ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.01.2020 й. 40-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 29 январдаги

40-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Комиссия ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Комиссия фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.

3. Комиссия ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.



2-БОБ. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги тушунча ва атамаларнинг турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланишини таъминлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига, шунингдек, юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;

бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларига зиён етказмаган ҳолда таҳрир қилиш;

ўзбек тилига кириб келаётган янги атамаларни қонун ҳужжатларига жорий этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга атамашунослик масалалари бўйича маслаҳатлар бериш.



3-БОБ. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

тегишли соҳада қўлланадиган атамалар бўйича юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш учун Комиссия мажлисларига масъул вазирликлар ва идоралардан вакиллар, олимлар ва мутахассисларни таклиф этиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг матнлари ва уларга илова қилинадиган материалларни Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларидан олиш;

илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш масалалари бўйича вазирликлар ва идораларга сўровлар юбориш.

Комиссия ушбу Низом, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


6. Комиссия:

"Давлат тили ҳақида"ги, "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишга;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларнинг қонун ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ҳолда, турлича изоҳлаш эҳтимолини истисно этадиган тарзда ягона шаклда ва тўғри қўлланишини таъминлашга;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилишига доир талабларга риоя этишга;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида эскирган, кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланишига йўл қўймаслик чораларини кўришга;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига ҳамда юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга аниқ риоя этилишини таъминлашга мажбурдир.

Комиссиянинг зиммасида ушбу Низом, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.



4-БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


7. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


8. Комиссия раиси:

Комиссия фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда унинг ишларини ташкил этади;

Комиссиянинг мажлисларини олиб боради, унинг мажлислар баёнини, иш режаларини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;

қабул қилинган қарорларнинг ижроси устидан умумий назоратни амалга оширади.


9. Комиссия раиси Комиссияга юкланган вазифаларни бажармаганлик ёки тегишли даражада бажармаганлик учун шахсан жавобгардир.


10. Комиссия мажлислари унинг иш режасига мувофиқ мунтазам ўтказиб борилади. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзолари умумий сонининг 50 фоизидан ортиғи иштирок этса, ваколатли ҳисобланади.

Комиссия раисининг қарорига мувофиқ йиғилишда атамашунослик, филология ва кўриб чиқилаётган муайян соҳадаги малакали мутахассислар овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этишлари мумкин.


11. Комиссия котиби Комиссия иш режасини ишлаб чиқишни таъминлайди ҳамда унинг мажлислари баённомаларини юритади.


12. Комиссиянинг қарорлари баённома шаклида расмийлаштирилади. Комиссия қарори Комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


13. Комиссия ўзига тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини, қоида тариқасида, беш иш куни ичида кўриб чиқиши ва Комиссия мажлисини ўтказиши керак. Мазкур муддат, зарурат туғилганда, Департамент билан келишувга кўра ўзгартирилиши мумкин.


14. Комиссия муҳокамасидан ўтган Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳасига атамалар билан боғлиқ ўзгаришларни Комиссия ҳамда Департаментнинг розилигисиз киритишга йўл қўйилмайди.


15. Комиссия ўз муҳокамасидан ўтган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларида қўлланган атамалар бўйича келиб чиқиши мумкин бўлган барча масалалар юзасидан Департамент олдида масъулдир.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Комиссия аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рағбатлантирилиши мумкин.


17. Комиссия фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тугатилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 январь









Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск