ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 й. 54-сон "Ўзбекистон Нотариал палатаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2020 й.

N 54




ЎЗБЕКИСТОН НОТАРИАЛ ПАЛАТАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони билан барча нотариал идоралар нотариусларининг аъзолигига асосланган Ўзбекистон Нотариал палатаси (кейинги ўринларда Нотариал палата деб аталади) ташкил этилиши ҳамда унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланганлиги;

б) "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-4 ва 22-6-моддаларига мувофиқ:

Нотариал палата:

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи барча нотариусларнинг аъзолигига асосланган нотижорат ташкилоти ҳисобланиши, бунда давлат нотариал идораси нотариуси ихтиёрийлик асосида ушбу палата аъзоси бўлиши мумкинлиги;

нотариусларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган фаолиятига аралашмаслик принципи асосида иш юритиши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тузиладиган ҳудудий бошқармалари билан биргаликда нотариатнинг ягона ўзини ўзи бошқариш тизимини ташкил этиши;

Нотариал палатанинг илова қилинаётган ташкилий тузилмасига мувофиқ Конференция ушбу палатанинг юқори органи, Бошқарув - ижро этувчи органи, Тафтиш комиссияси - молиявий назорат органи ҳисобланиши;

Нотариал палата конференцияси томонидан миқдори белгиланадиган кириш ва аъзолик бадаллари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши;

Нотариал палатанинг раиси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тақдимномасига биноан Нотариал палатанинг конференцияси томонидан ушбу конференция сайлаган Нотариал палата бошқаруви аъзолари орасидан беш йил муддатга сайланиши;

в) Нотариал палатанинг таъсис Конференцияси ўтказилганлиги, унда Нотариал палата таъсис этилганлиги, унинг устави тасдиқланганлиги, Бошқарув аъзолари, шу жумладан Нотариал палатанинг раиси сайланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

а) икки ҳафта муддатда Нотариал палатанинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

б) Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармаларини тегишли адлия органларининг биноларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўрсин;

в) Нотариал палата ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий-техник базасини шакллантириш, шу жумладан компьютер ва нусха кўчириш техникаси, алоқа воситалари, мебель ҳамда Нотариал палатанинг марказий аппаратига 2 та енгил хизмат автотранспорт воситалари сотиб олиш учун маблағларни:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2010 йил 2 июндаги 104-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божининг;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида низомнинг 10-банди ўнинчи кичик бандига мувофиқ ундириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширганлик учун ҳақнинг - ҳудудий адлия органлари шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланадиган маблағлари ҳисобидан ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Нотариал палатани зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 январдаги

54-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Нотариал палатасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ























Конференция





































































































Палата раиси






Тафтиш комиссияси
































































Бошқарув





































































































Ҳудудий бошқармалар

























































     


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 февраль


































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск