ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган "М" ва "N" тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.01.2020 й. 50-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 январдаги

50-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган

"М" ва "N" тоифалардаги ғилдиракли янги

транспорт воситаларининг экологик тоифа

талабларига мувофиқлигини экологик

сертификатлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган Евро-4 экологик тоифа (кейинги ўринларда экологик стандарт деб аталади) талабларига мос келадиган "М" ва "N" тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш тартибини белгилайди.


2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ғилдиракли транспорт воситалари - йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш ҳамда махсус ишларни бажариш учун мўлжалланган автомобиллар, шатакка олувчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар;


ғилдиракли транспорт воситаларидан ташламалар - ички ёнув двигателларининг ишлаши натижасида ажралиб чиқадиган (углерод оксиди, углеводородлар, азот оксидлари ва дисперс зарралар) чиқинди газлар ва ғилдиракли транспорт воситаларининг ёқилғисидан чиқадиган буғлардан иборат зарарли (ифлослантирувчи) моддалар;


дизель - сиқилиши натижасида ёниш тамойилига асосланган двигатель;


ифлослантирувчи модда - атроф муҳит ва инсон соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган модда;


ариза берувчи - юридик ёки жисмоний шахс;


техник эксперт - мувофиқликни баҳолаш соҳасида ишни, жараённи ёки фаолиятни ташкил этиш билан боғлиқ махсус билим ва тажрибага эга бўлган жисмоний шахс;


ички ёнув двигатели - бензин ёки газ ёнилғисида ишлайдиган, мажбурий тартибда учқун ёрдамида ёқиладиган двигатель;


синов цикли - двигателни маълум бир айланиш частотаси ва моменти билан барқарор ва вақтинчалик шароитларда бажариладиган синовлар кетма-кетлиги;


ғилдиракли янги транспорт воситаси - ишлаб чиқарилган кундан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт ўтмаган ғилдиракли транспорт воситаси;


экологик сертификатлаш органи - Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги газ, бензин ва дизель двигателлари билан жиҳозланган ҳамда экологик стандартдан паст бўлмаган экологик тоифа меъёрларига мос келадиган "М" ва "N" тоифалардаги ғилдиракли транспорт воситаларини экологик сертификатлаш ишларини олиб борадиган экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мувофиқликни баҳолаш органи;


"М" тоифадаги ғилдиракли транспорт воситалари - камида тўртта ғилдираги мавжуд бўлган йўловчи ташишда ишлатиладиган механик ғилдиракли янги транспорт воситалари, шунингдек, ҳайдовчининг жойидан ташқари саккизтадан ошмаган ўриндиқлар билан таъминланган, йўловчи ташишда ишлатиладиган автобуслар, микроавтобуслар, махсус йўловчи ғилдиракли транспорт воситалари, электродвигателлар билан жиҳозланган ғилдиракли транспортлар бунга кирмайди;


"N" тоифадаги ғилдиракли транспорт воситалари - юкларни ташишда фойдаланиладиган, максимал массаси 3,5 тоннадан ошмайдиган ғилдиракли транспорт воситалари, юкларни ташишга мўлжалланган, максимал массаси 3,5 тоннадан ошадиган, лекин кўпи билан 12 тоннадан ошмайдиган, юкларни ташишга мўлжалланган, максимал массаси 12 тоннадан ошадиган ғилдиракли транспорт воситалари;


экологик даража - зарарли ифлослантирувчи моддалар ташламалари даражасига қараб ғилдиракли транспорт воситасини тавсифловчи тасниф коди.



2-БОБ. ҒИЛДИРАКЛИ ЯНГИ ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ

ЭКОЛОГИК СЕРТИФИКАТЛАШНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ТАРТИБИ


3. Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


4. Ғилдиракли янги транспорт воситасига мувофиқлик ҳақидаги экологик сертификатни олиш учун ариза берувчи экологик сертификатлаш органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 2-иловада келтирилган шаклдаги ариза;

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кирганлиги тўғрисида белги қўйилган юк ташиш ҳужжатларининг нусхаси (юк хати, инвойс, ҳисоб-фактура);

ғилдиракли янги транспорт воситасининг паспорти (ғилдиракли транспорт воситаси ишлаб чиқарилган ва унга тақдим этилган санаси кўрсатилган ҳужжат) ёки ҳисоб-маълумотномаси;

ғилдиракли янги транспорт воситалари учун - экологик стандартдан паст бўлмаган экологик тоифа меъёрларига ғилдиракли янги транспорт воситаларининг мослигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси (синов баённомаси, хулоса, сертификатлар, гувоҳнома).


5. Экологик сертификатлаш органи экологик сертификат олиш учун ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилганидан ташқари ортиқча маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас.


6. Aриза берувчи экологик сертификат олиш мақсадида тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун тўлиқ жавобгар ҳисобланади.


7. Ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар экологик сертификатлаш органига "Ягона дарча" божхона ахборот тизими ёки тўғридан-тўғри экологик сертификатлаш органига мурожаат қилиш орқали тақдим этилади.


8. Экологик сертификатлаш органи тақдим этилган ғилдиракли янги транспорт воситасининг ҳужжатларини таҳлил қилади ва экологик сертификатлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 4-банди талабларига жавоб бермаса, бир иш куни мобайнида тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда ариза берувчини хабардор қилади.

Бунда ариза берувчи ҳужжатлар билан боғлиқ камчиликларни ўн календарь кунда бартараф этиши ва тегишли ҳужжатларни экологик сертификатлаш органига тақдим этиши лозим, акс ҳолда ариза берувчига экологик сертификатлаш органи ҳужжатларни "Ягона дарча" божхона ахборот тизими воситалари билан ёки алоқа почтаси орқали унинг манзилига қайтаради.


9. Aгар ғилдиракли янги транспорт воситасини экологик сертификатлаш тўғрисида қарор қабул қилинса, экологик сертификатлаш органи томонидан:

ғилдиракли янги транспорт воситасини бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда божхона омбори вакили ва ариза берувчи ёки ариза берувчининг вакили иштирокида тегишли аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан идентификациялаш, унинг натижаси бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда идентификация далолатномасини расмийлаштириш;

ғилдиракли янги транспорт воситаларининг кўрсаткичлари газ, бензин ва дизель двигателлари бўлган ғилдиракли янги транспорт воситалари учун белгиланган ифлослантирувчи моддалар ташламалари меъёрларига мувофиқлигини таҳлил қилиш амалга оширилади.


10. Ғилдиракли янги транспорт воситасини идентификациялаш натижалари бўйича экологик сертификатлаш органининг техник эксперти ариза берувчига ғилдиракли янги транспорт воситасига экологик сертификат бериш тўғрисида ёки ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда уни беришни рад этиш тўғрисида хулоса беради.


11. Экологик сертификат бериш учун:

экспорт қилувчи мамлакатда ушбу давлатнинг ҳудудида ғилдиракли янги транспорт воситаларини ишлаб чиқаришда экологик стандарт талаблари жорий этилганлиги тўғрисида (ишлаб чиқарувчи томонидан ғилдиракли янги транспорт воситаларини ишлаб чиқариш пайтида) қонунчилик ҳужжатларининг мавжудлиги;

ишлаб чиқарувчининг ёки унинг ваколатли вакилининг ғилдиракли янги транспорт воситалари экологик стандарт талабларига мувофиқлиги тўғрисида расмий хати;

"М" ва "N" тоифадаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик стандарт меъёрларига мувофиқлигини тасдиқловчи бошқа техник ҳужжатлар асос бўлади.


12. Aгар аккредитациядан ўтган синов лабораторияси мавжуд бўлса экологик сертификатлаш органи ғилдиракли янги транспорт воситасининг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш тўғрисида қарор қабул қилгандан кейин бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда экологик сертификатлаш дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

Синовларни амалга ошириш учун аккредитациядан ўтган синов лабораторияси мавжуд бўлмаган тақдирда ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлаш ҳужжатларни эътироф этиш орқали идентификациялаш йўли билан ўтказилади.


13. Экологик сертификатлаш органи ғилдиракли янги транспорт воситасининг экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича ишларни олиб боришда:

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ намуналарни олиш ва уларни лабораторияга етказиб бериш;

намуналарни аккредитациядан ўтган синов лабораториясида синовдан ўтказишни амалга оширади.


14. Ғилдиракли янги транспорт воситаларининг муайян турига синов баённомасини расмийлаштириш ва тақдим этиш муддати ушбу турдаги ғилдиракли янги транспорт воситалари учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланган усулларга мувофиқ ўтказиладиган синовларнинг умумий давомийлиги асосида белгиланади.


15. Намуналарнинг синов натижалари сифати ва ишончлилиги, шунингдек, синов баённомаларининг сақланиши учун синовларни ўтказган аккредитациядан ўтган синов лабораторияси жавобгар ҳисобланади. Синов баённомалари техник эксперт томонидан имзоланади ва аккредитациядан ўтган синов лабораториясининг раҳбари томонидан тасдиқланади.


16. Aккредитациядан ўтган синов лабораторияси экологик сертификатлаш органига баённомани тақдим этади. Aгар ғилдиракли янги транспорт воситалари синовлари маълум кўрсаткичлар бўйича турли хил аккредитациядан ўтган синов лабораторияларда ўтказилган бўлса, ғилдиракли янги транспорт воситаларининг белгиланган экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини ижобий баҳолаш барча баённомалар билан тасдиқланган ижобий синов натижаларининг мавжудлиги ҳисобланади.


17. Aгар синов натижалари салбий бўлса экологик сертификатлаш органи ариза берувчига ғилдиракли янги транспорт воситасига экологик сертификат беришни рад этиш тўғрисида хулоса беради.


18. Aгар аккредитациядан ўтган синов лабораториясида ўтказилган лаборатория синовлари таҳлили натижаси ижобий бўлса, экологик сертификатлаш органи ҳужжатларни экологик сертификатлаш органининг техник экспертига бир иш куни мобайнида юборади.


19. Экологик сертификатлаш органининг техник эксперти ариза берувчи томонидан ариза билан биргаликда тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб, ғилдиракли янги транспорт воситасига экологик сертификат бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Техник эксперт томонидан ижобий қарор қабул қилинганда, экологик сертификатлаш органи томонидан экологик сертификат расмийлаштирилади ва у сертификатларни қайд этиш реестрида рўйхатга олинади.


20. Экологик сертификат "Ягона дарча" божхона ахборот тизимининг электрон маълумотлар базасига киритиш орқали ёки тўғридан-тўғри ариза берувчи (ариза берувчининг ишончли вакили)га тақдим этиш билан берилади.


21. Экологик сертификат ғилдиракли янги транспорт воситасини божхонада расмийлаштиш мақсадида божхона органига тақдим этилади.


22. Aризани кўриб чиқиш, экологик сертификатлаш жараёнини амалга ошириш ва экологик сертификат бериш ёки уни беришни рад этиш бўйича ишларнинг қиймати томонлар келишуви асосида тузилган шартнома асосида белгиланади.


23. Экологик сертификат:

экологик сертификатлаш органининг имзоси ва муҳрининг асл нусхалари;

экологик сертификатни қайд этиш тартиб рақамлари ва саналари экологик сертификатлар бланкаларини рўйхатдан ўтказиш реестрида мавжуд бўлган ҳолатларда ҳақиқий ҳисобланади .


24. Экологик сертификат ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда берилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


25. Ғилдиракли янги транспорт воситаларини экологик сертификатлашда юзага келадиган низолар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ғилдиракли янги транспорт воситаларини

экологик сертификатлаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Бажарувчилар


Чора-тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

Юридик ва жисмоний шахслар (ариза берувчи)


Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаш ҳужжатларини "Ягона дарча" божхона ахборот тизими орқали ёки тўғридан-тўғри сертификатлаш органига такдим этади.


Хоҳишига кўра







2-босқич

Экологик сертификатлаш органи


1. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган хужжатларни таҳлил қилади.


2. Ҳужжатлар тўлиқ бўлса, уларни кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилади.


3. Ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда ариза берувчини хабардор қилади.


1 иш кунида







3-босқич

Экологик сертификатлаш органи


1. Аккредитациядан ўтган синов лабораторияси мавжуд бўлмаганда, тақдим этилган ҳужжатларни идентификациялаш йўли билан сертификатлаш амалга оширилади.


2. Аккредитациядан ўтган синов лабораторияси мавжуд бўлганда:

экологик сертификатлаштириш дастури ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;

аккредитациядан ўтган синов лабораторияда синовлар ўтказилади;

синов баённомаси расмийлаштирилади ва баҳолаш учун техник экспертга берилади.


1 иш кунида





2 иш кунида







4-босқич

Техник эксперт


1. Ҳужжатлар тўплами асосида экологик сертификат бериш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилади.


2. Сертификат расмийлаштирилади ва у реестрда рўйхатга олинади.


1 иш кунида







5-босқич

Экологик сертификатлаш органи


Сертификат тўғрисидаги маълумотларни "Ягона дарча" божхона ахборот тизимининг электрон базасига киритиш орқали ёки ариза берувчи (ишончли вакили)га тақдим этиш йўли билан сертификатни беради.


1 иш кунида

       





Низомга

2-ИЛОВА

          

       

(экологик сертификатлаш органининг номи ва почта манзили)


Экологик сертификатлаш ўтказиш бўйича

АРИЗА

          

(юридик шахснинг номи ёки

       

жисмоний шахснинг Ф.И.О)

          

      

(ариза берувчининг яшаш жойи манзили, алоқа қилиш учун телефон рақами)

       

(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О)

қуйидагиларни маълум қилади:


               

(олиб кирилаётган, ғилдиракли транспорт воситасининг номи, тоифаси; ТИФ ТН коди, сони)

         


бўйича ишлаб чиқарилган ва

(норматив ҳужжатнинг номи ва белгиланиши)



талабларига жавоб беради.

(норматив ҳужжатнинг номи ва белгиланиши)



ғилдиракли янги транспорт

(ғилдиракли янги транспорт воситасининг номи ва тоифаси)


воситасини (ларини)экологик сертификатлаштириб беришингизни сўрайди.

Қўшимча маълумотлар



(бошқа ҳужжатлар номи)

  

  


Ариза берувчи





(имзо)


(Ф.И.О.)

20___ й. "___"____________






Низомга

3-ИЛОВА

         

       

(экологик сертификатлаш органининг номи ва почта манзили)


Идентификациялаш далолатномаси

___________ шаҳри

20__й. "_____"____________

1. Ғилдиракли янги транспорт воситасининг номи


        

(маркаси, ишлаб чиқарилган йили, кузов, двигател ва шасси рақами, транспорт ранги)

2. Ғилдиракли янги транспорт воситасининг эгаси (юридик ёки жисмоний шахс)нинг номи ва унинг почта манзили ёки яшаш жойи манзили

    

        

        

        

      

       

3. Ғилдиракли янги транспорт воситасининг келиб чиқиши


           

(мамлакат номи, ишлаб чиқарган ташкилот)

          

        

        

        

4. Туркум сони (дона)


5. Ғилдиракли янги транспорт тоифаси


        

        

        

        

Хулоса:

Тақдим этилган ғилдиракли янги транспорт воситаси техник ёзувлар ва маълумотлар билан идентификацияланди

  

        

        

        

        

          

           

          

Экологик сертификатлаш

органи вакили





(имзо)


(Ф.И.О.)

Божхона омбори вакили





(имзо)


(Ф.И.О.)

           





Низомга

4-ИЛОВА



Экологик сертификатлаш органи

техник экспертининг хулосаси

Экологик сертификатлаш органи


20__йил "___"__________


(шаҳар, ҳудуд)



томонидан тақдим этилган

(ташкилот номи)


      

(экологик сертификатлаштириладиган объектнинг номи)

бўйича экологик сертификатлаштириш ишлари натижаларини кўриб чиқиб, юқорида қайд этилган объектга экологик сертификат расмийлаштирилсин ва берилсин (ёки бериш рад этилсин).

Техник эксперт





(имзо)


(Ф.И.О.)

        





Низомга

5-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ



N 000000

            

(экологик сертификатлаш органининг номи ва почта манзили)

               

ЭКОЛОГИК СЕРТИФИКАТ


Рўйхат рақами _____________ берилган санаси 20__ й. "___"_____________


Ушбу сертификат, экологик сертификатлаштириладиган объект


нинг

(экологик сертификатлаштириладиган объектнинг номи)


лозим равишдаги идентификацилашга жавоб бериши ва норматив-услубий жиҳатлари

          

(норматив ҳужжатлар номи)

       

(норматив ва хуқуқий ҳужжатлар талабига жавоб беради)

Сертификат эгаси ҳақида маълумот


       

(сертификат эгасининг номи ва почта манзили)

Телефон рақами:


Экологик сертификатлаштиришдаги қўлланилган талаблар ҳақида маълумотлар:

        

(маҳсулотга доир текширув, кузатув ёки норматив ҳужжатлар таҳлили)

       

      

Экологик сертификатлаш

органи раҳбари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Техник эксперт





(имзо)


(Ф.И.О.)

М.Ў



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 январь










































Время: 0.0140
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск