ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Транспорт соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.01.2020 й. 43-сон "Айрим раҳбарларнинг шахсий масъулиятини кўриб чиқиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.01.2020 й.

N 43




АЙРИМ РАҲБАРЛАРНИНГ ШАХСИЙ

МАСЪУЛИЯТИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА



Жорий йилнинг 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ҳузурида транспорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилларига бағишланган йиғилишда соҳада бир қатор камчиликлар, айниқса фуқаро авиацияси, темир йўллар йўналишларида ишни ташкил этиш ҳамон эскича услубда қолиб кетаётганлиги, автомобиль йўлларининг ҳолати талаб даражасида эмаслиги ва бу ҳолат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлиги, республиканинг транзит ва юк ташиш салоҳиятидан самарали фойдаланилмаётганлиги қайд этилди.

Соҳа раҳбарлари томонидан йўл кўйилган камчиликлар, фуқаро авиацияси, темир йўллар, автомобиль йўллари, транзит ва юк ташиш йўналишларида қабул қилинган дастурлар бажарилишини таъминлашда етарли даражада ишлар ташкил этилмаганлиги сабабли, шунингдек, мутасадди раҳбарларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг топшириғини сўзсиз таьминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Илхам Рустамович Махкамов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин;

Даврон Тулкунович Дехканов Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин;

Абдурахман Абдулхаевич Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари - Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин;

Толиб Эгамбердиевич Улжаев Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин;

Дониёр Бахтиёрович Ахмедов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назораг қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин;

Фахриддин Мухиддинович Салихов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи лавозимидан озод этилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги "Ўзбекистон темир йўллари" ва "Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятларининг акциядорлари умумий йиғилишининг навбатдан ташқари мажлисида:

"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Хуснутдин Нуруддинович Хасиловнинг эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ва ушбу жамият бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тасдиқлаш;

"Uzbekistan Airways" акциядорлик жамиятининг бошқарувчиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Ибрагимович Хакимовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масалаларини кўриб чиқсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 январь


















Время: 0.1643
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск