Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Нотижорат ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикасининг 06.12.2019 й. ЎРҚ-588-сон "Касаба уюшмалари тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 24.10.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.12.2019 й.

N ЎРҚ-588



КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини амалга ошириш, шунингдек касаба уюшмаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Касаба уюшмалари тўғрисидаги

қонунчилик

Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Қонунчилигида ушбу Қонунни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, ички ишлар органларида, Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардиясида ва бошқа ҳарбий тузилмаларда қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланиши мумкин.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

касаба уюшмаси - фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоат бирлашмаси;

бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти - бир ёки бир нечта иш берувчида ишлайдиган ёки тегишли таълим муассасасида ўқийдиган касаба уюшмаси аъзоларининг тегишли касаба уюшмаси устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий бирлашмаси;

касаба уюшмаларининг бирлашмаси - ходимларнинг касбий, меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя қилишда ҳаракатларнинг мувофиқлаштирилишига ва бирлигига эришиш мақсадида тармоққа доир, ҳудудий ёки касбий ўзига хосликни ҳисобга олувчи бошқа белги бўйича тузиладиган ихтиёрий бирлашма;

касаба уюшмасининг бўлинмаси - касаба уюшмасининг уставига мувофиқ ташкил этиладиган, тегишли ҳудудда унинг вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини амалга оширадиган бўлинма.



4-модда. Касаба уюшмаларига

бирлашиш ҳуқуқи

Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида таълим олаётган, ўн беш ёшга тўлган шахслар (бундан буён матнда ходимлар деб юритилади) ҳеч қандай тафовутсиз ўз танловига кўра ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.



2-БОБ. КАСАБА УЮШМАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ПРИНЦИПЛАРИ


5-модда. Касаба уюшмалари фаолиятининг

асосий принциплари

Касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик;

ихтиёрийлик;

камситишга йўл қўймаслик;

мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш;

тенг ҳуқуқлилик;

ошкоралик ва очиқлик.



6-модда. Қонунийлик принципи

Касаба уюшмалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, ушбу Қонунга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этиши ҳамда уларни бажариши шарт.


7-модда. Ихтиёрийлик принципи

Фуқаролар ўз қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз танловига кўра ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш, уларга аъзо бўлиш, касаба уюшмаси фаолияти билан шуғулланиш ва касаба уюшмаларига аъзоликдан чиқиш ҳуқуқига эга.

Касаба уюшмасига аъзо бўлиш ва аъзоликдан чиқиш, шунингдек меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейин касаба уюшмасига аъзоликни сақлаб қолиш тартиби ва шартлари тегишли касаба уюшмасининг устави билан тартибга солинади.

Фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашишга бўлган ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилишга, шунингдек уларни касаба уюшмасига аъзо бўлишга ёки аъзоликдан чиқишга мажбурлашга йўл қўйилмайди.



8-модда. Камситишга йўл қўймаслик принципи

Касаба уюшмаларига мансублик ёки мансуб эмаслик фуқароларнинг қонунчиликда кафолатланадиган меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, шахсий ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бирор-бир тарзда чеклашга сабаб бўлмайди. Ишга қабул қилишни, ишда кўтарилишни, шунингдек ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишни муайян касаба уюшмасига мансублик, унга аъзо бўлиш ёки аъзоликдан чиқиш билан боғлиқ қилиб қўйиш тақиқланади.

Ходимнинг касаба уюшмасига аъзо бўлмаслигига ёки аъзоликдан чиқишига доир ёзма ёки оғзаки мажбуриятлари ҳақиқий эмас.

Ўзини касаба уюшмасига мансублиги ёки мансуб эмаслиги белгисига қараб камситилган деб ҳисобловчи шахс камситишни бартараф этиш, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.



9-модда. Мустақиллик ва ўзини ўзи

бошқариш принципи

Касаба уюшмалари ўз фаолиятида, шу жумладан молиявий фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларидан мустақилдир, улар олдида ҳисобдор эмас ҳамда улар томонидан назорат қилинмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Касаба уюшмалари мустақил равишда ўз уставларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, ташкилий тузилмасини белгилайди, касаба уюшмаси органларини сайлайди, ўз фаолиятини ташкил этади, йиғилишлар, шунингдек бошқа тадбирлар ўтказади.



10-модда. Тенг ҳуқуқлилик принципи

Касаба уюшмаларининг барча аъзолари ушбу Қонунда, бошқа норматив-ҳуқ

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск