ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 й. 58-сон "Сурхондарё вилояти таркибида ташкил этилган Бандихон тумани ҳокимлигининг ташкилий масалалари ҳамда 2020-2022 йилларда туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2020 й.

N 58




СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ТАРКИБИДА

ТАШКИЛ ЭТИЛГАН БАНДИХОН ТУМАНИ

ҲОКИМЛИГИНИНГ ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАРИ

ҲАМДА 2020-2022 ЙИЛЛАРДА ТУМАННИ КОМПЛЕКС

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлигини ташкил этиш ҳамда 2020-2022 йилларда Бандихон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 ноябрдаги 2932-III-сон ва Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 30 ноябрдаги СҚ-539-Ш-сон "Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон туманини ташкил этиш ҳамда Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилсин.

Бандихон тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори доирасида белгилансин.


3. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларга қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг чекланган сони 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида жойлашган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, бошқарув ходимларидан ташқари, ходимларининг чекланган сонига қўшимча штат бирликлари вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида киритилиши белгилансин.


4. Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов):

ўн беш кун муддатда - Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий-техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва уларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

бир ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бандихон тумани бюджетининг ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бандихон туманини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек, юзага келадиган ижтимоий масалалар ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани ташкил этилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек, Қизириқ, Бойсун ва Қумқўрғон туманларидаги мавжуд штатларнинг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;

бир ой муддатда - Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Бандихон тумани ҳокимлигини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


6. Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида 2020-2022 йилларда янги иш ўринлари яратиш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Қуйидагилар Дастурнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил қилиш ҳамда хизматлар турларини кўпайтириш;

аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш ҳамда йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш;

ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

туман марказини шаҳарсозлик талаблари асосида тартибга солиш ҳамда янги маъмурий биноларни қуриш.


8. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов) бир ой муддатда Дастур доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини молиялаштириш манбалари, масъул ижрочилари ва амалга ошириш муддатларини аниқ кўрсатган ҳолда тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Бандихон туманининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси икки ой муддатда Бандихон тумани ҳокимлиги ташкил этилиши натижасида унинг маъмурий-ҳудудий чегаралари ўзгарганлиги муносабати билан ер ҳисоботларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга икки ой муддатда Сурхондарё вилояти Бандихон туманида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда Бандихон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида тижорат банкларининг филиалларини мазкур туманда ташкил этиш тавсия этилсин.


13. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда адлия бўлимини ва давлат хизматлари маркази ташкил этилиши;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилиб, тегишли тадбирлар амалга оширилиши;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда Бандихон туманида давлат хизматлари маркази биносининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ёки инвесторлар бўлмаган тақдирда, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қурилиши таъминлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2020 йил 1 октябрга қадар Бандихон тумани марказининг 2035 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар Сурхондарё вилояти Бандихон тумани ҳокимлиги ва 1-иловага мувофиқ ташкил этилаётган давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг туман бўлимларини сақлаш харажатларини молиялаштириш чораларини кўрсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 январдаги

58-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик

бирлашмаларининг Сурхондарё вилояти Бандихон

туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда уларга

қўшимча киритилаётган бошқарув ходимларининг

ЧЕКЛАНГАН СОНИ

Т/р

Ташкилот номи


Штат бирликлари сони


I. БЕЛГИЛАНГАН ШТАТ БИРЛИКЛАРИ ДОИРАСИДА

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ*

1.

Мактабгача таълим бўлими


6

2.

Халқ таълими бўлими


6

3.

Тиббиёт бирлашмаси


14

4.

Давлат солиқ инспекцияси


14

5.

Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази


2

II. ҚЎШИМЧА ШТАТ БИРЛИКЛАРИНИ КИРИТИШ ҲИСОБИДАН

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ**

1.

Иқтисодиёт ва саноат бўлими


3

2.

Молия бўлими


10

3.

Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими


4

4.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази


8

5.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими


3

6.

Қурилиш бўлими


1

7.

Маданият бўлими


4

8.

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими


2

9

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими


1

10.

Статистика бўлими


3

11.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси


3

12.

Ғазначилик бўлинмаси


3

13.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими


7

14.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси


3

16.

"Нуроний" жамғармаси


1

17.

Ободонлаштириш бошқармаси


9

18.

Адлия бўлими


2

19.

Ирригация бўлими


4

20.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бўлими


2

21.

Транспорт сектори


1

22.

Қишлоқ хўжалиги бўлими


7

            

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида белгиланади.

**) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан бошқарув ходимлари чекланган сонига қўшимчалар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 январдаги

58-сон қарорига

2-ИЛОВА



Сурхондарё вилояти таркибида Бандихон тумани

ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий

масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

1. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари


2. Б.А. Хўжаев

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


3. Т.А. Боболов

-

Сурхондарё вилояти ҳокими, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари


4. М.Б. Жуманиязов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси котибияти мудири ўринбосари


5. Т.А. Ишметов

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари


6. Ш.Х. Шерматов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири


7. О.А. Назарбеков

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири


8. М.Х. Салиев

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


9. А.Д. Ташкулов

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари


10. Ш.Р. Хамраев

-

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири


11. А.К. Шадманов

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири


12. Н.Б. Хусанов

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


13. С.Ў. Умурзаков

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири


14. Б.И. Закиров

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири


15. С.Х. Бекенов

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


16. Д.Х. Набиев

-

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири


17. А.Х. Абдуллаев

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


18. А.А. Абдувалиев

-

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б.


19. Б.А. Бегалов

-

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси раиси


20. Б.А. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси раиси


21. У.М. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси


22. Б.Б. Эшмуротов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ раиси


23. Қ.М. Рафиков

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси


24. С. Турдиев

-

Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раиси


25. Р.Т. Маматов

-

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари


26. Х.Х. Мелиқулов

-

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бош мутахассиси,

Республика комиссияси котиби


           

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 январдаги

58-сон қарорига

3-ИЛОВА



Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида

2020-2022 йилларда янги иш ўринлари яратиш ҳамда

йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий

инфратузилмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Сарфланади-

ган маблағ

(млрд сўм)


Молиялаштириш

манбаси


Амалга

ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


I. ТУМАНДА САНОАТ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ХИЗМАТ

КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ ЯНГИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ  ҚУВВАТЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ҲАМДА

ХИЗМАТЛАР ТУРЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ

1.

Саноат соҳасини ривожлантириш бўйича 39 та лойиҳани амалга ошириш орқали 312 та янги иш ўринларини яратиш.


71,8

Ташаббускорлар маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари


2020-2022

йиллар


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари

2.

Хизматлар соҳасини ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 59 та лойиҳани амалга ошириш орқали 343 та янги иш ўринларини яратиш.


56,5

3.

Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича 30 та лойиҳани амалга ошириш орқали 577 та янги иш ўринларини яратиш.


286,5

II. ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ВА МУХАНДИСЛИК-КОММУНИКАЦИЯ

ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

4.

Туман ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг 53 км қисмини ва маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларининг 32 км қисмини таъмирлаш.


14,1

Республика бюджети маблағлари

2020-2022

йиллар


Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


5.

Туман аҳолиси учун қулай шароит яратиш мақсадида ички автомобиль йўлларининг 50 км қисмига асфальт ётқизиш ва 309 км тупроқли йўлларга шағал қоплама ётқизиш.


31,1

Маҳаллий бюджет маблағлари

2020-2022

йиллар


Автомобиль йўллари қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


6.

Туманда йўл-транспорт инфратузилма-ларини ривожлантириш мақсадида аҳоли яшаш пунктларини боғловчи автомобиль йўлларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида


Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари


2020-2022

йиллар


Автомобиль йўллари қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


7.

Бандихон туманида аҳолига сифатли мобиль алоқа хизматлари кўрсатиш бўйича:

ижтимоий соҳа ва бошқа турдаги объектларга 25 км кенг полосали уланиш тармоқлари орқали замонавий телекоммуникация хизматларини тақдим этиш учун оптик толали алоқа линияларини қуриш;

мобиль алоқа хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида қўшимча 1 та 2G, 3 та 3G ва 2 та 4G база станциялари ўрнатиш;

384 абонент/порт ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш доира-сида замонавий телекоммуникация хизмат-лари билан таъминлаш.


1,8

"Ўзбектелеком" АК маблағлари, мобиль алоқа операторлари маблағлари


2020-2022

йиллар


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


8.

Аҳоли, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги объектларни электр энергияси билан таъминлаш тизимини яхшилаш бўйича:

38,4 км электр узатиш тармоқларини янгидан тортиш ва реконструкция қилиш.

15 дона трансформатор пунктларини ўрнатиш.


5,2

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ маблағлари


2020-2022 йиллар

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


9.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминланиш даражасини яхшилаш бўйича 18 та маҳаллаларда 91 км ичимлик сув тармоқлари ва 11 дона сув қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш.


23,5

Халқаро молия институтлари маблағлари


2020-2022 йиллар

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


III. ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИНИ ЯНГИДАН ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА ТАЪМИРЛАШ

10.

Ўқувчи ёшлар учун қулай шароит яратиш бўйича:

755 ўқувчига мўлжалланган 3 та янги умумтаълим мактабларини ташкил этиш;

11 та мавжуд умумтаълим мактаблари учун жами 1 886 ўринли янги ўқув биноларини қуриш;

6 та умумтаълим мактаблари қошида янги спорт зал биноларини қуриш;

2 та умумтаълим мактабини мукаммал таъмирлаш.


50,7

Республика бюджети маблағлари


2020-2022

йиллар


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


11.

Тумандаги умумтаълим мактабларида инглиз ва рус тиллари ўқитилиши учун барча турдаги зарур тадбирларни амалга ошириш.


0,3

Маҳаллий бюджет маблағлари


2020-2021

йиллар


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги


12.

Туманда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг жуда пастлигини инобатга олиб, қуйидаги ишларни амалга ошириш:

3 та 540 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотларини янгидан ташкил этиш;

3 та 210 ўринли давлат мактабгача таълим ташкилотларини реконструкция қилиш;

3 та 250 ўринли давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш;

7 та 175 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.


41,6

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари, тижорат банклари кредитлари, ташаббускорлар маблағлари

2020-2022

йиллар


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


13.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббиёт хизматлари сифатини яхшилаш бўйича:

туман тиббиёт бирлашмасини ташкил этиш ва ташкилий тузилмасини тасдиқлаш (шошилинч тиббий ёрдам бўлими, туғруқ комплекси, болалар бўлими, умумий терапия, жарроҳлик бўлимларини ташкил этиш);

ташкил этиладиган марказий шифохонанинг стационар бўлимларини шакллантириш учун қўшимча 60 ўрин ажратиш;

туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда давлат санитария назорат инспекциясини туман бўлимини ташкил этиш ҳамда ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

14 та соғлиқни сақлаш муассасаларида янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини амалга ошириш.


38,3

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари

2020-2022

йиллар


Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

14.

Ёшларни спорт билан шуғилланишлари учун қулаш шарт-шароит яратиш бўйича:

Туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби қошида спортнинг бадиий гимнастика, миллий кураш, дюздо ва бокс турлари билан шуғулланишга мўлжалланган спорт зали биноларини қуриш;

спортнинг волейболл, стол тенис, бадминтон турлари учун мўлжалланган спорт заллар қуриш.


15,5

Республика бюджети маблағлари

2021-2022 йиллар

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги


IV. ТУМАН МАРКАЗИНИ ШАҲАРСОЗЛИК ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ТАРТИБГА

СОЛИШ, ЯНГИ МАЪМУРИЙ БИНОЛАР ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ

15.

Туман марказининг бош режасини ишлаб чиқиш.


Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида


Маҳаллий бюджет маблағлари

2020 йил


Қурилиш вазирлиги, Сурхондарё вилоят ҳокимлиги


16.

Бандихон тумани ҳокимлиги ҳамда фаоллар зали биноларини янгидан қуриш.


16,0

Маҳаллий бюджет маблағлари


2020-2021

йиллар


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


17.

Туманда давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг бўлинмалари учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш.


Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида


Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари


2020 йил


Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


18.

Туман марказида "Ёшлар маркази" биносини қуриш.


5,0


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манба маблағлари ҳисобидан

2020-2021 йиллар

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги

19.

Туманда аҳолига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига банк хизматлари кўрсатилишини яхшилаш бўйича тижорат банкларининг филиалларини ташкил этиш.


Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида


Тижорат банкларининг ўз маблағлари


2020-2021

йиллар


Республика тижорат банклари


V. ҲУДУДДАГИ ИШСИЗ АҲОЛИНИ ҲУНАРМАНДЧИЛИК ВА

БОШҚА КАСБ-ҲУНАРГАГА ЎҚИТИШ ВА МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

20.

Иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳунармандчилик ва бошқа ихтисосликларга ўқитиш ва малакасини ошириш.


0,7

Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари


2020-2022

йиллар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


21.

Ҳар йили 700 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларни жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан ишга жалб этиш.


3,6

Жамоат ишлари жамғармаси дирекцияси маблағлари


2020-2022

йиллар


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 февраль























































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск