ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш /

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 31.01.2020 й. 3215-сон билан рўйхатга олинган 30.12.2019 й. Мудофаа вазирлигининг 46-сон, Ички ишлар вазирлигининг 105-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 36-сон, Давлат хавфсизлик хизматининг 39-сон ва Миллий гвардиянинг 35-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 31 январда 3215-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Мудофаа вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Давлат хавфсизлик хизмати ва

Миллий гвардиясининг

2019 йил 30 декабрдаги

46, 105, 36, 39 ва 35-сон қарорига

ИЛОВА



Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий

хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий

таълим муассасаларига ўқишга кириш учун

тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар (бундан буён матнда тавсиянома деб юритилади) бериш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тавсияномалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга берилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсияномага эга бўлган фуқаролар қуйидагиларга:

республиканинг олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган балларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга;

республиканинг олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириш учун олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари ажратиладиган алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга берилган тавсияномалар, улар берилган санадан бошлаб уч йил мобайнида амал қилади.



2-БОБ. ЖАНГОВАР ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ТАЙЁРГАРЛИК НАТИЖАЛАРИ УЧУН

БАЛЛАРНИ ҲИСОБЛАШ


4. Гуруҳ (бўлинма) командирлари томонидан ўқув йили дастури асосида муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари бўйича рейтинг кўрсаткичлари юритилади.


5. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик натижалари бўйича рейтинг кўрсаткичлари уларга ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш орқали аниқланади.


6. Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг ўртача кўрсаткичи бутун ўқув йили давомида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида қайд қилиб борилади.


7. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида муддатли ҳарбий хизматчига ўқув фанларидан қўйилган баҳолар унинг якуний ўртача кўрсаткичини ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлади.


8. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналларида қайд қилинган баҳолар мазкур Низомнинг тегишлилигига кўра 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакллардаги жадвалларга киритилади ҳамда ўқув фанларининг қўйилган баҳонинг ойлик ёки йиллик (якуний) ўртача кўрсаткичи ҳисоблаб чиқарилади.

Бунда, барча ўқув фанларидан қўйилган баҳолар йиғиндиси ўтилган ўқув фанларининг сонига бўлинади. Масалан, агар муддатли ҳарбий хизматчи ой давомида отиш тайёргарлиги машғулотларида 4 баҳо, тактик тайёргарлик машғулотларида 5 баҳо, маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида 4 баҳо олган бўлса, ўртача кўрсаткич қуйидагича ҳисобланади: 4+5+4=13; 13:3=4,3.


9. Ўқув йили якунида тест синовлари ўтказилишидан олдин ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатида бўлган ҳамда ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларга балл берилади.

Бунда, ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан юқори бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларга қуйидаги тартибда балл берилади:

4,0 дан 4,3 гача - 10 балл;

4,4 дан 4,7 гача - 15 балл;

4,8 дан 5,0 гача - 20 балл.


10. Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи 4,0 дан паст бўлган муддатли ҳарбий хизматчига балл берилмайди.


11. Ўқув фанларидан қўйилган баҳоларнинг якуний ўртача кўрсаткичи учун берилган баллар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Рейтинг натижаларининг йиғма жадвалига киритилади.


12. Ой якунлари бўйича ҳар ойда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ўқув фанларидан қайд этган кўрсаткичлари умумлаштирилиб, мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ пасайиб бориш тартибида тузиладиган Рейтинг натижаларининг ойлик жадвали расмийлаштирилади ҳамда взвод (бўлинма) командирларининг ўринбосарлари билан келишилган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи пайшанба куни батальон (батальонга тенглаштирилган бўлинма) командирига тақдим этилади. Рейтинг натижаларининг ойлик жадвали муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.


13. Батальон командири взвод (бўлинма) командирлари томонидан тақдим қилинган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг рейтинги ҳақидаги маълумотларни умумлаштиришни ташкиллаштириб, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ Ўртача кўрсаткичлар рейтинг жадвалини расмийлаштиради ва батальон командирининг ўринбосарлари билан келишган ҳолда ҳар ойнинг тўртинчи жума куни ҳарбий қисм командирига тақдим этади. Ўртача кўрсаткичлар рейтинг жадвали муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.


14. Ҳарбий қисм командири бутун ўқув йили давомида муддатли ҳарбий хизматчилар рейтинг натижаларининг ойлик мониторинги олиб борилишини таъминлаши лозим.


15. Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик журналлари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг баҳолари қайд этиб бориладиган асосий ҳужжат ҳисобланади ҳамда уларга ўзгартиришлар киритилмаслиги ва бут ҳолатда сақланиши учун гуруҳ (бўлинма) командирлари масъул бўлади.

Ушбу журналларнинг тўғри юритилиши ва баҳоларнинг ҳаққонийлигини текшириб бориш мақсадида ҳар ойда бир марта взвод (бўлинма), батальон командири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўрганиш тадбирлари ўтказилади. Ўрганиш натижалари унда иштирок этган шахслар томонидан имзоланган ҳолда тегишли журналларга қайд этиб борилади.



3-БОБ. НАМУНАЛИ ҲАРБИЙ ИНТИЗОМ

УЧУН БАЛЛАРНИ ҲИСОБЛАШ


16. Ҳар бир ҳарбий қисмдаги ҳарбий интизом ҳолати холисона қайд этиб борилиши зарур. Намунали ҳарбий интизом учун ҳарбий хизматчиларга балларни чиқаришда холисона қарор қабул қилиш масъулияти гуруҳ, взвод, батальон ва ҳарбий қисм командирларининг зиммасига юкланади.


17. Агар муддатли ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом низомида кўзда тутилган тартибда намунали ҳарбий интизом учун рағбатлантирилса (олдин берилган интизомий таъзирни бекор қилиш ҳоллари бундан мустасно), ҳарбий қисм командири томонидан унга қўшимча 10 балл қўйилади.


18. Муддатли ҳарбий хизмат давомида неча марта рағбатлантирилганидан қатъи назар, муддатли ҳарбий хизматчиларга намунали ҳарбий интизоми учун 10 баллдан ортиқ балл қўйилмайди.

Намунали ҳарбий интизом учун бериладиган балл мазкур Низомнинг 3-иловаси тегишли устунига киритилади.


19. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг барча рағбатлантирилишлари ҳарбий қисм командирларининг буйруқлари билан эълон қилинади.

Ҳар бир муддатли ҳарбий хизматчини рағбатлантириш масаласи унинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда бевосита ҳарбий хизматчи командирининг берган тавсиясига асосан кўриб чиқилади.


20. Муддатли ҳарбий хизматчи учун берилган рағбатлантиришлар ҳақидаги маълумотлар унинг хизмат варақасига қайд этиб борилади.


21. Тест синовлари ўтказилишидан беш кун олдин мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали тузилади. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали бевосита командирлар, командир ўринбосарлари томонидан имзоланади ҳамда ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади.


22. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланганидан сўнг берилган рағбатлантиришлар учун балл қўйилмайди.


23. Рейтинг натижалари йиғма жадвалининг нусхаси ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари - штаб бошлиғи (унга тенглаштирилган шахс) томонидан имзоланади ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда тест синовлари бошланишидан уч кун олдин бўлинмаларда кўринадиган жойга илиб қўйилади.


24. Рейтинг натижаларининг йиғма жадвали муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.



4-БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


25. Муддатли ҳарбий хизматчилар томонидан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларининг ўзлаштирганлигини якуний баҳолаш, шунингдек уларнинг билим даражасини текшириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (бундан буён матнда ДТМ деб юритилади) томонидан ҳар бир ҳарбий қисмда тест синовлари ўтказилади.

Тест синовларига барча муддатли ҳарбий хизматчилар киритилади.


26. Тест синовларини ўтказиш муддати тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан ДТМ билан келишилган ҳолда белгиланади.


27. Тест синовлари ўтказилишидан бир ой аввал тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан ДТМ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қўшин турларидаги жанговар-хизмат вазифаларнинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг тайёргарлик дастурларига мос намунадаги тест саволлари тузилади.


28. Математика ва физика фанлари бўйича ҳамда мантиқий тест саволлари ДТМ томонидан тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар иштирокида умумтаълим ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқув дастурларини инобатга олган ҳолда тузилади.


29. Тест саволлари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик дастурларидаги ўзгаришларни инобатга олган ҳолда ҳар йили тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан ДТМ билан ҳамкорликда қайтадан кўриб чиқилиши лозим.


30. Муддатли ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган тест саволларининг умумий сони 100 та бўлиб, уларнинг 40 таси - жанговар тайёргарлик, 20 таси - маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 таси - математика фани, 10 таси - физика фани бўйича тест саволларидан, шунингдек қолган 20 таси - мантиқий тест саволларидан иборат бўлади.

Ҳар бир тўғри жавоб учун: жанговар тайёргарлик бўйича - 1,2 балл, маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича - 1,1 балл, математика бўйича - 1 балл, физика бўйича - 1 балл, мантиқий саволлар бўйича - 1 балл берилади.


31. Тест синовларини ўтказишнинг умумий вақти 3 соатни ташкил этади. Бунда, тест синови учун 2 соат 30 дақиқа, жавоблар варақасини тўлдириш учун 30 дақиқа ажратилади.


32. ДТМдан тест синовларининг натижалари ҳақида расмий маълумотлар олинганидан сўнг, ҳар бир ҳарбий қисмда тест синовларининг натижалари ва муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий хизмат мобайнида тўплаган баллари кўрсатилган, мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги Якуний жадвал тузилади.

Якуний жадвал тўпланган балларнинг пасайиб бориш тартибида тузилади ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар хизмат муддатини ўтаб бўлганидан кейин беш йил давомида сақланади.


33. Якуний жадвал нусхаси ҳарбий қисм командирининг биринчи ўринбосари - штаб бошлиғи (унга тенглаштирилган шахс) томонидан имзоланади ва ҳарбий қисмнинг гербли муҳри билан тасдиқланади ҳамда ДТМдан олинган тест натижаларига оид расмий ҳужжатларнинг нусхалари билан биргаликда кўринадиган жойга илиб қўйилади.


34. Ҳарбий қисмларнинг саф бўлимида мазкур Низомнинг 1-4-иловаларига мувофиқ шаклда тузилган жадваллар рўйхатга олинади ва уларнинг қатъий ҳисоби юритилади.



5-БОБ. ТАВСИЯНОМАЛАРНИ БЕРИШ


35. Тавсиянома бериш тўғрисидаги якуний қарорни қабул қилиш мақсадида гуруҳ (бўлинма), батальон, взвод командирлари, шунингдек ҳарбий қисм командири ва унинг ўринбосарлари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар иштирокида якуний йиғилиш ўтказилади. Якуний йиғилиш давомида ҳар бир муддатли ҳарбий хизматчининг хизмат фаолияти баҳоланади, тест синовларининг натижалари, намунали ҳарбий интизоми ва ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача кўрсаткичи учун берилган балларининг (агар мавжуд бўлса) умумий йиғиндиси жамланади ҳамда муддатли ҳарбий хизматчиларга эълон қилинади.


36. Якуний йиғилиш натижалари баённома билан расмийлаштирилади ва ҳарбий қисм командири томонидан тасдиқланади.

Муддатли ҳарбий хизматчига тавсиянома бериш тўғрисида холисона қарор қабул қилиш масъулияти шахсан ҳарбий қисм командирининг зиммасига юкланади.


37. Бериладиган тавсияномаларнинг умумий сони ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатида бўлган муддатли ҳарбий хизматчилар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги керак, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.

Бир нечта ҳарбий хизматчилар тенг миқдорда балл тўплаши натижасида 40 фоизли чекловга амал қилишнинг имкони бўлмаган тақдирда балларнинг пасайиб бориш тартиби бўйича чеклов доирасига кириши лозим бўлган охирги муддатли ҳарбий хизматчи билан тенг миқдорда балл тўплаган ҳарбий хизматчиларнинг барчасига тавсиянома берилиши лозим.


38. Хизмат мобайнида Давлат мукофотлари билан тақдирланган муддатли ҳарбий хизматчилар тест синовларининг натижаларидан қатъи назар тавсиянома олиш ҳуқуқига эга бўлади.


39. Муддатли ҳарбий хизматни ўташ мобайнида қўпол интизомий хатти-ҳаракатлар содир этган муддатли ҳарбий хизматчиларга, агар улар бўйича хизмат суриштирувлари ўтказилган ва ҳарбий қисм командирларининг тегишли буйруқлари мавжуд бўлса, тўплаган якуний баллари миқдоридан қатъи назар тавсиянома берилмайди.


40. Ҳарбий қисм командирининг тавсиянома берилган муддатли ҳарбий хизматчини ҳарбий қисм шахсий таркиби рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғи қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилади:

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ўз ҳарбий бурчини виждонан адо этган _____________га Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзи тўплаган баллининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз, шунингдек олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилига тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи тавсиянома берилди.".


41. Ҳарбий гувоҳноманинг "Алоҳида қайдлар" бўлимига қуйидаги мазмундаги жумла ёзиб қўйилади:

"Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларидаги тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзи тўплаган баллининг 50 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёзга, шунингдек олий таълим муассасалари (олий ҳарбий таълим  муассасалари бундан мустасно) бакалавриатига ўқишга кириши учун тегишли ўқув йилида тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул параметрларидан ташқари алоҳида қабул кўрсаткичлари доирасида танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиш учун 20 __ йил "___" ______ куни ___ серияли, ______ рақамли тавсиянома берилди.".


42. Тавсиянома ҳарбий хизматдан резервга бўшатилаётган муддатли ҳарбий хизматчига тантанали равишда топширилади.


43. Тавсиянома бланкаси қатъий ҳисобда турувчи ҳужжат ҳисобланиб, ҳисобга олиш серияси ва рақами ҳамда ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Тавсиянома бланкалари мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.


44. Тавсиянома бланкаларининг ҳисобини юритиш ва уларнинг бутлигини таъминлаш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш масъулияти ҳарбий қисм командирларининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича (соҳа йўналиши бўйича) ўринбосарлари зиммасига юклатилади.


45. Ҳар йили март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматчиларга берилган тавсияномалар сони, уларнинг серия ва рақамлари кўрсатилган ҳисоботлар, шунингдек тавсияномаларни олган ҳарбий хизматчилар рўйхати ва якуний йиғилиши баённомаларининг нусхалари вазирлик, давлат қўмиталари ва идораларнинг тегишли бўлинмаларига тақдим этилади.


46. Муддатли ҳарбий хизматчига берилган тавсияномаларнинг корешоклари ҳарбий қисм архивида беш йил давомида сақланади.


47. Тавсиянома эгасининг аризасига асосан йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тавсиянома ўрнига ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан унинг дубликати берилади. Тавсиянома эгаси тавсияномани йўқотганлиги ҳақида даврий нашрда эълон қилиши ҳамда ҳарбий қисмга нашр нусхасини тақдим қилиши керак. Яроқсиз ҳолга келган тавсиянома ҳарбий қисмга қайтарилиши ва ўрнатилган тартибда йўқ қилиниши зарур.


48. Тавсияноманинг юқори ўнг бурчагида "Дубликат" деган шартли ёзув бўлган янги бланкада, асл нусхасида (корешокда) кўрсатилган маълумотлар киритилган ҳолда расмийлаштирилади. Дубликатнинг орқа томонига "20__ йил "___" __________да берилган _____-сонли тавсиянома ўрнига берилган" деган сўзлар ёзилади ва ҳарбий қисм гербли муҳри билан тасдиқланади.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


49. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


50. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Рейтинг натижаларининг ойлик

ЖАДВАЛИ

20__/__ ўқув йилининг ________ ойи учун


қисм: "___________" _____ гуруҳи

Т.р

Ҳарбий хизматчининг Ф.И.О. ва ҳарбий унвони

Ўқув фанларининг номи

20__ йилнинг _____ ойи учун ўртача кўрсаткич

Отиш тайёргарлиги

Тактик тайёргарлик

Умумҳарбий низомлар

Маънавий-маърифий тайёргарлик

1

2

3

4

5

1.






2.






3.







"___" ___________ командири



(Ф.И.О.)

Изоҳ: 1 - 4-устунларга вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг хизмат фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ўқув фанларининг номи киритилади. Ўқув фанларининг сони ўқув йили дастуридан келиб чиқиб белгиланади. 5-устунда барча ўқув фанларидан олинган баҳолар кўрсаткичларининг умумий йиғиндиси ҳамда ўртача қиймати киритилади.






Низомга

2-ИЛОВА



Ўртача кўрсаткичлар рейтинг

ЖАДВАЛИ

________ батальони, _________ взводи                                                        20__/__ ўқув йили

Т/р

Ф.И.О.

20__ йилнинг ______

ойи

20__ йилнинг ______

ойи


20__ йилнинг ______

ойи


20__ йилнинг ______

ойи


20__ йилнинг ______

ойи


20__ йилнинг ______

ойи


20__ йилнинг ______

ойи


20__ йилнинг ______

ойи


20__ йилнинг ______

ойи


20__ йилнинг ______

ойи



Ўртача кўрсат-

кич


Ўртача кўрсат-

кич


Ўртача кўрсат-

кич


Ўртача кўрсат-

кич


Ўртача кўрсат-

кич


Ўртача кўрсат-

ки

ч

Ўртача кўрсат-

кич


Ўртача кўрсат-

кич


Ўртача кўрсат-

кич


Ўртача кўрсат-

кич


Якуний

ўртача кўрсат-

кич

1.













2.












3.













Кўрсаткичлар тўғрилигини тасдиқлайман

_______

(имзо)

-взвод

командири

__________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

__________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

__________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

__________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

__________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

__________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

__________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

__________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

__________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)

_______

(имзо)

-взвод командири

__________

(ҳарбий унвон, Ф.И.О.)


      

1. "20__ йилнинг ______ ойи" устунига мазкур Низом 1-иловасининг 5-устунидаги тегишли кўрсаткичлар киритилади.


2. "Якуний ўртача кўрсаткич" устунига жадвалдаги "Ўртача кўрсаткич" устунида келтирилган кўрсаткичларнинг умумий ўртача қиймати киритилади.






Низомга

3-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______-ҳарбий қисм командири

Рейтинг натижаларининг йиғма

ЖАДВАЛИ

20__/__ ўқув йили

20 ___ йил "___" ____________


(бўлинма номи)


Т.р.

Ҳарбий унвони

Ф.И.О.

Ўқув фанларидан қўйилган якуний ўртача

кўрсаткичи ва қўшимча балл миқдори

Намунали ҳарбий

интизом учун балл

Умумий

балл миқдори

Ўқув фанларидан қўйилган якуний

ўртача кўрсаткичи

Қўшимча

балл миқдори

Ким томонидан рағбатлантирилган

(буйруқ сони)

Балл миқдори

1.







2.







Изоҳ: Мансабдор шахсларнинг лавозимлари номланиши тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ҳарбий қисмлари ва муассасаларининг штат тузилишига кўра тўлдирилади.






Низомга

4-ИЛОВА

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______-ҳарбий қисм командири

20 ___ йил "___" ____________


муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида муддатли


(бўлинма номи)


                  

ҳарбий хизматчилар билан ўтказилган тест синовларининг

натижалари ва тўпланган балларнинг

ЯКУНИЙ ЖАДВАЛИ

Т/р

Ҳар-

бий унво-

ни

Ф.

И.

О.

Жавоб вара-

қаси рақа-

ми

Тест синовлари натижалари

Тест синов-

лари натижа-

лари бўйича умумий баллар

Мазкур Низомнинг

3-илова-

сидаги умумий

балл

миқдори

Тўплан-

ган баллар-

нинг умумий миқ-

дори

Тўғри жавоб-

лар умумий сони

Шу билан бирга

жанговар тайёргарлик бўйича

маънавий-

маърифий тайёргарлик бўйича

математика фанидан

физика

фанидан

мантиқий

тестлар бўйича

Тўғри жавоб-

лар сони

Баллар миқ-

дори

Тўғри жавоб-

лар сони

Баллар миқ-

дори

Тўғри жавоб-

ларсони

Баллар миқ-

дори

Тўғри жавоб-

лар сони

Баллар миқ-

дори

Тўғри жавоб-

лар сони

Баллар миқ-

дори

1

















2.





















Низомга

5-ИЛОВА



Тавсиянома бланкасининг намунавий

ШАКЛИ


     

T A V S I Y A N O M A  QK 000000


_____-yilda tug`ilgan, O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida ________ -yilning __________ oyidan ______-yilning ______ oyiga qadar ___________ - harbiy qismda muddatli harbiy xizmatni o`tagan _______________________________________________________

______________________________________ ga berildi.

      (harbiy unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi)


Tavsiyanoma _______________________ -harbiy qism

                                       (harbiy qismning shartli nomi)

komandirining (boshlig`ining) 20___-yil "___" _________ dagi _____

-sonli buyrug`iga asosan berildi.




M. O`.

_____________________________________________________

       (harbiy qism komandirining (boshlig`ining) unvoni, imzosi, familiyasi,

                                                  ismi, otasining ismi)


__________________________________________

      (tavsiyanoma berilgan fuqaroning familiyasi va imzosi)


20___- yil "___" __________________

        

T A V S I Y A N O M A  QK 000000


_______-yilda tug`ilgan, O`zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari safida ______ -yilning _________ oyidan ______ -yilning ________ oyiga qadar ___________ - harbiy qismda muddatli harbiy xizmatni

o`tagan __________________________________ ga berildi.

                 (harbiy unvoni, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Ushbu tavsiyanoma egasiga O`zbekiston Respublikasi Prezidentining 2012-yil 31-maydagi PQ-1765-son qaroriga muvofiq:

respublikaning oliy harbiy ta`lim muassasalaridagi tegishli ta`lim yo`nalishlariga o`qishga kirishda test sinovlari natijalariga ko`ra to`plagan ballarining 50 foizi miqdorida qo`shimcha ball shaklidagi imtiyoz beriladi;

respublikaning oliy ta`lim muassasalari (oliy harbiy ta`lim muassalari bundan mustasno) bakalavrlariatiga o`qishga kirishi uchun tegishli o`quv yiliga tasdiqlanadigan oliy ta`lim muassasalariga qabul parametrlaridan tashqari alohida qabul ko`rsatkichlari ajratiladi va unga ushbu ko`rsatkichlar doirasida tanlovda ishtirok etish huquqi beriladi.

Tavsiyanoma ___________________________ -harbiy qism komandirining (boshlig`ining)

                                           (harbiy qismning shartli nomi)

20___ -yil "___" ________ dagi _____ -sonli buyrug`iga asosan berildi.

Tavsiyanoma rasmiylashtirib berilgan sanadan e`tiboran uch yil muddat davomida kuchga ega bo`ladi.


M.O`. ___________________________________________________

             (harbiy qism komandirining (boshlig`ining) unvoni, imzosi, familiyasi,

                                                        ismi, otasining ismi)


20___ -yil "____" __________________

         

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 3 февраль, 4-сон, 41-модда

















































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск