ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.01.2020 й. 52-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 январдаги

52-сон қарорига

ИЛОВА



Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар

қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит

шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


лизинг (кредит) объекти - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган интенсив боғ ва токзорлар, иссиқхоналар;

лизинг (кредит) олувчи - лизинг (кредит) шартномаси бўйича лизинг (кредит) объектини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун олаётган жисмоний ёки юридик шахс;

лизинг (кредит) тўловлари - лизинг (кредит) олувчи томонидан лизинг (кредит) берувчига лизинг (кредит) объекти қийматини қоплаш учун тўланадиган тўловлар, фоиз (устама) тўловлари, шунингдек, лизинг (кредит) объектини барпо этиш, қуриш, сотиб олиш, етказиб бериш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни қоплаш учун тўланган тўловлар йиғиндиси;

ташаббускорлар - интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага талабгор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки хўжалик юритувчи субъектлар.

3. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, шунингдек, Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги билан келишган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

4. Интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар ташаббускорларга лизинг ва кредит шартлари асосида тижорат банклари, лизинг ташкилотлари (кейинги ўринларда лизинг берувчи деб аталади) ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан берилади.


5. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:

тижорат банкларининг оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳар бир оила-тадбиркор" дастурини амалга ошириш тўғрисида" 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарори асосида "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури (кейинги ўринларда "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури деб аталади) доирасида ажратиладиган кредитлар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ИНТЕНСИВ БОҒ, ТОКЗОРЛАР БАРПО

ЭТИШ ВА ИССИҚХОНАЛАР ҚУРИШ


7. Туман ҳокимлиги:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага талабгор бўлган ташаббускорларнинг дастлабки рўйхатини ушбу Низомга 2-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ шакллантиради;

интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигига ёки Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда сотувчи деб аталади) ёзма равишда мурожаат қилади.

8. Сотувчи интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорларга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун лизинг берувчини ёки тижорат банкини аниқлайди, икки ой муддатда туман ҳокимлиги томонидан таклиф этилаётган ер майдонининг тупроққлим шароити, сув таъминоти ҳамда ташаббускорларнинг талабини инобатга олган ҳолда интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва туман ҳокимлигига тақдим этади.


9. Туман ҳокимлиги тақдим этилган интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини ташаббускорлар билан келишган ҳолда уларнинг якуний рўйхатини ушбу Низомга 2-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ тасдиқлайди. Мазкур рўйхатга киритилган ташаббускорлар лизинг (кредит) объектини харид қилишдан бош тортган тақдирда, тегишли ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра алмаштирилиши мумкин.

Туман ҳокимлиги томонидан якуний рўйхат тақдим этилмаган тақдирда, ушбу Низомга 2-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ якуний рўйхат сотувчи томонидан тегишли ҳоким ёрдамчилари тавсия этган рўйхат асосида шакллантирилади.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан ташаббускорлар тавсия этилмаган тақдирда, сотувчи томонидан якуний рўйхат мустақил равишда шакллантирилади ва ушбу рўйхат ахборот тариқасида туман ҳокимлигига тақдим этилади.

Якуний рўйхатга маҳаллий аҳоли билан кооперация асосида ишни ташкил этиш истагида бўлган бир ёки бир нечта хўжалик субъектлари ҳам киритилиши мумкин.

10. Туман ҳокимлиги ўн кун муддатда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, шунингдек, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерларда интенсив боғ, токзор барпо этиш учун 10 гектардан, иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционга чиқарилишини таъминлайди ва бу ҳақида сотувчига хабар беради.

Сотувчи ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали қўлга киритиши керак.

Агар электрон онлайн-аукционда сотувчидан бошқа юридик ёки жисмоний шахс ғолиб бўлса, ушбу шахс мазкур Низомда сотувчи учун назарда тутилган барча ҳуқуқларга эга бўлади ҳамда унга юклатилган мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

11. Сотувчи интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш учун ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритгандан сўнг ўн кун муддатда:

лизинг объектини сотиш юзасидан лизинг берувчи билан шартнома имзолайди, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бундан мустасно;

интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорларга кредит шартлари асосида бериш бўйича тижорат банки билан битим тузади.


12. Сотувчи интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга оширишда танлов савдолари ташкил этувчиларни, лойиҳачи ташкилотларни, шунингдек, таъминотчи ва қурилиш ташкилотларини белгиланган тартибда жалб қилиши мумкин, шунингдек, маҳаллий ва хорижий маслаҳатчиларни (экспертларни) ёллаши мумкин.



3-БОБ. ИНТЕНСИВ БОҒ, ТОКЗОР ЁКИ ИССИҚХОНАЛАРНИ

ЛИЗИНГ ВА КРЕДИТ ШАРТЛАРИ АСОСИДА БЕРИШ


1-§. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни

лизинг шартлари асосида бериш


13. Лизинг берувчи лизинг олувчи билан лизинг объектини тўғридан- тўғри сотиш бўйича лизинг шартномасини имзолайди ҳамда лизинг олувчи ўн беш кун муддатда лизинг объекти қийматининг 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорида аванс (бўнак) маблағни лизинг берувчига тўлаб беради.

14. Лизинг берувчи лизинг объекти қийматининг 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорида аванс (бўнак) маблағни сотувчига тўлаб беради.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига барпо қилинадиган боғ ва токзорлар ёки қуриладиган иссиқхоналар қийматининг қолган қисми сотувчи билан лизинг берувчи ўртасида тузиладиган олди-сотди шартномасига мувофиқ бўлиб-бўлиб тўланади.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан лизинг объектини лизингга сотиш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

15. Аванс (бўнак) маблағ тўлаб берилгандан сўнг сотувчи ва лизинг берувчи ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси билан сотувчининг розилик хати лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи ва эгаллаб турган ер участкасига бўлган ҳуқуқ лизинг берувчи номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.


16. Давлат хизматлари маркази орқали ҳудудий туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиали лизинг объекти эгаллаган ер майдонини ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат ва шартлар асосида лизинг берувчи номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради.


17. Лизинг объекти, жумладан, интенсив боғ ёки токзор - улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхона - уч йилгача имтиёзли давр билан лизинг олувчига етти йилгача муддатга лизингга берилади. Бунда имтиёзли давр асосий қарзга нисбатан татбиқ этилади, "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лизинг объектлари бундан мустасно.

18. Лизинг фоиз ставкаси ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳар бир молиялаштириш манбаи учун қонун ҳужжатларида белгиланган фоиз ставкаларига лизинг берувчининг маржаси қўшиб ҳисобланган ҳолда белгиланади. Бунда лизинг берувчининг маржаси 4 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.


19. Тижорат банклари ўзаро келишилган шартлар асосида лизинг берувчига интенсив боғ, токзор ёки иссиқҳона сотиб олиш учун тижорат кредити ажратиши мумкин.


20. Тасодифан нобуд бўлиши, йўқолиши, ўғирланиши, шикастланиши, бузилиши ва барвақт эскириши хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг объектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан амалга оширилади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи лизинг объекти суғуртаси учун жавоб беради.


21. Лизинг объекти қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги аванс (бўнак) маблағ тўлангандан сўнг лизинг берувчи ўн кун муддатда лизинг объектини лизинг олувчига қабул қилиш - топшириш далолатномаси асосида топширади.

Лизинг тўловларининг қолган қисми шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.


22. Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан лизинг объекти қиймати тўлиқ тўлангунга қадар лизинг берувчига тегишли бўлади.


23. Лизинг берувчи лизинг муддати давомида лизинг объектидан мақсадли фойдаланилишини ва лизинг тўловлари ўз вақтида тўлаб борилишини назорат қилади.


24. Лизинг объектидан мақсадсиз фойдаланилганда ёки лизинг тўловлари лизинг шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилмаганда лизинг шартномаси бекор қилиниши мумкин.



2-§. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни

кредит шартлари асосида бериш


25. Интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхоналар мазкур Низомнинг 2-иловаси билан тасдиқланган якуний рўйхатга киритилган ташаббускорларга кредит шартлари асосида тўғридан-тўғри сотилиши (берилиши) мумкин.

26. Тижорат банклари интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш ҳамда иссиқхона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ташаббускорларга кредит ажратиши мумкин.

Кредитлар рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.

26-1. Ташаббускорга кредит расмийлаштириб берилгандан ва кредит объекти суммаси тижорат банки томонидан сотувчига ўтказиб берилгандан сўнг сотувчининг розилик хати асосида кредит объектига бўлган мулк ҳуқуқи ва эгаллаб турган ер участкасига бўлган ҳуқуқ тижорат банки номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.

26-2. Давлат хизматлари маркази орқали ҳудудий туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиали кредит объекти эгаллаган ер майдонини ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат ва шартлар асосида тижорат банки номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради.

26-3. Кредит объекти қиймати тўлангандан сўнг сотувчи тижорат банки вакили иштирокида ўн кун муддатда кредит объектини ташаббускорга қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширади.

Кредит тўловлари кредит шартномасининг бутун амал қилиш муддатида бўлиб-бўлиб тўланади. Кредит тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги кредит шартномаси билан белгиланади.

26-4. Кредит объектига бўлган мулк ҳуқуқи ташаббускор томонидан кредит объекти қиймати тўлиқ тўлангунга қадар тижорат банкига тегишли бўлади.

26-5. Тижорат банки кредит шартномаси муддати давомида кредит объектидан мақсадли фойдаланилишини ва кредит тўловлари ўз вақтида тўлаб борилишини назорат қилади.

26-6. Кредит объектидан мақсадсиз фойдаланилганда ёки кредит тўловлари кредит шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилмаганда кредит шартномаси бекор қилиниши мумкин.

27. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳамда иссиқҳона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан кредитлар белгиланган тартибда ажратилади.


28. Кредит фоизи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир молиялаштириш манбаси учун қонун ҳужжатларида белгиланган фоиз ставкаларида қўлланилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.


29. Тижорат банклари ўзаро келишилган шартларда ташаббускорларга интенсив боғ, токзор ёки иссиқхона сотиб олиш учун тижорат кредити ажратиши мумкин.



3-§. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни электрон

онлайн аукцион савдолари орқали сотиш

26-7. Сотувчи томонидан интенсив боғ, токзор барпо этилиб ёки иссиқхона қуриб битказилгандан сўнг туман ҳокимлиги томонидан 6 ой муддатда уларни харид қиладиган ташаббускорларнинг якуний рўйхати тақдим этилмаган тақдирда, сотувчи интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани лотларга бўлган ҳолда "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларига қўйиши мумкин.


26-8. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни лотларга бўлган ҳолда "E-auksion" электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларида сотиш ва шартномани расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентида белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.


26-9. Сотувчи ва аукцион ғолиби ўртасидаги Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарнинг олди-сотди шартномасида тўловларни тўлаш шартлари ва муддатлари кўрсатилади.

Электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби тўловларни тўлаш учун "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали кредит олиши мумкин.


26-10. Электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби томонидан интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхона қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг объект сотувчи томонидан қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида ўтказиб берилади.



4-БОБ. ИНТЕНСИВ БОҒ, ТОКЗОРЛАР ЁКИ

ИССИҚХОНАЛАРГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


30. Лизинг берувчи лизинг тўловлари тўлиқ тўлаб бўлингандан сўнг беш кун муддатда лизинг объектининг мулк ҳуқуқини лизинг олувчига ўтказиш тўғрисида далолатнома расмийлаштиради, лизинг объектининг мулк ҳуқуқини ва эгаллаган ер майдонини лизинг олувчи номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилади.

Кредит олувчи кредит эвазига сотилган интенсив боғ, токзор ва иссиқхоналарнинг барча тўловлари тўлиқ тўлаб бўлингандан сўнг беш кун муддатда кредит объектининг мулк ҳуқуқини кредит олувчига ўтказиш тўғрисида далолатнома расмийлаштиради, кредит объектининг мулк ҳуқуқини ва эгаллаган ер майдонини кредит олувчи номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилади.

31. Сотувчи интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхона қиймати ташаббускорлар томонидан тўлиқ тўлаб берилгандан сўнг беш кун муддатда интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини ташаббускор номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилади.

32. Туман ҳокимлиги ўн кун муддатда ташаббускорларни (лизинг ёки кредит олувчини) деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказилишини ва унга интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага бўлган мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларига тегишли қарор қабул қилинишини сўраб мурожаат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари беш кун муддатда туман ҳокимлиги томонидан деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказилган ташаббускорлар (лизинг ёки кредит олувчи)га интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага бўлган мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинишини таъминлайди.

33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг қарорида деҳқон хўжалигининг интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонадаги ягона ирригация ва бошқа ягона объектлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддасига асосан ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) мавжудлиги ҳамда ердан фойдаланишга оид мажбуриятлар кўрсатилиши шарт.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


34. Барпо этилган интенсив боғ, токзор ёки қурилган иссиқхонанинг сифати учун сотувчи масъул ҳисобланади.


35. Лизинг берувчи лизинг даврида лизинг олувчилар томонидан интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонада экилган кўчатларни (экинларни) белгиланган агротехник талаблар асосида парваришлаш ишларини мунтазам назорат қилиб боради.


36. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш,

иссиқхоналар қуриш, уларни аҳолига лизинг

ва кредит шартлари асосида бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Туман ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари


Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага талабгор бўлган ташаббускорларнинг дастлабки рўйхатини шакллантириш.


Ташаббускорлар мурожаати асосида









2-босқич

Туман ҳокимлиги


Интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигига ёки Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ёзма мурожаат қилиш.


Ташаббускорнинг дастлабки рўйхати шакллантирилгандан сўнг









3-босқич

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


1. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорларга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун лизинг ташкилотини ёки тижорат банкини аниқлаш.


2. Интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва туман ҳокимлигига тақдим этиш.


Икки ой муддатда









4-босқич

Туман ҳокимлиги


Ташаббускорга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун интенсив боғ, токзор барпо этишга 10 гектардан ҳамда иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдонини Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратиш.

Истисно ҳолларда ер участкасининг жойлашуви, контур яхлитлиги ва бошқа шароитларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда интенсив боғ ва токзор барпо этиш учун 5 гектардан кам бўлмаган ер майдони ажратилиши мумкин.


10 кун муддатда









5-босқич

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Интенсив боғ ва токзор барпо этиш, иссиқхона қуриш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш.


Лойиҳада белгиланган муддатларда









6-босқич

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги


1. Лизинг объектини харид қилиш юзасидан шартнома имзолаш.


2. Тижорат банки билан интенсив боғ, токзор ёки иссиқхона учун кредит ажратиш бўйича битим тузиш.


10 кун муддатда









7-босқич

Лизинг ташкилотлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, тижорат банклари


1. Лизинг шартномасини имзолаш, лизинг объекти қийматининг 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорида аванс (бўнак) маблағни лизинг берувчига тўлаб бериш.


2. Ўзаро келишилган шартларда ташаббускорларга интенсив боғ, токзор ёки иссиқхона сотиб олиш учун кредит ажратиш.


Шартнома имзолангандан сўнг 15 кун муддатда









8-босқич

Лизинг ташкилотлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорга қабул қилиш - топшириш далолатномаси асосида топшириш.


10 кун

муддатда










9-босқич

Лизинг ташкилотлари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси


1. Лизинг тўловлари тўлиқ тўлаб бўлингандан сўнг интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ташаббускорга ўтказиш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш;


2. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага бўлган мулк ҳуқуқи ва эгаллаган ер майдонига бўлган ҳуқуқни ташаббускор номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилиш.


5 кун муддатда









10-босқич

Туман ҳокимлиги


1. Ташаббускорларни (лизинг олувчини) деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказиш.


2. Деҳқон хўжалигига интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинишини таъминлаш.


10 кун муддатда



(ЎзР ВМ 23.06.2021 й. 391-сон Қарори таҳриридаги босқич) (Олдинги таҳририга қаранг)


       





Низомга

2-ИЛОВА



___________вилояти ______________туманида интенсив

боғ, токзор ёки иссиқхонани лизинг (кредит) шартлари

асосида олувчи ташаббускорлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташаббускорлар

Барпо этиладиган

интенсив боғ, токзор

ёки қуриладиган

иссиқхона манзили

(ҳудуди, контур

рақами)


Барпо этиладиган

интенсив боғ ёки

токзорнинг жами

майдони,

га


шундан:


токзор

майдони,

га


узум

навлари

номи

интенсив боғ

майдони,

га


мевали

дарахт тури

ва навлари

1









2









3









4









...









Жами:








Туман ҳокими


имзо

Ф.И.О.

        (муҳр)



           


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 январь

















Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск