаги

45-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш

агентлигининг таркибига кирувчи сув хўжалиги объектларини

қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини

амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажарувчи

"Сувқурилишинвест" давлат унитар корхоналари

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи


Бошқарув ходимларининг

сони*, киши


1.

"Қорақалпоғистонсувқурилишинвест" ДУК


35

2.

"Андижонсувқурилишинвест" ДУК


34

3.

"Бухоросувқурилишинвест" ДУК


35

4.

"Жиззахсувқурилишинвест" ДУК


31

5.

"Қашкадарёсувқурилишинвест" ДУК


34

6.

"Навоийсувқурилишинвест" ДУК


22

7.

"Намангансувқурилишинвест" ДУК


33

8.

"Самарқандсувқурилишинвест" ДУК


31

9.

"Сурхондарёсувқурилишинвест" ДУК


28

10.

"Сирдарёсувқурилишинвест" ДУК


39

11.

"Тошкентсувқурилишинвест" ДУК


30

12.

"Фарғонасувқурилишинвест" ДУК


39

13.

"Питнаксувқурилишинвест" ДУК


12

14.

"Хоразмсувқурилишинвест" ДУК


26


Жами:


429

             

*) Бошқарув ходимларининг чекланган сонига Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ҳар йили капитал қуйилмалар ҳажмига ҳамда объектлар сонига қараб аниқлик киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 январь



































Время: 0.1574
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск