ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.02.2020 й. ПҚ-4585-сон "Рақс санъати соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.02.2020 й.

N ПҚ-4585



РАҚС САНЪАТИ СОҲАСИДА ЮҚОРИ

МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ

ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ИЛМИЙ

САЛОҲИЯТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда мамлакатимизда қадимий ва бой маданий меросимиз, миллий ўзлигимиз, бетакрор қадрият ва анъаналаримиз, маданият ва санъатимизни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Халқимизнинг маънавий савияси ва эстетик тарбиясини юксалтиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган рақс санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, ёш авлодни миллий ва жаҳон рақс санъатининг намуналаридан кенг баҳраманд этишни замоннинг ўзи талаб этмоқда.

Рақс санъати соҳасида "устоз-шогирд" анъаналарига асосланган рақс мактабларини яратиш, халқаро стандартларга мувофиқ юқори малакали мутахассислар ва кадрларни тайёрлаш, илмий салоҳиятдан самарали фойдаланган ҳолда илм-фанни жадал ривожлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг:

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида давлат олий таълим муассасаси шаклида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида Ўзбекистон давлат хореография академиясини (кейинги ўринларда - Академия) ташкил этиш;

Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби тизимидаги Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактабини Академия тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантириш;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Бухоро, Қарши, Наманган ва Урганч шаҳарларида Академия ҳузурида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар белгилансин:

а) Академиянинг асосий вазифалари этиб:

кадрлар тайёрлаш жараёнига соҳанинг етук ва малакали мутахассисларини жалб қилиш орқали илм-фан ва таълимнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;

рақс санъати бўйича юқори малакали бакалавр ва магистрларни, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;

илмий тадқиқотлар натижалари бўйича маънавий-маърифий ва илмий-оммабоп адабиётларни тайёрлаш ва нашр қилиш;

талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий ва халқаро грантлар асосида уларнинг хорижда таълим олиши, илмий-ижодий ишлар олиб боришини самарали йўлга қўйиш, ҳамкорликдаги концерт дастурларини ташкил этиш;

кадрлар илмий салоҳиятини ошириш, илмий-ижодий фаолиятни янада ривожлантириш, унинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни ушбу йўналишга кенг жалб этиш;

соҳа мутахассисларини хорижий турдош олий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, стажировка ўташ тизимини ташкил этиш;

талабаларнинг илмий-тадқиқот муассасалари базаларида ҳамда хорижий мамлакатларнинг етакчи ташкилотларида тизимли равишда қисқа ва узоқ муддатли амалиётларни ташкил этиш;

б) Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатининг (кейинги ўринларда - мактаб-интернатлар) асосий вазифалари этиб:

ўқитишнинг замонавий ва илғор услубларидан кенг фойдаланиш, ўқувчилар иқтидорини ҳар томонлама ривожлантириш;

рақс санъатига иқтидори бўлган ёшларни жойларда саралаб олиш, уларни касбга йўналтириш ва хореография таълими соҳасида узвийликни таъминлаш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш;

ўқувчиларни келгусида рақс йўналишидаги олий таълим муассасасида ўқишини давом эттириши ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун ихтисослик фанларидан чуқурлаштирилган ва касбга йўналтирган ҳолда сифатли ўқитиш;

ўқитиш жараёнига етук ва малакали рақс санъати мутахассисларини жалб қилиш ва уларнинг самарали меҳнат фаолияти олиб боришлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Академия Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактабининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

б) мактаб-интернатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр, штамп ва бланкага эга бўлади;

в) ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларда таълим 1-4-синфларда, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 1-11-синфларда олиб борилади;

г) ўқишга қабул ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларга 1-синфдан, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга 1 ва 5-синфлардан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон давлат хореография академияси, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Қуйидагилар Академия ва мактаб-интарнатларнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб ҳисоблансин:

а) Академияда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

б) мактаб-интарнатларда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббусини Академия ва мактаб-интернатларда амалга ошириш тартиби ва чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Талаба ва ўқувчилар билан мунтазам асосда фаол мулоқот олиб бориш, уларнинг талаб ва эҳтиёжларини тизимли равишда ўрганиш, талаба-ёшларнинг ўқув ва маънавий ҳаётидаги муаммоли масалаларни бартараф этиш бўйича аниқ чоралар кўриш Академия ва мактаб-интернатлар барча раҳбарларининг, профессор-ўқитувчилар таркибининг устувор вазифаси этиб белгилансин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда Академия ва мактаб-интернатларнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва ўқувчилари ижодий фаоллигини янада ошириш, таътил давомида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида замон талаблари асосида 50 ўринли оромгоҳ ташкил қилсин ва унинг биносини 2021 йил 1 июлга қадар фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.

Оромгоҳда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишлари бўйича:

а) Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси - буюртмачи этиб белгилансин;

б) бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари натижасида аниқлансин;

в) молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


8. Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Хоразм вилояти ҳокимиятлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 2021 йил 1 августга қадар ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари биноларини тўлиқ реконструкция қилиш ва жиҳозлаш чораларини кўрсин.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларининг молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Хоразм вилояти маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

а) икки ой муддатда:

жаҳондаги илғор тажрибани атрофлича ўрганган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш;

Академиянинг илмий-педагог кадрлари таркибини асосан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган, шу жумладан, хорижий таълим ва илмий муассасаларда малакасини ошириб келган, юқори савияли профессор-ўқитувчилар ва илмий ходимлар, шунингдек, соҳанинг салоҳиятли етук мутахассислари - амалиётчилар орасидан шакллантириш;

республикадаги мавжуд болалар мусиқа ва санъат мактаблари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларда рақс санъатини ўқитиш фаолиятини янада ривожлантириш;

рақс санъатининг ижодий, илмий-услубий ва ижро анъаналарини пухта ўзлаштириш ва муносиб давом эттириш, бунда таълим муассасаларига моҳир рақс усталарини бириктириш ва шу асосда "устоз-шогирд" мактабларини ташкил этиш чораларини кўрсин;

б) 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академия ва мактаб-интернатларнинг раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари таркиби фаолиятининг самарадорлигини тасдиқланган мақсадли дастурлар бўйича рейтинг баҳолаш тизимини жорий этсин;

в) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар:

умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари доирасида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлар учун мўлжалланган ўқув режаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларнинг самарали фаолият кўрсатиши, уларнинг ҳар томонлама тўлиқ ишлаши ҳамда малакали педагог-кадрлар билан таъминласин;

ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларни дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурида Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернат биносини реконструкция қилиш ишлари учун зарур капитал қўйилма маблағларини назарда тутсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Академияга 50 ўринли автобус харид қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ ажратилишини;

Академия ва мактаб-интернатларни жорий сақлаш харажатларини молиялаштириш учун зарур маблағларни 2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Маданият вазирлигига тақсимланадиган маблағлар доирасида ажратилишини таъминласин.


12. Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернат Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Ушбу қарор ижросининг назорати қуйидаги тартибда амалга оширилсин:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов - ушбу қарор ижросини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминласин, белгиланган чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар чоракда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков - ушбу қарор ва чора-тадбирлар дастурини ижро этиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъминласин, белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;

Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимлари (Ў.И. Барноев, З.Т. Мирзаев, Х.Х. Бозаров, Ф.У. Эрманов) - ташкил этилаётган ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларида амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва сифатли олиб борилишини, бино-иншоотларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминласин;

масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари - ушбу қарор ва чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш юзасидан барча чораларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси в.б. А.Д. Хаджаев - ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритсин ҳамда рақс санъатининг халқ орасида оммалашувини назарда тутувчи махсус илмий-оммабоп ва қисқа метражли кўрсатувларни намойиш этсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                               Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 февралдаги

ПҚ-4585-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат хореография академияси,

Республика хореографияга ихтисослаштирилган

мактаб-интернати, ихтисослаштирилган бошланғич

рақс санъати мактаб-интернатлари фаолиятини

ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Ижро

муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ХОРЕОГРАФИЯ АКАДЕМИЯСИ, РЕСПУБЛИКА

ХОРЕОГРАФИЯГА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ, ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

БОШЛАНҒИЧ РАҚС САНЪАТИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ

1.

Ўзбекистон давлат хореография академияси (кейинги ўринларда - Академия) ва Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг уставларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

1. Академия ва Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг уставлари лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Устав лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.


3. Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2020 йил

февраль

-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

2.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари уставларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

1. Академия ҳузурида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари устави лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2. Устав лойиҳасини белгиланган тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.


3. Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.

2021 йил

июнь

-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

3.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини Бухоро шаҳридаги 5-сон умумий ўрта таълим мактабининг бўш турган биносида ҳамда Қарши ва Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаблари, Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабининг бир қисмида ташкил этиш.

1. Янги ташкил этилаётган ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

апрель


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (Ш.Шарахметов), Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари (Ў.Барноев, З.Мирзаев, Х.Бозаров, Ф.Эрманов)

2. Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларини фойдаланишга топшириш.

2021 йил

август

4.

Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларининг рақс синфлари учун зарур шароитлар яратиш.

1. Ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларининг рақс синфлари учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва анжомларнинг техник параметрларини тасдиқлаш.

2021 йил

май


Маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари (Ў.Барноев, З.Мирзаев, Х.Бозаров, Ф.Эрманов)

2. Рақс синфларини техник параметрлар асосида жиҳозлаш.

2021 йил

август

5.

Академия, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларининг (кейинги ўринларда - мактаб-интернатлари) раҳбарлари ҳамда профессор-ўқитувчилари таркиби фаолиятининг самарадорлигини тасдиқланган мақсадли дастурлар бўйича рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш.

1. Рейтинг баҳолаш тизимини жорий қилишда асос бўладиган индикаторларни (кўрсаткичларни) тасдиқлаш.

2020 йил

апрель


-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

2. Индикаторлар (кўрсаткичлар) асосида Академия ва мактаб-интернатлар фаолиятининг самарадорлиги ҳамда натижадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини тасдиқлаш.

2020 йил

июнь


3. Рейтинг баҳолаш тизимини Академия ва Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда жорий этиш.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб


4. Рейтинг баҳолаш тизимини ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатларида жорий этиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

II. АКАДЕМИЯ ВА МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРДА ТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИ ДОИРАСИДА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6.

Академияга қабул квоталари сонини маданият соҳасида меҳнат ресурсларига бўлган талаб прогнозидан келиб чиқиб белгилаш.

1. Маданият соҳасида меҳнат ресурсларига бўлган талаб прогнозини таҳлил қилиш.

Ҳар йили

март



-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Б.Ходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

2. Таҳлил натижаси бўйича эҳтиёжни олий таълим муассасаларига квота ажратиш режасига киритиш.

Ҳар йили

апрель

7.

Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларида таниқли рақс ижрочиларининг концерт дастурлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш.

1. Концерт дастурлари ва маҳорат дарслари ўтказишнинг манзилли режасини ишлаб чиқиш.

Ҳар йили сентябрь


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

2. Режа асосида республикадаги барча болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларида концерт дастурлари ва маҳорат дарсларини ўтказиш.

Режа асосида

8.

Академия ва мактаб-интернатлари фаолиятидаги ўзаро интеграцияни таъминлаш.

1. Академиянинг мактаб-интернатлари фаолиятидаги узвийлик, узлуксизлик, кадрлар тайёрлашдаги фанлараро алоқадорликни таъминлаш.


2. Ҳамкорликдаги концерт дастурлари, илмий-амалий конференциялар, маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

9.

Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернати ўқувчилари иштирокида ҳар йили рақс йўналиши бўйича турли республика танловлари ва фестивалларни ўтказиш.

1. Ҳамкорликдаги танлов ва фестиваллар низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

декабрь


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

2. Ғолибларни рағбатлантириш чораларини белгилаш ҳамда амалга ошириш.

2021 йилдан бошлаб доимий

10.

Кўп асрлик рақс ижодкорлиги анъаналарини ўзлаштирган, ўзининг истеъдоди ва салоҳияти орқали уларни замон руҳи билан бойитиб, "устоз-шогирд" анъаналарига мувофиқ ёш авлодга сингдириб келаётган таниқли рақс усталари ва хореографларни моддий рағбатлантириш.

1. Юқори натижаларига эришган ёш ижодкорларни тарбиялаб келаётган рақс усталарини аниқлаш.


2. Рақс усталарини шогирдлари қайд этган юқори натижаларига кўра рағбатлантириб бориш.

Доимий

Академия маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

11.

Миллий рақс санъатининг кенг миқёсдаги тарғиботини амалга ошириш мақсадида хорижий давлатларда концерт дастурларини ташкил этиш.

1. Хорижий давлатларнинг илмий-ижодий ва бадиий жамоалари билан ҳамкорлик тўғрисида ўзаро манфаатли шартномалар имзолаш.


2. Ҳамкорлик шартномасига кўра янги ижодий концерт дастурларини яратиш.


3. Яратилган ижодий концерт дастурларини хорижий саҳналарда намойиш этиш.


4. Миллий рақслари, балетмейстерлари ва ижрочилари ижодини кенг тарғиб намойиш этиш.

2020-2022 йиллар

Режа асосида

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

12.

Иш берувчиларнинг тайёрланаётган кадрлар малакасига бўлган талабларини Академияда мутахассис тайёрлаш дастурлари билан мувофиқлигини таъминлаш.

1. Иш берувчи муассаса ва ташкилотларнинг талабаларда амалий ва ижодий кўникмаларни шакллантиришдаги иштироки ва масъулиятини ошириш механизмини ишлаб чиқиш.


2. Академия маркетинг хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш механизмини яратиш.


3. Битирувчининг иш берувчилар замонавий талабларига жавоб берадиган, меҳнат бозорида эҳтиёж бўлган зарур билим, кўникма ва малакаларини акс эттирувчи малака талабларини ишлаб чиқиш.

2021 йил

декабрь

-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)

III. АКАДЕМИЯ ВА МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРДА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИ СИФАТИНИ ЯНАДА

ЯХШИЛАШ ВА ЎҚИТИШНИНГ ИЛҒОР УСЛУБЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

13.

Миллий рақс санъатига оид фундаментал тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда жаҳон ва миллий рақс санъати мавзуларида йирик (фундаментал) тадқиқотларни олиб бориш учун тадқиқотчи олимларга яқиндан амалий кўмак бериш.

1. Академияда докторантура бўлимини ташкил этиш.


2. Ўзбек ва жаҳон халқлари рақс санъатига оид фундаментал тадқиқотларни олиб борувчи илмий тадқиқот гуруҳларини шакллантириш.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

14.

Ёш иқтидорли хореограф ва санъатшунос олимларни миллий рақс санъатини тарғиб этишда хорижий мамлакатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш ҳамда уларга халқаро миқёсдаги илмий анжуманларда қатнашиш имконини яратиш.

1. Ёш иқтидорли хореограф ва санъатшунос олимлар номзодларини саралаш механизмларини ишлаб чиқиш.


2. Саралаб олинган хореограф ва санъатшунос олимларни хорижий мамлакатлар билан ижодий тажриба алмашиш мақсадида хизмат сафарларига юбориш.


3. Халқаро миқёсдаги илмий-амалий анжуманларда қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш.

2020-2022 йиллар

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

15.

Ўқув режа ва фан дастурларини кадрлар буюртмачилари талабларига мослаштириш.

1. Тармоқлар ва меҳнат бозори ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболлари ва талабларига мувофиқ ўқув юкламалари ва фан блоклари ҳажмини мақбуллаштириш.


2. Хорижий маданият ва санъат муассасалари (А.Я.Ваганова номидаги рус балет академияси, Москва давлат хореография академияси, Қозоғистон миллий хореография академияси ва б.) тажрибасини ўрганиш асосида янги ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқиш.

2021 йил

июль-август

-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

16.

Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

1. Етакчи хорижий таълим муассасаларининг замонавий педагогик технологиялар ва методлардан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш.

2020/2021 ўқув йили давомида


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

2. Профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан ўқув жараёни учун самарали замонавий педагогик технологиялар ва методлар бўйича тақдимот ва муҳокамалар ўтказиш.

2021 йил июнь-июль

3. Муваффақиятли таълим инновацияларини рағбатлантириш, замонавий таълим технологияларини қўллайдиган ўқитувчиларни келгусида профессор-ўқитувчилар таркибида олиб қолиш чораларини кўриш.

2022 йил март

17.

Ўқувчиларни рақс санъати дурдоналарининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд қилиш, эстетик билимлар тарғиботини йўлга қўйиш, иқтидорли ўқувчиларни Академияга тайёрлаш чораларини кўриш.

1. Рақс санъати йўналишида иқтидорли талабаларни аниқлаш ва улар билан ишлаш дастурини ишлаб чиқиш.


2. Дастур асосида талабаларни Академияда ўқишлари учун мақсадли тайёрлаш.

Доимий

-

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

IV. АКАДЕМИЯ ВА МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ

18.

Ўқув аудиторияларининг умумий сонидан келиб чиқиб, талаб даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш.

1. Ахборот коммуникация технологияларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш.


2. Эҳтиёждан келиб чиқиб замонавий ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш.

2020 йил

август

Академия маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

19.

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уни зарур мебель, инвентарлар ҳамда ускуналар билан таъминлаш.

1. Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати учун зарур мебель, инвентарь ва ускуналар рўйхатини шакллантириш ҳамда техник параметрларини ишлаб чиқиш.


2. Зарур жиҳозларни харид қилиш.

2020-2022 йиллар

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (Г.Умерова)

20.

Академия моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида турли махсус оёқ кийим ва либослар билан таъминлаш.

1. Ўқув машғулотлари ва ижодий дастурлар намойиши учун зарур бўлган махсус рақс либосларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш.

2020 йил

июнь


Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

2. Хорижий тажрибага эга бўлган ишлаб чиқарувчи корхоналарни аниқлаш ва улар билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш ва рақс либосларини харид қилиш.

2020 йил

сентябрь

21.

Академия ва мактаб-интернатларнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 50 ўринли оромгоҳ ташкил этиш.

1. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида оромгоҳ ташкил этиш учун бўш турган бино ёки ер майдони ажратиш.

2020 йил

1 апрель


Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари, ҳомийлик хайриялари

Тошкент шаҳар ҳокимияти (Ж.Артикходжаев), Тошкент вилояти ҳокимияти (Р.Холматов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Бекенов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)

2. 50 ўринли оромгоҳнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, бош лойиҳа ва бош пудратчи ташкилотларни аниқлаш.

2020 йил

1 июль

3. Оромгоҳни белгиланган тартибда фойдаланишга топшириш.

2021 йил

1 июль





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 4 февралдаги

ПҚ-4585-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-2778-сон қарорининг рус тилидаги матнида:


а) 1-иловада:

"Государственный институт искусств и культуры Узбекистана, Государственная консерватория Узбекистана, Ташкентская государственная высшая школа национального танца и хореографии" блокида "Ташкентская государственная высшая школа национального танца и хореографии" сўзлари "Государственная академия хореографии Узбекистана" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Государственное учреждение "Центр узбекского национального искусства макома" блокидан кейин "Государственный ансамбль танца "Бахор" имени Мукаррамы Тургунбаевой" блоки билан тўлдирилсин;

"Генеральная дирекция Международного музыкального фестиваля "Шарк тароналари" блоки "Дирекция международных фестивалей" блоки билан алмаштирилсин;


б) 2-иловада "Государственные театры, Государственное учреждение "Узбекконцерт", Узбекский государственный цирк, Государственное учреждение "Государственная филармония Узбекистана", Государственное учреждение "Центр узбекского национального искусства макома", Дворец "Дружбы народов", Ферганский областной дворец театра и концерта имени Ислама Каримова, театры-студии "Дийдор" и "Томоша", Государственное предприятие "Центр культуры и искусства молодежи", редакции журнала "Театр" и "Гулистон", центры культуры, парки культуры и отдыха, зоопарки" блокида "Государственное учреждение "Центр узбекского национального искусства макома" сўзларидан кейин "Государственный ансамбль танца "Бахор" имени Мукаррамы Тургунбаевой" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3151-сон қарорига 1-илова 1-бандининг "Бириктирилган олий таълим муассасалари" устуни 10-позициясидаги "Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби" сўзлари "Ўзбекистон давлат хореография академияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3504-сон қарорининг рус тилидаги матнида 6-илованинг "Наименование создаваемых специализированных школ и школ-интернатов" устунининг 23-позициясидаги "Республиканская специализированная школа хореографии" сўзлари "Республиканская специализированная школа-интернат хореографии"сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 5 февраль


"Халқ сўзи", 2020 йил 5 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 10 февраль, 5-сон, 47-модда







































Время: 0.1544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск