ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Прокуратура /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.01.2020 й. ПФ-5929-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.01.2020 й.

N ПФ-5929



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲАЙЪАТИНИНГ

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Прокуратура тўғрисида"ги Қонуни 19-моддасига мувофиқ, шунингдек мамлакатимизда қонунийлик ва жиноятчиликнинг ҳолатини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни ҳамда прокуратура органларининг фаолиятига доир масалаларни тизимли равишда танқидий муҳокама қилиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъати аъзоларининг сони ўн бир нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъати (Н. Йўлдошев) ўн кун муддатда прокуратура органларида ҳайъат мажлисларини ўтказиш тартибини тасдиқласин.

Белгилаб қўйилсинки, прокуратура органларида ҳайъат фаолиятини ташкил этишда асосий эътибор:

ҳудудларда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилишига;

ҳар бир туман (шаҳар) прокурорининг секторларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишларнинг ҳолатига;

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлашга қаратилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 январдаги

ПФ-5929-сон Фармонига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Бош

прокуратураси ҳайъатининг

ТАРКИБИ

1. Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович


-

Бош прокурор, Ҳайъат раиси


2. Валиев Баҳриддин Бахадирович


-

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари


3. Самадов Салом Исматович


-

Бош прокурорнинг ўринбосари


4. Лавозимига кўра


-

Бош прокурорнинг ўринбосари


5. Лавозимига кўра


-

Бош прокурорнинг ўринбосари


6. Лавозимига кўра


-

Бош прокурорнинг ўринбосари


7. Артикова Светлана Баймирзаевна


-

Бош прокурорнинг ўринбосари


8. Аминов Шохрух Азаматович


-

Бош прокурорнинг ўринбосари


9. Кудратходжаев Ботир Бахромович


-

Бош прокурорнинг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори


10. Рахимов Дилшод Фахриевич


-

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи


11. Эгамбердиев Музаффар Эминович


-

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори


12. Таджиев Эркабай Аминович


-

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори


13. Болтаев Ҳалим Хусанбоевич


-

Бош прокуратуранинг ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи, Ҳайъат котиби


          

Изоҳ: Ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 30 январдаги

ПФ-5929-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Президентининг ўз кучини йўқотган деб

эътироф этилаётган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ПФ-4890-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ПФ-5263-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ПФ-5373-сон Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги ПФ-5419-сон Фармони.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 январь








Время: 0.0299
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск