ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Иқтисодий ҳамкорлик шартномалари / Савдо /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисида 27.05.1996 й. имзоланган Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Баённома (Тошкент, 2003 йил 13 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида

эркин савдо тўғрисида 1996 йил 27 майда

имзоланган Битимга ўзгартириш ва

қўшимчалар киритиш тўғрисида

БАЁННОМА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида "Эркин савдо тўғрисида" 1996 йил 27 майда имзоланган Битимда (бундан кейин Битим) белгиланган мақсадларни амалга оширишда Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш тўғрисида келишилган қоидаларини қўллаш муҳимлигини инобатга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:


1. Битимнинг 2-модда 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Битим мақсадларида ҳамда унинг амал қилиш даврида, Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудларидан келиб чиққан товарлар сифатида, ушбу Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланувчи Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш тўғрисидаги қоидалар асосида, белгиланган товарлар тушунилади".


2. Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш қоидаси тасдиқлансин (илова қилинмоқда).


3. Ушбу Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва мазкур Битимнинг 19-модда қоидаларига мувофиқ кучга киради.

Тошкент шаҳрида 2003 йил 13 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида имзоланди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.

Ушбу Баённоманинг қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.



(имзолар)






Товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудларидан келиб чиққан ҳамда мазкур давлатлар ўртасидаги савдо айланмасида иштирок этадиган товарларга нисбатан татбиқ этилади.

Мазкур қоидалар мақсадларида қуйидаги атамалар ва уларнинг изоҳлари қўлланади:

а) "Товарнинг келиб чиқиш мамлакати" атамаси товар тўлиқ ишлаб чиқарилган ёки етарли даражада қайта ишланган давлатни англатади;

б) "етарли даражада қайта ишланган" атамаси мезонига мувофиқ товарни ишлаб чиқиш жараёнида икки ёки ундан ортиқ давлатлар иштирок этган тақдирда, товарга сезиларли қайта ишлаш оқибатида ўзига хос хусусиятлар берилган мамлакат ҳудуди ушбу товарнинг келиб чиқиш мамлакати деб тушунилади.

Етарли даражада қайта ишланганлик мезонини қўллашда товар келиб чиқишининг кумулятив тамойили қўлланилиши мумкин, яъни товарнинг маълум давлат ҳудудида қайта ишланиши жараёнида ушбу давлат. товарнинг келиб чиқиши нуқтаи назаридан бир бутун давлат деб олинади;

в) "божхона назорати" атамаси миллий божхона органлари томонидан божхона ишига оид миллий қонунчилик, миллий қонунчилик ва халқаро шартномаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган тадбирлар йиғиндисини англатади;

г) "товарлар" атамаси ҳар қандай кўчар мулкка, шу жумладан иссиқлиқ, электр энергияси ва божхона чегараси орқали ўтадиган энергиянинг бошқа турларига нисбатан қўлланади;

д) "товарлар номенклатураси" атамаси Аҳдлашувчи Томонлар давлатларида Европа Иттифоқининг товарларни статистик таснифлашнинг уйғунлаштирилган тизими асосидаги Ташқи иқтисодий фаолият товарлари номенклатурасига нисбатан қўлланади;

Аҳддашувчи Томоннинг божхона ҳудудига учинчи мамлакатлардан олиб кирилаётган товарлар ҳамда унинг ҳудудидан учинчи давлатларга олиб чиқилаётган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқлаш тартиби мазкур Аҳдлашувчи Томон давлатининг миллий қонунчилигига биноан амалга оширилади.


1. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати дейилганда, товар тўлиқ ишлаб чиқилган ёки товарга етарли даражада қайта ишлов берилган давлат тушунилади.


2. Қуйидаги товарлар мазкур мамлакатда тўлиқ ишлаб чиқарилган деб ҳисобланади:

а) унинг ҳудудида қазиб олинган фойдали қазилмалар;

б) унинг ҳудудида етиштирилган ва йиғиб олинган ўсимликлар маҳсулоти;

в) унинг ҳудудида туғилган ва парвариш қилинган ҳайвонлар;

г) унинг ҳудудида парвариш қилинган тирик ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар;

д) унинг ҳудудида овчилик, балиқчилик ва денгиз хўжалигида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар;

е) дунё океанида ушбу давлатга тегишли бўлган ёки у томонидан ижарага олинган кемалар томонидан етиштирилган ва/ёки ишлаб чиқарилган денгиз хўжалиги маҳсулотлари;

ж) ушбу мамлакатда амалга оширилган ишлаб чиқариш ва бошқа операциялар натижаси бўлган иккиламчи хом ашёлар ва чиқиндилар;

з) очиқ коинотда ушбу давлатга тегишли бўлган ёки у томонидан ижарага олинган космик кемалар томонидан олинган юқори технология маҳсулотлари;

и) ушбу мамлакатда фақат иккинчи банднинг "а" ва "з" кичик бандлари таъкидлаб ўтилган маҳсулотлардан ишлаб чиқарилган товарлар.


3. Агар товарни ишлаб чиқиш жараёнида икки ёки ундан ортиқ мамлакатлар иштирок этса, товарнинг келиб чиқиши "етарли даражада қайта ишланган" мезонига мувофиқ белгиланади.


4. Етарли даражада қайта ишланган мезони қуйидаги ҳолатларда белгиланади, яъни:

а) товарни қайта ишлаш натижасида етарли даражада ўзгариш содир бўлиб, товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият номенклатурасининг позицияси (товарни таснифлаш коди) исталган биринчи тўртта рақам доирасида ўзгарган бўлса;

б) товарни божхона органларида расмийлаштириш вақтида "адвалор улуши"га етказилган даража ва ўзлаштирилган ишлаб чиқариш ва технологик операциялар рўйхати бўйича уни сўнгги ишлаб чиқарган мамлакатда етарли қайта ишлашга киритилган бўлса.


5. Қуйидаги ҳолатлар етарли даражада қайта ишланган мезонига тўғри келмайдиган деб ҳисобланади:

а) сақлаш ва ташиш вақтида товарларнинг сақланганлигини таъминлаш бўйича операциялар;

б) товарларни сотиш ва ташишга тайёрлаш бўйича операциялар (товарларни қисмларга ажратиш ва жўнатишга тайёрлаш, саралаш, қайта қадоқлаш);

в) оддий йиғиш операциялари;

г) товарларни дастлабки асосий элементларидан фарқланувчи характеристикага олиб келмайдиган даражада аралаштириб юбориш;

д) юқорида кўрсатилтан операцияларнинг икки ёки ундан ортиғи иштирокидаги комбинация;

е) ҳайвонларни сўйиш.


6. Агар "етарли даражада қайта ишланган" мезони адвалор улуш орқали ифодаланса, нарх кўрсаткичлари:

а) импорт материаллари учун  божхона қиймати, яъни олиб келинганда CIF асосида аниқланадиган қиймат бўйича ёки уларнинг келиб чиқиши номаълум бўлса  ишлаб чиқариш амалга оширилаётган мамлакат ҳудудида биринчи сотувнинг амалга оширилишидаги қиймат бўйича;

б) тайёр товарлар учун  франко-завод нархи ёки сотувчининг экспорт нархи бўйича ҳисобланади.


7. Бир неча партиялар билан етказилаётган қисмларга бўлинган ёки йиғилмаган кўринишдаги предметлар, қачонки ишлаб чиқариш ва ташиш шартлари бўйича уларни бир партия билан юклаш имконияти бўлмаса, импорт қилувчининг хоҳишига кўра, товарларнинг келиб чиқишини аниқлаш нуқтаи назаридан ягона предмет сифатида кўрилиши керак.


8. Товарларнинг келиб чиқишини аниқлаш мақсадлари учун уларни ишлаб чиқишда қўлланиладиган иссиқлик ва электр энергияси, машиналар, ускуналар ва асбобларнинг келиб чиқиши инобатга олинмайди.


9. Товар нафақат мазкур қоидалар билан ўрнатилган келиб чиқиш мезонлари ва бошқа шартларига мувофиқ, балки у экспорт қилуви мамлакатда ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтган корхона, фирмадан бевосита сотиб олинганда ва ушбу мамлакатдан тўғридан тўғри юклаш орқали импорт қилувчи мамлакатга импорт қилинган ҳолдагина экспорт қилувчи мамлакатдан келиб чиққан ҳисобланади.

Шунингдек, географик, транспорт, техник ёки иқтисодий сабаблар натижасида бир ёки бир неча мамлакат ҳудуди орқали ташилаётган товарлар доимо транзит мамлакатининг божхона назорати остида бўлиши шарти билан, ушбу мамлакатлар ҳудудларига вақтинчалик олиб кириш ва омборхонада сақлаш чоғида ҳам тўғридан тўғри юклаш талабларига жавоб берган деб ҳисобланади.

Товарларни тўғридан-тўғри юклаш талабларига, шунингдек, кўргазма ёки ярмарка вақтида божхона назорати остида бўлган, ҳамда кўргазма ва ярмарка мақсадларидагина жўнатилган, шу жумладан, импорт қилувчи томонидан кўргазма ёки ярмаркаларда сотиб олинган товарлар ҳам жавоб беради.


10. Товарнинг Аҳдлашувчи Томонлар давлатидан келиб чиққанлигини тасдиқлаш учун олиб кирилаётган мамлакат божхона органларига товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги декларация-сертификат (бундан кейин  сертификат) тақдим этилиши зарур.


11. Товарларни Аҳдлашуви Томонлар давлатларидан экспорт қилиш чоғида келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат товар келиб чиқаётган мамлакатнинг миллий қонунчилигига мувофиқ ваколатланган органлар томонидан берилади.

Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари сертификатларни тасдиқлашга ваколатланган органларнинг муҳрлари ва шахсларнинг имзолари намуналари билан алмашадилар. Кўрсатилган намуналар тақдим этилмаса, сертификатлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва товарларга савдо режими тўғрисидаги битимларда кўрсатилган преференциялар қўлланилмайди.


12. Сертификат қайси товарга берилган бўлса, ўша товар ҳақида қуйидаги маълумотларни ўзида жамлаган бўлиши керак:

а) экспорт қилувчининг номи ва манзили;

б) импорт қилувчининг номи ва манзили;

в) ташиш воситаси ва маршрут йўналиши (имкон қадар етарли маълумотлар даражасида);

г) жойлар миқдори ва қадоқлаш тури, товарни идентификациялаш учун зарур бўлган барча маълумотларни ўз ичига олган товар таърифи;

д) брутто ва нетто ҳисобида оғирлик.


13. Келиб чиқиш тўғрисидаги сертификатга кўра товарнинг маълум бир мамлакатдан келиб чиқаётганлиги тўғрисида маълумот берилиши керак, яъни у ўз ичига қуйидаги маълумотларни олиши лозим:

а) товарнинг тегишли келиб чиқиш талабларига жавоб бериши тўғрисида экспорт қилувчининг декларацияси;

б) сертификат берган ваколатли органнинг экспорт қилувчи томонидан сертификатда тақдим қилинган маълумотларнинг ҳақиқийлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси.


14. Келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат муҳрланган кўринишда, ўзгартиришларсиз, рус тилида божхона органларига тақдим қилинади.


15. Келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат юк божхона декларацияси, божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа зарур ҳужжатлар билан бирга тақдим қилинади.


16. Келиб чиқиш сертификати йўқотилган тақдирда, унинг расмий тасдиқланган дубликати қабул қилинади.


17. Унча катта бўлмаган товар партияларини (5000 АҚШ долларигача миқдорда) тасдиқлаш учун экспорт қилувчи товар келиб чиқиш мамлакатини счёт-фактурада ёки товарга илова қилинган бошқа ҳужжатларда кўрсатиб ўтиши мумкин.


18. Агар келиб чиқиш сертификатининг ёки унда кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқий эканлиги тўғрисида шубҳа келиб чиқса, божхона органлари сертификатни тасдиқлаган ваколатли органларга, ёки мамлакатнинг бошқа ваколатли органларига қўшимча ёки аниқлаштирувчи маълумотларни тақдим қилишни сўраб мурожаат қилишлари мумкин.


19. Келиб чиқиш тўғрисидаги тасдиқнома ёки сўралган маълумотлар тақдим этилмагунча, товар ушбу мамлакатдан келиб чиққан деб ҳисобланмайди.


20. Умумий тартибга кўра, зарурий тарзда расмийлаштирилган келиб чиқиш тўғрисидаги сертификат ёки келиб чиқиш тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим қилинмаслиги юкни ўтказмасликка асос бўла олмайди.

Олиб кирилаётган мамлакатга нисбатан қўлланадиган халқаро битимларга ва/ёки унинг миллий қонунчилигига мувофиқ, товарларининг олиб кирилиши тақиқланган мамлакат товарлари олиб кирилаётганлиги тўғрисида керакли асос бўлган тақдирдагина, божхона томонидан юкни олиб киришга рухсат берилмаслиги мумкин.

Ушбу банднинг иккинчи хатбошига мувофиқ, келиб чиқиши аниқланмаган товарлар, олиб кирилаётган мамлакатга ушбу мамлакат божхона тарифининг энг юқори ставкалари бўйича божхона божи тўлаш шарти билан олиб кирилади.


21. 20-банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилтан товарларга нисбатан товар етказиб бериш (ишлаб чиқариш)дан сўнг бир йилдан ошмаган муддат ичида уларнинг келиб чиқиши тўғрисида керакли тасдиқнома олиниши шарти билан энг қулай режим ёки преференциал режим қўлланилиши (ёки қайта тикланиши) мумкин.



“Ўзбекистон Республикаси Халқаро шартномалари тўплами”,

2004 йил, 1-сон.









































Время: 0.0242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск