ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Талабалар ва таълим олувчилар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2020 й. 59-сон "Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2020 й.

N 59




ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАЛАБАЛАРИГА

ТЎЛАНАДИГАН СТИПЕНДИЯЛАР МИҚДОРЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ҲАМДА СТИПЕНДИЯЛАР ТАЙИНЛАШ

ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПҚ-4359-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, олий таълим муассасалари талабалари учун стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан тажриба-синов тариқасида олий таълим муассасаларида давлат гранти ва стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабаларга (давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно) стипендиялар базавий миқдорда (400 минг сўм), шунингдек, "аъло" ўзлаштириш кўрсаткичига эга бўлган талабаларга стипендиялар базавий стипендия миқдорига нисбатан қўшимча 15 фоиз миқдорда тўланганлиги;

тўлов-контракт асосида таълим олиш учун талабаларга уларнинг ўз хоҳишларига кўра, контракт қийматини стипендияли ёки стипендиясиз шаклда тўлаш тартиби жорий этилганлиги, бунда стипендияли тўлов-контрактлар таркибида базавий стипендия миқдорининг йиллик суммаси назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш бўйича 2019/2020 ўқув йилининг биринчи семестрида тажриба-синов тариқасида амалга оширилган ишлар натижасидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларнинг 2020 йил 1 февралдан бошлаб қуйидагиларни жорий қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контракт асосида ўқитишнинг ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолдаги шакли (ўқитишнинг кундузги шакли) бўйича таълим олаётган талабаларни (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно) қатъий белгиланган миқдордаги базавий стипендия билан таъминлаш;

ўқув семестри якуни бўйича фанлардан фақат "аъло" ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи - 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабаларнинг стипендиясини базавий стипендияга нисбатан 20 фоизга оширилган ҳолда белгилаш;

ўқув семестри якуни бўйича фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоиз ва ундан ортиқ қисми "қониқарли" баҳо (рейтинг кўрсаткичи - 71 баллдан кам) бўлган давлат гранти асосида таълим олаётган талабаларга (2019/2020 ўқув йилида давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари бундан мустасно) навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинламаслик;

тўлов-контракт асосида таълим олаётган 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендия тўловларини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга ошириш;

тегишли молия йилида олий таълим муассасаларида стипендия тўловлари учун режалаштирилган бюджет маблағларига нисбатан 10 фоиз ҳамда тўлов-контракт бўйича режалаштирилган тушумларнинг 2 фоиз миқдоридаги маблағлар ҳисобига Талабаларни рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш;

алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган барча талабаларни белгиланган стипендияларга нисбатан Жамғарма ҳисобига қўшимча равишда 50 фоизгача миқдорда рағбатлантириш;

Жамғарма маблағлари ҳисобига олий таълим муассасасида давлат гранти ва тўлов-контракт асосида таълим олаётган алоҳида иқтидорга эга, халқаро, республика ва олий таълим миқёсида ўтказилган фан олимпиадалари ва спорт мусобақалари ғолиблари, шунингдек, олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ алоҳида ҳолларда (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафоти каби) талабаларга базавий стипендияга нисбатан 10 бараваргача миқдорда бўлган бир марталик рағбатлантириш ёки моддий ёрдам тўловини жорий этиш.


3. Қуйидагилар:

Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Олий таълим муассасалари талабалари учун стипендияларнинг белгиланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида таълим олаётган "аъло" (рейтинг кўрсаткичи - 86 балл ва ундан юқори) ҳамда "яхши" (рейтинг кўрсаткичи - 71 балл ва ундан юқори) ўзлаштириш кўрсаткичларига эга бўлган талабаларга тажриба-синов тариқасида 2019 йил 1 сентябрдан 2020 йил 1 февралга қадар ҳақиқатда тўланган ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида" 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарори асосида тўланиши лозим бўлган миқдорлар орасидаги тафовут тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга 2020 йил учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида қопланади;

2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс талабалари учун 2020 йил 1 февралдан бошлаб стипендиялар, истисно тариқасида, талабаларнинг ўзлаштириш баҳоларидан келиб чиққан ҳолда 3-иловага мувофиқ тўланади;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таълим олувчи номли давлат стипендиялари соҳиблари, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендия тўловлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилишини инобатга олиб, уларга тегишли ўқув йили учун контракт қиймати миқдорини стипендиясиз шаклда тўлаш имконияти яратилади;

республика олий таълим муассасалари талабалари бўлган Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига ёхуд инвестиция визасига эга бўлган хорижий инвесторлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари олий таълим муассасаларида таълим олаётганда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган шартларда стипендия олишга ҳақлидирлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси ҳамда Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий, Бобур, Паҳлавон Маҳмуд, Тўлепберген Қаипбергенов, Ибройим Юсупов ва Ислом Каримов номли давлат стипендияларини олувчи талабаларга стипендиялар тайинлашда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан белгиланган тартиблар сақлаб қолинсин.

Бунда, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб номли давлат стипендияларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар талабаларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётганидан қатъи назар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланиши инобатга олинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда олий таълим муассасаларида стипендиялар тайинлашни янада такомиллаштириш юзасидан, жумладан ижтимоий адолат тамойилларига риоя қилган ҳолда талабаларга "ижтимоий" ва "академик" стипендияларни жорий этиш механизмларини назарда тутувчи асосланган таклифларни 2020 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 11-сон, 267-модда) 1-илованинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Сиртқи (махсус сиртқи) таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи (махсус сиртқи) таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчисига кўчиришга рухсат берилади".


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 январдаги

59-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари талабалари учун

стипендияларнинг белгиланган

МИҚДОРЛАРИ*


Т/р

Стипендия номи ва қўшимча тўловлар

Стипендия миқдори

(бир ойда, сўм)

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендияси

1 811 191

2.

Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий, Бобур, Паҳлавон Махмуд, Тўлепберген Қаипбергенов, Ибройим Юсупов, Ислом Каримов ва Камолиддин Беҳзод номли давлат стипендиялари

1 207 461

3.

Давлат гранти асосида, шунингдек, бир йиллик ўқитиш қийматининг стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган, барча фанлар бўйича фақат "аъло" ўзлаштириш кўрсаткичига (рейтинг кўрсаткичи 86 балл ва ундан юқори) эга бўлган талабалар учун стипендия

513 600

4.

Давлат гранти, шунингдек, стипендияли тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар учун базавий стипендия ва Қизлар учун махсус стипендия

428 000

5.

1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар учун стипендия

белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда назарда тутилади

6.

Алоҳида қобилият ва иқтидор эгаси бўлган, жамоат ишларида фаол, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар учун қўшимча тўлов**

белгиланган стипендияларга нисбатан 50 фоизгача юқори миқдорда назарда тутилади

7.

Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабалар учун стипендия


Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50 фоиз юқори (оширилган) миқдорда назарда тутилади


*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонлари қабул қилиниши муносабати билан олий таълим муассасалари талабалари стипендияларининг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан олий таълим муассасалари талабалари стипендияларининг жадвалда кўрсатилган миқдорларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.


**) Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 январдаги

59-сон қарорига

3-ИЛОВА



2019/2020 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг

давлат гранти асосида таълим олаётган битирувчи курс

талабалари учун талабаларнинг ўзлаштириш баҳоларидан

келиб чиққан ҳолда тўланадиган стипендиялар

МИҚДОРИ

Т/р

Рейтинг кўрсаткичи

Стипендия миқдори,

сўм

1.

Рейтинг назорати натижаларига эга талабалар:


86-100 балл

804 974

71-85 балл

603 730

55-70 балл

402 487

2.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи, рейтинг назорати натижаларига эга талабалар:


86-100 балл

873 576

71-85 балл

655 182

55-70 балл

436 788

3.

Давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи, рейтинг назорати натижаларига эга талабалар:


86-100 балл

768 134

71-85 балл

576 101

55-70 балл

384 067

4.

Олий таълим муассасаларида математика, амалий - математика ва информатика, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги мутахассисликлари бўйича таълим олаётган, рейтинг назорати натижаларига эга талабалар:


86-100 балл

876 070

71-85 балл

657 053

55-70 балл

438 035

5.

Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга стипендия белгиланганга нисбатан 50 фоиз юқори миқдорда назарда тутилади






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 31 январдаги

59-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ўқув юртлари талабаларига стипендиялар тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида" 2001 йил 17 августдаги 344-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2001 йил, 15-16-сон, 105-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида" 2017 йил 25 январдаги ПҚ-2744-сон қарори) 2017 йил 23 июндаги 417-сон қарорига илованинг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвесторлар учун инвестиция визаси жорий этилганлиги ҳамда улар ва уларнинг оила аъзоларининг республика ҳудудида бўлиши учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 11 октябрдаги 864-сон қарорига илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 февраль






























































Время: 0.2345
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск