ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Паспорт ва виза тизими /

Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.01.2020 й. 49-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 30 январдаги

49-сон қарорига

ИЛОВА



Консуллик рўйхатида турувчи

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик

муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар

вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги

бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси

фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик

паспортини расмийлаштириш, бериш

ва алмаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом консуллик рўйхатида турувчи фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, бериш ва алмаштириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик намунадаги паспорти (кейинги ўринларда нобиометрик паспорт деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида - 2019 йил 31 декабргача, хорижий давлат ҳудудида - амал қилиш муддати тугагунига қадар эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат;


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (кейинги ўринларда биометрик паспорт деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий давлатда (амал қилиш муддати тугагунга қадар) эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;


Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти (кейинги ўринларда хорижга чиқиш биометрик паспорти деб аталади) - хорижга чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, шунингдек, хорижда туриш вақтида эгасининг шахсини ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқлайдиган, паспорт эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари сақланган электрон ахборот ташувчига (чипга) эга бўлган ҳужжат;


консуллик муассасаси - Ўзбекистон Республикасининг чет давлатда таъсис этиладиган дипломатик ваколатхонасининг консуллик бўлими, Ўзбекистон Республикасининг бош консулхонаси, консулхонаси, вице-консуллиги ва консуллик агентлиги;


консуллик рўйхати - тегишли консуллик округи ҳудудига келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хориждаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари қошида белгиланган тартибда қайддан ўтказиш;


паспорт олиш учун буюртма (кейинги ўринларда буюртманома деб аталади) - паспорт олувчи ҳақидаги маълумотларни йиғиш пункти томонидан шакллантирилган биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни ўз ичига олган электрон ҳужжат;


маълумотларни йиғиш пункти - паспорт олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг биографик маълумотларини ва биометрик параметрларини жамлаш бўйича функцияларни ҳамда фуқароларга янги расмийлаштирилган биометрик параметрли паспортларни бериш вазифаларини бажаришга ваколатли бўлган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти (кейинги ўринларда Консуллик-ҳуқуқий департамент деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари.


3. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижга чиқадиган ҳолларда уларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПФ-5156-сон Фармонининг 3-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Хориждаги фуқаролар ҳам хорижга чиқиш биометрик паспортига эга бўлишлари шарт.


4. Хорижга чиқиш биометрик паспорти ҳар қандай давлатга чиқиш учун ҳақиқийдир.

Хорижда доимий яшайдиган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти унинг эгасининг хорижда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади, шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган даврида давлат хизматларидан фойдаланиш учун ҳақиқийдир.


5. Консуллик муассасаларида доимий рўйхатда турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Консуллик-ҳуқуқий департамент ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маълумотларни йиғиш пункти томонидан қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш кунини ташкил этади, хорижда эса - дипломатик почта жўнатилиши жадвалига мувофиқ амалга оширилади.

Аризани кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилиши мумкин.


6. Қўл бармоқларининг изларини олиш тартиб-таомилидан бош тортилган ва кўзойнак тақиб ёки бош кийим, ташқи кўринишга таъсир қилувчи ашёлар билан суратга тушиш истаги қатъий билдирилган ҳолатларда фуқарога хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш рад этилиши мумкин.

7. Хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим ундирилади. Йиғимларнинг тўланган суммаси қайтарилмайди.

Консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўлашдан тўлиқ давлат таъминотида бўлган шахслар, шунингдек, Консуллик йиғимлари тарифида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда озод қилинадилар.


8. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга монелик қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда (Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан қўйилган тақиқ, суд органларининг қарори ёки буйруғи), консул ариза берувчини ушбу масалаларни уч ой мобайнида бартараф қилиш зарурлиги тўғрисида ҳабардор қилади. Уч ой ўтгач тақиқ бекор қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжат мавжуд бўлмаса, консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим учун амалга оширилган тўлов ариза берувчига қайтарилмайди (касаллик, жазони ижро этиш муассасаларида бўлиш, яшаб турган мамлакатда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси мавжуд бўлмаслиги сингари узрли сабаблар бундан мустасно).

Уч ойлик муддатдан сўнг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун такроран мурожаат қилишда ҳужжатлар консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим қайтадан тўланган ҳолда топширилади.


9. Хорижга чиқиш биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг мулкидир ва унинг эгаси Ўзбекистон Республикасининг ҳимоясида бўлади.



2-БОБ. ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК

ПАСПОРТДАГИ ЁЗУВЛАР. ХОРИЖГА ЧИҚИШ

БИОМЕТРИК ПАСПОРТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


10. Хорижга чиқиш биометрик паспорти фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

туғилган кунидан бошлаб бир ёшгача - икки йил муддатга;

бир ёшдан 25 ёшгача - 5 йил муддатга;

25 ёшдан ошган шахсларга - 10 йил муддатга.

11. Хорижга чиқиш биометрик паспорти белгиланган намуна бўйича тайёрланади ва инглиз тилида персоналлаштирилади.


12. Хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкасига қуйидаги асосий маълумотлар киритилади:

паспортни берган давлатнинг номи;

ҳужжатнинг номи;

ҳужжатнинг тури;

паспортни берган давлатнинг коди;

паспортнинг серияси ва рақами;

фамилияси, исми, отасининг исми;

фуқаролиги;

туғилган санаси;

туғилган жойи;

жинси;

берилган сана;

берган орган;

амал қилиш муддати тугайдиган сана;

эгасининг рақамли сурати;

эгаси ҳақидаги машина ўқийдиган маълумотлар.


13. Чипга қуйидаги маълумотлар киритилади:

паспорт эгасининг биографик маълумотлари;

эгасининг рақамли сурати;

қўл бармоқларининг излари - 16 ёшга тўлганидан кейин.


14. Хорижга чиқиш биометрик паспортига:

паспорт эгасининг хорижда доимий яшаш учун рўйхатдан чиқарилганлиги;

хорижда доимий яшаётган фуқаронинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтганлиги;

консуллик рўйхатига олингани ёки консуллик рўйхатидан чиқарилгани;

никоҳ қайд этилганлиги ёки бекор қилинганлиги;

хорижий давлатларга кириш учун руҳсатнома (виза);

ҳамроҳлик қилувчи шахслар тўғрисидаги (вояга етмаган фуқаролар учун);

илгари қўйилган қайдлар бекор қилинганлиги ҳақидаги қайдлар киритилади.

Паспорт эгаси қонининг гуруҳи ва резус-мансублик тўғрисидаги қайдлар унинг розилиги билан амалга оширилади.

Хорижга чиқиш биометрик паспортда паспорт эгасининг имзоси бўлиши шарт.



3-БОБ. КОНСУЛЛИК МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИ


15. Консуллик муассасалари томонидан хорижда доимий яшайдиган ва доимий консуллик рўйхатида турадиган фуқароларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва хорижга олти ойдан кўп муддатга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, контракт бўйича ишлаш, оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга вақтинчалик яшаш учун чиққан ҳамда консуллик муассасаларида вақтинчалик рўйхатда турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидаги ҳолларда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишда;

фарзанд хорижда туғилганида;

хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганида;

фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганида;

ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;

маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;

хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;

хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотиб қўйилганида;

хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида;

илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда.

16. Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун консуллик муассасасига мурожаат қиладилар. Шунингдек, улар хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун консуллик муассасасига мурожаат қилишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида ёки консуллик интерактив ҳизматлар веб-порталида (www.consulate.mfa.uz) жойлаштирилган анкетанинг электрон шаклини олдиндан тўлдириш интерактив хизматидан фойдаланиши мумкин.


17. Доимий консуллик рўйхати хорижда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан белгиланган тартибда рўйхатдан чиқарилган ва хорижга доимий яшаш учун боришда рухсат бериш ёзуви стикери ёки манзилдан жўнаб кетиш варақаси асосида мамлакатдан чиққан (шу жумдалан, МДҲ мамлакатларига 2017 йил 30 июнгача чиққан фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар), шунингдек қабул қилувчи давлат ҳудудидан чиқмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари орқали доимий яшаш учун хорижга чиқиш рухсатномаси расмийлаштирилган, консуллик округи ҳудудида доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини консуллик муассасасида қайд этиш орқали амалга оширилади.

Доимий консуллик рўйхатида турадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

Ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;

паспортнинг (нобиометрик, биометрик ва/ёки хорижга чиқиш биометрик) асли - нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;

35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (1 дона);

фуқаронинг хорижий мамлакат қонуни талабларига мувофиқ ушбу давлат ҳудудида қонуний тарзда бўлишини тасдиқловчи ҳужжат (виза, яшаш учун гувоҳнома, вақтинчалик яшаш учун гувоҳнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотнома ва шу кабилар);

консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Вояга етмаган шахслар ва 16 ёшга тўлгунига қадар хорижга чиқиш биометрик паспортини олмаган, ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллар билан доимий консуллик рўйхатида турган шахслар учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (16 ёшга етмаган шахслар ва биринчи маротаба хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилаётган 16 ёшга тўлган шахслар учун) ёки биометрик паспортнинг асл нусхаси -нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;

35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (1 дона);

вояга етмаган шахсга биринчи маротаба хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллар паспортларининг (нобиометрик, биометрик ва/ёки хорижга чиқиш биометрик пакспорти) асл нусхаси (нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади). Ота-оналардан бирининг паспортини тақдим этиш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли ҳужжат тақдим этилади, хусусан, ўлим ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида суд қарорининг кўчирмаси (нусхаси), ваколатли органлардан ота-оналардан бирининг бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, бола ёлғиз ота ёки онанинг қарамоғида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ шунга ўхшаш бошқа ҳужжат;

вояга етмаган шахснинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари ўзлари бўлиб турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ хорижий давлат ҳудудида бўлишининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжат (виза, яшаш учун гувоҳнома, вақтинчалик яшаш учун гувоҳнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотнома ва шу кабилар);

ота-оналардан бири хорижий давлат фуқароси бўлса, унинг бола хорижга чиқиш биометрик паспортини олишига эътирози йўқлиги ҳақида нотариал тасдиқланган аризаси (ота-оналарнинг ҳар иккиси маълумотларни йиғиш пунктига бевосита мурожаат қилган ҳоллар бундан мустасно);

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ота-оналардан бирининг ёки бошқа қонуний вакилнинг нотариал тасдиқланган розилиги (агар 16 ёшга тўлмаган шахс доимий консуллик рўйхатида ота-оналардан бири билан турган бўлса);

ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;

нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолганлиги тўғрисида хорижий мамлакат ваколатли органларининг маълумотномаси (паспорт йўқолган ҳолатда);

ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёҳуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилаётганда фуқаро консуллик муассасасига ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.


18. Вақтинча консуллик рўйхати Ўзбекистон Республикасида доимий рўйҳатдан ўтган ва ўқиш, хизмат сафарида бўлиш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш (ишчи виза, вақтинчалик рўйҳатга олиш, яшаш учун руҳсатнома ва меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи руҳсатномалар - патент, меҳнат шартномаси ва б. асосида хорижий давлат ҳудудига қонуний бўлувчилар), тиббиёт муассаларида даволаниш ва оиласи билан бирлашиш мақсадларида хорижда олти ойдан ортиқ муддатда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни хориждаги Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасалари томонидан қайд этиш орқали амалга оширилади.

Хорижда бўлиб турган ва вақтинчалик консуллик рўйхатида турадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;

паспортнинг (нобиометрик, биометрик ва/ёки хорижга чиқиш биометрик) асли - нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;

35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (1 дона);

ўқиш жойидан (ўқиш муддатлари кўрсатилган ҳолда), иш жойидан (ёки меҳнат шартномаси), тиббиёт муассасасидан (даволанаётганлар учун) маълумотнома ёки оила аъзолари билан бирлашиш мақсадида хорижга чиққан шахслар учун қариндошлик алоқаларини тасдиқловчи ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлат ҳудудида қонуний тарзда бўлишини тасдиқловчи ҳужжат (ўқиш ёки иш визаси, МДҲ мамлакатлари учун миграция карточкаси, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар ёки маълумотномалар ва шу кабилар);

ҳарбий гувоҳнома ёки ҳисобда турганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки мудофаа бўлимининг белгиланган тартибдаги маълумотномаси (ҳарбий хизматга мажбур шахслар учун);

консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Вояга етмаган шахслар ва 16 ёшга тўлганидан кейин хорижга чиқиш биометрик паспортини олмаган, ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллар билан доимий консуллик рўйхатида турган шахслар учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (16 ёшга етмаган шахслар ва биринчи маротаба хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилаётган 16 ёшга тўлган шахслар учун) ёки биометрик паспортнинг асли - нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;

35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (1 дона);

вояга етмаган шахсга биринчи маротаба хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллар паспортларининг (нобиометрик, биометрик ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти) асли (нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади). Ота-оналардан бирининг паспортини тақдим этиш имкони бўлмаган ҳолларда тегишли ҳужжат тақдим этилади, хусусан, ўлим ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги ҳақида гувоҳнома, никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақида суд қарорининг кўчирмаси (нусхаси), ваколатли органлардан ота-оналардан бирининг бедарак йўқолган ёки вафот этган деб топилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, бола ёлғиз ота ёки онанинг қарамоғида эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ шунга ўхшаш тенг ҳужжат;

вояга етмаган шахснинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакилларининг хорижий давлат ҳудудида, ўзлари турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ, қонуний тарзда бўлишини тасдиқловчи ҳужжат (ўқиш ёки иш визаси, МДҲ мамлакатлари учун миграция карточкаси, вақтинча яшашга рухсатнома, паспортдаги тегишли қайдлар, маълумотномалар ва шу кабилар);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи ота-оналардан бирининг ёки бошқа қонуний вакилнинг нотариал тасдиқланган розилиги (агар 16 ёшга тўлмаган шахс вақтинчалик консуллик рўйхатида ота-оналардан бири билан турган бўлса);

ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;

нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспортининг йўқолганлиги тўғрисидаги бўлиб турган мамлакат ваколатли органларининг маълумотномаси (паспорт йўқолганда);

ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганлиги ёхуд ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилаётганда фуқаро консуллик муассасасига ушбу ҳолатларни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади.


19. Вақтинча хорижда бўлиб турган ва консуллик рўйхатида турмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасига қайтиш сертификатини олиш учун тегишли консуллик муассасасига мурожаат қиладилар. Ушбу ҳолатда ҳужжатларни расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва махсус ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда амалга оширилади.


20. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида консуллик муассасаси ариза берувчининг биографик маълумотларини, қўл бармоқларининг электрон изларини (16 ёшдан катта шахслар учун) тўплайди, юзни тўғридан рақамли форматда расмга олади ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун буюртманомани шакллантиради, буюртманома кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига (кейинги ўринларда Давлат персоналлаштириш маркази деб аталади) юборилади.


21. Консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг нобиометрик ва биометрик паспортлари йўқотилиши муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун буюртманома шакллантирилишидан олдин консуллик муассасасининг мансабдор шахси, шахсни тасдиқлаш учун хужжатларни Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан келишиш мақсадида Консуллик-ҳуқуқий департаментга юборади.

Консуллик муассасалари томонидан берилган нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилган тақдирда, шахснинг шахсини тасдиқлаш учун ҳужжатларни Консуллик-ҳуқуқий департаментга юбориш талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан Ўзбекистон Республикасидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жой бўйича берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилган тақдирда, шахсни тасдиқлаш амалга оширилиши шарт. Ариза берувчининг шахси ва унинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тасдиқланганидан сўнг, консулликнинг мансабдор шахси ушбу Низомнинг 18-бандига мувофиқ ҳаракатларни амалга оширади.

22. Тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортини Давлат персоналлаштириш маркази кейинчалик дипломатик йўллар орқали консуллик муассасаларига жўнатиш ва эгасига бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юборади.


23. Хорижга чиқиш биометрик паспортларини консуллик муассасаларига ва консуллик муассасаларидан Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш дипломатик почта орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда навбатдан ташқари почта орқали амалга оширилади.


24. Консуллик муассасасининг мансабдор шахси Консуллик-ҳуқуқий департаментдан тушган хорижга чиқиш биометрик паспортини ариза берувчига имзо чектириб топширади ва консуллик рўйхатига олинганлиги тўғрисида штамп босади. Бунда алмаштирилаётган нобиометрик ёки биометрик паспорт ўрнига тайёр хорижга чиқиш биометрик паспортини беришда нобиометрик ёки биометрик паспорт консуллик муассасасининг мансабдор шахси томонидан олиб қолинади (вақтинчалик консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги биометрик паспорти бундан мустасно, унга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилгани тўғрисида штамп босилади), уни берган йиғиш пунктига белгиланган тартибда бекор қилиш учун юборилади ва тегишли маълумотлар консуллик муассасалари томонидан улар турган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига ёки уларга нисбатан ўзаро келишув мавжуд бўлса, бошқа вазирлигига, шунингдек, борилган мамлакатда хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юборилади.

Мазкур банд асосида олиб қўйилган паспортлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ёки фуқароликни йўқотиш муносабати билан боғлиқ, шунингдек, чет элда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортлари уларни берган йиғиш пунктига белгиланган тартибда бекор қилиш учун юборилади ва тегишли маълумотлар консуллик муассасалари томонидан улар турган давлатнинг Ташқи ишлар вазирлигига ёки ўзаро келишув мавжуд бўлса, тегишли бошқа вазирлигига шунингдек, борилган мамлакатда хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юборилади.


25. Консуллик муассасаларида консуллик рўйхатида турмайдиган, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик намунадаги паспортига эга бўлган ариза берувчиларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортларини расмийлаштириш учун ҳужжатларни қабул қилиш Консуллик-ҳуқуқий департамент билан ёзма келишилгандан кейин якка тартибда кўриб чиқилади.


26. Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган, чет элда вақтинча қонуний асосда бўлиб турган ва доимий яшаш учун хорижий давлатда қолишга қарор қилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси тегишли консуллик муассасасига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилиши керак:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича (қоғозда ёки электрон) анкета-ариза;

35 х 45 мм ҳажмдаги фотосурат (2 дона);

чет элга чиқиш учун нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспортининг асли - нусха олинади, асли эса ариза берувчига қайтарилади;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

ҳарбий гувоҳнома ёки ҳисобда турганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ёки мудофаа бўлимининг белгиланган тартибдаги маълумотномаси (ҳарбий хизматга мажбур шахслар учун);

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ота-онасининг ва турмуш ўртоғининг (биргаликда чиқиш ҳолатлари бундан мустасно), шунингдек, агар биргаликдаги никоҳдан туғилган болалар бўлса, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган собиқ турмуш ўртоғининг нотариал тасдиқланган розилиги;

консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

Қуйидаги ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг вояга етган ва вояга етмаган фуқароси учун чет элда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасида ҳисобдан чиқаришга ҳужжатларни расмийлаштиришда ота-оналаридан бирининг розилиги талаб қилинмайди:

ота-оналардан бири вафот этган бўлса (вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси тақдим этилганда);

фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан берилган бола ёлғиз ота ёки онанинг қарамоғида эканлиги тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлса;

агар боланинг ота-оналаридан бири чет эл фуқароси бўлса;

ота-оналардан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган (суд қарори нусхаси тақдим этилган тақдирда) бўлса;

ота-оналардан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда) бўлса;

ота-оналардан бири суд томонидан меҳнатга лаёқатсиз деб топилган (суд қарорининг нусхаси тақдим этилган тақдирда) бўлса;

ота-оналардан бирига нисбатан қидирув эълон қилинган ва у қидирувда бўлса (ички ишлар органларидан маълумотнома тақдим этилган тақдирда);

агар ота-оналардан бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисобдан чиқарилган ва чет элда доимий яшаётган бўлса.


27. 16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари тегишли илтимосномалар билан мурожаат қиладилар ва ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича анкета-аризани (коғоз ёки электрон шаклда) тўлдирадилар.


28. Ота-оналар ёки бошқа қонуний вакиллар ўртасидаги розилик (норозилик), шунингдек, болаларнинг хорижга чиқишини чеклаш бўйича ҳар қандай низолар суд тартибида ҳал қилинади.


29. Консулликнинг мансабдор шахси ҳужжатларни қабул қилганидан сўнг, уларни консуллик муассасасининг муҳри билан тасдиқлайди, материални икки нусхада тузади, улардан бири дипломатик почта (ёки дастурий таъминот) орқали кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (кейинги ўринларда ИИВ МваФРББ деб аталади) юбориш учун Консуллик-ҳуқуқий департаментга жўнатилади, иккинчиси эса консуллик муассасасида сақланади.

ИИВ МваФРББдан хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш учун рухсатнома олингандан сўнг Консуллик-ҳуқуқий департамент уни ариза берувчини доимий консуллик рўйхатига қўйиш ва кейинчалик хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун консуллик муассасасига юборади.


30. Консуллик муассасаси ИИВ МваФРББнинг паспортни расмийлаштириши, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллар билан биргаликда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқарилганлиги бўйича маълумотлар йўқлиги тўғрисидаги хулоса асосида туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва ота-оналардан бирининг паспортига фото суратни ёпиштириб ота-оналари (улардан бири) ёки бошқа қонуний вакиллар билан биргаликда доимий яшашга чет элга чиқиб кетган болани ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллар билан биргаликда доимий консуллик рўйхатига қўяди ва унга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиради.

Шахс доимий консуллик рўйхатига олинаётганида унинг нобиометрик паспортига, биометрик паспортига, шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортига белгиланган намунадаги штамп босилади.


31. Доимий консуллик рўйхатига олишни расмийлаштириб (нобиометрик ёки биометрик паспорт асосида) консуллик муассасаси ходими ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга анкета-аризани беради, ариза берувчи уни тўлдириб, анкета-аризага ҳужжатларнинг нусхаларини такроран илова қилмасдан консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига йиғим тўланганлиги тўғрисидаги тўлов квитанциясини тақдим қилади.


32. Ушбу Низомнинг 20-21-бандларида кўрсатилган келишув тартиб-таомиллари амалга оширилишга ва Консуллик-ҳуқуқ департаментдан тайёр хорижга чиқиш биометрик паспорти консуллик муассасасига тушишига қараб консуллик муассасасининшг мансабдор шахси уни имзо чектириб ариза берувчига топширади, бунда унинг нобиометрик ёки биометрик паспортини олиб қўяди, уларга хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берилганлиги тўғрисида штамп босилади ва улар белгиланган тартибда бекор қилиш учун уларни берган йиғиш пунктига юборилади, тегишли ахборот эса консуллик муассасасалари томонидан борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади.



4-БОБ. КОНСУЛЛИК-ҲУҚУҚИЙ ДЕПАРТАМЕНТДА

ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИНГ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ ТАРТИБИ


33. Қуйидаги холларда чет элда доимий яшовчи ва доимий консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон фуқароларига Консуллик-ҳуқуқий департаментда хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилади ва берилади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқишда;

бола чет элда туғилганда;

хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганда;

фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жинси ўзгарганда;

биометрик паспортдаги ёзувларда ноаниқликлар ва хатоликлар аниқланганда;

маълумотлар ва визалар учун ажратилган биометрик паспорт варақлари тугаганда;

хорижга чиқиш биометрик паспорти яроқсиз ҳолга келганда;

хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолганда;

хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда;

илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда.

34. Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Консуллик-ҳуқуқий департаментга мурожаат қиладилар. Шунингдек, улар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Консуллик-ҳуқуқий департаментга мурожаат қилишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида ёки интерактив консуллик ҳизматлари веб-порталида (www.consulate.mfa.uz) жойлаштирилган анкетанинг электрон шаклни олдиндан тўлдиришнинг интерактив хизматидан фойжаланишлари мумкин.


35. Биринчи марта хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришда Консуллик-ҳуқуқий департаментга қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

Ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкета);

биометрик паспорт ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асли (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун) - нусхалари олинади, асли ариза берувчига қайтарилади;

олдин берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (агар бўлса);

ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);

консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига ундириладиган йиғим тўланганлиги тўғрисидаги квитанция (16 ёшга тўлмаган фуқаролардан фақат ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобига ундириладиган йиғим олинади);

фуқаронинг (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун) хорижга чиқиши учун ота-оналар ёки бошқа қонуний вакилларнинг нотариал тасдиқланган розилиги;

ҳамроҳлик қилувчи шахснинг (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун) нотариал тасдиқланган мажбурияти.

Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жинси ўзгаргарганда ёки биометрик паспортдаги ёзувларда ноаниқликлар ва хатоликлар аниқланганда фуқаро хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни маълумотларни йиғиш пунктига тақдим қилади.

Фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиш вақтида унинг хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддатига бир йилдан кам вақт қолган бўлса, хорижга чиқиш биометрик паспорти янгисига алмаштирилиши мумкин.

Нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилганда Ўзбекистон Республикаси ваколатли идоралари томонидан берилган нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ва/ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилинади.


36. 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналар ёки бошқа қонуний вакилларнинг вояга етмаганнинг мустақил равишда хорижга чиқишга нотариал тасдиқланган розилиги бўлган тақдирда хорижга мустақил чиқишлари мумкин.


37. Қуйидаги ҳолларда вояга етмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилишида унинг ота-оналаридан бирининг розилиги талаб этилмайди:

ота-оналардан бири вафот этганда (ўлим ҳақидаги гувоҳнома нусхаси тақдим этилган тақдирда);

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган ёлғиз ота ёки она тўғрисидаги маълумотнома мавжуд бўлса;

боланинг ота-оналаридан бири чет эл фуқароси бўлса;

суд томонидан ота-оналардан бири оталик ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган бўлса (суд қарори нусҳаси илова қилинган тақдирда);

суд томонидан ота-оналардан бири бедарак йўқолган деб топилганда (суд қарори нусҳаси илова қилинган тақдирда);

суд томонидан ота-оналардан бири муомалага лаёқатсиз деб топилганда (суд қарори нусҳаси илова қилинган тақдирда);

ота-оналардан бири Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисобдан чиқарилган ва доимий равишда чет элда яшаётган бўлса.


38. 16 ёшга тўлмаган шахслар номидан уларнинг ота-оналари, бошқа қонуний вакиллари ёки уларни хорижга юбораётган ташкилот вакиллари тегишли ариза билан мурожаат қилади.


39. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун Консуллик-ҳуқуқий департамент ариза берувчининг биографик маълумотларини тўплайди, электрон шаклдаги бармоқ изларини олади (16 ёшдан катта бўлган шахслардан), шахснинг рақамли форматда юзини суратга олади ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришга аризани шакллантиради. Ушбу ариза кейинчалик Давлат персоналлаштириш марказига юборилади.


40. Давлат персоналлаштириш марказидан тайёр хорижга чиқиш биометрик паспорти олингач Консуллик-ҳуқуқий департамент уни эгасига тақдим этади.


41. Доимий консуллик рўйхатида турувчи ариза берувчига нобиометрик ва биометрик паспорт ўрнига хорижга чиқиш биометрик паспорти берилаётганда ундан олдин берилган биометрик ёки нобиометрик паспорт олиб қўйилади, унга хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги тўғрисида штамп қўйилиб, ариза берувчига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича паспортларни қайд қилиш дафтарида рўйхатдан ўтказиладиган ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома берилади. Ушбу маълумотнома консуллик муассасасида доимий консуллик рўйхатига олинганлиги тўғрисида штамп қўйилаётганда масъул ходимга топширилади. Консуллик муассасаси томонидан олиб қўйилган паспорт бекор қилиш учун ушбу паспортни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади ва тегишли маълумот бўлиб борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади.

Вақтинча консуллик рўйхатида турувчи ариза берувчига хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилаётганда, ариза берувчининг аввал берилган биометрик паспортига хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги ҳақида штамп босилади.


42. 16 ёшга тўлмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ота-оналарига, бошқа қонуний вакилларга ёки хорижга чиқиш биометрик паспортини беришни илтимос қилган ташкилотнинг вакилларига берилади.


43. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижга чиқиш биометрик паспортларини етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан амалга оширилади.



5-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ВА ВИЛОЯТЛАРДАГИ БЎЛИНМАЛАРИ

ТОМОНИДАН ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК

ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА БЕРИШ ТАРТИБИ


44. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари деб аталади) томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш хорижда доимий яшовчи ҳамда консуллик муассасаларида доимий консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади:

Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишда;

бола чет элда туғилганида;

хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганда;

фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жинси ўзгарганида;

ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;

маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган варақ ишлатилиб бўлинганда;

хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкаси яроқсиз ҳолга келганда;

хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотиб қўйилганда;

хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда;

илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспортини муддатидан олдин алмаштириш бўйича мурожаат этилганда.

45. Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмаларига мурожаат қиладилар. Шунингдек, улар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмаларига мурожаат қилишдан олдин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида ёки консуллик интерактив ҳизматлар веб-порталида (www.consulate.mfa.uz) жойлаштирилган анкетанинг электрон шаклини олдиндан тўлдиришнинг интерактив хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш тартиби ушбу Низомнинг 34-38-бандларига мувофиқ амалга оширилади.


46. Консуллик-ҳуқуқий департаментдан тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспорти олингандан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмаси уни эгасига топширади.


47. 16 ёшга тўлмаган шахснинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ота-оналарига, бошқа қонуний вакилларга ёки хорижга чиқиш биометрик паспортини беришни илтимос қилган ташкилотнинг вакилларига берилади.


48. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижга чиқиш биометрик паспортларини етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати томонидан амалга оширилади.



6-БОБ. ПАСПОРТЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


49. Доимий консуллик рўйхатида турувчи ариза берувчига хорижга чиқиш биометрик паспорти биринчи марта берилаётганда ундан олдин берилган биометрик ёки нобиометрик паспорти олиб қўйилади, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома берилади. Бекор қилинган паспорт ушбу паспортни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади ва тегишли маълумот борилган мамлакатнинг ваколатли органларига юборилади.

Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган варақлар ишлатиб бўлинган ва хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаган, аммо ичига қўйилган хорижий давлатларга кириш визаларининг амал қилиш муддати тугамаган тақдирда иккинчи марта хорижга чиқиш биометрик паспорти берилаётганда олдин берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти "хорижга чиқиш биометрик паспорти" (маълумотларни йиғиш пункти) тизими машина ўқийдиган маълумотлар аппарати орқали бекор қилинади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра олдин берилган паспорт унда қолдирилиши мумкин. Тегишли маълумот борилган мамлакатнинг ваколатли органига ва ушбу паспортни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.

Бекор қилинган ҳужжат консулликнинг мансабдор шахси томонидан тешгич ёрдамида тешилади ва степлер ёрдамида янги хорижга чиқиш биометрик паспортига бириктирилади (иккитадан кўп бўлмаган бекор қилинган паспортларга нисбатан қўлланилади).

Учинчи марта хорижга чиқиш биометрик паспорти алмаштирилганда биринчи марта расмийлаштирилган (бекор қилинган) паспорт олиб қўйилади ва йўқ қилиш учун уни расмийлаштирган маълумотларни йиғиш пунктига юборилади. Иккинчи марта расмийлаштирилган хорижга чиқиш биометрик паспорти тешгич ёрдамида тешилади ва степлер ёрдамида янги хорижга чиқиш биометрик паспортига бириктирилади.


50. Ҳақиқий бўлмаган хорижга чиқиш биометрик паспортларини йўқ қилиш маълумотларни йиғиш пунктларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


51. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг топиб олинган паспортлари бир ой муддатда ўз эгалари томонидан консуллик муассасаларига мурожаат қилинмаган тақдирда, белгиланган тартибда бекор қилиш учун Консуллик-ҳуқуқий департаментга юборилади.


52. Фуқаролиги тўхтатилган шахс паспортни турган жойи бўйича консуллик муассасасига топшириши шарт.



7-БОБ. ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК

ПАСПОРТИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ ВА ТИКЛАШ


53. Консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш, шунингдек, кейинчалик доимий консуллик рўйхатига турган ҳолда хорижий давлатда доимий яшаш жойида қолдириш (ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ мурожаат қилинганда) жараёни қуйидаги ҳолларда уч ойга тўхтатиб турилади:

а) шахснинг давлат олдида бажарилмаган мажбуриятлари ёки фуқароларнинг ёхуд давлат ва жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари билан боғлиқ мулкий мажбуриятлари мавжуд бўлса;

б) шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса - иш юзасидан узил-кесил суд қарори ёки бошқа қарор қабул қилингунгача;

в) шахс айбланувчи сифатида жиноий жавобгарликка тортилган бўлса;

г) шахсга нисбатан қонуний кучга кирган ва ижро этилиши керак бўлган суд қарори мавжуд бўлса.

Ариза берувчи ўз аризасини қайтариб олиш тўғрисида ёзма равишда мурожаат қилган тақдирда паспортни расмийлаштириш жараёни тўхтатилади.

Ариза берувчи сохта ҳужжатларни тақдим қилганда ёки ўзи ҳақида ёлғон маълумотлар берганда материални юритиш тўхтатилади, ҳужжатлар кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим қилиш учун ҳужжатларни расмийлаштирган органга қайтарилади.


54. Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш жараёнини тиклаш учун ушбу Низом 53-бандининг "а" ва "г" кичик бандларида келтирилган ҳолларда ариза берувчи консуллик муассасасига давлат олдида ижро этилмаган мажбуриятлари ёки фуқаролар, давлат органлари, ҳусусий ва бошқа жамоат ташкилотларининг муҳим манфаатлари билан боғлиқ бўлган ёки мулкий мажбуриятлари йўқлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилиши керак.

Ушбу Низом 53-бандининг "б" ва "в" кичик бандларида келтирилган ҳолатлар мавжуд бўлганда хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш жараёни фақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ва судда тегишли жараёнлар тўхтатилгандан сўнг тикланади.


55. Агар консуллик рўйхатида турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш, шунингдек, кейинчалик доимий консуллик рўйхатида туриш учун хорижий давлатдаги доимий яшаш жойида қолдириш масалалари бўйича материалларни кўриб чиқиш жараёнини тўхтатиб туриш муддати ушбу Низомнинг 53-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган ёки бошланган даврдан бошлаб уч ойдан ошса, расмийлаштириш жараёни тўхтатилади.



8-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


56. Хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади. Хорижга чиқиш биометрик паспорти эгасининг шахсан ўзига топширилади.


57. Алмаштиришга, шунингдек, 18 ёшга тўлиши муносабати билан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун аризалар қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

Паспорт амал қилиш муддати тугашидан бир ой олдин ва паспорт амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир ойлик муддатда;

18 ёшга тўлгандан кейин бир ойлик муддатда.

Юқорида келтирилган муддатлар ўтганидан сўнг ўз вақтида расмийлаштирилмаганлиги учун, шунингдек, кейинги ҳар бир календарь йил ҳисобидан (бунда хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганидан кейинги бир ойлик муддатнинг тугаш вақтидан бошлаб 365/366 календарь кун назарда тутилади) Консуллик йиғимлари тарифларига мувофиқ қўшимча консуллик йиғимлари ундирилади.


58. Хорижга чиқиш биометрик паспорти берилганлиги ҳисобини юритиш ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича тушган паспортларни Ҳисобга олиш дафтарида қайд этилади.


59. Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортларини авайлаб сақлашлари шарт. Фуқаро хорижий давлатда хорижга чиқиш биометрик паспортини йўқотган тақдирда дарҳол консуллик муассасасига мурожаат қилиши шарт. Консуллик муассасаси фуқарога янги хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштириб берилгунга қадар ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шакл бўйича унга тегишли маълумотномани расмийлаштириб беради. Бунда ариза берувчи хорижга чиқиш биометрик паспорти тўловидан ташқари уни йўқотганлиги учун ҳам консуллик йиғимини тўлайди.


60. Консулликнинг мансабдор шахси берилган хорижга чиқиш биометрик паспортлари тўғрисидаги ҳисоботни ҳар чоракда Консуллик-ҳуқуқий департаментга юборади.


61. Қонун ҳужжатлари билан қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:

амал қилиш муддати ўтган хорижга чиқиш биометрик паспортини ўз вақтида топширилмаганлиги учун;

хорижга чиқиш биометрик паспортини қасддан яроқсиз ҳолга келтириш, шунингдек, йўқотилишига сабаб бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортига эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик;

йўқотилганлик ҳақида ариза билан мурожаат қилинган хорижга чиқиш биометрик паспортидан, шунингдек, бошқа шахсга тегишли бўлган хорижга чиқиш биометрик паспортидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини қонунга зид равишда олиб қўйиш ёки уни гаров сифатида қабул қилиш;

хорижга чиқиш биометрик паспортини ғаразли мақсадларда олиб қўйиш, йўқ қилиш, яроқсиз ҳолга келтириш ва яшириш.






Низомга

1-ИЛОВА

Чет элдаги консуллик муассасасининг номи

________________ шаҳри

Фотосурат


35 х 45 мм

Хорижга чиқиш биометрик паспортини

расмийлаштириш учун ариза - анкета

1.Фамилияси



Исми



Отасининг исми



2. Жинси:


Э q А q


3. Аввалги фамилияси (исми, отасининг исми)

агар ўзгартирилган бўлса:


ҳа q йўқ q


Фамилияси



Исми


Отасининг исми


4. Кун, ой, йил ва туғилган жойи:



кун


ой


йил


жойи

5. Фуқаролиги:

_______________________, агар бошқа давлат фуқаролигини ҳам олган бўлсангиз,

уни кўрсатинг______________________________________


6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти)


Серияси:____


N:_____________


Берилган сана: "__" ______20__й.


Ким томонидан берилган:___________________


7. Доимий яшаш манзили

(Ўзбекистон Республикасидаги / хорижий давлатдаги):



8. Алоқа қилиш учун:


Телефон: (___) ________________


Эл. почты манзили ______________________

                                                             (агар бўлса)


9. Ариза берувчи доимий консуллик рўйхатида турувчи консуллик муассасаси:



вақтинчалик консуллик рўйхати q доимий консуллик рўйхати q консуллик рўйхатида турмайди

10. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишга ариза топширганмисиз?


ҳа q йўқ q



11. Иш (ўқиш, ҳизмат) даврида расмий равишда давлат сирига кирадиган маълумотларга кириш ҳуқуқи берилганми?

(агар берилган бўлса, ташкилот ва рухсат берилган санани ёзинг)


ҳа q йўқ q


Ташкилот номи




йил

12. Сизга суд томонидан қўйилган, лекин Сиз томондан бажарилмаган мажбуриятларингиз борми? Суд томонидан Сизга нисбатан фуқаролик иши очилганми?


ҳа q йўқ q


      

13. Сизга нисбатан жиноий иш қўзғатилганми?


ҳа q йўқ q


      

14. Ҳарбий хизматга мажбурмисиз? (17 ёшдан 27 ёшгача бўлган эркаклар учун)


ҳа q йўқ q


       

15. Охирги 5 йилдаги меҳнат фаолияти ҳақида меҳнат дафтарчасидан кўчирма

қув муассасаларидаги ўқиш даври ва ҳарбий хизмат даври киритилади):


Ой ва йил


Иш жойи номи ва мансаби (корхона, муассаса,

ташкилот), ҳарбий гувоҳнома рақами


Корхона, муассаса,

ташкилот жойлашган

жой (манзили)


Ишга

жойлаш


Ишдан

бўшаш












16. Яқин қариндошлари ҳақида маълумот: турмуш ўртоғи, фарзандлари, собиқ турмуш ўртоғи - агар биргаликдаги турмушидан фарзандлари бўлса


Қарин-

дошлик

даражаси


Ф.И.О.


Туғилган

санаси ва

жойи

Яшаш жойи

манзили


Иш жойи ва лавозими

















17. Хорижга чиқиш биометрик паспортини олишдан мақсад:


          

q виза тизими мавжуд бўлган консуллик ҳисоби (округи)да турган давлатдан ташқаридаги давлатга чиқиш;

q хорижда доимий яшаш;

q консуллик ҳисоби (округи)да турган давлатдан ташқаридаги ўқиш;

q хорижга чиқиш биометрик паспортини биринчи марта расмийлаштириш;

q фарзанднинг хорижий давлатда туғилиши;

q нобиометрик паспортнинг, биометрик паспортнинг ёки хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати ўтганда;

q фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, ЖШПИР ва миллати ўзгарганда;

q ёзувларда ноаниқлик ва хатоликлар аниқланганда;

q маълумотлар ва визалар учун белгиланган варақлар тугаганида;

q нобиометрик, биометрик ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти яроқсиз ҳолга келганда;

q нобиометрик, биометрик ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилганда;

q нобиометрик, биометрик ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда;

q хорижга чиқиш биометрик паспортини унинг амал қилиш муддати тугашидан аввал алмаштириш (1 йилдан кам бўлган);

q хизмат сафари;

q даволаниш;

q меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолияти;

q оиласи билан бирлашиш.

         

18. Менга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун аризада ёлғон маълумотларни тақдим қилишим хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни рад этилишига сабаб бўлиши мумкинлиги маълум.


Анкета тўлдирилган сана



Анкетани тўлдирган шахснинг имзоси



19. Ҳужжатларни қабул қилган ходим Ф.И.О.:



Ҳужжатларни қабул

қилиш санаси:


20__й. "___" _________

Ходимнинг имзоси:


Рухсат бериш санаси:


20__й. "___" _________


Ходимнинг имзоси:



      





Низомга

2-ИЛОВА

Чет элдаги консуллик муассасасининг номи

________________ шаҳри


Фотосурат


35 х 45 мм

16 ёшгача бўлган болаларга хорижга чиқиш биометрик

паспортини расмийлаштириш учун ариза - анкета

1.Фамилияси



Исми



Отасининг исми



2. Жинси:


Э q А q


3. Аввалги фамилияси (исми, отасининг исми)

агар ўзгартирилган бўлса:


ҳа q йўқ q


Фамилияси



Исми


Отасининг исми


4. Кун, ой, йил ва туғилган жойи:



кун


ой


йил


жой

5. Фуқаролиги:


_______________________, агар бошқа давлат фуқаролигини ҳам олган бўлсангиз,

уни кўрсатинг ______________________________________


6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти)


Серияси:____

N:___________


Берилган санаси: "__" _______20__г.


Ким томонидан берилган:__________________


7. Доимий яшаш манзили

(Ўзбекистон Республикасидаги / хорижий давлатдаги):



8. Алоқа қилиш учун:


Телефон: (___) _______________


Эл. почта манзили _____________________________

                                                                     (агар бўлса)


9. Ариза берувчи доимий консуллик рўйхатида турувчи консуллик муассасаси:



     

вақтинчалик консуллик рўйхати q доимий консуллик рўйхати q консуллик рўйхатида турмайди

         

10. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишга ариза топширганмисиз?


ҳа q йўқ q


         

11. Ота-оналари ёки қонуний вакиллари ҳақида маълумот:


Қариндошлик

даражаси


Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси

ва жойи


Фуқаролиги


Отаси:







Онаси:







Ҳомийси/васийси







Ташкилот вакили







12. Ҳамроҳлик қилувчи шахслар:


Қариндошлик

даражаси


Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган санаси

ва жойи


Фуқаролиги


















13. Анкетани тўлдирган шахс ҳақида маълумот:


Қариндошлик

даражаси


Фамилияси


Исми

Отасининг исми


Туғилган санаси

ва жойи


Фуқаролиги






14. Хорижга чиқиш биометрик паспортини олишдан мақсад:


        

q виза тизими мавжуд бўлган консуллик ҳисоби (округи)да турган давлатдан ташқаридаги давлатга чиқиш;

q хорижда доимий яшаш;

q консуллик ҳисоби (округи)да турган давлатдан ташқаридаги ўқиш;

q хорижга чиқиш биометрик паспортини биринчи марта расмийлаштириш;

q нобиометрик паспортнинг, биометрик паспортнинг ёки хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати ўтганда;

q фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси, ЖШПИР ва миллати ўзгарганд;

q ёзувларда ноаниқлик ва хатоликлар аниқланганда;

q маълумотлар ва визалар учун белгиланган варақлар тугаганида;

q нобиометрик, биометрик ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти яроқсиз ҳолга келганда;

q нобиометрик, биометрик ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотилганда;

q нобиометрик, биометрик ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда;

q хорижга чиқиш биометрик паспортини унинг амал қилиш муддати тугашидан аввал алмаштириш (1 йилдан кам бўлган);

       

15. Менга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун аризада ёлғон маълумотларни тақдим қилишим хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни рад этилишига сабаб бўлиши мумкинлиги маълум.


Анкета тўлдирилган сана



Анкета тўлдирган шахснинг имзоси



16. Ҳужжатларни қабул қилган ҳодим Ф.И.О.:



Ҳужжатларни қабул қилиш санаси:


20__й. "___" _________

Ходимнинг имзоси:



Рухсат бериш санаси:


20__й. "___" _________


Ходимнинг имзоси:



      





Низомга

3-ИЛОВА

Чет элдаги консуллик муассасасининг номи

________________ шаҳри


Фотосурат


35 х 45 мм

Хорижда доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидаги

доимий яшаш жойидан ҳисобдан чиқаришга ҳужжатларни

расмийлаштиришга ариза - анкета

1.Фамилияси



Исми



Отасининг исми



2. Жинси

Э q А q


3. Аввалги фамилияси (исми, отасининг исми)

агар ўзгартирилган бўлса:


ҳа q йўқ q


Фамилияси



Имя



Отасининг исми



4. Кун, ой, йил ва туғилган жойи



кун


ой


йил


жой

5. Фуқаролиги:


_______________________, агар бошқа давлат фуқаролигини ҳам олган бўлсангиз,

уни кўрсатинг ______________________________________


6. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (нобиометрик паспорт, биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш биометрик паспорти)


Серияси:_____

N:_____________

Берилган санаси: "__"_____20__й.

Ким томонидан берилган:_______________

7. Хорижий давлатдаги вақтинчалик яшаш жойи манзили:


Борадиган давлати:_________________


Манзили:___________________________________________


8. Алоқа қилиш учун:


Телефон: (___) _______________


Эл.почта манзили:_________________________

                                                               (агар бўлса)


9. Консуллик округидаги давлатга доимий яшашга чиқишга ҳужжат расмийлаштиришингизни сўрайман:


Борадиган давлати:_________________


Манзили:___________________________________________


10. Ўзбекистон Республикасидаги доимий яшаш манзилидан ҳисобдан чиқаришингизни сўрайман:


Шаҳар:___________________________


Манзил:____________________________________________


11. Хорижга доимий яшашга кетишдан мақсад:


     

     

12. Хорижда доимий яшашга қуйидаги 18 ёшга тўлмаган фарзандларим билан бирга кетишга руҳсат беришингизни сўрайман:


Қариндошлик

даражаси


Фамилияси


Исми


Отасининг исми


Туғилган

санаси ва

жойи


Паспорт

(туғилганлик

ҳақидаги гувоҳнома)

рақами


















13. Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқишга ариза топширганмисиз?


ҳа q йўқ q



14. Иш (ўқиш, ҳизмат) даврида расмий равишда давлат сири бўлган маълумотларга кириш ҳуқуқи берилганми?

(агар берилган бўлса, ташкилот ва рухсат берилган санани ёзинг)


ҳа q йўқ q


Ташкилотнинг номи:




йил


15. Сизга суд томонидан қўйилган, лекин Сиз томондан бажарилмаган мажбуриятларингиз борми? Суд томонидан Сизга нисбатан фуқаролик иши очилганми?


ҳа q йўқ q


       

16. Сизга нисбатан жиноий иш қўзғатилганми?


ҳа q йўқ q


        

17. Ҳарбий хизматга мажбурмисиз?

(17 ёшдан 27 ёшгача бўлган эркаклар учун)


ҳа q йўқ q


        

18. Охирги 5 йилдаги меҳнат фаолияти ҳақида меҳнат дафтарчасидан кўчирма

қув муассасаларидаги ўқиш даври ва ҳарбий хизмат даври киритилади):


Ой ва йил


Иш жойи номи ва мансаби (корхона, муассаса,

ташкилот), ҳарбий гувоҳнома рақами


Корхона,

муассаса, ташкилот

жойлашган жой

(манзил)


Ишга

жойлашиш


Ишдан

бўшаш










19. Яқин қариндошлари ҳақида маълумот: турмуш ўртоғи, фарзандлари, собиқ турмуш ўртоғи - агар биргаликдаги турмушидан фарзандлари бўлса:


Қариндошлик

даражаси


Ф.И.О


Туғилган

санаси ва жойи


Яшаш жойи

манзили


Иш жойи ва лавозими

















20. Менга хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун аризада ёлғон маълумотларни тақдим қилишим, хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштиришни рад этилишига сабаб бўлиши мумкинлиги маълум.


Анкета тўлдирилган сана



Анкетани тўлдирган шахснинг имзоси



21. Ҳужжатларни қабул қилган ҳодим Ф.И.О.:



Ҳужжатларни қабул

қилиш санаси:


20__й. "___" _________

Ходимнинг имзоси:



Рухсат бериш санаси:


20__й. "___" _________


Ходимнинг имзоси:



  





Низомга

4-ИЛОВА



1-шакл

МАЪЛУМОТНОМА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқ департаменти ушбу билан серияси ____ бўлган, ________________ рақамли хорижга чиқиш биометрик паспорти Ўзбекистон Республикасининг _____________ шаҳридаги консуллик муассасасида доимий (вақтинча) консуллик рўйхатида турувчи "___" _________ _______йилда туғилган фуқаро


га

(Ф.И.О.)


расмийлаштириб берилганлигини маълум қилади.

Шунингдек, фуқаро


га


(Ф.И.О.)


20___ йил "___" ________ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан расмийлаштирилган (2011 йилги намунадаги) серияси ____ бўлган ___________ рақамли биометрик паспорт олиб қўйилган, фуқаро Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасига мурожаат қилганида "Консуллик рўйхати"га олинганлиги ҳақидаги штамп унинг янги паспортига кўчирилади.

КҲД директори

    




(имзо)


Ф.И.О.

КҲД муҳри






Низомга

5-ИЛОВА



2-шакл

Тушган паспортлар ва уларни фуқароларга бериш

ДАФТАРИ

Паспортларнинг

серияси ва

рақамлари


Берилган сана


Паспорт эгасининг фамилияси,

исми ва отасининг исми


Қайдлар


кирим


чиқим


1


2


3

4



















































     





Низомга

6-ИЛОВА



3-шакл

МАЪЛУМОТНОМА


Берилди шу ҳақдаким, Ўзбекистон Республикаси фуқароси

        

(Ф. И. О.)

ўзига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси биометрик паспортини (хорижга чиқиш биометрик паспортини) йўқотганлиги сабабли, унга янги хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириб бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Жаноб (хоним)



(Ф. И. О.)


даги қуйидаги манзилда яшайди:

(давлатнинг номи)


         

Ушбу маълумотнома эгаси



(консуллик муассасаси номи)

консуллик рўйхатида туради.

Консуллик муассасаси раҳбари

Ф.И.О.

(имзо)

Консуллик муассасаси муҳри

-----------------------------------

Маълумотнома берилган хорижий давлат тилида ёки инглиз тилида ёзилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 январь
















































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск