ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Қурилиш ва архитектура соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.02.2020 й. ПҚ-4586-сон "Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.2020 й.

N ПҚ-4586



ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИ

СИФАТИНИ ТУБДАН ЯХШИЛАШ ВА

ҚУРИЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қурилиш-монтаж ишлари сифатини янада ошириш, қурилиш соҳасидаги назорат қилувчи инспекциялар ролини кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги "Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5577-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмасининг 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектлари (кейинги ўринларда - объектлар) учун хавф-хатарлар тоифалари ва объектларнинг функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда давлат қурилиш назоратининг такомиллашган янги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини экспертиза қилишга, объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби ва даврийлигига қўйиладиган табақалашган талабларни уларнинг хавф-хатарлар тоифаси ва функционал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш;

қурилиш якунланганидан сўнг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциялари (кейинги ўринларда - ҳудудий инспекциялар) томонидан объектнинг қурилиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини инструментал техник текширувдан ўтказишни жорий қилган ҳолда, хавф-хатар тоифаси паст ва якка тартибдаги уй-жой қурилиши объектлари учун лойиҳа ҳужжатлари экспертизаси, муаллифлик назорати ва давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича мажбурий талабларни бекор қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) ва ҳудудий инспекциялар инспекторларига, шунингдек, хавф-хатар тоифаси юқори бўлган объектларда техник ва муаллифлик назоратини амалга оширувчи шахсларга қўйиладиган малакавий талаблар ва уларнинг жавобгарлигини кучайтириш;

"Қурилишдаги назорат" қуйи тизимини 2020 йил 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳрида синов тариқасида ишга туширган ҳолда, 2020 йил давомида "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимида давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан, электрон ҳужжат алмашинувини босқичма-босқич жорий этиш.


2. Инспекция ва ҳудудий инспекцияларга давлат қурилиш назоратини амалга ошириш доирасида:

бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;

юридик ва жисмоний шахсларга объектдаги ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, бироқ 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан тегишли органлар ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;

объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилгани аниқланган ҳолларда, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли орган ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш ҳуқуқи берилсин.


3. Қуйидагилар:

а) 2020 йил 1 мартдан бошлаб бюджет тизимидаги бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлардан ташқари капитал таъмирлаш объектларида давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича талаблар;

б) Инспекция ва ҳудудий инспекциялар томонидан қурилиши тугалланган объектлардан фойдаланишга рухсат бериш тартибини жорий қилган ҳолда, уларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича мавжуд тартиб-таомиллар қуйидаги муддатларда босқичма-босқич бекор қилинсин:

молиялаштириш манбаларидан қатъи назар хавф-хатар тоифаси паст объектлар учун - 2020 йил 1 майдан;

давлат харидлари субъектларининг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун - 2022 йил 1 январдан;

бошқа манбалар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар учун - 2021 йил 1 январдан.


4. Белгилансинки, объектларни фойдаланишга қабул қилиш учун рухсатномалар бериш тартиби татбиқ қилингунига қадар Инспекция ва ҳудудий инспекциялар қурилиши тугалланган объектларни (давлат харидлари субъектларининг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлардан ташқари) фойдаланишга қабул қилиш жараёнига давлат санитария назорати ва давлат ёнғин назорати ҳудудий органларини жалб қилади ҳамда улар объектларни қабул қилиш муддатлари доирасида Инспекция ва ҳудудий инспекцияларга объектнинг санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилишда ҳудудий инспекцияларнинг давлат санитария ва ёнғин назорати ҳудудий органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлигининг:

Инспекцияга давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс мақомини бериш ва ҳудудий инспекцияларни унга бўйсундириш;

Инспекция тузилмасида 2 та бошқарув ходими штат бирлигидан иборат бўлган Комплаенс хизматини ташкил қилиш ва ҳудудий инспекциялар тузилмасига комплаенс-назорат бўйича мутахассис лавозимини киритиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2020 йил 1 июлдан бошлаб Инспекция ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига, ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилсин.


6.

Инспекция бошлиғига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, заруратга кўра, Инспекция штат бирликларига ўзгартиришлар киритиш;

объектлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий инспекциялар тузилмаси ва штат бирликлари нормативларини тасдиқлаш;

ҳудудий инспекцияларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Инспекция республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда - Вазирлик) ҳисобдор бўлади;

Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг бошлиқлари Инспекция бошлиғи тавсияси асосида вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Инспекциянинг Комплаенс хизмати ва ҳудудий инспекцияларнинг комплаенс-назорат бўйича мутахассислари бевосита Инспекция бошлиғига бўйсунади;

Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан, ҳудудий инспекциялар фаолияти эса қурилиш-монтаж ишлари қийматидан ажратмалардан шакллантирилувчи маблағлар ҳамда шартнома асосида бажариладиган ишлар ва хизматлардан тушадиган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилади.


8. 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат қурилиш назорати амалга оширилиши шарт бўлган барча объектлар бўйича ажратмалар қурилиш-монтаж ишлари қийматининг 0,2 фоизига тенг ягона миқдорда (қўшилган қиймат солиғисиз) белгиланиб, тўғридан-тўғри Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда - Жамғарма) йўналтирилади ҳамда мазкур ажратмаларнинг:

5 фоизгача қисми Инспекция фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади (асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ);

80 фоизгача қисми ҳудудий инспекциялар фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади (асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ);

қолган қисми Вазирлик ихтиёрида қолдирилади.

9. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланишга рухсат берилсин:

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Инспекциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Инспекциянинг жорий ва бошқа харажатларини молиялаштириш;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш;

Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Инспекция раҳбарлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Қурилишда стандартлаштириш республика маркази ҳузурида объектлар конструкциялари, қурилиш материаллари ва буюмларини халқаро стандартларга мувофиқ тўлақонли синовдан ўтказишни амалга оширувчи Комплекс қурилиш синов лабораториясини (кейинги ўринларда - Комплекс лаборатория) ташкил қилиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг таклифи маъқуллансин.

Комплекс лабораторияни ташкил қилиш ва жиҳозлаш бўйича ишларни молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 2020 йилда ажратиладиган 20 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдордаги маблағлар ҳамда етмайдиган қисми учун - Жамғарма маблағлари белгилансин.


11. Қуйидагилар:

Қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш объектлари конструкциялари, қурилиш материаллари ва буюмлари бўйича Комплекс қурилиш синов лабораторияси томонидан ўтказиладиган синовларнинг асосий йўналишлари 3-иловага мувофиқ;

Комплекс қурилиш синов лабораториясини жиҳозлаш учун харид қилинадиган асосий ускуналар, машина ва механизмлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


12. 2020 йил 1 мартдан бошлаб Инспекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 1,4 баробарга оширилсин.


13. Вазирлик:

а) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда:

икки ой муддатда Инспекция ва ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги, шунингдек, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги мутахассисларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарорлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2020 йил 1 июнга қадар ички назоратни, муаллифлик ва техник назоратни, шунингдек, объектлар устидан давлат қурилиш назоратини амалга оширувчи мутахассислар сертификациядан ўтказилишини таъминласин;

б) бир ой муддатда Жамғарма маблағлари ва ҳудудий инспекциялар маблағлари ҳисобидан 2020-2021 йилларда ҳудудий инспекцияларни замонавий мобиль кўчма қурилиш лабораториялари билан жиҳозлаш дастурини тасдиқласин;

в) Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ходимларининг доимий равишда, шу жумладан, чет элда малака оширишини ва кейинчалик ҳар бир ҳудудий инспекциядаги ходимлар учун мажбурий тренинглар ўтказилишини ташкил қилсин;

г) Жамғарма маблағлари ҳисобидан Инспекцияни мебель, инвентарь, ускуналар ва қўйилган вазифаларни самарали бажариши учун зарур бўлган бошқа воситалар билан таъминласин, шу жумладан, 3 дона хизмат енгил автомобили ажратсин;

д) 2020 йил 1 августга қадар халқаро молия институтлари ва ташкилотларини ҳамда малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда, давлат органларининг самарасиз ва ортиқча функцияларини бекор қилиш, шунингдек, илғор хорижий тажриба асосида ушбу жараёнга хусусий тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишни назарда тутган ҳолда, қурилиш устидан назорат механизмлари самарадорлигини янада ошириш бўйича таклифларни киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда икки ой муддатда тақдим этиладиган маълумотлар рўйхатини кўрсатган ҳолда давлат органлари ва Инспекция ўртасида идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.


15. Инспекция Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 6-уй манзилида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда ҳудудий инспекцияларни жойлаштириш учун бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида бинолар ажратиб берилишини таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарор ижросини назорат қилишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов - мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун масъул вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштирсин, ҳар ойда бажарилган ишлар тўғрисида уларнинг раҳбарлари ҳисоботларини қабул қилсин ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров - мазкур қарорнинг сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши бўйича барча зарур чоралар кўрилишини, мазкур қарорни ўз вақтида ижро этишда масъул ташкилотларга ҳар томонлама услубий ва амалий ёрдам берилишини таъминласин, шунингдек, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматовга унинг амалга оширилиши жараёни тўғрисида батафсил маълумот тақдим этсин;

Инспекция бошлиғи К.Н. Тўлаганов - давлат қурилиш назоратининг такомиллашган янги тартибини жорий этиш, Инспекция ва ҳудудий инспекциялар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини босқичма-босқич татбиқ қилиш бўйича ишлар сифатли ташкиллаштирилишини, шунингдек, ушбу қарорни амалга ошириш давомида юзага келадиган жорий масалалар тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 5 февралдаги

ПҚ-4586-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш

объектлари конструкциялари, қурилиш материаллари ва

буюмлари бўйича Комплекс қурилиш синов лабораторияси

томонидан ўтказиладиган синовларнинг

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

1. Бетон ва темирбетон буюмларини синовдан ўтказиш


2. Металл ва металл буюмларини синовдан ўтказиш


3. Қуруқ қурилиш материалларини синовдан ўтказиш


4. Керамик материалларни синовдан ўтказиш


5. Табиий ва сунъий тошлар, улардан тайёрланган буюмларни синовдан ўтказиш


6. Ёғоч ва ёғочдан тайёрланган буюмларни синовдан ўтказиш


7. Санитария-техник маҳсулотларни синовдан ўтказиш


8. Лок-бўёқ маҳсулотлари, елимлар, битум, минерал пахта, гидроизоляция материалларини синовдан ўтказиш


9. Йўл тўшамаси ва тупроқнинг конструктив қатламларини синовдан ўтказиш


10. Санитария-эпидемиологик ва радиация синовлари


11. Оловли синовлар


12. Кўтариб турувчи ва тўсувчи конструкцияларни синовдан ўтказиш


13. Геодезик текширувлар


14. Муҳандислик тармоқларини синовдан ўтказиш


15. Иссиқлик техникаси ва акустика синовлари


16. Биноларнинг энергия самарадорлигини, энергия тежамкор ускуналар ва қайта тикланадиган энергия манбаларини баҳолаш бўйича синовлар






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 5 февралдаги

ПҚ-4586-сон қарорига

4-ИЛОВА



Комплекс қурилиш синов лабораториясини

жиҳозлаш учун харид қилинадиган асосий

ускуналар, машина ва механизмлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ускуналар, машина ва механизмларнинг

номланиши

Сони

Тахминий нархи

ҚШ доллари)

I. СИНОВ УСКУНАЛАРИ

1.

Асфальтбетон зичлигини ўлчаш қурилмаси

1

5 000

2.

Тупроқ пенетрометри

1

2 000

3.

Бетон намуналарининг сув ўтказмаслигини синаш учун қурилма

2

9 000

4.

Бетон намлигини ўлчаш қурилмаси

1

600

5.

Бетон мустаҳкамлигини ўлчаш қурилмаси

2

6 600

6.

Бетоннинг совуққа бардошлилигини ўлчаш қурилмаси

1

3 700

7.

Бетоннинг совуққа бардошлилигини ўлчовчи дилатометрик қурилма

2

15 000

8.

Иссиқлик ўтказувчанликни ўлчаш қурилмаси

1

1 000

9.

Ўтказувчанликни ваккумли ўлчагич

1

3 000

10.

Мобил синов пресси

2

30 000

11.

Асфальтбетон зичлигини ўлчаш қурилмаси

2

18 000

12.

Тупроқ зичлиги динамик ўлчагичи

1

4 900

13.

Йўл диагностикаси комплекси

1

13 000

14.

Цемент фаоллигини аниқлаш асбоби

1

3 000

15.

Фасад анкерларини суғуриб чиқариш кучини ўлчаш қурилмаси

1

1 700

16.

Адгезиметр

3

15 000

17.

Қозиқоёқлар узунлигини ўлчаш қурилмаси (қозиқоёқлар диагностикаси асбоби)

1

4 000

18.

Кўп каналли виброанализатор

1

3 000

19.

Иссиқлик-физик катталиклар регистратори

1

1 100

20.

Иссиқлик ўтказувчанликни ўлчаш қурилмаси

2

29 000

21.

Бетон ҳимоя қатлами қалинлиги ва арматура жойлашувини ўлчаш қурилмаси

1

1 000

22.

Қурилиш материаллари мустаҳкамлигини ўлчаш қурилмаси (электрон склерометр, дефектоскоп)

1

1 700

23.

Ғовакли бетонлар мустаҳкамлигини ўлчаш қурилмаси

1

1 200

24.

Ультратовушли дефектоскоп

2

5 500

25.

Линолеумнинг абразив емирилишга бардошлилигини синаш машинаси

2

9 000

26.

Ейилиш тестери

1

600

27.

Игнасимон қалинлик ўлчагич

1

700

28.

Вакуумли қурилма

1

800

29.

Тупроқнинг фильтрланиш коэффициентини аниқлаш асбоби

3

1 500

30.

Стандарт зичланиш асбоби

1

200

31.

"Изгиб" асбоби

1

500

32.

Абразиметр

2

29 900

33.

Боғловчи таркибини термик ишлов бериш йўли (отжиг) билан автоматик тарзда аниқлаш қурилмаси

2

7 200

34.

Универсал зичлагич

1

5 000

35.

Полкали барабан

1

2 000

36.

Юзали майдалаш машинаси

2

500

37.

Асфальтбетон аралашмалари намуналарини пресслаш машинаси

2

3 000

38.

Арматура детектори

2

12 000

39.

Бетон мустаҳкамлигини аниқлаш асбоби

1

4 000

40.

Ультратовуш тарқалишининг вақти ва тезлигини ўлчаш қурилмаси

2

10 000

41.

Микроскоп

2

500

42.

Паст частотали ультратовушли томограф

2

98 000

43.

Инфрақизил термометр

2

1 800

44.

Арматура локатори

2

12 000

45.

Дефектоскоп

2

2 600

46.

Магнитометр

1

500

47.

Ультратовушли портатив қаттиқликни ўлчаш қурилмаси

1

1 600

48.

Динамометрик калит

2

800

49.

Тупроқни стандарт зичлаш асбоби

2

9 600

50.

Металл изловчи

1

500

51.

Ферродетектор

1

400

II. ЁРДАМЧИ УСКУНАЛАР

52.

Автоматик ёнғин сигнализацияси тизими

1

4 600

53.

Перфоратор

3

3 000

54.

Бороздодел

3

1 000

55.

Магнитли пармалаш дастгоҳи

2

100

56.

Бурчакли силлиқлаш машинаси

2

700

57.

Перфоратор

2

400

58.

Техник фен

2

300

59.

Олмос билан бурғулаш қурилмаси

1

800

60.

Бензинли генератор

2

1 300

61.

Магнит кукунли ярмоли электр дефектоскоп

1

600

62.

Ёнбошдан 90 градусли бурчак остида кузатиш учун техник эндоскоп комплекти, адаптери билан

1

2 000

63.

Бурғилаш қурилмаси

1

500

64.

Чок кесиш қурилмаси

1

2 900

65.

Георадар комплекси

1

400

66.

Қозиқоёқлар диагностикаси асбоби

2

2 000

67.

Аэродром-йўл ўлчов лабораторияси комплекси

1

234 000

68.

Шиша таркибини аниқлаш учун детектор

1

700

69.

Ҳаво ўтказувчанлигини аниқлаш учун ўлчов тизими

1

800

III. ЎЛЧОВ ВОСИТАЛАРИ

70.

Электрон лаборатория тарозилари

3

3 800

71.

Ноавтоматик тарзда ишловчи тарози

1

4 300

72.

Сиқиш бўйича синов машинаси

1

27 000

73.

Комбинациялашган тест асбоби

2

400

74.

Кичик ўлчамли гидравлик пресс

1

6 000

75.

Сиқишни ўлчаш динамометри, индикатори билан

1

1 200

76.

Иссиқлик ўтказувчанликни ўлчаш асбоби

2

20 000

77.

Синов пресси

2

44 000

78.

Ҳажмли дифференциал дилатометр

1

1 000

79.

Тортилувчи ҳаво ҳажмини аниқлаш асбоби

1

2 000

80.

Ёғоч намлигини ўлчаш қурилмаси

1

1 600

81.

Сиқишни ўлчайдиган кўчма эталон динамометр

1

1 000

82.

Гриндометр асбоби

1

500

83.

Портатив рН-метр

1

700

84.

Резина қаттиқлигини ўлчаш қурилмаси

2

1 400

85.

Қалинлик ўлчагич

2

500

86.

Вискозиметр

1

200

87.

Бринелль микроскопи

1

200

88.

Сув ўтказмасликни аниқлаш қурилмаси

1

500

89.

Иссиқлик ўтказувчанликни ўлчаш қурилмаси

1

3 500

90.

Виброўзгартиргич

1

1 000

91.

Метеорологик барометр-анероид

1

200

92.

Лазерли масофа ўлчагич

1

800

93.

Рақамли мультиметр

1

500

94.

Мобил қурилиш лабораторияси

3

300 000

Жами

138

1 071 600

      

Изоҳ: Комплекс қурилиш синов лабораторияси томонидан ўзлаштириладиган синовларни ўтказиш йўналишларидан келиб чиққан ҳолда бўйича Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан ушбу рўйхатга лабораторияни ташкил этиш ва жиҳозлаш ишларини молиялаштириш учун ажратилган маблағлар доирасида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Якуний сумма тендер (танлов) савдолари ва бошқа тартиб-тамойиллар якунларига кўра давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 6 февраль


"Халқ сўзи", 2020 йил 6 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 10 февраль, 5-сон, 48-модда








































Время: 0.1926
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск