ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2020 й. 40-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2020 й.

N 40




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

АТАМАЛАР КОМИССИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атамалар комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунча ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланишини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига, шунингдек, юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига зиён етказмаган ҳолда таҳрир қилиш;

ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонун ҳужжатларига жорий этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг таркиби 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 29 январдаги

40-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг

ТАРКИБИ

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси


2. Х.М. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиси - Спичрайтери, Комиссия раиси ўринбосари


3. Ш.С. Сирожиддинов

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, профессор, Комиссия раиси ўринбосари


4. А.А. Жўрабоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари (келишув асосида)


5. А.А. Абдуҳакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


6. М.М. Қаршибоев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири

(келишув асосида)


7. А.Э. Раҳимов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти

(келишув асосида)


8. И.У. Маджидов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазири


9. Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


10. А.Қ. Шодмонов

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


11. Ш.А. Аюпов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси


12. М.М. Ходжиматов

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси


13. А.Х. Тошқулов

-

Термиз давлат университети ректори, иқтисод фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси


14. А.Зиё Ҳамид ўғли

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси


15. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси


16. И.М. Мирзаалиев

-

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати (келишув асосида)


17. Х.Н. Досмухамедов

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, филология фанлари доктори, ёзувчи (келишув асосида)


18. Ш.Т. Ризаев

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари, филология фанлари номзоди


19. Б.А. Абдуҳалимов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор


20. Н.М. Махмудов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, профессор


21. Б.А. Сулаймонов

-

Тошкент давлат аграр университети ректори, биология фанлари доктори, академик


22. Т. Мирзаев

-

Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори, академик


23. К.Ш. Тожибоев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти директори, биология фанлари доктори, академик


24. Ш.А. Эгамбердиев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик


25. А.С. Тураев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биорганик кимё институти директори ўринбосари, кимё фанлари доктори, академик


26. А. Аъзамов

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Математика институти бўлим бошлиғи, физика-математика фанлари доктори, академик


27. Л.Н. Туйчиев

-

Тошкент тиббиёт академияси ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор


28. А.Р. Марахимов

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ректори, техника фанлари доктори, профессор


29. Ш.С. Шарипов

-

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори, педагогика фанлари доктори, профессор


30. С.М. Туробжонов

-

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори, техника фанлари доктори, профессор


31. Г.Ш. Рихсиева

-

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори, филология фанлари номзоди, доцент


32. И.Ж. Юлдашев

-

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори, филология фанлари доктори, профессор


33. Ҳ.Б. Ашуров

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори, техника фанлари доктори


34. Б.С. Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори


35. А. Мелибоев

-

"Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири


36. И.У. Ғафуров

-

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, адиб, таржимон


37. М. Ахмедов

-

Ўзбекистон халқ ёзувчиси


38. Э.Н. Аъзамов

-

"Тафаккур" журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси


39. Б.Н. Каримов

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори, профессор


40. Н.А. Тўхлиев

-

Халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори


41. Б.Р. Менглиев

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори, филология фанлари доктори


42. Ш.Н. Кўчимов

-

Тошкент давлат юридик университети профессори, филология фанлари доктори


43. И.А. Султонов

-

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи


44. А.П. Мадвалиев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари номзоди


45. И.М. Азимов

-

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети декани, филология фанлари номзоди, доцент


46. Р.И. Исаев

-

Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, техника фанлари номзоди


47. Б.Б. Акбаралиев

-

Тошкент ахборот технологиялари университети Дастурий инжинеринг факультети декани, техника фанлари номзоди


48. С.П. Авезов

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи


49. А.К. Киргизбаев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири, тарих фанлари доктори, профессор, Комиссия котиби

      

Изоҳ:

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 январь





























Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск