ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 й. 55-сон "Юк автомобиллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва автомобиль саноатига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2020 й.

N 55




ЮК АВТОМОБИЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

ВА АВТОМОБИЛЬ САНОАТИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАР

ЖАЛБ ҚИЛИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сон қарорига мувофиқ хамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш орқали автомобиль саноатини янада барқарор ривожлантиришни таъминлаш ва дунёнинг етакчи юк автомобиллари ишлаб чиқарувчиларини стратегик ҳамкор сифатида жалб қилиш, республиканинг замонавий юқори самарали технологияларга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, автомобилсозлик соҳасига инвестициялар жалб қилишни жадаллаштириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестиция иштирокидаги "JV MAN Auto - Uzbekistan" МЧЖ корхонаси ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 7 августдаги 224-сон қарорига мувофиқ "Ўзавтосаноат" АЖ ва "МAN Nutzfahrzeuge AG" (Германия Федератив Республикаси, ҳозирги "MAN Truck & Bus SE") ўртасида устав фондида "Ўзавтосаноат" АЖнинг улуши 51 фоизни, "MAN Truck & Bus SE" улуши 49 фоизни ташкил этган масъулияти чекланган жамият шаклидаги "JV MAN Auto - Uzbekistan" қўшма корхонаси (кейинги ўринларда "JV MAN Auto - Uzbekistan" МЧЖ ҚК деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзавтосаноат" АЖ, "MAN Truck & Bus SE", Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг "JV MAN Auto - Uzbekistan" МЧЖ ҚКнинг устав капиталини "SINOTRUK (Hong Kong) International Investment Limited" (Хитой Халқ Республикаси)нинг 10,78 млн евро миқдоридаги пул маблағлари билан номинал қийматдаги қўшимча инвестицияси орқали ошириш ва қўшма корхонани "UZ TRUCK AND BUS MOTORS" юридик ном билан қайта ташкил этиш ва унинг муассислар ҳиссалари қуйидаги тақсимоти юзасидан таклифи маъқуллансин:

"Ўзавтосаноат" АЖ - 11,22 млн евро (34,22 фоиз);

"MAN Truck & Bus SE" компанияси - 10,78 млн евро (32,89 фоиз);

"SINOTRUK (Hong Kong) International Investment Limited" компанияси - 10,78 млн евро (32,89 фоиз).


3. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш қувватларини ҳамда юк автомобиллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада ошириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖнинг автотранспорт воситаларининг асл ишлаб чиқарувчилари (OEM - original equipment manufacturer) ва ўзлари ишлаб чиқарган бутловчи буюмлар, узеллар ва агрегатларни етказиб берувчилар хисобланган "MAN Truck & Bus SE" ва "SINOTRUK International"ни ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев ва "Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси Ш.Б. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 январдаги

55-сонли қарорига

ИЛОВА



Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш,

янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш

қувватларини ошириш ва юк автомобиллари

ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш

даражасини янада ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш

муддати*


Бажарилиши устидан

назорат қилиш


бошланиши


якунланиши


назорат учун масъул


кўриб чиқиш

муддати


I. "SINOTRUK" КОМПАНИЯСИНИНГ "JV MAN AUTO - UZBEKISTAN" МЧЖ ҚК

УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ ОРҚАЛИ МУАССИСЛАР ҚАТОРИГА КИРИШИ

1.

"JV MAN Auto - Uzbekistan" МЧЖ ҚКнинг янги таҳрирдаги таъсис ҳужжатларини (Устав ва Таъсис шартномаси) тасдиқлаш ва давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказиш.

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)


2020 й.

январь


2020 й.

февраль


Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти


2020 й.

февраль


II. ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИШ ВА ҚЎШМА КОРХОНАНИНГ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ 20% ДАН 70% ГАЧА ОШИРИШ

2.

Пайвандлаш ва бўёқлаш линиялари қурилиши учун Бизнес режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)


2020 й.

март

2020 й.

май

Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти


2020 й.

май

3.

Киритилаётган қўшимча инвестициялар ҳисобига пайвандлаш ва бўёқлаш линиялари учун янги ишлаб чиқариш корпуси қуриш.

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Қурилиш вазирлиги (Закиров)


2020 й.

май

2021 й.

март


Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти


2021 й.

март


4.

Ускуна ва дастгоҳларни етказиб бериш учун шартномалар тузиш.

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)


2020 й.

июль


2020 й.

август


Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти


2020 й.

август

5.

Ускуна ва дастгоҳларни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш.

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков)


2020 й.

сентябрь


2021 й.

февраль


Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти


2021 й.

февраль


6.

Ускуна ва дастгоҳларни ишга тушириш ва ишлаб чиқаришни синов тариқасида йўлга қўйиш.

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев), "Ўзстандарт" агентлиги (Сатторов)


2021 й.

март

2021 й.

июль


Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти

2021 й.

июль


7.

Янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ва ишлаб чиқариш қувватини 20% дан 70% га ошириш.

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)


2021 й.

июль


2022 й.

январь


Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти


2022 й.

январь

III. МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ ВА МАҲАЛЛИЙ

ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

8.

Янги турдаги юк автомобиллари кабинаси ва бутловчи қисмларини босқичма-босқич маҳаллийлаштириш бўйича битим тузиш.

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)


2020 й.

июль


2020 й.

август


Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти


2020 й.

август

9.

Юк автомобилларининг бутловчи қисмлари ва устқурилмаларини маҳаллийлаштириш бўйича беш йиллик маҳаллийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)


2020 й.

сентябрь


2020 й.

ноябрь


Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти


2020 й.

ноябрь

10.

Юк автомобилларининг янги турдаги кабинасини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш (пайвандлаш, бўяш ва йиғиш).

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)


2021 й.

октябрь


2021 й.

ноябрь


Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти


2021 й.

ноябрь

11.

Беш йиллик маҳаллийлаштириш дастури доирасида юк автомобилларининг ўртача маҳаллийлаштириш даражасини бутловчи қисмлар (рамалар, ғилдирак дисклари, устқурилмалар, шиналар, экстерьер ва интерьер пластик қисмлари, ёқилғи баки, ҳаво ресиверлари, ойналар, штамп қисмлар ва бошқалар) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали 32% га етказиш.

Масъул: "Ўзавтосаноат" АЖ (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Хўжаев)


2021 й.

ноябрь


2025 й.

август


Давлат активларини бошқариш, саноат ва рақобатни ривожлантириш масалалари котибияти

2025 й.

август


                   

*) Музокаралар ва инвестор билан тузилган битим натижаларига кўра муддатлар ўзгариши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 январь















































Время: 0.1910
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск